SlideShare a Scribd company logo
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИ
ҲУЗУРИДАГИ КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА СТАТИСТИК
ТАДҚИҚОТЛАР ИНСТИТУТИ
Қишлоқ хўжалигини
минтақавий
ривожлантиришнинг
статистик таҳлили
Маърузачи: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги
Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти,
и.ф.н., доцент Жумаев Қурбонмурод Хуррамович
2
-
Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш
масалалари, ҳеч шубҳасиз, биз учун
энг муҳим вазифалардан бири бўлиб
қолади. Энг аввало, агросаноат -
комплекси ва унинг локомотиви, яъни
ҳаракатга келтирувчи кучи бўлган кўп
тармоқли фермер хўжаликларини -
изчил ривожлантиришга катта эътибор
қаратилади.
Шавкат Мирзиёев
3
3.3. Қишлоқ хўжалигини модернизация
қилиш ва жадал ривожлантириш:
-таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат
хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар
ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт
салоҳиятини сезиларли даражада ошириш;
-пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириш,
бўшаган ерларга картошка, сабзавот, озуқа ва ёғ олинадиган
экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни
жойлаштириш ҳисобига экин майдонларини янада
оптималлаштириш;
-фермер хўжаликлари, энг аввало, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан бир қаторда, қайта ишлаш,
тайёрлаш, сақлаш, сотиш, қурилиш ишлари ва хизматлар кўрсатиш
билан шуғулланаётганкўп тармоқли фермер хўжаликларини
рағбатлантириш ва ривожлантириш учунқулай шарт-шароитлар
4
3.3. Қишлоқ хўжалигини модернизация
қилиш ва жадал ривожлантириш:
-қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, ярим тайёр
ва тайёр озиқ-овқат ҳамда қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб
чиқариш бўйича энг замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар
билан жиҳозланган янги қайта ишлаш корхоналарини қуриш,
мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
-қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва сотиш,
агрокимё, молиявий ва бошқа замонавий бозор хизматлари
кўрсатиш инфратузилмасини янада кенгайтириш;
-суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш,
мелиорация ва ирригация объектлари тармоқларини
ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига
интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган
замонавий агротехнологияларни жорий этиш, унумдорлиги юқори
бўлган қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш;
5
3.3. Қишлоқ хўжалигини модернизация
қилиш ва жадал ривожлантириш:
-касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий ер-иқлим ва
экологик шароитларга мослашган қишлоқ хўжалиги экинларининг
янги селекция навларини ҳамда юқори маҳсулдорликка эга
ҳайвонот зотларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш
бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш;
-глобал иқлим ўзгаришлари ва Орол денгизи қуришининг қишлоқ
хўжалиги ривожланиши ҳамда аҳолининг ҳаёт фаолиятига салбий
таъсирини юмшатиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш.
6
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида амалга
оширилаётган ишларнинг натижалари
2019–йилнинг январь–декабрь ойларида қишлоқ,
ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий
ҳажми 224,3 трлн. сўмни ёки 2018–йилнинг мос даврига
нисбатан 102,5 %ни, шу жумладан, деҳқончилик ва
чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган
хизматлар–217,2 трлн. сўмни (102,4 %), ўрмон хўжалиги–5,7
трлн. сўмни (101,8 %), балиқ хўжалиги–1,4 трлн. сўмни (127,0
%) ташкил қилди.
Дастлабки маълумотлар ЯИМ (ЯҚҚ) таркибида
қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг улуши 28,1 % ни
ташкил этди. Мазкур тармоқнинг ЯИМ мутлоқ ўсиш
суръатига таъсири 0,7 ф.п.ни ташкил этди. 2020-йил 1-январ
ҳолатига фермер хўжаликлари сони 92,6 мингтани, деҳқон
7
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида амалга
оширилаётган ишларнинг натижалари
(шахсий ёрдамчи) хўжаликлари–5,0 млн.тани,
қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи
ташкилотлар–27,6 мингтани ташкил қилди. Фермер
хўжаликларининг умумий сонидан, пахтачилик ва
ғаллачилик йўналиши бўйича–40,0 мингтани,
боғдорчилик ва узумчилик–31,0 мингтани,
чорвачилик–14,8 мингтани сабзавотчилик ва
полизчилик–5,0 мингтани, бошқа йўналишлар
бўйича–1,8 мингтани ташкил этмоқда.
Ўзбекистонд қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган
ишларнинг натижалари
 Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот
(хизмат)лар умумий ҳажмининг 96,9 %и деҳқончилик
ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган
хизматлар, 2,5 %и- ўрмон хўжалиги, 0,6 %и-балиқ
хўжалиги ҳиссасига тўғри келади. Ҳудудлар кесимида
қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот
(хизмат)ларининг ҳажми 2019–йилнинг январь–
декабрь ойларида ҳудудлар кесимида қишлоқ, ўрмон ва
балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг энг юқори
ҳажми Самарқанд (30,3 трлн. сўм) ва Андижон (24,4
трлн. сўм) вилоятларига тўғри келмоқда. Аксинча кам
ҳажмга эга ҳудудларга Сирдарё вилояти (7,3 трлн.
сўм), Қорақалпоғистон Республикаси (8,1 трлн. сўм) ва
Навоий вилоятини (10,3 трлн. сўм) келтириб ўтиш
мумкин. Республика кўрсаткичидан (102,5%) юқори
ўсиш суръатлари Қорақалпоғистон Республикаси
 (106,6%), Хоразм (105,7%), Сурхондарё (104,6%),
Бухоро ва Жиззах (104,3%), Фарғона (104,2%),
Андижон (103,4%) вилоятларида кузатилди. Тошкент
(93,8%), Сирдарё (101,2%), Қашқадарё (101,5%),
Самарқанд (102,2%) ва Навоий (102,3%) вилоятларида
эса аксинча ўсиш суръатлари пастлиги кузатилди.
 Еттинчидан, иқтисодиётимиз ривожини, аҳоли бандлиги ва
даромадлари ўсишини таъминлайдиган энг муҳим
соҳалардан бири бўлган қишлоқ хўжалигини стратегик
ёндашувлар асосида тараққий эттириш зарур.
 Тармоқдаги ҳозирги ўсиш суръатлари бизни мутлақо
қониқтирмайди. Бу борада бозор механизмларини кенг
жорий этиб, фермер ва деҳқонлар манфаатдорлигини
оширмас эканмиз, биз кутган сезиларли ўзгариш бўлмайди.
Шу боис, пахта ва ғалла етиштиришга давлат
буюртмасини бекор қилиб, ушбу маҳсулотларни бозор
тамойиллари асосида харид қилиш тизимига босқичма-
босқич ўтамиз. Агар бу йўлдан бормасак, фермер ва
деҳқонларимиз маҳсулот етиштиришда эркин бўлмайди,
улар ўзлари кутганларидек манфаат кўрмайди,
ҳокимларнинг эса иш услуби ўзгармайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
Олий Мажлисга Мурожаатномаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
Олий Мажлисга Мурожаатномаси
 Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
жамғармасини ислоҳ қилиб, аграр соҳанинг бошқа
тармоқларига ҳам арзон кредитлар ажратиш йўлга қўйилади.
 Келгусида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги соҳа корхоналарига
кўрсатма бериш, ресурсларни тақсимлаш, режа белгилаш
каби эски иш усулларидан мутлақо воз кечиши зарур.
Бунинг ўрнига вазирлик сервис ташкилотига айланиши,
хусусий агросаноат ташкилотларига ер ҳолатини аниқлаш,
экин турлари ва уруғни тўғри танлаш, зараркунандаларга
қарши курашиш, молиявий кўмаклашиш, маҳсулот бозорини
топиш бўйича хизмат кўрсатиши керак.
 Аграр тармоқда фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш
билан бирга, пахта ва ғалла етиштиришни кластер шаклига
босқичма-босқич ўтказиш бўйича изланишларимизни давом
эттирамиз.
 Мева-сабзавот, шоличилик, чорвачилик, ипакчилик каби
бошқа тармоқларда ҳам бугунги кун талабига жавоб
берадиган кластерларни ташкил этиш ишларини давом
 Бу йил 2 миллиард долларлик, кейинги 5-7 йилда эса 3-4
баробар кўп мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш
учун маҳсулот етиштиришни кескин кўпайтириш
чораларини кўриш зарур.
 Парламентимиз ушбу ислоҳотларимизнинг ҳуқуқий асоси
бўлган “Кооперация ва кластерлар тўғрисида”ги янги
қонунни тезроқ қабул қилса, ушбу катта режа ва
ниятларимизга мос иш бўлур эди.
 Бу йил мева-сабзавотчилик, узумчилик, уруғчилик,
чорвачилик, агро-логистикани ривожлантириш, сувни
тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, илмий-
тадқиқот ишлари, соҳа учун малакали кадрларни тайёрлашга
3 триллион сўм маблағ йўналтирамиз. Чорвачилик,
қоракўлчилик, балиқчилик, паррандачилик каби соҳаларда
наслчиликка алоҳида эътибор қаратилиб, уни давлат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
Олий Мажлисга Мурожаатномаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
Олий Мажлисга Мурожаатномаси
 томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари
татбиқ этилади.
 2020 йилда 44 минг гектар ерда ёки ўтган йилга
нисбатан қарийб 4 баробар кўп майдонда сувни
тежайдиган технологияларни жорий этамиз. Бунинг
учун давлат бюджетидан 300 миллиард сўм субсидия
ажратилади. Шунингдек, сув хўжалиги объектларини
бошқариш жараёнларини, сувни назорат қилиш ва
унинг ҳисобини юритиш тизимини автоматлаштириш
зарур.
 Ушбу масалалар Сув хўжалигини ривожлантириш
концепциясида ўз аксини топиши керак. Вазирлар
Маҳкамаси жорий йил 1 апрелга қадар ана шу
концепция лойиҳасини тасдиқлаш учун киритсин.
 Стратегиянинг устувор йўналишлари
 I. Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш
 Озиқ-овқат хавфсизлиги кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий,
демографик ва экологик омилларга боғлиқ бўлиб, мамлакат
ривожланишининг асосий таркибий қисмларидан бири
ҳисобланади.
 Озиқ-овқат хавфсизлигининг тўрт таркибий қисмлари (озиқ-
овқатнинг мавжудлиги, уни харид қилиш қобилияти, ундан
фойдаланиш ва унинг барқарорлиги) бўйича озиқ-овқат
хавфсизлигининг давлат сиёсати ишлаб чиқилади ва амалга
оширилади.
 Аҳоли сонининг ўсиши, ер, сув ва энергия ресурсларига бўлган
талабнинг ортиши, шунингдек, иқлимнинг кескин ўзгариши
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга таъсир этувчи асосий
омиллардир.
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг
2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси. № ПФ-5853. 24.10.2019
 Сўнгги йилларда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини
мустаҳкамлаш бўйича бир қатор чоралар амалга оширилиши
натижасида Ўзбекистон дунёда эгаллаган ўрнини
мустаҳкамлашга эришди ва босқичма-босқич глобал
рейтингларда ўз мавқеини яхшилаб олди. Ўзбекистон
Республикаси 2018 йилда Глобал очлик индекси бўйича 119
мамлакат орасида 52-ўринни эгаллаб, 12,1 кўрсаткич билан
«мўътадил» даражага эришди.
 Устувор йўналиш аҳолини барқарор нархлардаги хавфсиз ва
сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга
қаратилган. Бу эса Ўзбекистон Республикасининг барқарор
ривожланиш мақсадларига (БРМ), шу жумладан БМТнинг 2-БРМ
«Очликка барҳам бериш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш,
истеъмолни яхшилаш ва барқарор қишлоқ хўжалигини тарғиб
қилиш»да белгиланган мақсадларга эришишга хизмат қилади.
Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг
2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
 II. Қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат
занжирини яратиш
 Қўшилган қиймат занжирининг ривожланиши қишлоқ хўжалиги
рақобатдошлигини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади.
Маҳсулотларни даладан якуний истеъмолчигача етказиб бериш,
яъни йиғиш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва
сертификатлаш харажатларининг юқорилиги қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқарувчилари томонидан олинадиган фойдани
камайтиради.
 Озиқ-овқат ишлаб чиқариш саноатининг паст даражада
ривожланганлиги юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар
ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини чекламоқда.
 Инфратузилмани ривожлантиришга инвестицияларни жалб этиш
мақсадида тараққий этган молиявий бозорлар, қулай
ишбилармонлик муҳити, шунингдек, ишлаб чиқарувчиларни
Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг
2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
 ривожлантиришга қаратилган чораларни кўриш талаб этилади.
 Экспорт қилинадиган мева-сабзавотларнинг асосий қисмини
ишлаб чиқарувчи деҳқон хўжаликларида маҳсулотларни қайта
ишлаш ва қадоқлаш имкониятлари чекланганлиги катта
йўқотишларга олиб келмоқда. Шунингдек, нархларнинг
мавсумий кескин ўзгариши ва бозор шароитларининг барқарор
эмаслиги ҳам улар фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.
 Таъкидлаш жоизки, ривожланган мамлакатлар (Европа
Иттифоқи, АҚШ, Канада) бозорларида кооперативларнинг улуши
40 фоиздан ошади, Ўзбекистонда эса бу йўналиш эндигина
ривожланмоқда.
Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг
2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
 III. Соҳа бошқарувида давлат иштирокини камайтириш ва
инвестициявий жозибадорликни ошириш
 Фермерлар учун ресурслар етказиб бериш ҳамда маҳсулотлар
ишлаб чиқариш ва сотишда давлатнинг бевосита иштирок этиши
соҳага хусусий инвестициялар жалб қилинишини чеклаб
қўймоқда.
 Агробизнес субъектларига маслаҳат хизматлари кўрсатиш
тизимининг ривожланмаганлиги, бизнесни бошқариш
кўникмаларининг етишмаслиги, агросаноат мажмуи ва банк
соҳаларида кадрлар салоҳиятининг чекланганлиги халқаро молия
институтлари кредит маблағларини самарали ўзлаштирилишини
чекламоқда.
 Шунингдек, инвестицияларни бошқариш самарадорлигини
баҳолашнинг мустақил мониторинги ҳамда баҳолаш структураси,
тизими ва механизмлари мавжуд эмас.
Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг
2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари
томонидан мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиёт
(GAEP), мақбул ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) ва бошқа
стандартларга риоя этилишини рағбатлантириш учун шарт-
шароитлар яратиш лозим.
 Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғини
модернизациялаш, диверсификациялаш ва барқарор
ривожланиши учун хусусий инвестицияларни жалб этишга
кўмаклашувчи самарали тизимни яратиш мазкур устувор
йўналишнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг
2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
 IV. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-
муҳит муҳофазасини таъминлаш
 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 20,2 млн гектар ерларнинг
атиги 20,7 фоизи суғориладиган ерлар ҳисобланади. Сўнгги 15
йил мобайнида аҳоли жон бошига суғориладиган ерлар 24 фоизга
(0,23 га дан 0,16 гача) камайган.
 Мазкур ҳолат аҳоли сонининг ўсиши, сув таъминоти ҳажмининг
қисқариши ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг
бошқа ер фонди тоифаларига ўтиши натижасида юзага келган.
 Прогнозларга кўра, келгуси 30 йил мобайнида суғориладиган ер
майдонлари яна 20 — 25 фоизга қисқариши мумкин.
 Ердан фойдаланиш ҳуқуқининг етарли даражада
кафолатланмаганлиги хўжаликларни бошқариш самарадорлигини
оширишга тўсқинлик қилмоқда ва инвестицияларни жалб
қилишни чекламоқда.
Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг
2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
 Ҳозирги вақтда ер участкаларини тақсимлашнинг ҳамда ердан
фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг аниқ ва шаффоф
механизмлари тўлиқ яратилмаган.
 Шунингдек, ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш назарда
тутилмаганлиги қишлоқ хўжалиги ерларини нисбатан салоҳиятли ердан
фойдаланувчиларга ўтишига тўсқинлик қилмоқда.
 Мамлакат сув ресурсларининг қарийб 80 фоизи трансчегаравий сув ҳавзалари
ҳисобига шаклланади. Мазкур ҳолат Марказий Осиёда, хусусан Ўзбекистон
Республикасида сув ресурсларини барқарор бошқариш учун минтақавий
ҳамкорликнинг муҳимлигини белгилайди. Мамлакатда ирригация
тармоқларининг 70 фоизи фильтрацияга қарши қопламага эга эмас, оқибатда
сувнинг бир қисми далагача етказиш жараёнида йўқотилмоқда.
 Мавжуд ирригация инфратузилмаси, насос станцияларининг катта қисми 30 —
40 йилдан ортиқ фойдаланилмоқда ва реконструкция ёки капитал таъмирга
муҳтож.
 Ҳозирги вақтда суғориладиган ерларнинг фақатгина 1,7 фоизида томчилатиб
суғориш жорий этилган.

Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг
2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
 V. Давлат бошқарувининг замонавий тизимларини
ривожлантириш
 Агросаноат мажмуидаги давлат органларининг функциялари
асосан ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришга
йўналтирилган ва уларнинг айримлари хусусий секторга
ўтказилиши мумкин.
 Мева-сабзавотчилик ва чорвачилик соҳаларида сезиларли ўсиш
кузатилишига қарамасдан, хизмат кўрсатиш инфратузилмаси,
моддий ресурслар таъминоти ҳамда илмий-тадқиқот ва таълим
муассасаларининг аксарият қисми пахта хом-ашёси ва бошоқли
дон етиштиришга мўлжалланган.
 Халқаро стандарт ва талабларга жавоб берадиган замонавий ва
сифатли хизмат кўрсатиш инфратузилмасининг етишмаслиги
соҳадаги муаммоларни янада мураккаблаштирмоқда. Бу биринчи
навбатда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, ветеринария ва
фитосанитария билан боғлиқ давлат хизматларига тааллуқлидир.
Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг
2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
 Янги бозорларга чиқиш учун ишлаб чиқарувчилар ва қайта
ишловчиларга сертификациялаш ва маслаҳат хизматларини
кўрсатувчи хусусий секторни ривожлантириш зарур.
 Бугунги кунда давлат корхоналари томонидан кўрсатилаётган
хизматлар монопол кўринишга эга бўлиб, соҳага хусусий
инвестицияларни жалб қилиш, ресурслар билан таъминлаш ва
маркетинг хизматларини кўрсатишда рақобатни шакллантиришга
салбий таъсир қилмоқда.
 Аграр бозорнинг эҳтиёжларини қондира оладиган тизимлар,
хизматлар ва мувофиқлаштириш механизмларини яратиш орқали
мавжуд институционал тузилмани қайта кўриб чиқиш мазкур
устувор йўналишнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг
2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
 VI. Қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим, ахборот ва
маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш
 Илмий-тадқиқот, таълим ва ахборот-маслаҳат хизматларини
кўрсатишни ўзаро боғлайдиган қишлоқ хўжалигига оид билим ва
ахборотларни тарқатиш бўйича самарали тизимнинг йўқлиги
соҳани илмий асосда ривожлантиришдаги энг жиддий
тўсиқлардан бири бўлиб қолмоқда. Ҳозирда илмий-тадқиқотлар
учун давлат инвестициялари даражаси қишлоқ хўжалиги умумий
бюджетининг 0,2 фоизини ташкил этади.
 Илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг
самарали механизмлари мавжуд эмаслиги давлат томонидан
молиялаштирилган илмий-тадқиқотлар натижаларини амалиётга
жорий қилишни сезиларли даражада чекламоқда.
 Қишлоқ хўжалиги экинлари маҳаллий навларининг
ҳосилдорлиги паст ва ташқи бозор талабларига жавоб бермайди.
Импорт қилинадиган қиммат ва маҳаллий шароитларга
Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг
2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
 VII. Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш
 Мамлакат аҳолисининг қарийб 16,4 миллиони (жами аҳолининг
49,4 фоизи) қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилади (2018 й.).
Мамлакатда туғилиш даражаси юқори (23,3 промилле) ва шунга
мос равишда қишлоқ жойларида ортиқча ишчи кучи мавжуд. 25
ёшгача бўлган одамлар аҳолининг 45,5 фоизини, 30 ёшгача
бўлганлар эса 55 фоиздан кўпроғини ташкил этади.
 Қишлоқ ҳудудларида давлат хизматлари, шунингдек транспорт ва
ахборот-коммуникация алоқалари даражаси пастлигича
қолмоқда. Ҳудудий эҳтиёжларни батафсил баҳолашга асосланган
ва рақобат афзалликларини ҳисобга олган ҳолда комплекс
стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш талаб этилади.
 Аграр секторда амалга оширилаётган қўллаб-қувватлаш чоралари
аксарият ҳолларда тўғридан-тўғри фермерлар ва бошқа қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига йўналтирилган.
Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг
2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
 VIII. Тармоқ статистикасининг шаффоф тизимини ишлаб
чиқиш
 Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғида маълумот ва ахборот
йиғиш тизими марказлаштирилган режали иқтисодиёт
тамойиллари асосида ишлаб чиқилган эскирган механизм ва
амалиётга асосланган.
 Ишлаб чиқариш ҳажми ва меҳнат унумдорлигини баҳолаш
натижалари жойлардаги ҳақиқий ҳолатга мос келмайди.
 Аниқ ва ишончли маълумотларнинг етишмаслиги янги норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини, шунингдек, уларнинг
соҳага таъсирини объектив баҳолаш имконини бермайди.
 Ишончли маркетинг маълумотларининг етишмаслиги фермерлар
ва бошқа агробизнес субъектлари томонидан бизнес режаларни
Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг
2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
 ишлаб чиқишда ёки фаолиятини тўғри режалаштиришда мавжуд
ва ўзгарувчан бозор имкониятларидан фойдаланишни сезиларли
даражада чекламоқда.
 Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғи ҳолатини акс эттирувчи
ишончли статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва
тарқатиш тизимига инвестицияларнинг жалб қилиниши давлат ва
хусусий сектор ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
 Мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсади бўлиб, ишончли
статистик маълумотларни тўплаш, таққослаш ва тарқатиш
тизимини такомиллаштириш ҳисобланади.
 Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар
белгиланади:
 қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасини
ривожлантиришнинг аниқ режасини қабул қилиш;
Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг
2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
 асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг
иқтисодий кўрсаткичлари (харажат, даромад, фойда, рентабеллик) тўғрисидаги
маълумотларни йиғиш, таққослаш ва чоп этиш;
 «Ақлли қишлоқ хўжалиги»ни ривожлантириш давлат дастурини ишлаб
чиқиш;
 маҳсулот етиштириш самарадорлиги, тармоқларни давлат томонидан қўллаб-
қувватлаш, меҳнат қонунчилиги, солиққа тортиш, кредитлаш ва бошқа зарур
маълумотларни қамраб олган фермер хўжалигини юритиш маълумотномасини
(справочник) чоп этиш;
 йирик маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчилар тўғрисида
маълумот ва ахборотлар каталогини чоп этиш;
 соҳада амалга оширилган чоралар ва эришилган натижалар ҳамда давлат
сиёсатининг истиқболли чораларини ўзида қамраб олган қишлоқ
хўжалигининг йиллик ҳисоботини (Agriculture annual report) чоп этиш;
 қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида миллий тизим ва хизматларни
ривожлантириш учун маълумотлар алмашинуви платформаларида ҳамда
халқаро форумларда фаол иштирок этиш;
 қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни (Agriculture census) ўтказиш;
 қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини идентификациялаш, уларнинг ҳаракатини
Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг
2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
МИНТАҚАДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ
АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Минтақа қишлоқ хўжалигини
ривожлантириш
Асосий йўналишлар:
Экин майдонларидан
самарали фойдаланиш
Имконият мавжуд
бўлган ҳудудларда
янги ерларни
ўзлаштириш
Йирик мажмуалар
барпо этиш йўли
билан чорвачиликни
ривожлантириш
Минтақанинг нисбий
устунликларини ҳисобга
олиб, боғдорчиликни
ривожлантириш
Мақсад:
мавжуд салоҳиятдан унумли фойдаланган
ҳолда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари ва сифатини ошириш, экспорт
улушини кўпайтириш ва саноат асосида
уларни қайта ишлаш йўналишини кучайтириш
 Пахта етиштириладиган майдонлар ҳосилдорлигини ошириш учун
ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга оид комплекс тадбирлар
ишлаб чиқилиши лозим. Айни чоғда, унинг муқобил варианти
сифатида бундай ҳудудларда сувсизликка ва шўрга чидамли,
нисбатан кам меҳнат талаб этадиган пахтадан бошқа экин
турларини жойлаштириш лозим.
 Ҳисоб-китобларга кўра, шундай майдонларда вилоят табиий-иқлим
шароитига мос келадиган эртаги сабзавотлар етиштирилса, 3-чи
йилдан бошлаб ҳар гектаридан 5-10 млн. сўм атрофида даромад
олиш мумкин бўлади. Ушбу кўрсаткич мос равишда ем-хашак
экинлари ва мойли экинлар бўйича 2-3 млн.сўмни, мевазорлар ва
интенсив боғлар бўйича 8-10 млн.сўмни, табиий газдан бошқа
муқобил энергия турларини қўллаш ҳисобига иссиқхоналарда мева
ва сабзавот етиштириш бўйича 25-30 млн.сўмни ташкил этади.
 Бундай майдонларда кўпчилик туманларда ем-хашак экинларини
етиштириш (6760 га ёки жами майдонларнинг 85,5 фоизи) тавсия
этилади (4-жадвал). Бу нарса вилоятда чорва озуқаси таъминотини
яхшилаш орқали чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш
ҳажмини ошириш имконини беради.
 1085 гектарни ёки жами майдонларнинг 13,7%ини мевали боғлар ва
сабзавот экинлари етиштириш учун ажратиш кўзда тутилмоқда.
ҲУДУДЛАРДА АСОСИЙ ТУРДАГИ ДЕҲҚОНЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ
2018 ЙИЛДАГИ ҲОСИЛДОРЛИК КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА ТАҚҚОСЛАШ
Қорақалпоғистон
Р.
Андижон
Бухоро
Жиззах
Қашқадарё
Навоий
Наманган
Самарқанд
Сурхондарё
Сирдарё
Тошкент
Фарғона
Хоразм
20
22
24
26
28
30
32
40 42 44 46 48 50 52 54 56 58 60 62
Пахтаҳосилдорлиги
Тупроқ балл бонитети
Қорақалпоғистон
Р.
Андижон
Бухоро
Жиззах
Қашқадарё
Навоий
Наманган
Самарқанд
Сурхондарё
Сирдарё
Тошкент
Фарғона
Хоразм
20
25
30
35
40
45
50
55
60
65
70
40 42 44 46 48 50 52 54 56 58 60 62
Ғаллаҳосилдорлиги
Тупроқ балл бонитети
Қорақалпоғистон
Р.
Андижон
Бухоро
Жиззах
Қашқадарё
НавоийНаманган
Самарқанд
Сурхондарё
Сирдарё
Тошкент
Фарғона
Хоразм
170
190
210
230
250
270
290
310
330
350
40 42 44 46 48 50 52 54 56 58 60 62
Сабзавотмаҳсулотлари
ҳосилдорлиги
Тупроқ балл бонитети
Қорақалпоғистон
Р.
АндижонБухоро
Жиззах
Қашқадарё
Навоий
Наманган
Самарқанд
Сурхондарё
Сирдарё
Тошкент
ФарғонаХоразм
40
60
80
100
120
140
160
180
200
220
40 42 44 46 48 50 52 54 56 58 60 62
Мевамаҳсулотлариҳосилдорлиги
Тупроқ балл бонитети
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА АСОСИЙ ТУРДАГИ ДЕҲҚОНЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ
2018 ЙИЛДАГИ ҲОСИЛДОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ
Оққўрғон
Оҳангарон
Бекобод
Бўстонлиқ
Бўка
Қуйичирчиқ
Зангиота
Юқоричирчиқ
Қибрай
Паркент
Пискент
Ўртачирчиқ
Чиноз
Янгийўл
Тошкент вилояти
20
25
30
35
40
45
50
55
60
65
50 52 54 56 58 60 62 64 66
Ғаллаҳосилдорлиги
Тупроқ балл бонитети
Оққўрғон
Оҳангарон
Бекобод
Бўстонлиқ
