SlideShare a Scribd company logo
1 of 24
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИ
КАДРЛАР МАЛАКАСИН ОШИРИШ ВА СТАТИСТИК ТАДҚИҚОТЛАР
ИНСТИТУТИ
Т А Қ Д И М О Т
Тайёрлади: Эрназаров Ғулом Бекбоевич
Тошкент – 2020 йил
“БМТ Европа иқтисодий комиссияси мамлакатларининг
аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш бўйича
тажрибаси” мавзуси бўйича тайёрланган
2
Мавзу: №5.2. БМТ Европа иқтисодий комиссияси
мамлакатларининг аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга
олиш бўйича тажрибаси.
1.Аҳолини рўйхатга олиш тартиби, моҳияти, истиқболи
ва хориж тажрибаси.
2.Ўзбекистон Республикаси аҳолисини 2022 йилда
рўйхатга олиш ва ўтказиш концепцияси ва қонуни.
Аҳолини рўйхатга олиш тартиби
3
Мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ
топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак
маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш,
рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш
борасида бошлаган ишларимизни жадал давом
эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш
мақсадида мен юртимизда 2020 йилга “Илм,
маърифат ва рақамли иқтисодиётни
ривожлантириш йили”, деб ном беришни
таклиф этаман.
Жонажон Ўзбекистонимиз янги ўн йилликка
қадам қўймоқда. Эришган натижаларимиз тарихга
айланиб, олдимизда янги-янги ўзгаришларни
амалга ошириш бўйича улкан вазифалар ва
имкониятлар пайдо бўлмоқда. Шу боис, бугун
Сизлар билан биргаликда мамлакатимизни 2020
йил ва келгуси 5 йилда ривожлантириш бўйича,
устувор йўналиш ва вазифаларни белгилаб
олишимиз лозим.
Яқинда “Янги Ўзбекистон – янги
сайловлар” шиори остида бўлиб ўтган сайловлар
натижасида республикамизда демократик
ислоҳотларни юқори босқичга олиб чиқиш учун
зарур бўлган янги сиёсий муҳит вужудга келди.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
Олий Мажлисга Мурожаатномаси
Манба: http://uza.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 21 ноябрда қабул
қилинган Сенат томонидан 2020 йил 28 февралда маъқулланган.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга
киради. Тошкент ш., 2020 йил 16 март, ЎРҚ-611-сон
Ушбу Қонун 5-боб, 31-моддадан иборат.
Ушбу Қонуннинг мақсади:
Ушбу Қонуннинг мақсади аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги
муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.
Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий мақсади:
Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий мақсади Ўзбекистон
Республикасида аҳоли таркибининг ҳолати ва ривожланиш
динамикаси ҳақида мамлакатни социал-иқтисодий ва ижтимоий-
сиёсий ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор
йўналишларини белгилаш ва амалга ошириш учун зарур бўлган
ишончли ва холис ахборотни олишдан иборатдир.
Аҳолини рўйхатга олиш тадбири - кенг қамровли, узоқ вақт ва кўп маблағ талаб
қилувчи тадбир бўлиб, мамлакатда яшовчи барча аҳолига оид бўлган
демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш,
баҳолаш, таҳлил қилиш ва эълон қилишнинг ягона жараёни бўлиб, аҳоли
тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбаи бўлиб ҳисобланади.
Аҳолини умумий рўйхатдан ўтказиш тадбири тарихига назар солсак, аҳоли
сонини ҳисобга олишга бўлган эҳтиёж узоқ тарихга бориб тақалади.
Тарихий манбаларга кўра, Қадимги Хитой, Миср, Греция, Япония, Рим ва Эронда
аҳоли ҳисобини юритиш тўғрисидаги маълумотлар мавжуд.Лекин аҳолини ҳисобга
олишнинг мақсади ва услублари жуда содда кўринишда бўлиб, ҳозирги замонавий
кўринишдан кескин фарқ қилган.Аҳолини ҳисобга олиш қадимги вақтларда асосан
ҳарбий ва солиқ ундириш мақсадларида зарур бўлган.
Тартибли кўринишдаги аҳолини умумий рўйхатдан ўтказиш 1790 йилда АҚШда
ўтказилган, ундан сўнг 1800 йилда Швеция ва Финландияда, 1801 йилда Англия,
Дания, Норвегия ва Францияда ўтказилган.
Ўзбекистон ҳудудида биринчи марта аҳолини умумий рўйхатдан ўтказиш Россия
Империясининг биринчи умумий аҳолини рўйхатдан ўтказиш доирасида 1897 йилда
бўлиб ўтган. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида Аҳолини
рўйхатга олиш тадбири умуман ўтказилмаган бўлиб, мазкур тадбир илк
маротаба ўтказилиши белгиланди.
Халқаро статистика конгресси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти барча
давлатларга даврий равишда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни тавсия
этади. Мазкур тавсияларга кўра давлатлар ҳар 10 йилда бир маротаба аҳолини
рўйхатга олиш тадбирини ўтказади.
БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг 2015 йил
10 июндаги “2020 йилда Бутунжаҳон аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш
дастури” Резолюциясида аъзо давлатлар 2015 йилдан 2024 йилгача камида бир
маротаба “Аҳоли рўйхатга олиш тадбири”ни ўтказишга даъват этади.
Дунё давлатларида ўтказиладиган Бутунжаҳон аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга
олиш дастури Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Статистика комиссияси
томонидан мувофиқлаштирилади.
Тадбир натижасида қуйидагилар ҳисобланади:
Биринчидан, маълум бир санада аҳолининг аниқ сони (ёши ва жинси таркиби,
фуқаролиги, миллатлар таркиби (кенг қамровли), оилавий аҳволи маълумот
даражаси, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурлари, иқтисодий
фаол аҳоли, аҳоли бандлиги (касби ва мутахассислиги) ва ишсизлиги, даромад олиш
манбалари, ногиронлиги бўйича батафсил маълумот олишда.
1.Аҳолининг миллий таркиби. Миллат таркиби
2.Диний эътиқоди. Қайси динга мансублиги
3.Оилавий ахволи (никохда ёки никохда эмас, оила сони, никохда бўлган
даврлар )
4. Аҳолинининг миграцияси, хорижда ишлаётганлар аниқ сони
5.Маълумотлилик даражаси. Маълумотсизлар, Ўрта, олий, фан номзоди, фан
доктори,
6.Бандлик бўйича маълумотлар. Бандлар, ишсизлар сони, иқтисодиётнинг
сохалари бўйича бандлар, мутахасисиликлар, иқтисодий фаоллари, норасмий
бандлар.
7.Уй-жой таъминланганлиги. Уйлар сони, уй жой фонди, бир кишига тўғри
келадиган уй жойлар, уйлар қанақа материаллардан қурилганлиги, газ, сув,
электр энергияси билан таъминланганлиги.
8.Ижтимоий соҳа кўрсаткичлари. Аҳолинининг даромадлари, ногиронлиги, кам
таъминланганлик ва ҳакозалар.
Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидагиларга имкон яратилади.
-Миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш
кўрсаткичларини шакллантириш ва мониторинг қилишда фойдаланилади.
-Урбанизация даражаси Аҳоли пунктларининг инфратузулмасини яхшилашда,
меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва
узоқ муддатли прогнозлар, дастурлар тайёрлашда фойдаланилади.
-Халқаро ташкилотлар ва фойдаланувчилар томонидан амалга ошириладиган
таҳлиллари учун кенг қамровли ахборотлар билан таъминлашда ва Рейтинг
кўрсаткичларини шакллантиришда фойдаланилади.
-Аҳоли ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли ахборотлар давлатнинг узоқ
муддатли прогнозлар ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
мақсадли дастурлари, аҳолининг бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари
ташкил этиш дастурлари, барқарор ривожланиш мақсадлари Миллий
индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан
фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда илмий
тадқиқотлар олиб боришда фойдаланилади.
Аҳолини рўйхатга олиш усуллари
Аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишда маълум бир усулни
белгилаб олиш ҳар бир мамлакатнинг ўз имкониятларидан келиб чиқиб
амалга оширилади.
Барча усуллар бўйича якуний маълумотларнинг аниқлик даражаси
турличалигини инобатга олсак аҳолини рўйхатга олиш тадбири учун аниқ
бир усулни танлаш муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, ахборот технологиялари асри деб ном олган глобаллашув
жараёнлари давлатлар имкониятларини йилдан йилга ошишига ўз
таъсирини қўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5655-сон Фармони билан
тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга
олишни ўтказиш концепцияси”да тадбирни ўтказиш усули асосларини ишлаб
чиқиш назарда тутилган.
Шунга кўра, мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишнинг энг
қулай усулини жорий этишда аввалам бор ҳалқаро амалиётни чуқур ўрганиш ва
мазкур амалиётлар натижаси бўйича тегишли хулосаларни чиқариш ҳозирги кундаги
долзарб масала ҳисобланади.
БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар тавсияларига кўра аҳолини рўйхатга
олиш бўйича асосан қуйидаги ёндашувлар мавжуд:
I. Анъанавий усул.
Анъанавий усулда, асосан респондент билан бевосита боғланиб
суровнома (электрон ёки қоғоз шаклда) тўлдириш орқали амалга оширилади.
Мазкур рўйхатга олиш сўровномаси йилма-йил янгиланиб борилади.
Анъанавий усулнинг афзалликлари:
- аниқ бир даврга аҳоли тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар шаклланади;
- ҳудудлар ва категориялар бўйича турли хил маълумотлар шаклланади.
Анъанавий усулнинг камчиликлари:
- иш ҳажмининг кўплиги;
- харажатлар миқдори кўплиги;
- кўп ишчи кучи талаб этилиши;
- юқори малакали рўйхатга олувчилар талаб этилиши.
БМТ Статистика комиссияси маълумотларига кўра, 2010 йил аҳолини
рўйхатга олиш даврида Африка ва Лотин Америкаси минтақасида (100%
давлатлар) тўлиқ, Осиё (84%), Шимолий Америка (67%), Европа (50%)
минтақаларида кўпгина давлатлар анъанавий усулдан фойдаланган.
Ўз ўрнида, 2020 йил аҳолини рўйхатга олиш даврида Лотин Америкаси
минтақаси давлатларининг 80%и, Африканинг 61%и, Осиёнинг 54%и,
Шимолий Американинг 33%и, Европанинг 24%и анъанавий усулдан
фойдаланиши режалаштирилмоқда.
II. Идоравий маълумотлардан фойдаланиш усули.
Идоравий (аҳоли регистри) маълумотлардан фойдаланиш усули турли
идораларда мавжуд бўлган электрон маълумотлар базасидан фойдаланган
ҳолда амалга оширилади.
Идоравий маълумотлардан фойдаланиш усулдаги афзалликлар:
- харажатлар кам бўлади;
- аҳолини рўйхатга олиш даврийлигини ўзгартириш имконияти мавжуд (ҳар
10 йилда шарт эмас, исталган муддатда).
Идоравий маълумотлардан фойдаланиш усулидаги камчиликлар:
- узоқ муддат талаб этади;
- идоравий (аҳоли регистри) маълумотлар таркиби турличалиги сабали
давлатлараро солиштиришда қийинчликларга дуч келинади;
- қонунчиликдаги ўзгаришлар идоравий маълумотлар ўзгаришига сабаб
бўлади.
Мазкур усулдан 2010 йил аҳолини рўйхатга олиш даврида Шимолий
Америка минтақасидан 33 % давлатлар ва Европа минтақасидан 23 %
давлатлар фойдаланган. Ҳусусан, Голландия, Исландия, Жанубий Корея,
Норвегия, Швеция, Словения, Дания ва Финландия давлатлари шулар
жумласидан.
Ўз ўрнида, 2020 йил аҳолини рўйхатга олиш даврида Шимолий
Американинг 33 %, Европанинг 32 %, Лотин Америкасининг 5 %, Африка ва
Осиёнинг 4 % давлатлари идоравий маълумотлардан фойдаланиш усулидан
фойдаланиши режалаштирилмоқда.
III. Аралаш усул.
Аралаш усулда бир вақтнинг ўзида анъанавий ва идоравий маълумотлардан фойдаланган
ҳолда амалга оширилади.
Аралаш усулдаги афзалликлар:
- анъанавий усулга нисбатан респондентлар учун юкламанинг камлиги;
- идоравий (аҳоли регистри) маълумотлардаги камчиликларни суровнома тўлдириш орқали
олинган маълумотлар билан тўлдирилади;
- идоравий (аҳоли регистри) маълумотларга нисбатан кўрсаткичларнинг аниқлик даражаси
юқори;
- аҳоли регистри маълумотлари мазкур давлатда бўлиши шарт;
-бошқа идоравий маълумотлар (солиқ, ижтимоий, ишсизлик
ва бошқа) базаси бўлиши талаб этилади.
Аралаш усулдаги камчиликлар:
- анъанавий усулга нисбатан тайёргарлик кўриш жараёни узоқ вақт талаб этади;
- идоравий (аҳоли регистри) маълумотлар билан сўровнома натижаси бўйича
шакллантирилган маълумотлар орасида фарқлар келиб чиқиши натижасида маълумотларни
қайта кўриб чиқиш талаб этилади.
Мазкур усулдан 2010 йил аҳолини рўйхатга олиш даврида Европа минтақасидан 27 %
давлатлар ва Осиё минтақасидан 16 % давлатлар фойдаланган. Ҳусусан, Латвия, Испания,
Швецария, Истония, Литва, Германия, Полша, Израил, Туркия, Лихтенштейн, Сингапур, Италия,
Чехия, Монако давлатлари шулар жумласидан.
Ўз ўрнида, 2020 йил аҳолини рўйхатга олиш даврида Шимолий Американинг 33 %, Осиёнинг
27 % ва Европанинг 26 % давлатлари идоравий маълумотлардан фойдаланиш усулидан
фойдаланиши режалаштирилмоқда.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГФАРМОНИ
2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сонли
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА 2022 ЙИЛДА АҲОЛИНИ
РЎЙХАТГА ОЛИШНИ ЎТКАЗИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва унинг фаровонлиги
