2. РЕЖА
1. Педагогика фанининг жамиятда тутган ўрни,
мақсад ва вазифалари.
2. Педагогика фанининг илмий тадқиқот
методлари.
3. Шахснинг ижтимоийлашувида миллий
мафкуранинг роли ва педагогикадаги асосий
тушунчалар.
4. Педагогика фанининг асосий тармоқлари ва
бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги.
3. ПЕДАГОГИКА ФАНИНИНГ МАҚСАДИ:
республикамизда комил инсонни вояга етказишнинг бир бутун
ҳолатдаги муаммоларини ҳал қилиш;
таълим – тарбия самадорлигини тинмай ошириш вадунё талаблари
даражасига олиб чиқиш масалаларига ижодий ёндашиш;
умуминсоний қадрият ва миллий маданиятнинг асосларини эътиборга
олиб, таълим – тарбия мазмунини, миллий мафкурани шакллантириб
бориш имконини яратиш;
педагогика – тарбияшунослик қоида, қонунларини илғор тажрибалар
асосида бойитиб бориш ва янги иш шаклларини излашга тадбирлар
белгилаш;
Узлуксиз таълим тизимини янада ривожлантириш
муаммоларини ҳал қилиш;
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ни амалга ошириш.
4. Педагогика фанининг вазифалари:
Шарқ ва Ғарбда яратган халқ оғзаки ижодиёти, педагогикаси,
мутафаккир, маърифатпарвар, педагог ва олимларнинг
тарбияшуносликка доир илғор ғояларини ўрганиб, таҳлил қилиб,
комил инсонни тарбиялаш жараёнини ўрганиш;
Комил инсонни таркиб топтиришнинг қонуният, қоида ва зарурий
сифатларини аниқлаш;
Педагогикадаги таълим – тарбия назариясини ҳозирги давр хусусий
методикаси билан узвийлик муаммоларини ишлаб чиқиш ва янги
педагогик технологиялар қонунларига амал қилиш;
Таълим – тарбия назариясидаги қоида,қонун, тамоил,метод ва
усулларини мактаб амалий ҳаёти билан боғлаб,бўлажак
ўқитувчиларга ўргатиш;
5. халқ таълимини бошқариш ва рахбарлик масаларини чуқур ўрганиб
бўлажак ўқитувчиларни қандай тайёрлаш муаммоларини ҳал қилиш.
педагогика фанининг мазмуни, мақсади,вазифалари, тамоил, усул ва
воситалари умуман, ҳар бир инсон учун зарур бўлган тарбиявий
таъсирлар янгича асосга эга бўлиши керак.
Президентимиз бу борада шундай деганлар: “Ўзбекистоннинг
янгиланиши ва ривожланиш йўли тўртта асосий негизга асосланади
умумий қадриятларга содиқлик;
халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва
ривожлантириш;
шахснинг ўз имкониятларини эркин намоёнқилиши;
ватанпарварлик .
6. Педагогик илмий-тадқиқот методлари шахсни тарбиялаш,
унга муайян йўналишларда чуқур, пухта илмий билимларни
беришга бериш тамойиллари, объекти ва субъектив омилларини
аниқловчи педагогик жараённинг ички моҳияти, алоқа ва
қонуниятларини махсус текшириш ва билиш усулларидир.
Айни вақтда Ўзбекистон Республикасида педагогик
йўналишда олиб борилаётган илмий изланишлар диалектик
ёндашувга асосланади.
Педагогик илмий тадқиқотларни амалга ошириш мураккаб,
муайян муддатни тақозо этувчи, изчиллик, узлуксизлик,
тизимлилик ҳамда аниқ мақсад каби хусусиятларга эга бўлган
жараён
7. Педагогик кузатиш методи.
Суҳбат методи.
Анкета методи.
Интервью методи.
Таълим муассасаси ҳужжатларини таҳлил қилиш методи.
Тест методи.
Педагогик таҳлил методи.
Болалар ижодини ўрганиш методи.
Педагогик тажриба методи.
Математик-статистик метод.
9. психологик жиҳатдан тараққий этган, шахсий
хусусиятлари ва хатти-ҳаракатлари билан
бошқалардан ажралиб турувчи, муайян хулқ-
атвор ва дунёқарашга эга бўлган жамият аъзоси.
шахс
муайян, аниқ мақсад ҳамда ижтимоий-
тарихий тажриба асосида ёш авлодни ҳар
томонлама ўстириш, унинг онги, хулқ-атвори
ва дунёқарашини таркиб топтириш жараёни.
тарбия
ўқувчиларни назарий билим, амалий кўникма
ва малакалар билан қуроллантириш,
уларнинг билиш қобилиятларини ўстириш ва
дунёқарашларини шакллантиришга
йўналтирилган жараён.
таълим
10. шахснинг онгида тушунчалар, схемалар, маълум
образлар кўринишида акс этувчи борлиқ ҳақидаги
тизимлаштирилган илмий маълумотлар мажмуи.
билим
шахснинг муайян фаолиятни ташкил эта олиш
қобилияти.
кўникма
муайян ҳаракат ёки фаолиятни бажаришнинг
автоматлаштирилган шакли.
малака
11. таълим-тарбия натижасида ўзлаштирилган ва
тизимлаштирилган билим, ҳосил қилинган кўникма ва
малакалар ҳамда таркиб топган дунёқараш мажмуи.