Бўка
Қуйичирчиқ
Зангиота
Юқоричирчиқ
Қибрай
Паркент
Пискент
Ўртачирчиқ
Янгийўл
Тошкент вилояти
160
210
260
310
360
410
50 52 54 56 58 60 62 64 66
Сабзавотмаҳсулотлари
ҳосилдорлиги
Тупроқ балл бонитети
Оққўрғон
Оҳангарон
Бекобод
Бўстонлиқ
Бўка
Қуйичирчиқ
Зангиота
Юқоричирчиқ
ҚибрайПаркент
Пискент
Ўртачирчиқ
Чиноз
Янгийўл
Тошкент
вилояти
60
70
80
90
100
110
120
130
50 52 54 56 58 60 62 64 66
Мевамаҳсулотлариҳосилдорлиги
Тупроқ балл бонитети
ОққўрғонОҳангарон
Бекобод
Бўстонлиқ
Бўка
Қуйичирчиқ
Зангиота
Юқоричирчиқ
Қибрай
Паркент
Пискент
Ўртачирчиқ
Чиноз
Янгийўл
Тошкент вилояти
55
75
95
115
135
155
175
50 52 54 56 58 60 62 64 66
Узуммаҳсулотлариҳосилдорлиги
Тупроқ балл бонитети
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ
ЙЎНАЛИШЛАРИ
Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг асосий
йўналишлари
Узумчилик
Мевачилик
Эртангиқишлоқ
хўжаликмаҳсулотлари
етиштириш
Мойлиэкинлар
етиштириш
Асаларичилик
Балиқчилик
Чорвачилик
УЗУМЧИЛИК КЛАСТЕРИ
Улгуржи савдо
корхоналари
Чакана савдо
корхоналари
Узумчиликка
ихтисослашган
фермер
хўжаликлари
Вино пунктлари
Кўчат етказиб берувчилар
Шиша идишлар ишлаб
чиқарувчилар
Химиявий воситалар ишлаб
чиқарувчилар
Асбоб-ускуна ва махсус
идишлар ишлаб
чиқарувчилар Университет ва коллежлар
Реклама агентликлари
Туристик компаниялар
Фармацевтикава
галантерея
корхоналари
Маҳсулотетказибберувчилар
Хизмат
кўрсатувчилар
Чорвачилик
комплекслари
Иккиламчи маҳсулот
истеъмолчилари
ЁНҒОҚ, БОДОМ ВА ПИСТА МАҲСУЛОТЛАРИ
ЕТИШТИРИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ, МИНГ ГА
Туманлар номи
Мавжуд ўрмонзорлар,
жами
шундан, ёнғоқ, бодом ва писта
етиштириш мумкин бўлган майдонлар
Бўстонлиқ 44,1 21,2
Паркент 4,7 2,4
Оҳангарон 37,8 13,2
Бекобод 2,1 1,3
Пискент 1,9 1,0
Янгийўл 0,8 0,4
Қибрай 0,5 0,3
ЭРТАНГИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИШНИ КЛАСТЕР
УСУЛИДА ТАШКИЛ ЭТИШ
Агрономия хизматлари
Химикатлар етказиб бериш
Маҳаллий уруғ ва кўчатлар
етказиб бериш
Қадоқлаш
маҳсулотлари етказиб
бериш
Қайта ишлаш
корхоналари
Иссиқхона
хўжаликлари
Маркетинг ва
савдо
хизматлари
Замонавий иссиқхоналар
қуриш, асбоб-ускуналар
етказиб бериш
Молия ва суғурта хизмати
Транспорт хизматлари
кўрсатиш
Маҳаллий ўғит етказиб
бериш
Логистика
хизматлари
Ички бозор
Экспорт
ВИЛОЯТДАГИ МАВЖУД ЭКИН МАЙДОНЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ
ЙЎНАЛИШЛАРИ (МИНГ ГА)
Сув етиб
бормаётган ерлар
Пичанзор ва
явловлар
Лалми ерлар Ҳосилдорлиги
паст бўлган пахта
ва ғалла
майдонлари
Узумзор – 4,4
Боғ – 3,4
Мойли экинлар –
3,4
Узумзор – 15,3
Боғ – 8,1
Мойли экинлар –
11,0
Узумзор – 108,3
Боғ – 8,5
Мойли экинлар –
78,3
Узумзор – 1,1
Сабзавот
маҳсулотлари – 6,8
Дуккакли экинлар
– 3,4
ВИЛОЯТДАГИ МАВЖУД ЭКИН МАЙДОНЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Узумзор Боғ
Мойли
экин
сабзавот
маҳсулотлари
Дуккакли
экин
Оҳангарон
Бекобод
Бўстонлиқ
Бўка
Қуйичирчиқ
Зангиота
Юқоричирчиқ
Паркент
Пискент
ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Паррандачиликни
ривожлантириш
Қорамолчиликни
ривожлантириш
Туячиликни
ривожлантириш
Қўйчилик ва
эчкичиликни
ривожлантириш
Йилқичиликни
ривожлантириш
- озуқа базасини
мустаҳкамлаш:
- наслчилик
ишларини
ривожлантириш:
гўшт етиштиришга
(Бўстонлиқ,
Оҳангарон,
Паркент, Пискент,
Бўка ва Қибрай
туманлари) ва сут
етиштиришга
(Зангиота,
Янгийўл,
Юқоричирчиқ,
Қуйичирчиқ,
Бекобод ва Чиноз)
ихтисослаштириш
- сутни қайта
ишлашни
ривожлантириш
- наслчилик
ишларини
ривожлантириш:
гўшт, сут ва жун
етиштиришга
ихтисослашган
хўжаликларни
ташкил этиш
- ноанъанавий
сут маҳсулотлари
етиштиришни
ривожлантириш
(Бўстонлиқ,
Паркент,
Оҳангарон,
Қибрай ва
Пискент
туманлари)
- туячиликка
ихтисослашган
фермер
хўжаликларини
(Қибрай,
Оҳангарон ва
Бўстонлиқ
туманларида)
ташкил этиш
- туя жуни
(Чирчиқ ш.) ва
сутини қайта
ишлашни
ташкил этиш
- ишчи ва
истеъмол
товарлари (сут ва
гўшт) ишлаб
чиқариш учун от
етиштириш
(Бўстонлиқ,
Чиноз,
Оҳангарон,
Қибрай, Бўка,
Оққўрғон ва
Пискент)
- Спорт отларини
етиштириш
(Зангиота ва
Бўстонлиқ
туманлари)
- вертикал
интеграцияни
кучайтириш
- экспорт
салоҳиятини
ошириш
- ноанъанавий
паррандачиликни
ривожлантириш:
бедоначиликда
йирик инкубация
цехларини ва йирик
беданачилик
корхоналарини ва
туяқушчилик
фермер
хўжаликларини
(Оҳангарон,
Қибрай, Оққўрғон,
Янгийўл ва
Зангиота) т.э.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ
ХЎЖАЛИК СОҲАСИНИНГ ТАҲЛИЛИ
1,8%; 13-ўрин
1,8%; 13-ўрин
3,0%; 13-ўрин
3,4%; 13 дан 12 га
3,5%; 11 дан 8 га
4,1%; 13 дан 12 га
4,7%; 13 дан 12 га
5,0%; 13-ўрин
0.0 1.0 2.0 3.0 4.0 5.0 6.0
Гўшт
Сут
Узум
Мева
Полиз
маҳсулотлари
Картошка
Тухум
Сабзавот
2010-2018 йилларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини
ишлаб чиқаришнинг ўсиши ва тутган ўрни
АҲОЛИ ЖОН БОШИГА АСОСИЙ ТУРДАГИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК
МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ, КГ/КИШИ
0
50
100
150
200
250
300
Сабзавот Сут Тухум Картошка Мева Гўшт Полиз экинлари Узум
Ўзбекистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси
Ер ресурслари ҳолати:
- суғориладиган экин майдонларининг
катталиги жиҳатидан Қашқадарё (515,7
минг га) вилоятидан кейинги иккинчи
ўринни;
- аҳоли жон бошига 0,15 гектар
суғориладиган экин майдони тўғри келиб,
Жиззах (0,33 га), Сирдарё (0,31 га) ва
Қашқадарё (0,17 га) вилоятларидан
кейинги тўртинчи ўринни эгаллайди.
ИРРИГАЦИЯ ТИЗИМИ ҲОЛАТИ:
Каналларнинг гидравлик параметрлари ўзгариб, сув
ўтказиш қобилияти пасайган. Сув ўтказиш қобилияти
25 фоиздан (“Алили ёп”) 67 фоизгачани (Кегейли) ташкил
этмоқда.
Туманларнинг тарқоқ жойлашганлиги сабабли суғориш
тармоқларининг узунлиги, каналлар девори қумлоқ
тупроқлиги, энининг кенгайганлиги сабабли сувни
истеъмолчиларга етказиб бергунга қадар табиий йўқотиш
30 фоиздан 50 фоизгачани ташкил этаётганлигини
кўрсатмоқда. Йўқотишнинг асосий қисмини сувнинг тупроққа
сизиши ташкил этиб, сизот сувлари сатҳи юқори бўлган бир
шароитда ерларнинг қайта шўрланишига олиб келмоқда.
ҲУДУДЛАРДА 1 ГА ЕР МАЙДОНИГА 2010-2018
ЙИЛЛАРДАГИ ЎРТАЧА СУВ САРФИ, МИНГ М 3
8.6
9.1
9.6
9.9
10.0
10.2
10.4
11.2
11.9
12.2
12.7
13.7
16.5
0.0 2.0 4.0 6.0 8.0 10.0 12.0 14.0 16.0 18.0
Самарканд
Тошкент
Жиззах
Наманган
Фаргона
Андижон
Кашкадарё
Навоий
Сурхондарё
Сирдарё
Бухоро
Қорақалпоғистон
Хоразм
1 га ерга сарфланган сув, минг м3
1 га ерга сарфланган сув, минг м3
ТУМАНЛАРНИНГ ЖАМИ СУҒОРИЛАДИГАН ЭКИН МАЙДОНЛАРИ
ВА ҲАҚИҚАТДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ
ЕТИШТИРИЛАЁТГАН ҚИСМИ
(2010-2018 ЙИЛЛАР ЎРТАЧА КЎРСАТКИЧИ), МИНГ ГА
СУҒОРИЛАДИГАН ЭКИН МАЙДОНЛАРИ ВА УЛАРНИНГ
ШЎРЛАНГАНЛИГИ, МИНГ ГА
0
100
200
300
400
500
600
жами экин майдони шўрланган ерлар
2018 ЙИЛДА ҒАЛЛА ВА САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ
ЕТИШТИРИШ ТАҚҚОСЛАМА КЎРСАТКИЧЛАРИ
64.2
24.9
156.6
48.3 49.2
235.1
48.0
43.7
209.3
0.0
50.0
100.0
150.0
200.0
250.0
экин майдони, минг
га
ҳосилдорлик, ц/га ялпи ҳосил, минг тн
Қорақалпоғистон Республикаси Навоий вилояти
Хоразм вилояти
7.2
154.9
166.4
3.4
271.9
184.2
4.3
277.6
217.5
0.0
50.0
100.0
150.0
200.0
250.0
300.0
экин майдони, минг
га
ҳосилдорлик, ц/га ялпи ҳосил, минг тн
Қорақалпоғистон Республикаси Навоий вилояти
Сирдарё вилояти
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳосилдорлиги
пастлигига таъсир кўрсатаётган омиллар:
ерга бўлган муносабат, аҳолининг омилкорлиги ва
тарихий анъаналар;
маҳаллий шароитга мос навларни яратишдаги
сусткашликлар;
фермер хўжаликларида пахта етиштиришнинг
устуворлиги;
аҳолининг товар хўжалигига айланишидаги
чекловларнинг мавжудлиги;
моддий-техник базанинг қониқарсизлиги.
Мелиорация
тадбирлари
самарадорлиги
пастлигига
сабаб
бўлаётган
омиллар
1. Мелиорация
тадбирларининг
вегетация даврида
амалга
оширилиши;
2. Маҳаллий ишчи гуруҳлари
томонидан мелиорация
объектларини танлашдаги
камчиликлар;
3. Таъмирлаш ишларини бажаришда ички
ва магистрал зовурлар ўртасидаги
боғлиқликка амал қилинмаслиги;
4. Барча мелиорация тадбирлари
битта субъект томонидан амалга
оширилиб, ишлар
самарадорлигини баҳолаш
тизимининг мавжуд эмаслиги;
5. Мелиорация
ишларининг ер
рельефидан келиб
чиққан ҳолда амалга
оширилмаслиги.
МИНТАҚА АҲОЛИСИНИНГ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИГА БЎЛГАН
ТАЛАБИНИ ҚОНДИРИШ УЧУН ЭКИН ТУРЛАРИ СТРУКТУРАСИДА
АМАЛГА ОШИРИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛАДИГАН ЎЗГАРИШЛАР, МИНГ ГА
0
5
10
15
20
25
Узумзор Боғ Сабзавот ва картошка
0.01
2.1
4.2
0.9
2.9
6.6
1.8
10
22.3
2012 й. 2015 й. 2030 й.
Экилмай келинаётган 270 минг гектарга яқин
суғориладиган ердан самарали фойдаланиш
мақсадида:
• оилавий пудрат шартномалари асосида аҳолига 0,35 гектаргача
бўлган ер майдонларини узоқ муддатга бириктириб бериш;
• илғор фермер хўжаликларига етиштириладиган маҳсулотлар турини
(шолидан ташқари) ихтиёрий жойлаштириш шарти билан қўшимча
ер майдонлари бириктириб бериш;
• минтақада фаолият кўрсатаётган 20 дан ортиқ йирик саноат
корхоналарига ёрдамчи хўжалик юритиши учун бириктириб бериш;
• вилоятларнинг деҳқончилик ривожланган туманлари билан минтақа
туманлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаларини тузиб, унга
кўра тажрибали деҳқонларни имтиёзли шартлар асосида минтақага
жалб қилиш лозим.
Сувни тежашда қуйидагилар муҳим аҳамиятга эга:
Суғориладиган далаларни пухта тайёрлаш ва
сувнинг майдон бўйлаб бир текис
тақсимланишини таъминлашдан иборат
Ер ўзанли каналлар сув исрофгарчилигини
камайтириш мақсадида бетонлаш ва
ноанъанавий усуллардан фойдаланиш талаб
этилади
Дренажга оқизилган сувларни қайтадан
ишлатиш ва сифатини назорат қилиш
Ёмғирлатиш ва томчилаб суғориш
тизимларини жорий этиш
Далалар атрофини ҳимояловчи экинлар билан
ўраб, ерлар намлигини ушлашдир.
Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш
тадбирларининг самарадорлигини ошириш
мақсадида:
мелиорация тадбирларининг ноябрь-февраль ойларида
бажарилиши;
таклиф тайёрлашда ички ва магистрал зовурлар фаолиятини
комплекс баҳолаш тизимини жорий қилиш лозим;
тиклаш-таъмирлаш ишлари ҳажмининг ҳам Мелиорация
фонди томонидан танлаб олинишини жорий қилиш;
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бирлашган дирекцияси
ролини ошириш;
ишлар самарадорлигини баҳолаб бориш тизимини жорий
этиш;
ерлар қайта шўрланишининг олдини олиш мақсадида мелиорация
ва ирригация тадбирларини бир-бирига боғлиқ ҳолда амалга
ошириш лозим.
Эътиборингиз учун раҳмат!