тўғрисидаги ишончли маълумот узоқ муддатли прогнозлар ва давлатнинг
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадли дастурларини, янги иш
ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини
ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш Миллий мақсадлари индикаторларини
шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш
жараёнларини ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муҳим
пойдевор ҳисобланади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2015 йил 10 июндаги «2020
йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва
тавсиялар» резолюциясига таяниб, аъзо-давлатларни 2020 йилда
Бутунжаҳон аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш дастури доирасида
аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишга тааллуқли халқаро ва ҳудудий
тавсияларни инобатга олган ҳолда камида бир марта аҳоли ва уй-жой
фондини рўйхатга олишни ўтказишни қатъий даъват этади.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш
ўтказилмаган. Аҳоли сонига, ёш-жинс таркибига кескин таъсир кўрсатган ўзгаришлар,
республика ҳудудидаги аҳоли жойлашуви хусусиятлари ва бошқа ижтимоий-
демографик ўзига хосликлар аҳолининг жорий ҳисобига оид мавжуд маълумотларни
қўллашни сезиларли даражада чекламоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2020 йилда Бутунжаҳон аҳоли ва уй-жой
фондини рўйхатга олиш дастурини кўллаб-қувватлашини эътиборга олган ҳолда,
шунингдек, аҳоли сонининг аниқ ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш, аниқ белгилаб
қўйилган ягона ҳисобга олиш даврида аҳолининг жинси, ёши, оилавий аҳволи,
маълумоти, ҳаёт даражаси, яшаш шароити, бандлиги, миллати, фуқаролиги ҳамда
бошқа демографик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари бўйича якка тартибда ҳисобга
олиш ва батафсил тавсифлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш
ўтказилсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни
ўтказиш концепцияси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни
ўтказишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ
тасдиқлансин.
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни
ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси 3-иловага мувофиқ
таркибда;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2022
йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий
комиссиялар ташкил этилсин, уларнинг намунавий таркиби 4-
иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
а) Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни
ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссиясининг асосий
вазифалари этиб куйидагилар белгилансин:
аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан
боғлиқ тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга ваколатли орган ҳамда бошқа
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият
органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш;
аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини
назорат қилиш;
аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш,
материалларни қайта ишлашни ташкил этиш ва якуний натижаларни эълон қилиш
масалалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда иштирок этиш учун жисмоний ва юридик
шахсларни уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш масалаларини ҳал қилган холда жалб этишни
ташкил этиш;
ташкилотларни уларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар аҳолини рўйхатга
олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ишларга, шунингдек, халқаро
ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш ва ҳамкорлик самарадорлигини
ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга жалб қилиш масалаларини кўриб чиқиш;
б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент
шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини
рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссияларнинг асосий
вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
ҳудудларда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича
ишларни аниқ чора-тадбирлар ва масъул ижрочиларни кўрсатган ҳолда ташкил этиш;
ҳудудларда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун
қулай шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ масалалар юзасидан, шунингдек, аҳолини
рўйхатга олишни ўтказиш бўйича ваколатли орган ҳудудий бўлинмаларини ва бу
жараёнга жалб қилинган бошқа ташкилотларни моддий-техник таъминланганлигини
мустаҳкамлаш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ҳудудларда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш
бўйича комплекс ишлар бажарилишини назорат қилиш;
ҳудудларда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга
жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ҳамда иштирок этганларни
рағбатлантириш.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва
саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги бошқа
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар
муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини
рўйхатга олиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар
Маҳкамасига киритсин:
аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг мақсадлари, тартиби, даври ва
муддатлари;
илғор хорижий амалиётда қабул қилинган замонавий технология ва
услубиётлар асосида аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш;
аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказишда давлат ҳокимияти ва
бошқаруви органларининг иштироки, уларнинг вазифалари, функциялари ҳамда
жавобгарлигини кўрсатиш;
аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказишда жисмоний ҳамда юридик
шахсларнинг иштироки, улар меҳнатига ҳақ тўлашнинг аниқ механизмлари ва
манбаларини белгилаш;
аҳолини рўйхатга олиш якунларини амалга ошириш бўйича ташкилий-амалий,
ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирлар.
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий
телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти
Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар
агентлиги оммавий ахборот воситаларида ушбу Фармоннинг мақсад ҳамда
