1. Тошкент-2020
МИЛЛИЙ ҲИСОБЛАР ТИЗИМИ – МАКРОИҚТИСОДИЙ
ТАҲЛИЛ АСОСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА
ҚЎМИТАСИ
Маърузачи: иқтисодиёт фанлари доктори,
профессор Ғойибназаров Баҳодир
Каримович
2. МҲТ
Бозор иқтисодиётига хос миллий ҳисоб бўлиб,
макроиқтисодий даражада ўзаро боғланган
кўрсаткичлар тизимини ифодалашга, счётлар тўпламини
ва баланс жадвалларини тузишга (жумладан
тармоқлараро балансни), иқтисодий фаолият
натижаларини характерловчи, миллатнинг
умумиқтисодий қудратини шакллантирувчи ва жамият
манфаатларида бир қатор амалий масалаларни ҳал
қилиш учун манфаат келтирувчи тизимдир.
3. МҲТ
Мамлакат иқтисодиётининг барча томонларини
қамраб олган тизим бўлиб, унда иқтисодиётнинг
ривожланиши босқичма-босқич кўрсатилиб, баланс
кўринишида ифодалаб берилади ҳамда мазкур мамлакат
иқтисодиётининг макроиқтисодий кўрсаткичлари
орқали бошқа мамлакатлар билан таққослаб кўришга
имконият яратилади.
3
5. Миллий ҳисоблар тизимининг
ривожланиш босқичлари
Биринчи босқич: XVII асрнинг иккинчи ярмидан то
1930 йилгача.
Иккинчи босқич: 1930–1945 йй.
Учинчи босқич: 1945–1953 йй.
Тўртинчи босқич: 1953–1968 йй.
Бешинчи босқич: 1968 – 1993 йй
Олтинчи босқич: 1993-2008 йй
Еттинчи босқич: 2008 йилдан то ҳозиргача.
5
7. Секторлар Иқтисодий вазифаси
Фаолияти учун ресурслар
манбаи
1.
Номолиявий
корпорациялар
Товарлар ишлаб чиқариш
ва хизматлар кўрсатиш
Товарлар ва хизматларни
сотишдан тушган
тушумлар, мулкдан
олинган даромадлар
1.1 Давлат сектори
1.2 Нодавлат(хусусий) сектор
1.3 Чет эл фирмалари
2. Молиявий корпорациялар
Молия ресурсларини
йиғиш, ўтказиш ва
тақсимлаш. Суғурта ва
нафақа фондларини ташкил
қилиш.
Молия операцияларидан
олинган фондлар,
фойдалар. Суғурта ва
нафақа бадаллари.
Мулкдан олинган
даромадлар
2.1 Марказий банк
2.2
Бошқа молия
корпорациялари
2.3
Ёрдамчи молия
ташкилотлари
2.4
Суғурта ва нафақа
фондлари
3. Давлат бошқаруви
Аҳоли гуруҳларига уй
хўжалигига нобозор
хизматлар кўрсатиш,
миллий даромад ва
бойликни тақсимлаш ва
қайта тақсимлаш
Бевосита ёки билвосита
олинган солиқлар
3.1
Марказий ҳукумат
идоралари
3.2
Маҳаллий ҳокимият
идоралари
3.3
Ижтимоий таъминот
фондлари
Миллий ҳисоблар тизимининг
секторлар таснифи
8. Миллий ҳисоблар тизимининг секторлар таснифи
№ Секторлар Иқтисодий вазифаси
Фаолияти учун
ресурслар манбаи
4.