маълумот
шахснинг физиологик ва интеллектуал ўсишида намоён
бўладиган миқдор ва сифат ўзгаришлар моҳиятини
ифода этувчи мураккаб жараён.
ривожланиш
13. • кар ва гунг тарбияланувчилар
таълим-тарбияси масалалари
билан шуғулланади.
Сурдопедагогика
• кўзи ожизлар таълим-
тарбияси билан шуғулланади.
Тифлопедагогика
• ақли ожизлар таълим-
тарбияси билан
шуғулланади.
Олигофренопедагогика
14. Педагогика фани билан
қуйидаги фанлар ўртасида
яқин алоқадорлик мавжуд:
Фалсафа
Иқтисод
Социология
Этика
Эстетика
Физиология
Гигиена
Психология
Тарих
Маданиятшунослик
15. Фалсафа
• шахс ривожланиши жараёнининг диалектик хусусиятлари, муайян педагогик
ғоя, қараш ҳамда таълимотларнинг фалсафий жиҳатлари каби масалаларни
таҳлил этишга имкон беради.
Иқтисод
• таълим муассасаларининг фаолиятини йўлга қўйиш, ўқув биноларини
қуриш, таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш ва уларнинг моддий-
техника ва замонавий технологиялар билан жиҳозлаш каби масалаларнинг
иқтисодий жиҳатларини англашга хизмат қилади.
Социология
• ижтимоий муносабатлар мазмуни, уларни ташкил этиш шартлари хусусида
маълумотларга эга бўлиш асосида таълим-тарбия жараёни
иштирокчиларининг ўзаро муносабатларини самарали ташкил этиш учун
имконият яратади.
Этика
• шахс маънавиятини шакллантириш, унда энг олий инсоний сифатлар,
ахлоқий онг ва маънавий-ахлоқий маданиятни тарбиялашда муҳим ўрин
тутувчи назарий ғояларни педагогик жараёнга татбиқ этишда алоҳида ўрин
тутади.
16. Эстетика
• шахс томонидан гўзалликнинг ҳис этилиши, унга
интилиши, шунингдек, унда эстетик дидни тарбиялашда
муҳим йўналишларни аниқлашга хизмат қилади.
Физиология
• ўқув-тарбия жараёнида болаларнинг физиологик,
анатомик хусусиятлардиалектик ини инобатга олиниши
учун бошланғич асосларни беради.
Гигиена
• ўқувчиларнинг саломатлигини муҳофазалаш, уларнинг
жинсий жиҳатдан тўғри шакллантиришда назарий ва
амалий ғоялари билан ёрдам беради.
Психология
• шахсда маънавий-ахлоқий, руҳий-интеллектуал, ҳиссий-
иродавий сифатларни таркиб топтириш учун замин
яратади.
17. Тарих
• педагогика фани тараққиёти, таълим-тарбия жараёнларининг
динамик, хусусиятларини инобатга олиш, шунингдек, халқ
педагогикаси ғояларини келгуси авлодга узатиш учун
йўналтирилади.
Маданиятшуно
слик
• ўқувчиларда инсоният томонидан яратилган моддий ва
маънавий маданият асослари ҳақидаги тасаввурни
шакллантириш, уларда маданий хулқ-атвор хислатларини таркиб
топтириш учун хизмат қилади.
Тиббий
фанлар
• шахснинг физиологик-анатомик жиҳатидан тўғри
ривожланишини таъминлаш, унинг организмида намоён
бўлаётган айрим нуқсонларни бартараф этишга амалий
ёндашув, шунингдек, нуқсонли болаларни ўқитиш ҳамда
тарбиялаш муаммоларини ўрганишда кўмаклашади.
18. Глоссарий
Маънавият – араб тилидаги “маъно” ёки “маънавиятун”, “маънои
ғоя” сўзларидан олинган бўлиб, “рухий холат” деган маънони англатади.
Ғоя-инсонларнинг эзгу ниятлар, фикри асосидаги амалга оширилаётган
жараёнлар, ишлар, истиқбол режалари, тамойилларидан иборат.
Мафкура – муайян тузум даврида инсонларни давлат, жамият ўз-ўзига,
халқи, оламга муносабатлари ва улар ривожининг маънавий-илмий
тизимидан иборат.
Онг ости. Дунёвий ва хаётий хақиқат асосидаги инсон шахсий
фаолиятининг маънавий-рухий йўли.
Инсон онги - унинг идроки, ақли орқали хаётий ва дунёвий хақиқатни
фахмлаш асосида маънавий истиқболли фаолият даражасидир.
Фахмлаш – англаш – бирор хақиқатни қалбан, рухан фикрий сезиш.
Инсон фири – ўз онги ва идроки асосида хаёти хамда дунёвий нарсалар,
жараёнлар хақидаги мушохадавий фаолият.
Инсон қалби – шахсий онг, маънавият узвийлиги асосида инсонни
хиссий ва амалий фаолиятга ундовчи куч. У виждон, онг, фикр билан
уйғунлашиб қалб нигохи, кўзи ва қувватига айланади.
Инсон рухи. Инсонни хар қандай тўсиқлардан олиб ўта оладиган, уни
улуғ эзгу ишларга бошловчи маънавий қувват.