вазифаларини кенг ёритиш бўйича чиқишлар ва мавзуга оид кўрсатувларни
ташкил этсин.
7. Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият
органлари, тегишли комиссиялар раҳбарлари мазкур Фармонда назарда
тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун
шахсан жавобгарлиги белгилаб қўйилсин.
8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон
Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси
Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон
Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров
зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида 2022
йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш Концепциясини тасдиқлаш
тўғрисида”ги Фармони қуйидагиларни назарда тутади.
Биринчидан, Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш
тадбирини ўтказиш Концепцияси тасдиқланди.
Иккинчидан, Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш
тадбирини ўтказишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Учинчидан, Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш
тадбирини ўтказишга кўмаклашиш бўйича Республика ҳамда ҳудудий комиссиялар
таркиби ҳамда уларнинг вазифалари белгиланди.
Тўртинчидан, Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тадбири
тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланган.
Унда қуйидагилар назарда тутилади:
-аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишнинг мақсади, тартиби, даври ва
муддатлари;
-илғор хорижий тажрибани қўллаган ҳолда, замонавий технология ва услубиётлар
асосида аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш;
-аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ташкил этиш ва ўтказишда давлат ҳокимияти ва
бошқарув органларининг вазифалари, функциялари ва жавобгарлигини кўрсатган
ҳолда иштироки;
-аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ташкил этиш ва ўтказишда жисмоний ва юридик
шахсларни ушбу жараёнларга қатнашиши учун аниқ механизмлар ва уларнинг
меҳнатига ҳақ тўлаш манбаларини белгилаган ҳолда иштироки;
-аҳолини рўйхатга олиш тадбири якуний натижаларини амалга ошириш учун
ташкилий-амалий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирлар инобатга олинган.
Фармон билан “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга
олишни ўтказиш Концепцияси” тасдиқланди.
Биринчидан, аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг мақсади ва асосий вазифалари.
Иккинчидан, тадбирни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш босқичлари.
Учинчидан, тадбирни ўтказишга иштирок этувчилар, вақтинчалик ходимларни
ёллаш ва уларнинг вазифалари.
Тўртинчидан, тадбирни ўтказишнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий
этиш.
Бешинчидан, тадбирни ўтказишни молиявий таъминлаш.
Олтинчидан, тадбирдан кутилаётган натижалар келтирилган.
Аҳолини рўйхатга олиш механизми ва уни ўтказиш босқичлари
Аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш бўйича халқаро тавсиялар ва давлатлар
тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда, аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик
кўриш ва ўтказиш ишлари ҳам босқичма-босқич, ҳам бир вақтнинг ўзида
тадбирларни амалга ошириш мумкин бўлган босқичларни ўз ичига олади.
Биринчи босқичда (3 йилгача бўлган муддат) қуйидаги ишлар амалга
оширилади:
аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш, ўтказиш
тамойиллари, услубий асослари ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш
масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб
чиқиш;
аҳолини рўйхатга олиш тадбири дастурини, аҳолини рўйхатга олишни
ўтказиш, унинг натижаларини олиш ва эълон қилишни ташкил этиш
услубиятини ишлаб чиқиш;
аҳолини синов асосида рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш ва
ўтказишни ташкил этиш, унинг натижаларини таҳлил қилиш ва унинг
асосида услубий ҳужжатларни такомиллаштириш;
ҳар бир рўйхатга олувчиларни ўз ҳудуди бўйича хариталар билан
таъминланиши;
аҳоли пунктларидаги уйларнинг рўйхатини тузиш ва аҳолини рўйхатга олиш
тадбирини ўтказишнинг ташкилий режасини тузиш;
ҳар бир хонадон рақамланиши ва кўчалар номланишини таъминлаш;
замонавий хариталаш технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳолини
рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш, унинг ўтказилишини назорат
қилиш, якуний натижаларни олиш ва тақдим этишнинг автоматлаштирилган
тизимини яратиш;
ахборот-тушунтириш ишларини ўтказиш;
рўйхатга олиш варақаларини ва бошқа ҳужжатларни чоп этиш;
моддий-техника таъминоти воситаларини тайёрлаш ва (ёки) харид қилиш,
шунингдек, уларни рўйхатга олиш участкаларига етказиш;
рўйхатга олиш участкаларини бино, транспорт ва алоқа воситалари билан
таъминлаш;
рўйхатга олиш тадбирида иштирок этувчи вақтинчалик ходимларни ўқитиш;
аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ бошқа ишлар.
Иккинчи босқичда (10 кундан 60 кунгача бўлган даврда) бевосита аҳолини
рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги
маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва аҳолини рўйхатга олиш
тадбири материаллари топширилади.
Учинчи босқичда (2 йилдан 3 йилгача бўлган даврда) қуйидагилар амалга
оширилади:
аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг бирламчи материаллари маълумотларни
қайта ишлаш бўйича ихтисослашган тузилмалар томонидан қабул қилиб олиш;
аҳолини рўйхатга олиш тадбири материалларини автоматлаштирилган тизимда
қайта ишлашга тайёрлаш;
бирламчи маълумотларни киритиш, кодлаштириш, назорат ва таҳрир қилиш;
аҳолини рўйхатга олиш бўйича дастлабки натижаларни олиш;
аҳолини рўйхатга олиш тадбири натижаларини эълон қилиш ва уларни тарқатиш.
БМТ томонидан 2020 йилда барча давлатларда аҳолини рўйхатга олиш бўйича
тавсияси мавжуд. Қўшни давлатларда ҳам бу тадбир ўтказилиши
режалаштирилган
Аҳолини рўйхатга олиш МДҲ давлатларининг деярли барчасида ўтказилиши
режалаштирилган бўлиб, жумладан:
2019 йилда – Беларусь ва Қозоғистон Республикаларида;
2020 йилда – Россия Федерацияси, Қирғизистон, Тожикистон, Озорбайжон
Республикаларида;
2021 йилда – Арманистон Республикасида;
2022 йилда – Молдова, Украина, Турманистон Республикаларида ўтказилиши
белгиланган.
Эътиборингиз учун
рахмат!