Уй хўжаликларига
хизмат кўрсатувчи
нотижорат
ташкилотлар(УХХКНТ
Т)
Уй хўжаликларига,
аҳоли гуруҳларига
нобозор хизмат
кўрсатиш
Ихтиёрий тўловлар,
бадаллар, мулкдан
олинган даромадлар,
трансфертлар, товар ва
хизматни сотишдан
тушган тушумлар
5. Уй хўжаликлари
Товар ва хизматларни
истеъмол қилиш, товар
ишлаб чиқариш ва
хизмат кўрсатиш
Иш ҳақи, мулкдан
олган даромадлар,
трансфертлар, товар ва
хизматни сотишдан
тушган тушумлар
5.1 Иш берувчилар
5.2 Ўзи учун ишловчилар
5.3
Ёлланган ишчи
хизматчилар
5.4
Хусусий мулкдан
даромад олувчилар
9. МҲТда иқтисодий фаолият натижаларини
ифодаловчи кўрсаткичларни гуруҳлаш
Фаолият соҳалари
бўйича: маҳсулот
ишлаб чиқариш,
хизмат кўрсатиш
Тармоқлар бўйича:
саноат, қишлоқ
хўжалиги, транспорт
ва алоқа, савдо ва
бошқалар
Секторлар бўйича:
номолиявий,
молиявий, уй
хўжалиги ва
бошқалар
Маҳаллий натижавий
кўрсаткичлар
Минтақа бўйича:
иқтисодий
туманлар ва
бошқалар
Иқтисодий ҳудуд
бўйича: ички
иқтисодиёт
Натурал буюм
таркиби бўйича
Мулк шакли
бўйича
Қамраб олиш
бўйича: ялпи,
соф
Хуқуқий мақоми
бўйича: расмий,
яширин
10. Миллий ҳисоблар тизимида иқтисодий фаолият
кўрсаткичлари ва уларнинг ҳисоблаш услуби
Кўрсаткич Белгилани
ши
Ҳисоблаш алгоритми
1. Ялпи ишлаб чиқариш
ЯИЧ ЯИЧ=ЯИЧ(М) +ЯИЧ(Х)
2. Оралиқ истеъмол ОИ
3. Ялпи қўшилган қиймат ЯҚҚ ЯҚҚ=ЯИЧ-ОИ+МСС
4. Ялпи ички маҳсулот ЯИМ ЯИМ=∑ЯҚҚ=ЯИЧ-ОИ+ МСС
5. Қўшилган қийматга солиқ ҚҚС
6.Импортга соф солиқ ИСС
7. Маҳсулотга соф солиқ МСС
8. Соф ички маҳсулот (миллий
даромад) СИМ (МД)
СИМ (МД)=ЯИМ-асосий
капитал истеъмоли
9. Асосий капитал истеъмоли АКИ
10. Иқтисодиётдаги ялпи фойда
тармоқ
сектор
ИЯФ
ИЯФт
ИЯФс
ИЯФ=ИЯФтармоқ=ИЯФсектор
ИЯФт=ИСФт+АКИт
ИЯФс=ИСФс+АКИс
11. Миллий ҳисоблар тизимида иқтисодий фаолият
кўрсаткичлари ва уларнинг ҳисоблаш услуби
Кўрсаткич Белгиланиши Ҳисоблаш алгоритми
11. Ялпи миллий мавжуд
даромад ЯММД
ЯММД=ЯМЖ+ЯИ
12. Соф миллий мавжуд
даромад СММД
СММД=ЯММД-АКИ
13. Якуний истеъмол ЯИ
14. Ялпи миллий жамғариш ЯМЖ ЯМЖ=ЯММД-АКИ
15. Жамғариш Ж Ж=ЖД-ЖХ
16. Жорий даромадлар ЖД
17. Жорий харажатлар ЖХ
18. Хориждан соф жорий
трансфертлар ХСЖТ
19.Соф миллий жамғариш СМЖ СМЖ=ЯМЖ-АКИ
12. Ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ)ни
таққослашнинг методологик чизмаси
ЯҲМни ишлаб чиқариш ва фойдаланиш усуллари бўйича
таққослаш
Минтақалар орасида турли нарх индекслари бўйича
ЯҲМни корректировка қилиш
ЯҲМни асосий компонентлар, минтақалар бўйича
турли нарх индексларини ҳисоб-китоб қилиш
Асосий компонентлар бўйича ЯҲМдан
фойдаланишни ҳисоб-китоб қилиш
Жорий нархларда ЯҲМ тўғрисидаги
маълумотлар
13. Иқтисодий фаолият турлари
таснифланишиСектор номи Тармоқ номи
1.Товар ва хизматларни ишлаб
чиқариш (номолиявий
корхоналар)
1.Саноат
2. Давлат муассасалари 2.Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги
3. Молия муассасалари 3.Қурилиш
4. Уй хўжалигига хизмат
кўрсатувчи нотижорат
(ижтимоий) ташкилотлар
4.Транспорт ва алоқа
5.Уй хўжалиги сектори 5. Савдо ва умумий овқатланиш
6. Ташқи дунё 6.Пуллик хизматлар
7.Бошқа тармоқлар
16. МҲТ-68 халқаро стандарти
МҲТ-68 халқаро стандартида асосий янгилик, МҲТнинг
концепциялари, категориялари ва кўрсаткичлари, асосий ички
счётларини тузиш, ташқи иқтисодий алоқалар масалаларини
яққол тушунтириб беришга қаратилган. Шунингдек, МҲТнинг
иккинчи халқаро стандарти ўз ичига қуйидагиларни олади:
миллий даромад ва миллий маҳсулотнинг анъанавий
ҳисобларини, макроиқтисодий маълумотларнинг янги
бўлинмасини, яъни тармоқлараро алоқалар балансини, миллий
бойлик балансини, молиявий ресурслар кўрсаткичлар тизимини
олган. Бундан ташқари, “Мовий китоб” нафақат бутун
иқтисодиёт учун балки унинг айрим бир соҳалари учун МҲТни
шакллантириш учун ҳам тавсияларга эга бўлган.