More Related Content

What's hot

Food Forest Design: Strategies for Green Urban Infrastructure
Food Forest Design: Strategies for Green Urban InfrastructureFood Forest Design: Strategies for Green Urban Infrastructure
Food Forest Design: Strategies for Green Urban Infrastructure
Jim O'Donnell
 
6258629.ppt
6258629.ppt6258629.ppt
6258629.ppt
dawitg2
 
meat analog publication
meat analog publicationmeat analog publication
meat analog publication
satish kumar
 
The Impacts of Palm Oil Production
The Impacts of Palm Oil ProductionThe Impacts of Palm Oil Production
The Impacts of Palm Oil Production
RCB78
 
COMPARATIVE STUDY ON BIOGAS PRODUCTION FROM COW DUNG, FOOD WASTE AND ORGANIC ...
COMPARATIVE STUDY ON BIOGAS PRODUCTION FROM COW DUNG, FOOD WASTE AND ORGANIC ...COMPARATIVE STUDY ON BIOGAS PRODUCTION FROM COW DUNG, FOOD WASTE AND ORGANIC ...
COMPARATIVE STUDY ON BIOGAS PRODUCTION FROM COW DUNG, FOOD WASTE AND ORGANIC ...
IAEME Publication
 
14. DEENBANDHU BIOGAS PLANT CONSTRUCTION.pdf
14. DEENBANDHU BIOGAS PLANT CONSTRUCTION.pdf14. DEENBANDHU BIOGAS PLANT CONSTRUCTION.pdf
14. DEENBANDHU BIOGAS PLANT CONSTRUCTION.pdf
RENERGISTICS
 
Biomass Briquettes- Pollution Free Briquettes
 Biomass Briquettes- Pollution Free Briquettes Biomass Briquettes- Pollution Free Briquettes
Biomass Briquettes- Pollution Free Briquettes
Deepi Makwana
 
How to Measure CO2 and Why webinar slides 2017
How to Measure CO2 and Why webinar slides 2017How to Measure CO2 and Why webinar slides 2017
How to Measure CO2 and Why webinar slides 2017
Vaisala Group
 
ONION STORAGE ENGINEERING AND TECHNOLOGY
ONION  STORAGE ENGINEERING AND TECHNOLOGYONION  STORAGE ENGINEERING AND TECHNOLOGY
ONION STORAGE ENGINEERING AND TECHNOLOGY
jaisingh277
 
Agroforestry approach for sustainability in biofuel value chain
Agroforestry approach for sustainability in biofuel value chainAgroforestry approach for sustainability in biofuel value chain
Agroforestry approach for sustainability in biofuel value chain
World Agroforestry (ICRAF)
 
Factors responsible for deterioration
Factors responsible for deteriorationFactors responsible for deterioration
Factors responsible for deterioration
pavanknaik
 
Biomass A Profitable Energy Resource
Biomass   A Profitable Energy ResourceBiomass   A Profitable Energy Resource
Biomass A Profitable Energy Resource
Akash Kewalram Ramani
 
Importance of Food Technology: Today & Tomorrow in Telangana State
Importance of Food Technology: Today & Tomorrow in Telangana State Importance of Food Technology: Today & Tomorrow in Telangana State
Importance of Food Technology: Today & Tomorrow in Telangana State
Dr. Poshadri Achinna
 
Value Added Poultry Products
Value Added Poultry Products Value Added Poultry Products
Value Added Poultry Products
Stella Mariem
 
2015 sustainable packaging
2015 sustainable packaging2015 sustainable packaging
2015 sustainable packaging
Partners for Innovation
 
Bioethanol production
Bioethanol productionBioethanol production
Bioethanol production
Dolapo Akinyele
 
Gasification and types of gasifiers
Gasification and types of gasifiersGasification and types of gasifiers
Gasification and types of gasifiers
Ajay Singh Lodhi
 
Tetra Pak - a brief introduction
Tetra Pak  - a brief introductionTetra Pak  - a brief introduction
Tetra Pak - a brief introduction
JOY DEY
 