More Related Content

More from ssuserbda456

ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ВА E-ТИЖОРАТНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОНДА  РАҚАМЛИ  ИҚТИСОДИЁТНИНГ ВА  E-ТИЖОРАТНИНГ САМАРАДОРЛИГИЎЗБЕКИСТОНДА  РАҚАМЛИ  ИҚТИСОДИЁТНИНГ ВА  E-ТИЖОРАТНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ВА E-ТИЖОРАТНИНГ САМАРАДОРЛИГИssuserbda456
 
ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ВА E-ТИЖОРАТНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОНДА  РАҚАМЛИ  ИҚТИСОДИЁТНИНГ ВА  E-ТИЖОРАТНИНГ САМАРАДОРЛИГИЎЗБЕКИСТОНДА  РАҚАМЛИ  ИҚТИСОДИЁТНИНГ ВА  E-ТИЖОРАТНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ВА E-ТИЖОРАТНИНГ САМАРАДОРЛИГИssuserbda456
 

More from ssuserbda456 (20)

2 dars
2 dars2 dars
2 dars
 
1 dars
1 dars1 dars
1 dars
 
Dars 9.3
Dars 9.3Dars 9.3
Dars 9.3
 
Dars 9.2
Dars 9.2Dars 9.2
Dars 9.2
 
Dars 9.1
Dars 9.1Dars 9.1
Dars 9.1
 
Dars 2.2.2
Dars 2.2.2Dars 2.2.2
Dars 2.2.2
 
Dars 2.2.1
Dars 2.2.1Dars 2.2.1
Dars 2.2.1
 
Dars 1.7
Dars 1.7Dars 1.7
Dars 1.7
 
6 mavzu
6 mavzu6 mavzu
6 mavzu
 
5 mavzu
5 mavzu5 mavzu
5 mavzu
 
4 mavzu
4 mavzu4 mavzu
4 mavzu
 
3 mavzu
3 mavzu3 mavzu
3 mavzu
 
2 mavzu
2 mavzu2 mavzu
2 mavzu
 
1 mavzu
1 mavzu1 mavzu
1 mavzu
 
10mavzu
10mavzu10mavzu
10mavzu
 
9 mavzu
9 mavzu9 mavzu
9 mavzu
 
8 mavzu
8 mavzu8 mavzu
8 mavzu
 
7 mavzu
7 mavzu7 mavzu
7 mavzu
 
ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ВА E-ТИЖОРАТНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОНДА  РАҚАМЛИ  ИҚТИСОДИЁТНИНГ ВА  E-ТИЖОРАТНИНГ САМАРАДОРЛИГИЎЗБЕКИСТОНДА  РАҚАМЛИ  ИҚТИСОДИЁТНИНГ ВА  E-ТИЖОРАТНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ВА E-ТИЖОРАТНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
 
ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ВА E-ТИЖОРАТНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОНДА  РАҚАМЛИ  ИҚТИСОДИЁТНИНГ ВА  E-ТИЖОРАТНИНГ САМАРАДОРЛИГИЎЗБЕКИСТОНДА  РАҚАМЛИ  ИҚТИСОДИЁТНИНГ ВА  E-ТИЖОРАТНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ВА E-ТИЖОРАТНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
 