17. МҲТ-93 халқаро стандартида ялпи ва соф
кўрсаткичлар орасидаги боғланишларни
ифодаловчи тенгламалар:
1) соф ички маҳсулот = ялпи ички маҳсулот – асосий
капитал истеъмоли;
2) ялпи миллий даромад = ялпи ички маҳсулот +
бирламчи даромад қолдиғи;
3) соф ички даромад = ялпи миллий даромад – асосий
капиталнинг истеъмоли;
4) соф миллий даромад = соф ички маҳсулот +
бирламчи даромад қолдиғи;
18. МҲТ-2008 халқаро стандарти
Расмий статистика халқаро уюшмасининг 2002 йилги “Расмий
статистика ва янги иқтисодиёт” мавзусига бағишланган
конференциясидан сўнг иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш
ташкилоти (ИҲРТ) бошқа халқаро ташкилотларга 1993 йилги Миллий
ҳисоблар тизимини янгилашни бошлаш таклифи билан мурожаат
этди. 1993 йилги МҲТни янгилаш жараёни расман 2009 йилнинг март
ойида ниҳоясига етди, янгиланган версия БМТ Статистика қўмитаси
томонидан маъқулланди. Унга “2008 йилги миллий ҳисоблар тизими”
(МҲТ-2008) номини бериш тавсия этилди.
МҲТ-2008 миллий ҳисоблар соҳасидаги ислохотларни амалга
оширишда асос бўлиб хизмат қилади. МҲТ-2008 даги кўплаб
янгиликлар халқаро миллий ҳисоблар амалиётида қўлланилмоқда ва
жаҳон мамлакатлари иқтисодиётлари натижаларини халқаро
қиёслашда асос бўлиб хизмат қилади.
19. МҲТ-2008 стандартларидаги таркибий ўзгаришлар
Ушбу стандарт тавсиявий характерга эга бўлсада макроиқтисодий
кўрсаткичлардан бири хисобланган ЯИМ хажмини оширишга қаратилган. Бу
борадаги ўзгаришлар илмий тадқиқот фаолияти ва қурол яроғ харид қилиш
харажатлари талқинидаги ўзгаришлар энг муҳим ҳисобланади. 1993 йилдаги
МҲТ да илмий тадқиқот фаолияти натижасидан фойдаланиш оралиқ
истеъмол сифатида акс этади. Бунинг натижасида ЯИМ га етарлича баҳо
берилмаган. Ўз навбатида илмий тадқиқот фаолияти натижалари
келгусидаги иқтисодий ўсишнинг асосий омили ҳисобланишига қарамай,
улар асосий капиталнинг ялпи жамғармаси ҳамда активлар ва пассивлар
балансидаги активлар ҳисога олинмайди. Демак мамлакат сармоясининг соф
қиймати ҳам етарлича баҳоланмайди.
2008 йилги МҲТда илмий-тадқиқот фаолияти натижаларидан
фойдаланишнинг акс эттирилишига нисбатан ёндашув ўзгарди. Уларнинг
харажатлари, ҳудди бинолар, асбоб-ускуналар, жиҳозлар, компьютер
дастурий таъминоти ва ҳ.к. харажатлар каби асосий сармоянинг ялпи
жамғармаси сифатида ўз аксини топади, чунки улардан ишлаб чиқариш
жараёнида кўп марталаб фойдаланилиши мумкин. Активлар ва пассивлар
балансида улар учун асосий фондлар таркибида алоҳида позиция
(«тадқиқотлар ва ишланмалар») ажратилган.