EFFECTS OF WAXING ON VEGETABLE'S SHELF LIFE
EFFECTS OF WAXING ON VEGETABLE'S SHELF LIFEEFFECTS OF WAXING ON VEGETABLE'S SHELF LIFE
EFFECTS OF WAXING ON VEGETABLE'S SHELF LIFE
Mridula Bhandari
 
FACTORS AFFECTING EGG PRODUCTION, UNEVEN GROWTH IN LAYERS
FACTORS AFFECTING  EGG PRODUCTION, UNEVEN GROWTH  IN LAYERSFACTORS AFFECTING  EGG PRODUCTION, UNEVEN GROWTH  IN LAYERS
FACTORS AFFECTING EGG PRODUCTION, UNEVEN GROWTH IN LAYERS
PVNRTVU, College of Veterinary Science,Rajendranagar, Telangana, India
 

What's hot (20)

Food Forest Design: Strategies for Green Urban Infrastructure
Food Forest Design: Strategies for Green Urban InfrastructureFood Forest Design: Strategies for Green Urban Infrastructure
Food Forest Design: Strategies for Green Urban Infrastructure
 
6258629.ppt
6258629.ppt6258629.ppt
6258629.ppt
 
meat analog publication
meat analog publicationmeat analog publication
meat analog publication
 
The Impacts of Palm Oil Production
The Impacts of Palm Oil ProductionThe Impacts of Palm Oil Production
The Impacts of Palm Oil Production
 
COMPARATIVE STUDY ON BIOGAS PRODUCTION FROM COW DUNG, FOOD WASTE AND ORGANIC ...
COMPARATIVE STUDY ON BIOGAS PRODUCTION FROM COW DUNG, FOOD WASTE AND ORGANIC ...COMPARATIVE STUDY ON BIOGAS PRODUCTION FROM COW DUNG, FOOD WASTE AND ORGANIC ...
COMPARATIVE STUDY ON BIOGAS PRODUCTION FROM COW DUNG, FOOD WASTE AND ORGANIC ...
 
14. DEENBANDHU BIOGAS PLANT CONSTRUCTION.pdf
14. DEENBANDHU BIOGAS PLANT CONSTRUCTION.pdf14. DEENBANDHU BIOGAS PLANT CONSTRUCTION.pdf
14. DEENBANDHU BIOGAS PLANT CONSTRUCTION.pdf
 
Biomass Briquettes- Pollution Free Briquettes
 Biomass Briquettes- Pollution Free Briquettes Biomass Briquettes- Pollution Free Briquettes
Biomass Briquettes- Pollution Free Briquettes
 
How to Measure CO2 and Why webinar slides 2017
How to Measure CO2 and Why webinar slides 2017How to Measure CO2 and Why webinar slides 2017
How to Measure CO2 and Why webinar slides 2017
 
ONION STORAGE ENGINEERING AND TECHNOLOGY
ONION  STORAGE ENGINEERING AND TECHNOLOGYONION  STORAGE ENGINEERING AND TECHNOLOGY
ONION STORAGE ENGINEERING AND TECHNOLOGY
 
Agroforestry approach for sustainability in biofuel value chain
Agroforestry approach for sustainability in biofuel value chainAgroforestry approach for sustainability in biofuel value chain
Agroforestry approach for sustainability in biofuel value chain
 
Factors responsible for deterioration
Factors responsible for deteriorationFactors responsible for deterioration
Factors responsible for deterioration
 
Biomass A Profitable Energy Resource
Biomass   A Profitable Energy ResourceBiomass   A Profitable Energy Resource
Biomass A Profitable Energy Resource
 
Importance of Food Technology: Today & Tomorrow in Telangana State
Importance of Food Technology: Today & Tomorrow in Telangana State Importance of Food Technology: Today & Tomorrow in Telangana State
Importance of Food Technology: Today & Tomorrow in Telangana State
 
Value Added Poultry Products
Value Added Poultry Products Value Added Poultry Products
Value Added Poultry Products
 
2015 sustainable packaging
2015 sustainable packaging2015 sustainable packaging
2015 sustainable packaging
 
Bioethanol production
Bioethanol productionBioethanol production
Bioethanol production
 
Gasification and types of gasifiers
Gasification and types of gasifiersGasification and types of gasifiers
Gasification and types of gasifiers
 
Tetra Pak - a brief introduction
Tetra Pak  - a brief introductionTetra Pak  - a brief introduction
Tetra Pak - a brief introduction
 
EFFECTS OF WAXING ON VEGETABLE'S SHELF LIFE
EFFECTS OF WAXING ON VEGETABLE'S SHELF LIFEEFFECTS OF WAXING ON VEGETABLE'S SHELF LIFE
EFFECTS OF WAXING ON VEGETABLE'S SHELF LIFE
 
FACTORS AFFECTING EGG PRODUCTION, UNEVEN GROWTH IN LAYERS
FACTORS AFFECTING  EGG PRODUCTION, UNEVEN GROWTH  IN LAYERSFACTORS AFFECTING  EGG PRODUCTION, UNEVEN GROWTH  IN LAYERS
FACTORS AFFECTING EGG PRODUCTION, UNEVEN GROWTH IN LAYERS
 

More from ssuserbda456

2 dars
2 dars2 dars
2 dars
ssuserbda456
 
1 dars
1 dars1 dars
1 dars
ssuserbda456
 
Dars 9.3
Dars 9.3Dars 9.3
Dars 9.3
ssuserbda456
 
Dars 9.2
Dars 9.2Dars 9.2
Dars 9.2
ssuserbda456
 
Dars 9.1
Dars 9.1Dars 9.1
Dars 9.1
ssuserbda456
 
Dars 5.2
Dars 5.2Dars 5.2
Dars 5.2
ssuserbda456
 
Dars 5.1
Dars 5.1Dars 5.1
Dars 5.1
ssuserbda456
 
Dars 2.2.2
Dars 2.2.2Dars 2.2.2
Dars 2.2.2
ssuserbda456
 
Dars 2.2.1
Dars 2.2.1Dars 2.2.1
Dars 2.2.1
ssuserbda456
 
Dars 1.7
Dars 1.7Dars 1.7
Dars 1.7
ssuserbda456
 
Dars 1.5
Dars 1.5Dars 1.5
Dars 1.5
ssuserbda456
 
6 mavzu
6 mavzu6 mavzu
6 mavzu
ssuserbda456
 
5 mavzu
5 mavzu5 mavzu
5 mavzu
ssuserbda456
 
4 mavzu
4 mavzu4 mavzu
4 mavzu
ssuserbda456
 
3 mavzu
3 mavzu3 mavzu
3 mavzu
ssuserbda456
 
2 mavzu
2 mavzu2 mavzu
2 mavzu
ssuserbda456
 
1 mavzu
1 mavzu1 mavzu
1 mavzu
ssuserbda456
 
10mavzu
10mavzu10mavzu
10mavzu
ssuserbda456
 
9 mavzu
9 mavzu9 mavzu
9 mavzu
ssuserbda456
 
8 mavzu
8 mavzu8 mavzu
8 mavzu
ssuserbda456
 

More from ssuserbda456 (20)