Dars 5.1

  • 1. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИ КАДРЛАР МАЛАКАСИН ОШИРИШ ВА СТАТИСТИК ТАДҚИҚОТЛАР ИНСТИТУТИ Т А Қ Д И М О Т Тайёрлади: Эрназаров Ғулом Бекбоевич Тошкент – 2020 йил “БМТ Европа иқтисодий комиссияси мамлакатларининг аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш бўйича тажрибаси” мавзуси бўйича тайёрланган
  • 2. 2 Мавзу: №5.2. БМТ Европа иқтисодий комиссияси мамлакатларининг аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш бўйича тажрибаси. 1.Аҳолини рўйхатга олиш тартиби, моҳияти, истиқболи ва хориж тажрибаси. 2.Ўзбекистон Республикаси аҳолисини 2022 йилда рўйхатга олиш ва ўтказиш концепцияси ва қонуни. Аҳолини рўйхатга олиш тартиби
  • 3. 3 Мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсадида мен юртимизда 2020 йилга “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб ном беришни таклиф этаман. Жонажон Ўзбекистонимиз янги ўн йилликка қадам қўймоқда. Эришган натижаларимиз тарихга айланиб, олдимизда янги-янги ўзгаришларни амалга ошириш бўйича улкан вазифалар ва имкониятлар пайдо бўлмоқда. Шу боис, бугун Сизлар билан биргаликда мамлакатимизни 2020 йил ва келгуси 5 йилда ривожлантириш бўйича, устувор йўналиш ва вазифаларни белгилаб олишимиз лозим. Яқинда “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида бўлиб ўтган сайловлар натижасида республикамизда демократик ислоҳотларни юқори босқичга олиб чиқиш учун зарур бўлган янги сиёсий муҳит вужудга келди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси Манба: http://uza.uz
  • 4. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 21 ноябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2020 йил 28 февралда маъқулланган. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Тошкент ш., 2020 йил 16 март, ЎРҚ-611-сон Ушбу Қонун 5-боб, 31-моддадан иборат. Ушбу Қонуннинг мақсади: Ушбу Қонуннинг мақсади аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир. Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий мақсади: Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасида аҳоли таркибининг ҳолати ва ривожланиш динамикаси ҳақида мамлакатни социал-иқтисодий ва ижтимоий- сиёсий ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш ва амалга ошириш учун зарур бўлган ишончли ва холис ахборотни олишдан иборатдир.
  • 5. Аҳолини рўйхатга олиш тадбири - кенг қамровли, узоқ вақт ва кўп маблағ талаб қилувчи тадбир бўлиб, мамлакатда яшовчи барча аҳолига оид бўлган демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил қилиш ва эълон қилишнинг ягона жараёни бўлиб, аҳоли тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбаи бўлиб ҳисобланади. Аҳолини умумий рўйхатдан ўтказиш тадбири тарихига назар солсак, аҳоли сонини ҳисобга олишга бўлган эҳтиёж узоқ тарихга бориб тақалади. Тарихий манбаларга кўра, Қадимги Хитой, Миср, Греция, Япония, Рим ва Эронда аҳоли ҳисобини юритиш тўғрисидаги маълумотлар мавжуд.Лекин аҳолини ҳисобга олишнинг мақсади ва услублари жуда содда кўринишда бўлиб, ҳозирги замонавий кўринишдан кескин фарқ қилган.Аҳолини ҳисобга олиш қадимги вақтларда асосан ҳарбий ва солиқ ундириш мақсадларида зарур бўлган. Тартибли кўринишдаги аҳолини умумий рўйхатдан ўтказиш 1790 йилда АҚШда ўтказилган, ундан сўнг 1800 йилда Швеция ва Финландияда, 1801 йилда Англия, Дания, Норвегия ва Францияда ўтказилган. Ўзбекистон ҳудудида биринчи марта аҳолини умумий рўйхатдан ўтказиш Россия Империясининг биринчи умумий аҳолини рўйхатдан ўтказиш доирасида 1897 йилда бўлиб ўтган. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида Аҳолини рўйхатга олиш тадбири умуман ўтказилмаган бўлиб, мазкур тадбир илк маротаба ўтказилиши белгиланди.
  • 6. Халқаро статистика конгресси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти барча давлатларга даврий равишда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни тавсия этади. Мазкур тавсияларга кўра давлатлар ҳар 10 йилда бир маротаба аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказади. БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг 2015 йил 10 июндаги “2020 йилда Бутунжаҳон аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш дастури” Резолюциясида аъзо давлатлар 2015 йилдан 2024 йилгача камида бир маротаба “Аҳоли рўйхатга олиш тадбири”ни ўтказишга даъват этади. Дунё давлатларида ўтказиладиган Бутунжаҳон аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш дастури Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Статистика комиссияси томонидан мувофиқлаштирилади. Тадбир натижасида қуйидагилар ҳисобланади: Биринчидан, маълум бир санада аҳолининг аниқ сони (ёши ва жинси таркиби, фуқаролиги, миллатлар таркиби (кенг қамровли), оилавий аҳволи маълумот даражаси, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурлари, иқтисодий фаол аҳоли, аҳоли бандлиги (касби ва мутахассислиги) ва ишсизлиги, даромад олиш манбалари, ногиронлиги бўйича батафсил маълумот олишда.
  • 7. 1.Аҳолининг миллий таркиби. Миллат таркиби 2.Диний эътиқоди. Қайси динга мансублиги 3.Оилавий ахволи (никохда ёки никохда эмас, оила сони, никохда бўлган даврлар ) 4. Аҳолинининг миграцияси, хорижда ишлаётганлар аниқ сони 5.Маълумотлилик даражаси. Маълумотсизлар, Ўрта, олий, фан номзоди, фан доктори, 6.Бандлик бўйича маълумотлар. Бандлар, ишсизлар сони, иқтисодиётнинг сохалари бўйича бандлар, мутахасисиликлар, иқтисодий фаоллари, норасмий бандлар. 7.Уй-жой таъминланганлиги. Уйлар сони, уй жой фонди, бир кишига тўғри келадиган уй жойлар, уйлар қанақа материаллардан қурилганлиги, газ, сув, электр энергияси билан таъминланганлиги. 8.Ижтимоий соҳа кўрсаткичлари. Аҳолинининг даромадлари, ногиронлиги, кам таъминланганлик ва ҳакозалар. Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидагиларга имкон яратилади. -Миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш кўрсаткичларини шакллантириш ва мониторинг қилишда фойдаланилади. -Урбанизация даражаси Аҳоли пунктларининг инфратузулмасини яхшилашда, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурлар тайёрлашда фойдаланилади.
  • 8. -Халқаро ташкилотлар ва фойдаланувчилар томонидан амалга ошириладиган таҳлиллари учун кенг қамровли ахборотлар билан таъминлашда ва Рейтинг кўрсаткичларини шакллантиришда фойдаланилади. -Аҳоли ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли ахборотлар давлатнинг узоқ муддатли прогнозлар ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадли дастурлари, аҳолининг бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этиш дастурлари, барқарор ривожланиш мақсадлари Миллий индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда илмий тадқиқотлар олиб боришда фойдаланилади. Аҳолини рўйхатга олиш усуллари Аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишда маълум бир усулни белгилаб олиш ҳар бир мамлакатнинг ўз имкониятларидан келиб чиқиб амалга оширилади. Барча усуллар бўйича якуний маълумотларнинг аниқлик даражаси турличалигини инобатга олсак аҳолини рўйхатга олиш тадбири учун аниқ бир усулни танлаш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, ахборот технологиялари асри деб ном олган глобаллашув жараёнлари давлатлар имкониятларини йилдан йилга ошишига ўз таъсирини қўрсатмоқда.