19
20. Статистик ахборотлар асосида бошқарув қарорларини
қабул қилиш жараёни
20
Кузатишнинг мақсад ва
вазифаларини аниқлаш
Бирламчи ахборотларни
тўплаш
Бирламчи ахборотларни
қайта ишлаш
Мутахассисларнинг билими,
тажрибаси, малакаси
Статистик тузилмалари
Бошқарув ва статистика
тузилмалари
Бошқарув қарорларини қабул
қилиш
Жамлама ахборотларни
тайёрлаш
Бошқарув қарорлари
лойиҳаларини тайёрлаш
Бошқарув тузилмалари
21. Хулоса ва таклифлар
МҲТнинг аналитик имкониятларидан келиб чиқиб, миллий ҳисоблар
кўрсаткичларининг барча босқичлари(бирламчи маълумотларни
олишдан бошланиб, баланс жадвалларини тузиш билан якунланади)ни
ҳисоблаш услубий асосини таъминлаш муҳимдир.
Ўзбекистон Республикасининг сиёсий ва иқтисодий хусусияти МҲТ
тамойилларидан келиб чиқиб, ички хўжалик тузилмаларида бир қатор
махсус талабларга қаратилгандир.
Натижавий кўрсаткичлар ҳар бир фаолият соҳалари, тармоқлар,
институционал секторлар, мулк шакллари, хўжалик юритиш укладлари
бўйича комплекс кўриб чиқилади. Шу боис уларнинг фаолиятини
чуқурроқ ўрганиш учун статистик кузатиш мақсадли олиб борилиши,
статистик қамраб олиш юқори даражада таъминланиши, амалдаги
статистик ҳисоботлар бозор тамойилларига тўла мос келиши зарур. Бу
эса марказий даражалардаги натижавий кўрсаткичлар сифатли
ахборотларни тўла ифодалашига замин ҳозирлайди, шунингдек, миллий
иқтисодиётни халқаро тамойиллар асосида ўрганиш, таҳлил қилиш ва
баҳолашнинг кенгайтирилган имкониятини яратади.
21
22. Хулоса ва таклифлар
Макроиқтисодиётда турли мақсадларга йўналтирилган кўплаб
кўрсаткичлар (ЯИМ, соф ички маҳсулот, ялпи миллий мавжуд даромад
ва бошқалар)дан фойдаланилади. Улар орасида энг асосийси ЯИМ
кўрсаткичи ҳисобланади. ЯИМ халқаро амалиётда кенг қўлланилади. У
халқаро ва миллий амалиётда иқтисодий ишлаб чиқариш фаолиятининг
якуний натижаларини ифодаловчи кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.
МҲТ умумий счётларида ЯИМни такрор ишлаб чиқаришнинг ҳар хил
аспектлари: ишлаб чиқариш, шакллантириш, тақсимлаш ва жамғариш
ҳамда бошқа қатор мақсадлари акс эттирилади. ЯИМда ўзаро боғланган
ва бир-бирини тақозо этадиган товарлар ва хизматлар, даромадлар
оқими такрор ишлаб чиқариш жараёнида босқичма-босқич
ифодаланади. Юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олиб, Ўзбекистонда ҳам
1992 йилдан бошлаб, мазкур кўрсаткич ҳисобланмоқда. Улар асосан
жорий ва таққослама нархларда ҳисобланади. Ўзбекистон
Республикасида ЯИМнинг ҳисобланиши жаҳон давлатлари билан
халқаро таққослашни ҳамда БМТ Статистика комиссияси талабларини
бажариш учун мўлжалланган.
22
23. Хулоса ва таклифлар
Такрор ишлаб чиқариш босқич(фаза)лари бўйича ЯИМ ҳаракати
ўз навбатида икки аспектда: қиймат ва истеъмол қийматида
кўрсатилиши зарур. Биринчи ҳолатда ЯИМ товар ва хизматлар
оқими сифатида, иккинчи ҳолатда пул даромадлари оқими
сифатида талқин этилади. Бу оқимлар такрор ишлаб чиқариш
босқичлари бўйича ЯИМ ҳаракатининг яхлит қисми сифатида
ажралиб чиқади. ЯИМ ишлаб чиқариш усулида иқтисодиёт
тармоқлари ҳамда институционал секторлардаги ялпи қўшилган
қиймат йиғиндиси ва маҳсулотларга соф солиқлар орқали
аниқланади. Иқтисодиёт тармоқлари ва институционал
секторлардаги ялпи қўшилган қиймат – ялпи ишлаб чиқарилган
товар ва хизматлар билан оралиқ истеъмол орасидаги фарқ
сифатида юзага чиқади. Иқтисодиёт институционал секторларга
бўлиб, ўрганилиши молиявий актив ва пассивлар ўзгариши,
даромад ва харажатлар таснифланишига хизмат қилади. Унинг
натижалари иқтисодиёт тармоқлари натижалари билан ўзаро
таққосланади. 23