2 dars
2 dars2 dars
2 dars
 
1 dars
1 dars1 dars
1 dars
 
Dars 9.3
Dars 9.3Dars 9.3
Dars 9.3
 
Dars 9.2
Dars 9.2Dars 9.2
Dars 9.2
 
Dars 9.1
Dars 9.1Dars 9.1
Dars 9.1
 
Dars 5.2
Dars 5.2Dars 5.2
Dars 5.2
 
Dars 5.1
Dars 5.1Dars 5.1
Dars 5.1
 
Dars 2.2.2
Dars 2.2.2Dars 2.2.2
Dars 2.2.2
 
Dars 2.2.1
Dars 2.2.1Dars 2.2.1
Dars 2.2.1
 
Dars 1.7
Dars 1.7Dars 1.7
Dars 1.7
 
Dars 1.5
Dars 1.5Dars 1.5
Dars 1.5
 
6 mavzu
6 mavzu6 mavzu
6 mavzu
 
5 mavzu
5 mavzu5 mavzu
5 mavzu
 
4 mavzu
4 mavzu4 mavzu
4 mavzu
 
3 mavzu
3 mavzu3 mavzu
3 mavzu
 
2 mavzu
2 mavzu2 mavzu
2 mavzu
 
1 mavzu
1 mavzu1 mavzu
1 mavzu
 
10mavzu
10mavzu10mavzu
10mavzu
 
9 mavzu
9 mavzu9 mavzu
9 mavzu
 
8 mavzu
8 mavzu8 mavzu
8 mavzu
 

Қишлоқ хўжалигини минтақавий ривожлантиришнинг статистик таҳлили

  • 1. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА СТАТИСТИК ТАДҚИҚОТЛАР ИНСТИТУТИ Қишлоқ хўжалигини минтақавий ривожлантиришнинг статистик таҳлили Маърузачи: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, и.ф.н., доцент Жумаев Қурбонмурод Хуррамович
  • 2. 2 - Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари, ҳеч шубҳасиз, биз учун энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолади. Энг аввало, агросаноат - комплекси ва унинг локомотиви, яъни ҳаракатга келтирувчи кучи бўлган кўп тармоқли фермер хўжаликларини - изчил ривожлантиришга катта эътибор қаратилади. Шавкат Мирзиёев
  • 3. 3 3.3. Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш: -таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш; -пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга картошка, сабзавот, озуқа ва ёғ олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштириш ҳисобига экин майдонларини янада оптималлаштириш; -фермер хўжаликлари, энг аввало, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан бир қаторда, қайта ишлаш, тайёрлаш, сақлаш, сотиш, қурилиш ишлари ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланаётганкўп тармоқли фермер хўжаликларини рағбатлантириш ва ривожлантириш учунқулай шарт-шароитлар
  • 4. 4 3.3. Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш: -қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, ярим тайёр ва тайёр озиқ-овқат ҳамда қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган янги қайта ишлаш корхоналарини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш; -қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва сотиш, агрокимё, молиявий ва бошқа замонавий бозор хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини янада кенгайтириш; -суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари тармоқларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш, унумдорлиги юқори бўлган қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш;
  • 5. 5 3.3. Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш: -касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий ер-иқлим ва экологик шароитларга мослашган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги селекция навларини ҳамда юқори маҳсулдорликка эга ҳайвонот зотларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш; -глобал иқлим ўзгаришлари ва Орол денгизи қуришининг қишлоқ хўжалиги ривожланиши ҳамда аҳолининг ҳаёт фаолиятига салбий таъсирини юмшатиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш.
  • 6. 6 Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишларнинг натижалари 2019–йилнинг январь–декабрь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 224,3 трлн. сўмни ёки 2018–йилнинг мос даврига нисбатан 102,5 %ни, шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар–217,2 трлн. сўмни (102,4 %), ўрмон хўжалиги–5,7 трлн. сўмни (101,8 %), балиқ хўжалиги–1,4 трлн. сўмни (127,0 %) ташкил қилди. Дастлабки маълумотлар ЯИМ (ЯҚҚ) таркибида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг улуши 28,1 % ни ташкил этди. Мазкур тармоқнинг ЯИМ мутлоқ ўсиш суръатига таъсири 0,7 ф.п.ни ташкил этди. 2020-йил 1-январ ҳолатига фермер хўжаликлари сони 92,6 мингтани, деҳқон
  • 7. 7 Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишларнинг натижалари (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари–5,0 млн.тани, қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар–27,6 мингтани ташкил қилди. Фермер хўжаликларининг умумий сонидан, пахтачилик ва ғаллачилик йўналиши бўйича–40,0 мингтани, боғдорчилик ва узумчилик–31,0 мингтани, чорвачилик–14,8 мингтани сабзавотчилик ва полизчилик–5,0 мингтани, бошқа йўналишлар бўйича–1,8 мингтани ташкил этмоқда.
  • 8. Ўзбекистонд қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишларнинг натижалари
  • 9.
  • 10.  Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)лар умумий ҳажмининг 96,9 %и деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар, 2,5 %и- ўрмон хўжалиги, 0,6 %и-балиқ хўжалиги ҳиссасига тўғри келади. Ҳудудлар кесимида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг ҳажми 2019–йилнинг январь– декабрь ойларида ҳудудлар кесимида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг энг юқори ҳажми Самарқанд (30,3 трлн. сўм) ва Андижон (24,4 трлн. сўм) вилоятларига тўғри келмоқда. Аксинча кам ҳажмга эга ҳудудларга Сирдарё вилояти (7,3 трлн. сўм), Қорақалпоғистон Республикаси (8,1 трлн. сўм) ва Навоий вилоятини (10,3 трлн. сўм) келтириб ўтиш мумкин. Республика кўрсаткичидан (102,5%) юқори ўсиш суръатлари Қорақалпоғистон Республикаси
  • 11.  (106,6%), Хоразм (105,7%), Сурхондарё (104,6%), Бухоро ва Жиззах (104,3%), Фарғона (104,2%), Андижон (103,4%) вилоятларида кузатилди. Тошкент (93,8%), Сирдарё (101,2%), Қашқадарё (101,5%), Самарқанд (102,2%) ва Навоий (102,3%) вилоятларида эса аксинча ўсиш суръатлари пастлиги кузатилди.
  • 12.
  • 13.  Еттинчидан, иқтисодиётимиз ривожини, аҳоли бандлиги ва даромадлари ўсишини таъминлайдиган энг муҳим соҳалардан бири бўлган қишлоқ хўжалигини стратегик ёндашувлар асосида тараққий эттириш зарур.  Тармоқдаги ҳозирги ўсиш суръатлари бизни мутлақо қониқтирмайди. Бу борада бозор механизмларини кенг жорий этиб, фермер ва деҳқонлар манфаатдорлигини оширмас эканмиз, биз кутган сезиларли ўзгариш бўлмайди. Шу боис, пахта ва ғалла етиштиришга давлат буюртмасини бекор қилиб, ушбу маҳсулотларни бозор тамойиллари асосида харид қилиш тизимига босқичма- босқич ўтамиз. Агар бу йўлдан бормасак, фермер ва деҳқонларимиз маҳсулот етиштиришда эркин бўлмайди, улар ўзлари кутганларидек манфаат кўрмайди, ҳокимларнинг эса иш услуби ўзгармайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси
  • 14. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси  Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини ислоҳ қилиб, аграр соҳанинг бошқа тармоқларига ҳам арзон кредитлар ажратиш йўлга қўйилади.  Келгусида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги соҳа корхоналарига кўрсатма бериш, ресурсларни тақсимлаш, режа белгилаш каби эски иш усулларидан мутлақо воз кечиши зарур. Бунинг ўрнига вазирлик сервис ташкилотига айланиши, хусусий агросаноат ташкилотларига ер ҳолатини аниқлаш, экин турлари ва уруғни тўғри танлаш, зараркунандаларга қарши курашиш, молиявий кўмаклашиш, маҳсулот бозорини топиш бўйича хизмат кўрсатиши керак.  Аграр тармоқда фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш билан бирга, пахта ва ғалла етиштиришни кластер шаклига босқичма-босқич ўтказиш бўйича изланишларимизни давом эттирамиз.  Мева-сабзавот, шоличилик, чорвачилик, ипакчилик каби бошқа тармоқларда ҳам бугунги кун талабига жавоб берадиган кластерларни ташкил этиш ишларини давом
  • 15.  Бу йил 2 миллиард долларлик, кейинги 5-7 йилда эса 3-4 баробар кўп мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш учун маҳсулот етиштиришни кескин кўпайтириш чораларини кўриш зарур.  Парламентимиз ушбу ислоҳотларимизнинг ҳуқуқий асоси бўлган “Кооперация ва кластерлар тўғрисида”ги янги қонунни тезроқ қабул қилса, ушбу катта режа ва ниятларимизга мос иш бўлур эди.  Бу йил мева-сабзавотчилик, узумчилик, уруғчилик, чорвачилик, агро-логистикани ривожлантириш, сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, илмий- тадқиқот ишлари, соҳа учун малакали кадрларни тайёрлашга 3 триллион сўм маблағ йўналтирамиз. Чорвачилик, қоракўлчилик, балиқчилик, паррандачилик каби соҳаларда наслчиликка алоҳида эътибор қаратилиб, уни давлат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси
  • 16. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси  томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари татбиқ этилади.  2020 йилда 44 минг гектар ерда ёки ўтган йилга нисбатан қарийб 4 баробар кўп майдонда сувни тежайдиган технологияларни жорий этамиз. Бунинг учун давлат бюджетидан 300 миллиард сўм субсидия ажратилади. Шунингдек, сув хўжалиги объектларини бошқариш жараёнларини, сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш тизимини автоматлаштириш зарур.  Ушбу масалалар Сув хўжалигини ривожлантириш концепциясида ўз аксини топиши керак. Вазирлар Маҳкамаси жорий йил 1 апрелга қадар ана шу концепция лойиҳасини тасдиқлаш учун киритсин.
  • 17.  Стратегиянинг устувор йўналишлари  I. Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш  Озиқ-овқат хавфсизлиги кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий, демографик ва экологик омилларга боғлиқ бўлиб, мамлакат ривожланишининг асосий таркибий қисмларидан бири ҳисобланади.  Озиқ-овқат хавфсизлигининг тўрт таркибий қисмлари (озиқ- овқатнинг мавжудлиги, уни харид қилиш қобилияти, ундан фойдаланиш ва унинг барқарорлиги) бўйича озиқ-овқат хавфсизлигининг давлат сиёсати ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.  Аҳоли сонининг ўсиши, ер, сув ва энергия ресурсларига бўлган талабнинг ортиши, шунингдек, иқлимнинг кескин ўзгариши озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга таъсир этувчи асосий омиллардир. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси. № ПФ-5853. 24.10.2019
  • 18.  Сўнгги йилларда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича бир қатор чоралар амалга оширилиши натижасида Ўзбекистон дунёда эгаллаган ўрнини мустаҳкамлашга эришди ва босқичма-босқич глобал рейтингларда ўз мавқеини яхшилаб олди. Ўзбекистон Республикаси 2018 йилда Глобал очлик индекси бўйича 119 мамлакат орасида 52-ўринни эгаллаб, 12,1 кўрсаткич билан «мўътадил» даражага эришди.  Устувор йўналиш аҳолини барқарор нархлардаги хавфсиз ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга қаратилган. Бу эса Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ), шу жумладан БМТнинг 2-БРМ «Очликка барҳам бериш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, истеъмолни яхшилаш ва барқарор қишлоқ хўжалигини тарғиб қилиш»да белгиланган мақсадларга эришишга хизмат қилади. Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
  • 19.  II. Қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш  Қўшилган қиймат занжирининг ривожланиши қишлоқ хўжалиги рақобатдошлигини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Маҳсулотларни даладан якуний истеъмолчигача етказиб бериш, яъни йиғиш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва сертификатлаш харажатларининг юқорилиги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан олинадиган фойдани камайтиради.  Озиқ-овқат ишлаб чиқариш саноатининг паст даражада ривожланганлиги юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини чекламоқда.  Инфратузилмани ривожлантиришга инвестицияларни жалб этиш мақсадида тараққий этган молиявий бозорлар, қулай ишбилармонлик муҳити, шунингдек, ишлаб чиқарувчиларни Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
  • 20.  ривожлантиришга қаратилган чораларни кўриш талаб этилади.  Экспорт қилинадиган мева-сабзавотларнинг асосий қисмини ишлаб чиқарувчи деҳқон хўжаликларида маҳсулотларни қайта ишлаш ва қадоқлаш имкониятлари чекланганлиги катта йўқотишларга олиб келмоқда. Шунингдек, нархларнинг мавсумий кескин ўзгариши ва бозор шароитларининг барқарор эмаслиги ҳам улар фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.  Таъкидлаш жоизки, ривожланган мамлакатлар (Европа Иттифоқи, АҚШ, Канада) бозорларида кооперативларнинг улуши 40 фоиздан ошади, Ўзбекистонда эса бу йўналиш эндигина ривожланмоқда. Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