  • 9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5655-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепцияси”да тадбирни ўтказиш усули асосларини ишлаб чиқиш назарда тутилган. Шунга кўра, мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишнинг энг қулай усулини жорий этишда аввалам бор ҳалқаро амалиётни чуқур ўрганиш ва мазкур амалиётлар натижаси бўйича тегишли хулосаларни чиқариш ҳозирги кундаги долзарб масала ҳисобланади. БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар тавсияларига кўра аҳолини рўйхатга олиш бўйича асосан қуйидаги ёндашувлар мавжуд: I. Анъанавий усул. Анъанавий усулда, асосан респондент билан бевосита боғланиб суровнома (электрон ёки қоғоз шаклда) тўлдириш орқали амалга оширилади. Мазкур рўйхатга олиш сўровномаси йилма-йил янгиланиб борилади. Анъанавий усулнинг афзалликлари: - аниқ бир даврга аҳоли тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар шаклланади; - ҳудудлар ва категориялар бўйича турли хил маълумотлар шаклланади.
  • 10. Анъанавий усулнинг камчиликлари: - иш ҳажмининг кўплиги; - харажатлар миқдори кўплиги; - кўп ишчи кучи талаб этилиши; - юқори малакали рўйхатга олувчилар талаб этилиши. БМТ Статистика комиссияси маълумотларига кўра, 2010 йил аҳолини рўйхатга олиш даврида Африка ва Лотин Америкаси минтақасида (100% давлатлар) тўлиқ, Осиё (84%), Шимолий Америка (67%), Европа (50%) минтақаларида кўпгина давлатлар анъанавий усулдан фойдаланган. Ўз ўрнида, 2020 йил аҳолини рўйхатга олиш даврида Лотин Америкаси минтақаси давлатларининг 80%и, Африканинг 61%и, Осиёнинг 54%и, Шимолий Американинг 33%и, Европанинг 24%и анъанавий усулдан фойдаланиши режалаштирилмоқда. II. Идоравий маълумотлардан фойдаланиш усули. Идоравий (аҳоли регистри) маълумотлардан фойдаланиш усули турли идораларда мавжуд бўлган электрон маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
  • 11. Идоравий маълумотлардан фойдаланиш усулдаги афзалликлар: - харажатлар кам бўлади; - аҳолини рўйхатга олиш даврийлигини ўзгартириш имконияти мавжуд (ҳар 10 йилда шарт эмас, исталган муддатда). Идоравий маълумотлардан фойдаланиш усулидаги камчиликлар: - узоқ муддат талаб этади; - идоравий (аҳоли регистри) маълумотлар таркиби турличалиги сабали давлатлараро солиштиришда қийинчликларга дуч келинади; - қонунчиликдаги ўзгаришлар идоравий маълумотлар ўзгаришига сабаб бўлади. Мазкур усулдан 2010 йил аҳолини рўйхатга олиш даврида Шимолий Америка минтақасидан 33 % давлатлар ва Европа минтақасидан 23 % давлатлар фойдаланган. Ҳусусан, Голландия, Исландия, Жанубий Корея, Норвегия, Швеция, Словения, Дания ва Финландия давлатлари шулар жумласидан. Ўз ўрнида, 2020 йил аҳолини рўйхатга олиш даврида Шимолий Американинг 33 %, Европанинг 32 %, Лотин Америкасининг 5 %, Африка ва Осиёнинг 4 % давлатлари идоравий маълумотлардан фойдаланиш усулидан фойдаланиши режалаштирилмоқда.
  • 12. III. Аралаш усул. Аралаш усулда бир вақтнинг ўзида анъанавий ва идоравий маълумотлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Аралаш усулдаги афзалликлар: - анъанавий усулга нисбатан респондентлар учун юкламанинг камлиги; - идоравий (аҳоли регистри) маълумотлардаги камчиликларни суровнома тўлдириш орқали олинган маълумотлар билан тўлдирилади; - идоравий (аҳоли регистри) маълумотларга нисбатан кўрсаткичларнинг аниқлик даражаси юқори; - аҳоли регистри маълумотлари мазкур давлатда бўлиши шарт; -бошқа идоравий маълумотлар (солиқ, ижтимоий, ишсизлик ва бошқа) базаси бўлиши талаб этилади. Аралаш усулдаги камчиликлар: - анъанавий усулга нисбатан тайёргарлик кўриш жараёни узоқ вақт талаб этади; - идоравий (аҳоли регистри) маълумотлар билан сўровнома натижаси бўйича шакллантирилган маълумотлар орасида фарқлар келиб чиқиши натижасида маълумотларни қайта кўриб чиқиш талаб этилади. Мазкур усулдан 2010 йил аҳолини рўйхатга олиш даврида Европа минтақасидан 27 % давлатлар ва Осиё минтақасидан 16 % давлатлар фойдаланган. Ҳусусан, Латвия, Испания, Швецария, Истония, Литва, Германия, Полша, Израил, Туркия, Лихтенштейн, Сингапур, Италия, Чехия, Монако давлатлари шулар жумласидан. Ўз ўрнида, 2020 йил аҳолини рўйхатга олиш даврида Шимолий Американинг 33 %, Осиёнинг 27 % ва Европанинг 26 % давлатлари идоравий маълумотлардан фойдаланиш усулидан фойдаланиши режалаштирилмоқда.
  • 13. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГФАРМОНИ 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сонли ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА 2022 ЙИЛДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИ ЎТКАЗИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли маълумот узоқ муддатли прогнозлар ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадли дастурларини, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш Миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муҳим пойдевор ҳисобланади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2015 йил 10 июндаги «2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар» резолюциясига таяниб, аъзо-давлатларни 2020 йилда Бутунжаҳон аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш дастури доирасида аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишга тааллуқли халқаро ва ҳудудий тавсияларни инобатга олган ҳолда камида бир марта аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишни ўтказишни қатъий даъват этади.
  • 14. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаган. Аҳоли сонига, ёш-жинс таркибига кескин таъсир кўрсатган ўзгаришлар, республика ҳудудидаги аҳоли жойлашуви хусусиятлари ва бошқа ижтимоий- демографик ўзига хосликлар аҳолининг жорий ҳисобига оид мавжуд маълумотларни қўллашни сезиларли даражада чекламоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2020 йилда Бутунжаҳон аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш дастурини кўллаб-қувватлашини эътиборга олган ҳолда, шунингдек, аҳоли сонининг аниқ ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш, аниқ белгилаб қўйилган ягона ҳисобга олиш даврида аҳолининг жинси, ёши, оилавий аҳволи, маълумоти, ҳаёт даражаси, яшаш шароити, бандлиги, миллати, фуқаролиги ҳамда бошқа демографик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари бўйича якка тартибда ҳисобга олиш ва батафсил тавсифлаш мақсадида: 1. Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилсин. 2. Қуйидагилар: Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепцияси 1-иловага мувофиқ; Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  • 15. 3. Қуйидагилар: Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси 3-иловага мувофиқ таркибда; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар ташкил этилсин, уларнинг намунавий таркиби 4- иловага мувофиқ тасдиқлансин. 4. Белгилаб қўйилсинки: а) Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб куйидагилар белгилансин: аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш; аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга ваколатли орган ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш; аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини назорат қилиш;
