Ride the Storm: Navigating Through Unstable Periods / Katerina Rudko (Belka G...
1 - МАВЗУ.pptx
1. 1 - МАВЗУ: ПЕДАГОГИКА
ФАН СИФАТИДА
Марузачи: Ш.Худайбердиев
2. •Биринчи Президентимиз ўзларининг "Ўзбекистон -
XXI асрга интилмоқда" номли маърузаларида
қуйидагича жуда яққол асослаб бердилар:
"Маънавият ҳақида гап кетар экан, мен аввало
инсонни руҳий покланиш ва юксалишга даъват
этадиган, инсон ички оламини бойитадиган, унинг
иймон-иродасини, эътиқодини
мустаҳкамлайдиган, виждонини уйғотадиган
қудратли ботиний кучни тасаввур қиламап ".
Худди ана шу янги, кенг қамровли, чуқур илмий ғоя,
янгича фикр, таълим-тарбияни янгича методологик
асосини бошлаб берувчи йўналишдир.
3. •Маънавият — бу шахснинг эгаллаган
фойдали билимлари (билим туридан катъи
назар) унинг ҳаётида бир неча бор
такрорланиши натижасида кўникма ва
малака босқичларидан ўтиб, руҳига сингиб,
унинг ҳаёт тарзига айланиб кетган ижобий
ижтимоий сифатларидир.
4. •Тарбия жараёнини ижтимоий ҳаётнинг ажралмас
қисми, деб қараш лозим, чунки тарбиявий ишларни
олиб бормасдан туриб жамиятни, унинг
ривожланишини тасаввур қилиш қийин.
•Мутафаккир А.АВЛОНИЙ таъкидлаганидек, "Тарбия
биз учун ё ҳаёт, ё мамот: ё нажот, ё ҳалокат, ё
саодат, ё фалокат масаласидир".
•Инсоният тарихига назар ташлар эканмиз, ҳамма
даврларда педагогик фаолият ҳам мавжуд бўлган.
5. • Педагогика тарихига назар ташлар эканмиз, тарбия ҳақидаги
гояларнинг шаклланишида, Имом Бухорий, Исо ат-Термизий,
Форобий, Ибн Сино, Беруний, Юсуф Хос Хожиб, Яссавий,
Нақшбандий, Навоий, Беҳбудий, Авлоний ва бошқа қардош
халқлар алломаларининг хизматлари каттадир.
• Мамлакатимизнинг яқин ўгмишидага харихига назар ташлар
эканмиз, рус ва совет империяси таъсирида ўзбек халқи ўз
харихи, миллий урф-одатлари, анъана, умуминсоний
қадриятларни билиш ва ўрганиш учун курашган Фурқат,
Мунаввар Қори, Элбек, Қодирий қатл қилинди. Қолган
ватанпарвар алломаларимиз қамалди. Аммо қатағонлик
даврида хам педагогик меросни ўрганиш тўхтамади. Навоий,
Беруний, Авлоний кабиларнинг ижоди ўрганилди, ўзбек халқ
педагогикаси яратидци.
6. Педагогика
•Педагогика атамаси ҳам қадимий бўлиб, "бола
етакловчи" деган маънони билдирувчи грекча
"пайдогогос" сўзидан келиб чиққан. Тарихий
манбаларнинг кўрсатишича, қадимги Юнонистонда ўз
хўжайинининг болаларини сайр қилдирган, эҳтиёт
қилган тарбиячини, яъни қулларни "педагог" (бола
етакловчи) деб аташган. Кейинчалик эса, махсус
ўқитилган ва педагогликни ўзига касб қилиб олган
кишиларни педагог деб атай бошлашган.
7. КОМИЛ ИНСОН
•Комил инсон сифатларини тарбия соҳасидага
илмларни хулосалаб, мужассамлаштирилса,
улар асосан учта:
•1. Эзгу ният, фикр:
•2. Эзгу сўз, хушмуомала:
•3. Эзгу иш, эзгу фаолиятдан иборатдир.
8. Таълим
• Асосий педагогик тушуичалардан яна бири таълим, яъни ўқитиш, билим
бериш тушунчасидир. Таълим деганда, биз ва инсониятни илмий
билимлар ҳаёт учун зарур бўлган қўникма ва малакалар билан
қуроллантириш қобилиятларини ўстириш, тафаккурларини
шакллантириш жараёнини тушунамиз.
• Таълим ўз даражаси ва вазифасига қараб мактабгача таълим, умумий
ўрта таълим, ўрта махсус, касб-хунар таълими ва олий таълими, олий
ўқув юртидан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни
қайта тайёрлаш, мактабдан ташқари таълимдан иборат бўлиб, улар
узлуксиз таълим тизимини гашкил қилади.
9. Таълим педагогларнинг (билим бериш)
Фаолиятидан ва ўқувчи-талабаларнинг
(билим олиш, ўқиш) фаолиятларидан иборат
қўшалок жараёндир.