  • 21.  III. Соҳа бошқарувида давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш  Фермерлар учун ресурслар етказиб бериш ҳамда маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотишда давлатнинг бевосита иштирок этиши соҳага хусусий инвестициялар жалб қилинишини чеклаб қўймоқда.  Агробизнес субъектларига маслаҳат хизматлари кўрсатиш тизимининг ривожланмаганлиги, бизнесни бошқариш кўникмаларининг етишмаслиги, агросаноат мажмуи ва банк соҳаларида кадрлар салоҳиятининг чекланганлиги халқаро молия институтлари кредит маблағларини самарали ўзлаштирилишини чекламоқда.  Шунингдек, инвестицияларни бошқариш самарадорлигини баҳолашнинг мустақил мониторинги ҳамда баҳолаш структураси, тизими ва механизмлари мавжуд эмас. Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
  • 22.  Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан мақбул қишлоқ хўжалиги ва экологик амалиёт (GAEP), мақбул ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) ва бошқа стандартларга риоя этилишини рағбатлантириш учун шарт- шароитлар яратиш лозим.  Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғини модернизациялаш, диверсификациялаш ва барқарор ривожланиши учун хусусий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашувчи самарали тизимни яратиш мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
  • 23.  IV. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф- муҳит муҳофазасини таъминлаш  Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 20,2 млн гектар ерларнинг атиги 20,7 фоизи суғориладиган ерлар ҳисобланади. Сўнгги 15 йил мобайнида аҳоли жон бошига суғориладиган ерлар 24 фоизга (0,23 га дан 0,16 гача) камайган.  Мазкур ҳолат аҳоли сонининг ўсиши, сув таъминоти ҳажмининг қисқариши ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг бошқа ер фонди тоифаларига ўтиши натижасида юзага келган.  Прогнозларга кўра, келгуси 30 йил мобайнида суғориладиган ер майдонлари яна 20 — 25 фоизга қисқариши мумкин.  Ердан фойдаланиш ҳуқуқининг етарли даражада кафолатланмаганлиги хўжаликларни бошқариш самарадорлигини оширишга тўсқинлик қилмоқда ва инвестицияларни жалб қилишни чекламоқда. Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
  • 24.  Ҳозирги вақтда ер участкаларини тақсимлашнинг ҳамда ердан фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг аниқ ва шаффоф механизмлари тўлиқ яратилмаган.  Шунингдек, ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш назарда тутилмаганлиги қишлоқ хўжалиги ерларини нисбатан салоҳиятли ердан фойдаланувчиларга ўтишига тўсқинлик қилмоқда.  Мамлакат сув ресурсларининг қарийб 80 фоизи трансчегаравий сув ҳавзалари ҳисобига шаклланади. Мазкур ҳолат Марказий Осиёда, хусусан Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини барқарор бошқариш учун минтақавий ҳамкорликнинг муҳимлигини белгилайди. Мамлакатда ирригация тармоқларининг 70 фоизи фильтрацияга қарши қопламага эга эмас, оқибатда сувнинг бир қисми далагача етказиш жараёнида йўқотилмоқда.  Мавжуд ирригация инфратузилмаси, насос станцияларининг катта қисми 30 — 40 йилдан ортиқ фойдаланилмоқда ва реконструкция ёки капитал таъмирга муҳтож.  Ҳозирги вақтда суғориладиган ерларнинг фақатгина 1,7 фоизида томчилатиб суғориш жорий этилган.  Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
  • 25.  V. Давлат бошқарувининг замонавий тизимларини ривожлантириш  Агросаноат мажмуидаги давлат органларининг функциялари асосан ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришга йўналтирилган ва уларнинг айримлари хусусий секторга ўтказилиши мумкин.  Мева-сабзавотчилик ва чорвачилик соҳаларида сезиларли ўсиш кузатилишига қарамасдан, хизмат кўрсатиш инфратузилмаси, моддий ресурслар таъминоти ҳамда илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг аксарият қисми пахта хом-ашёси ва бошоқли дон етиштиришга мўлжалланган.  Халқаро стандарт ва талабларга жавоб берадиган замонавий ва сифатли хизмат кўрсатиш инфратузилмасининг етишмаслиги соҳадаги муаммоларни янада мураккаблаштирмоқда. Бу биринчи навбатда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, ветеринария ва фитосанитария билан боғлиқ давлат хизматларига тааллуқлидир. Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
  • 26.  Янги бозорларга чиқиш учун ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчиларга сертификациялаш ва маслаҳат хизматларини кўрсатувчи хусусий секторни ривожлантириш зарур.  Бугунги кунда давлат корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматлар монопол кўринишга эга бўлиб, соҳага хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурслар билан таъминлаш ва маркетинг хизматларини кўрсатишда рақобатни шакллантиришга салбий таъсир қилмоқда.  Аграр бозорнинг эҳтиёжларини қондира оладиган тизимлар, хизматлар ва мувофиқлаштириш механизмларини яратиш орқали мавжуд институционал тузилмани қайта кўриб чиқиш мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
  • 27.  VI. Қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш  Илмий-тадқиқот, таълим ва ахборот-маслаҳат хизматларини кўрсатишни ўзаро боғлайдиган қишлоқ хўжалигига оид билим ва ахборотларни тарқатиш бўйича самарали тизимнинг йўқлиги соҳани илмий асосда ривожлантиришдаги энг жиддий тўсиқлардан бири бўлиб қолмоқда. Ҳозирда илмий-тадқиқотлар учун давлат инвестициялари даражаси қишлоқ хўжалиги умумий бюджетининг 0,2 фоизини ташкил этади.  Илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг самарали механизмлари мавжуд эмаслиги давлат томонидан молиялаштирилган илмий-тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий қилишни сезиларли даражада чекламоқда.  Қишлоқ хўжалиги экинлари маҳаллий навларининг ҳосилдорлиги паст ва ташқи бозор талабларига жавоб бермайди. Импорт қилинадиган қиммат ва маҳаллий шароитларга Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
  • 28.  VII. Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш  Мамлакат аҳолисининг қарийб 16,4 миллиони (жами аҳолининг 49,4 фоизи) қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилади (2018 й.). Мамлакатда туғилиш даражаси юқори (23,3 промилле) ва шунга мос равишда қишлоқ жойларида ортиқча ишчи кучи мавжуд. 25 ёшгача бўлган одамлар аҳолининг 45,5 фоизини, 30 ёшгача бўлганлар эса 55 фоиздан кўпроғини ташкил этади.  Қишлоқ ҳудудларида давлат хизматлари, шунингдек транспорт ва ахборот-коммуникация алоқалари даражаси пастлигича қолмоқда. Ҳудудий эҳтиёжларни батафсил баҳолашга асосланган ва рақобат афзалликларини ҳисобга олган ҳолда комплекс стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш талаб этилади.  Аграр секторда амалга оширилаётган қўллаб-қувватлаш чоралари аксарият ҳолларда тўғридан-тўғри фермерлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига йўналтирилган. Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
  • 29.  VIII. Тармоқ статистикасининг шаффоф тизимини ишлаб чиқиш  Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғида маълумот ва ахборот йиғиш тизими марказлаштирилган режали иқтисодиёт тамойиллари асосида ишлаб чиқилган эскирган механизм ва амалиётга асосланган.  Ишлаб чиқариш ҳажми ва меҳнат унумдорлигини баҳолаш натижалари жойлардаги ҳақиқий ҳолатга мос келмайди.  Аниқ ва ишончли маълумотларнинг етишмаслиги янги норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини, шунингдек, уларнинг соҳага таъсирини объектив баҳолаш имконини бермайди.  Ишончли маркетинг маълумотларининг етишмаслиги фермерлар ва бошқа агробизнес субъектлари томонидан бизнес режаларни Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
  • 30.  ишлаб чиқишда ёки фаолиятини тўғри режалаштиришда мавжуд ва ўзгарувчан бозор имкониятларидан фойдаланишни сезиларли даражада чекламоқда.  Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғи ҳолатини акс эттирувчи ишончли статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва тарқатиш тизимига инвестицияларнинг жалб қилиниши давлат ва хусусий сектор ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.  Мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсади бўлиб, ишончли статистик маълумотларни тўплаш, таққослаш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш ҳисобланади.  Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланади:  қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари статистикасини ривожлантиришнинг аниқ режасини қабул қилиш; Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
  • 31.  асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг иқтисодий кўрсаткичлари (харажат, даромад, фойда, рентабеллик) тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, таққослаш ва чоп этиш;  «Ақлли қишлоқ хўжалиги»ни ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш;  маҳсулот етиштириш самарадорлиги, тармоқларни давлат томонидан қўллаб- қувватлаш, меҳнат қонунчилиги, солиққа тортиш, кредитлаш ва бошқа зарур маълумотларни қамраб олган фермер хўжалигини юритиш маълумотномасини (справочник) чоп этиш;  йирик маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчилар тўғрисида маълумот ва ахборотлар каталогини чоп этиш;  соҳада амалга оширилган чоралар ва эришилган натижалар ҳамда давлат сиёсатининг истиқболли чораларини ўзида қамраб олган қишлоқ хўжалигининг йиллик ҳисоботини (Agriculture annual report) чоп этиш;  қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида миллий тизим ва хизматларни ривожлантириш учун маълумотлар алмашинуви платформаларида ҳамда халқаро форумларда фаол иштирок этиш;  қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни (Agriculture census) ўтказиш;  қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини идентификациялаш, уларнинг ҳаракатини Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси
  • 32. МИНТАҚАДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ Минтақа қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Асосий йўналишлар: Экин майдонларидан самарали фойдаланиш Имконият мавжуд бўлган ҳудудларда янги ерларни ўзлаштириш Йирик мажмуалар барпо этиш йўли билан чорвачиликни ривожлантириш Минтақанинг нисбий устунликларини ҳисобга олиб, боғдорчиликни ривожлантириш Мақсад: мавжуд салоҳиятдан унумли фойдаланган ҳолда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва сифатини ошириш, экспорт улушини кўпайтириш ва саноат асосида уларни қайта ишлаш йўналишини кучайтириш
  • 33.  Пахта етиштириладиган майдонлар ҳосилдорлигини ошириш учун ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга оид комплекс тадбирлар ишлаб чиқилиши лозим. Айни чоғда, унинг муқобил варианти сифатида бундай ҳудудларда сувсизликка ва шўрга чидамли, нисбатан кам меҳнат талаб этадиган пахтадан бошқа экин турларини жойлаштириш лозим.  Ҳисоб-китобларга кўра, шундай майдонларда вилоят табиий-иқлим шароитига мос келадиган эртаги сабзавотлар етиштирилса, 3-чи йилдан бошлаб ҳар гектаридан 5-10 млн. сўм атрофида даромад олиш мумкин бўлади. Ушбу кўрсаткич мос равишда ем-хашак экинлари ва мойли экинлар бўйича 2-3 млн.сўмни, мевазорлар ва интенсив боғлар бўйича 8-10 млн.сўмни, табиий газдан бошқа муқобил энергия турларини қўллаш ҳисобига иссиқхоналарда мева ва сабзавот етиштириш бўйича 25-30 млн.сўмни ташкил этади.  Бундай майдонларда кўпчилик туманларда ем-хашак экинларини етиштириш (6760 га ёки жами майдонларнинг 85,5 фоизи) тавсия этилади (4-жадвал). Бу нарса вилоятда чорва озуқаси таъминотини яхшилаш орқали чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини беради.  1085 гектарни ёки жами майдонларнинг 13,7%ини мевали боғлар ва сабзавот экинлари етиштириш учун ажратиш кўзда тутилмоқда.