  • 16. аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш, материалларни қайта ишлашни ташкил этиш ва якуний натижаларни эълон қилиш масалалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш; аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда иштирок этиш учун жисмоний ва юридик шахсларни уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш масалаларини ҳал қилган холда жалб этишни ташкил этиш; ташкилотларни уларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ишларга, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш ва ҳамкорлик самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга жалб қилиш масалаларини кўриб чиқиш; б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссияларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин: ҳудудларда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишларни аниқ чора-тадбирлар ва масъул ижрочиларни кўрсатган ҳолда ташкил этиш; ҳудудларда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ масалалар юзасидан, шунингдек, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича ваколатли орган ҳудудий бўлинмаларини ва бу жараёнга жалб қилинган бошқа ташкилотларни моддий-техник таъминланганлигини мустаҳкамлаш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • 17. ҳудудларда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича комплекс ишлар бажарилишини назорат қилиш; ҳудудларда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ҳамда иштирок этганларни рағбатлантириш. 5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин: аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг мақсадлари, тартиби, даври ва муддатлари; илғор хорижий амалиётда қабул қилинган замонавий технология ва услубиётлар асосида аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш; аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг иштироки, уларнинг вазифалари, функциялари ҳамда жавобгарлигини кўрсатиш; аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказишда жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг иштироки, улар меҳнатига ҳақ тўлашнинг аниқ механизмлари ва манбаларини белгилаш; аҳолини рўйхатга олиш якунларини амалга ошириш бўйича ташкилий-амалий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирлар.
  • 18. 6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги оммавий ахборот воситаларида ушбу Фармоннинг мақсад ҳамда вазифаларини кенг ёритиш бўйича чиқишлар ва мавзуга оид кўрсатувларни ташкил этсин. 7. Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тегишли комиссиялар раҳбарлари мазкур Фармонда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгарлиги белгилаб қўйилсин. 8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
  • 19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони қуйидагиларни назарда тутади. Биринчидан, Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш Концепцияси тасдиқланди. Иккинчидан, Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Учинчидан, Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишга кўмаклашиш бўйича Республика ҳамда ҳудудий комиссиялар таркиби ҳамда уларнинг вазифалари белгиланди. Тўртинчидан, Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тадбири тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланган. Унда қуйидагилар назарда тутилади: -аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишнинг мақсади, тартиби, даври ва муддатлари; -илғор хорижий тажрибани қўллаган ҳолда, замонавий технология ва услубиётлар асосида аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш; -аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ташкил этиш ва ўтказишда давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг вазифалари, функциялари ва жавобгарлигини кўрсатган ҳолда иштироки;
  • 20. -аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ташкил этиш ва ўтказишда жисмоний ва юридик шахсларни ушбу жараёнларга қатнашиши учун аниқ механизмлар ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш манбаларини белгилаган ҳолда иштироки; -аҳолини рўйхатга олиш тадбири якуний натижаларини амалга ошириш учун ташкилий-амалий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирлар инобатга олинган. Фармон билан “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш Концепцияси” тасдиқланди. Биринчидан, аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг мақсади ва асосий вазифалари. Иккинчидан, тадбирни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш босқичлари. Учинчидан, тадбирни ўтказишга иштирок этувчилар, вақтинчалик ходимларни ёллаш ва уларнинг вазифалари. Тўртинчидан, тадбирни ўтказишнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш. Бешинчидан, тадбирни ўтказишни молиявий таъминлаш. Олтинчидан, тадбирдан кутилаётган натижалар келтирилган. Аҳолини рўйхатга олиш механизми ва уни ўтказиш босқичлари Аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш бўйича халқаро тавсиялар ва давлатлар тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда, аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ишлари ҳам босқичма-босқич, ҳам бир вақтнинг ўзида тадбирларни амалга ошириш мумкин бўлган босқичларни ўз ичига олади.
  • 21. Биринчи босқичда (3 йилгача бўлган муддат) қуйидаги ишлар амалга оширилади: аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш, ўтказиш тамойиллари, услубий асослари ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш; аҳолини рўйхатга олиш тадбири дастурини, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш, унинг натижаларини олиш ва эълон қилишни ташкил этиш услубиятини ишлаб чиқиш; аҳолини синов асосида рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш ва ўтказишни ташкил этиш, унинг натижаларини таҳлил қилиш ва унинг асосида услубий ҳужжатларни такомиллаштириш; ҳар бир рўйхатга олувчиларни ўз ҳудуди бўйича хариталар билан таъминланиши; аҳоли пунктларидаги уйларнинг рўйхатини тузиш ва аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишнинг ташкилий режасини тузиш; ҳар бир хонадон рақамланиши ва кўчалар номланишини таъминлаш; замонавий хариталаш технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш, унинг ўтказилишини назорат қилиш, якуний натижаларни олиш ва тақдим этишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш;
  • 22. ахборот-тушунтириш ишларини ўтказиш; рўйхатга олиш варақаларини ва бошқа ҳужжатларни чоп этиш; моддий-техника таъминоти воситаларини тайёрлаш ва (ёки) харид қилиш, шунингдек, уларни рўйхатга олиш участкаларига етказиш; рўйхатга олиш участкаларини бино, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш; рўйхатга олиш тадбирида иштирок этувчи вақтинчалик ходимларни ўқитиш; аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ бошқа ишлар. Иккинчи босқичда (10 кундан 60 кунгача бўлган даврда) бевосита аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва аҳолини рўйхатга олиш тадбири материаллари топширилади. Учинчи босқичда (2 йилдан 3 йилгача бўлган даврда) қуйидагилар амалга оширилади: аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг бирламчи материаллари маълумотларни қайта ишлаш бўйича ихтисослашган тузилмалар томонидан қабул қилиб олиш; аҳолини рўйхатга олиш тадбири материалларини автоматлаштирилган тизимда қайта ишлашга тайёрлаш; бирламчи маълумотларни киритиш, кодлаштириш, назорат ва таҳрир қилиш; аҳолини рўйхатга олиш бўйича дастлабки натижаларни олиш; аҳолини рўйхатга олиш тадбири натижаларини эълон қилиш ва уларни тарқатиш.
  • 23. БМТ томонидан 2020 йилда барча давлатларда аҳолини рўйхатга олиш бўйича тавсияси мавжуд. Қўшни давлатларда ҳам бу тадбир ўтказилиши режалаштирилган Аҳолини рўйхатга олиш МДҲ давлатларининг деярли барчасида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, жумладан: 2019 йилда – Беларусь ва Қозоғистон Республикаларида; 2020 йилда – Россия Федерацияси, Қирғизистон, Тожикистон, Озорбайжон Республикаларида; 2021 йилда – Арманистон Республикасида; 2022 йилда – Молдова, Украина, Турманистон Республикаларида ўтказилиши белгиланган.