  • 34. ҲУДУДЛАРДА АСОСИЙ ТУРДАГИ ДЕҲҚОНЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ 2018 ЙИЛДАГИ ҲОСИЛДОРЛИК КЎРСАТКИЧИ БЎЙИЧА ТАҚҚОСЛАШ Қорақалпоғистон Р. Андижон Бухоро Жиззах Қашқадарё Навоий Наманган Самарқанд Сурхондарё Сирдарё Тошкент Фарғона Хоразм 20 22 24 26 28 30 32 40 42 44 46 48 50 52 54 56 58 60 62 Пахтаҳосилдорлиги Тупроқ балл бонитети Қорақалпоғистон Р. Андижон Бухоро Жиззах Қашқадарё Навоий Наманган Самарқанд Сурхондарё Сирдарё Тошкент Фарғона Хоразм 20 25 30 35 40 45 50 55 60 65 70 40 42 44 46 48 50 52 54 56 58 60 62 Ғаллаҳосилдорлиги Тупроқ балл бонитети Қорақалпоғистон Р. Андижон Бухоро Жиззах Қашқадарё НавоийНаманган Самарқанд Сурхондарё Сирдарё Тошкент Фарғона Хоразм 170 190 210 230 250 270 290 310 330 350 40 42 44 46 48 50 52 54 56 58 60 62 Сабзавотмаҳсулотлари ҳосилдорлиги Тупроқ балл бонитети Қорақалпоғистон Р. АндижонБухоро Жиззах Қашқадарё Навоий Наманган Самарқанд Сурхондарё Сирдарё Тошкент ФарғонаХоразм 40 60 80 100 120 140 160 180 200 220 40 42 44 46 48 50 52 54 56 58 60 62 Мевамаҳсулотлариҳосилдорлиги Тупроқ балл бонитети
  • 35. ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА АСОСИЙ ТУРДАГИ ДЕҲҚОНЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ 2018 ЙИЛДАГИ ҲОСИЛДОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ Оққўрғон Оҳангарон Бекобод Бўстонлиқ Бўка Қуйичирчиқ Зангиота Юқоричирчиқ Қибрай Паркент Пискент Ўртачирчиқ Чиноз Янгийўл Тошкент вилояти 20 25 30 35 40 45 50 55 60 65 50 52 54 56 58 60 62 64 66 Ғаллаҳосилдорлиги Тупроқ балл бонитети Оққўрғон Оҳангарон Бекобод Бўстонлиқ Бўка Қуйичирчиқ Зангиота Юқоричирчиқ Қибрай Паркент Пискент Ўртачирчиқ Янгийўл Тошкент вилояти 160 210 260 310 360 410 50 52 54 56 58 60 62 64 66 Сабзавотмаҳсулотлари ҳосилдорлиги Тупроқ балл бонитети Оққўрғон Оҳангарон Бекобод Бўстонлиқ Бўка Қуйичирчиқ Зангиота Юқоричирчиқ ҚибрайПаркент Пискент Ўртачирчиқ Чиноз Янгийўл Тошкент вилояти 60 70 80 90 100 110 120 130 50 52 54 56 58 60 62 64 66 Мевамаҳсулотлариҳосилдорлиги Тупроқ балл бонитети ОққўрғонОҳангарон Бекобод Бўстонлиқ Бўка Қуйичирчиқ Зангиота Юқоричирчиқ Қибрай Паркент Пискент Ўртачирчиқ Чиноз Янгийўл Тошкент вилояти 55 75 95 115 135 155 175 50 52 54 56 58 60 62 64 66 Узуммаҳсулотлариҳосилдорлиги Тупроқ балл бонитети
  • 36. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари Узумчилик Мевачилик Эртангиқишлоқ хўжаликмаҳсулотлари етиштириш Мойлиэкинлар етиштириш Асаларичилик Балиқчилик Чорвачилик
  • 37. УЗУМЧИЛИК КЛАСТЕРИ Улгуржи савдо корхоналари Чакана савдо корхоналари Узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари Вино пунктлари Кўчат етказиб берувчилар Шиша идишлар ишлаб чиқарувчилар Химиявий воситалар ишлаб чиқарувчилар Асбоб-ускуна ва махсус идишлар ишлаб чиқарувчилар Университет ва коллежлар Реклама агентликлари Туристик компаниялар Фармацевтикава галантерея корхоналари Маҳсулотетказибберувчилар Хизмат кўрсатувчилар Чорвачилик комплекслари Иккиламчи маҳсулот истеъмолчилари
  • 38. ЁНҒОҚ, БОДОМ ВА ПИСТА МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ, МИНГ ГА Туманлар номи Мавжуд ўрмонзорлар, жами шундан, ёнғоқ, бодом ва писта етиштириш мумкин бўлган майдонлар Бўстонлиқ 44,1 21,2 Паркент 4,7 2,4 Оҳангарон 37,8 13,2 Бекобод 2,1 1,3 Пискент 1,9 1,0 Янгийўл 0,8 0,4 Қибрай 0,5 0,3
  • 39. ЭРТАНГИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИШНИ КЛАСТЕР УСУЛИДА ТАШКИЛ ЭТИШ Агрономия хизматлари Химикатлар етказиб бериш Маҳаллий уруғ ва кўчатлар етказиб бериш Қадоқлаш маҳсулотлари етказиб бериш Қайта ишлаш корхоналари Иссиқхона хўжаликлари Маркетинг ва савдо хизматлари Замонавий иссиқхоналар қуриш, асбоб-ускуналар етказиб бериш Молия ва суғурта хизмати Транспорт хизматлари кўрсатиш Маҳаллий ўғит етказиб бериш Логистика хизматлари Ички бозор Экспорт
  • 40. ВИЛОЯТДАГИ МАВЖУД ЭКИН МАЙДОНЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ (МИНГ ГА) Сув етиб бормаётган ерлар Пичанзор ва явловлар Лалми ерлар Ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалла майдонлари Узумзор – 4,4 Боғ – 3,4 Мойли экинлар – 3,4 Узумзор – 15,3 Боғ – 8,1 Мойли экинлар – 11,0 Узумзор – 108,3 Боғ – 8,5 Мойли экинлар – 78,3 Узумзор – 1,1 Сабзавот маҳсулотлари – 6,8 Дуккакли экинлар – 3,4
  • 41. ВИЛОЯТДАГИ МАВЖУД ЭКИН МАЙДОНЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ Узумзор Боғ Мойли экин сабзавот маҳсулотлари Дуккакли экин Оҳангарон Бекобод Бўстонлиқ Бўка Қуйичирчиқ Зангиота Юқоричирчиқ Паркент Пискент
  • 42. ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ Паррандачиликни ривожлантириш Қорамолчиликни ривожлантириш Туячиликни ривожлантириш Қўйчилик ва эчкичиликни ривожлантириш Йилқичиликни ривожлантириш - озуқа базасини мустаҳкамлаш: - наслчилик ишларини ривожлантириш: гўшт етиштиришга (Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент, Пискент, Бўка ва Қибрай туманлари) ва сут етиштиришга (Зангиота, Янгийўл, Юқоричирчиқ, Қуйичирчиқ, Бекобод ва Чиноз) ихтисослаштириш - сутни қайта ишлашни ривожлантириш - наслчилик ишларини ривожлантириш: гўшт, сут ва жун етиштиришга ихтисослашган хўжаликларни ташкил этиш - ноанъанавий сут маҳсулотлари етиштиришни ривожлантириш (Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, Қибрай ва Пискент туманлари) - туячиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини (Қибрай, Оҳангарон ва Бўстонлиқ туманларида) ташкил этиш - туя жуни (Чирчиқ ш.) ва сутини қайта ишлашни ташкил этиш - ишчи ва истеъмол товарлари (сут ва гўшт) ишлаб чиқариш учун от етиштириш (Бўстонлиқ, Чиноз, Оҳангарон, Қибрай, Бўка, Оққўрғон ва Пискент) - Спорт отларини етиштириш (Зангиота ва Бўстонлиқ туманлари) - вертикал интеграцияни кучайтириш - экспорт салоҳиятини ошириш - ноанъанавий паррандачиликни ривожлантириш: бедоначиликда йирик инкубация цехларини ва йирик беданачилик корхоналарини ва туяқушчилик фермер хўжаликларини (Оҳангарон, Қибрай, Оққўрғон, Янгийўл ва Зангиота) т.э.
  • 43. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК СОҲАСИНИНГ ТАҲЛИЛИ 1,8%; 13-ўрин 1,8%; 13-ўрин 3,0%; 13-ўрин 3,4%; 13 дан 12 га 3,5%; 11 дан 8 га 4,1%; 13 дан 12 га 4,7%; 13 дан 12 га 5,0%; 13-ўрин 0.0 1.0 2.0 3.0 4.0 5.0 6.0 Гўшт Сут Узум Мева Полиз маҳсулотлари Картошка Тухум Сабзавот 2010-2018 йилларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ўсиши ва тутган ўрни
  • 44. АҲОЛИ ЖОН БОШИГА АСОСИЙ ТУРДАГИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ, КГ/КИШИ 0 50 100 150 200 250 300 Сабзавот Сут Тухум Картошка Мева Гўшт Полиз экинлари Узум Ўзбекистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси
  • 45. Ер ресурслари ҳолати: - суғориладиган экин майдонларининг катталиги жиҳатидан Қашқадарё (515,7 минг га) вилоятидан кейинги иккинчи ўринни; - аҳоли жон бошига 0,15 гектар суғориладиган экин майдони тўғри келиб, Жиззах (0,33 га), Сирдарё (0,31 га) ва Қашқадарё (0,17 га) вилоятларидан кейинги тўртинчи ўринни эгаллайди.
  • 46. ИРРИГАЦИЯ ТИЗИМИ ҲОЛАТИ: Каналларнинг гидравлик параметрлари ўзгариб, сув ўтказиш қобилияти пасайган. Сув ўтказиш қобилияти 25 фоиздан (“Алили ёп”) 67 фоизгачани (Кегейли) ташкил этмоқда. Туманларнинг тарқоқ жойлашганлиги сабабли суғориш тармоқларининг узунлиги, каналлар девори қумлоқ тупроқлиги, энининг кенгайганлиги сабабли сувни истеъмолчиларга етказиб бергунга қадар табиий йўқотиш 30 фоиздан 50 фоизгачани ташкил этаётганлигини кўрсатмоқда. Йўқотишнинг асосий қисмини сувнинг тупроққа сизиши ташкил этиб, сизот сувлари сатҳи юқори бўлган бир шароитда ерларнинг қайта шўрланишига олиб келмоқда.
  • 47. ҲУДУДЛАРДА 1 ГА ЕР МАЙДОНИГА 2010-2018 ЙИЛЛАРДАГИ ЎРТАЧА СУВ САРФИ, МИНГ М 3 8.6 9.1 9.6 9.9 10.0 10.2 10.4 11.2 11.9 12.2 12.7 13.7 16.5 0.0 2.0 4.0 6.0 8.0 10.0 12.0 14.0 16.0 18.0 Самарканд Тошкент Жиззах Наманган Фаргона Андижон Кашкадарё Навоий Сурхондарё Сирдарё Бухоро Қорақалпоғистон Хоразм 1 га ерга сарфланган сув, минг м3 1 га ерга сарфланган сув, минг м3
  • 48. ТУМАНЛАРНИНГ ЖАМИ СУҒОРИЛАДИГАН ЭКИН МАЙДОНЛАРИ ВА ҲАҚИҚАТДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИЛАЁТГАН ҚИСМИ (2010-2018 ЙИЛЛАР ЎРТАЧА КЎРСАТКИЧИ), МИНГ ГА
  • 49. СУҒОРИЛАДИГАН ЭКИН МАЙДОНЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ШЎРЛАНГАНЛИГИ, МИНГ ГА 0 100 200 300 400 500 600 жами экин майдони шўрланган ерлар
  • 50. 2018 ЙИЛДА ҒАЛЛА ВА САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ ТАҚҚОСЛАМА КЎРСАТКИЧЛАРИ 64.2 24.9 156.6 48.3 49.2 235.1 48.0 43.7 209.3 0.0 50.0 100.0 150.0 200.0 250.0 экин майдони, минг га ҳосилдорлик, ц/га ялпи ҳосил, минг тн Қорақалпоғистон Республикаси Навоий вилояти Хоразм вилояти 7.2 154.9 166.4 3.4 271.9 184.2 4.3 277.6 217.5 0.0 50.0 100.0 150.0 200.0 250.0 300.0 экин майдони, минг га ҳосилдорлик, ц/га ялпи ҳосил, минг тн Қорақалпоғистон Республикаси Навоий вилояти Сирдарё вилояти
  • 51. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳосилдорлиги пастлигига таъсир кўрсатаётган омиллар: ерга бўлган муносабат, аҳолининг омилкорлиги ва тарихий анъаналар; маҳаллий шароитга мос навларни яратишдаги сусткашликлар; фермер хўжаликларида пахта етиштиришнинг устуворлиги; аҳолининг товар хўжалигига айланишидаги чекловларнинг мавжудлиги; моддий-техник базанинг қониқарсизлиги.
  • 52. Мелиорация тадбирлари самарадорлиги пастлигига сабаб бўлаётган омиллар 1. Мелиорация тадбирларининг вегетация даврида амалга оширилиши; 2. Маҳаллий ишчи гуруҳлари томонидан мелиорация объектларини танлашдаги камчиликлар; 3. Таъмирлаш ишларини бажаришда ички ва магистрал зовурлар ўртасидаги боғлиқликка амал қилинмаслиги; 4. Барча мелиорация тадбирлари битта субъект томонидан амалга оширилиб, ишлар самарадорлигини баҳолаш тизимининг мавжуд эмаслиги; 5. Мелиорация ишларининг ер рельефидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилмаслиги.
  • 53. МИНТАҚА АҲОЛИСИНИНГ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИГА БЎЛГАН ТАЛАБИНИ ҚОНДИРИШ УЧУН ЭКИН ТУРЛАРИ СТРУКТУРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛАДИГАН ЎЗГАРИШЛАР, МИНГ ГА 0 5 10 15 20 25 Узумзор Боғ Сабзавот ва картошка 0.01 2.1 4.2 0.9 2.9 6.6 1.8 10 22.3 2012 й. 2015 й. 2030 й.
  • 54. Экилмай келинаётган 270 минг гектарга яқин суғориладиган ердан самарали фойдаланиш мақсадида: • оилавий пудрат шартномалари асосида аҳолига 0,35 гектаргача бўлган ер майдонларини узоқ муддатга бириктириб бериш; • илғор фермер хўжаликларига етиштириладиган маҳсулотлар турини (шолидан ташқари) ихтиёрий жойлаштириш шарти билан қўшимча ер майдонлари бириктириб бериш; • минтақада фаолият кўрсатаётган 20 дан ортиқ йирик саноат корхоналарига ёрдамчи хўжалик юритиши учун бириктириб бериш; • вилоятларнинг деҳқончилик ривожланган туманлари билан минтақа туманлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаларини тузиб, унга кўра тажрибали деҳқонларни имтиёзли шартлар асосида минтақага жалб қилиш лозим.
  • 55. Сувни тежашда қуйидагилар муҳим аҳамиятга эга: Суғориладиган далаларни пухта тайёрлаш ва сувнинг майдон бўйлаб бир текис тақсимланишини таъминлашдан иборат Ер ўзанли каналлар сув исрофгарчилигини камайтириш мақсадида бетонлаш ва ноанъанавий усуллардан фойдаланиш талаб этилади Дренажга оқизилган сувларни қайтадан ишлатиш ва сифатини назорат қилиш Ёмғирлатиш ва томчилаб суғориш тизимларини жорий этиш Далалар атрофини ҳимояловчи экинлар билан ўраб, ерлар намлигини ушлашдир.
  • 56. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларининг самарадорлигини ошириш мақсадида: мелиорация тадбирларининг ноябрь-февраль ойларида бажарилиши; таклиф тайёрлашда ички ва магистрал зовурлар фаолиятини комплекс баҳолаш тизимини жорий қилиш лозим; тиклаш-таъмирлаш ишлари ҳажмининг ҳам Мелиорация фонди томонидан танлаб олинишини жорий қилиш; Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бирлашган дирекцияси ролини ошириш; ишлар самарадорлигини баҳолаб бориш тизимини жорий этиш; ерлар қайта шўрланишининг олдини олиш мақсадида мелиорация ва ирригация тадбирларини бир-бирига боғлиқ ҳолда амалга ошириш лозим.