SlideShare a Scribd company logo
КИРИШ
мавзусининг долзарблиги. Ёшлар ҳаёти ва фаолияти, жамоат ташкилотларининг
улар билан ишлашдаги ўзига хос услубларини илмий ва амалий жиҳатдан атрофлича
ўрганиш бугунги кунда кенг жамоатчилик ва илмий тадқиқотчилар эътиборида бўлган
долзарб масалалардан ҳисобланади. Бу йўналишда айниқса “Камолот” ёшлар ижтимоий
ҳаракатининг ёшларда етакчилик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган
фаолиятининг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш, уни такомиллаштиришга қаратилган
таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.
Шу ўринда, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларда етакчилик
кўникмаларини шакллантиришда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич
ташкилотларининг тутган ўрни ва ролини илмий тадқиқ этиш улар билан олиб
бориладиган ишлар самарадолигини янада оширишга хизмат қилишини алоҳида
таъкидлаш жоиз.
Мазкур мавзуда яратилган илмий ишлар таҳлили ушбу йўналишда ҳал қилиниши
зарур бўлган долзарб масалалар ҳам мавжудлигини кўрсатди. Буларга
қуйидагиларни киритиш мумкин:
– “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилотларининг ёшлар билан
ишлашдаги иш усуллари аксарият ҳолларда бугунги кун талабларига жавоб
бермаётганлиги;
– Ҳаракатнинг бошланғич ташкилотлари фаолиятида бугунги кун талабларидан
келиб чиқиб ёшларда етакчилик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган янги усул ва
воситаларнинг жорий этилмаётганлиги.
ишнинг мақсади. Ёшларда етакчилик кўникмаларини шакллантиришда Ҳаракат
бошланғич ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар
ишлаб чиқиш.
ишнинг вазифалари. Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар қўйилди:
- касбий ижтимоийлашув ва етакчилик кўникмалари тушунчаларининг моҳиятини
очиб бериш;
- олий таълим муассасалари талабаларида етакчилик кўникмаларини
шакллантириш тажрибасини ўрганиш;
- Ҳаракат бошланғич ташкилотларининг талаба ёшларда етакчилик кўникмаларини
ривожлантириш имкониятларини асослаб бериш;
- Ҳаракат бошланғич ташкилотларининг талаба ёшларда етакчилик кўникмаларини
шакллантиришга қаратилган фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар
ишлаб чиқиш.
объекти – Ҳаракат бошланғич ташкилотларининг ёшларда етакчилик
кўникмаларини шакллантиришга қаратилган фаолияти.
предмети – Ҳаракат бошланғич ташкилотларининг ёшларда етакчилик
кўникмаларини шакллантиришга қаратилган фаолияти.
амалий аҳамияти. Ёшларда етакчилик кўникмаларини шакллантиришга
қаратилган таклиф ва тавсиялардан Ёшлар ташкилотлари фаолиятида фойдаланилиши
мумкин.
ишнинг тузилиши. Малакавий битирув иши кириш, учта бўлим, хулоса ва
фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
АСОСИЙ ҚИСМ
1. Касбий ижтимоийлашув ва етакчилик кўникмаси тушунчаларининг назарий
жиҳатлари.
Ёш мутахассисларни тайёрлашда уларнинг касбий ижтимоийлашуви муҳим
аҳамият касб этади. Кенг маънода касбий ижтимоийлашув ўз таркибига, бир томондан,
шахсда касбий хусусиятларнинг шаклланишини, иккинчи томондан эса ўз касбий
фаолияти давомида қўллайдиган ижтимоий тажриба, қадриятлар, меъёрлар, хулқ-атвор
кўринишларини ўзлаштириш, унинг ижтимоий шаклланиш жараёнини ўз ичига олади.
Шунинг учун ушбу тушунчани кенгроқ таҳлил қилиш мақсадида, уни ташкил этувчи
компонентларни иккига: “касбий шаклланиш” ва “ижтимоийлашув” тушунчаларига
ажратган ҳолда кўриб чиқиш тўғри бўлади. Касбий шаклланиш касбий мақсадларнинг
туғилиши ва шаклланиши, муайян касбий-меҳнат соҳасининг танлаб олиниши, касбий
таълим ва тарбияни ўз ичига олган реал ижтимоий жараён сифатида намоён бўлади. Ушбу
жараён доирасида махсус билим, малака ва кўникмаларнинг шаклланиши, шахснинг
ижтимоий аҳамиятли ва касбий муҳим хусусиятлари, индивиднинг муайян меҳнат
жараёнлари ва ишлаб чиқариш муносабатлари шароитида касбий меҳнат соҳасига
фаоллик билан кириши ҳамда мустақил иш жараёнида шахснинг тўлиқ ёки қисман ўз
имкониятларини амалга ошириши ҳамда ўз “қиёфаси”га эга бўлиши каби жараёнлар
амалга ошади.
Фанда шахснинг ижтимоийлашув муаммолари икки: ижтимоий ва ижтимоий-
психологик йўналишда тадқиқ этилади. Ижтимоий-психологик йўналиш ижтимоийлашув
жараёнида шахс томонидан ижтимоий меъёрлар, маданий қадриятлар ўзлаштирилишини
назарда тутади. Ижтимоий йўналиш эса шахснинг ижтимоийлашув жараёнини
жамиятдаги муносабатлар тизимига гармоник мослашиш имконини берувчи муайян
ижтимоий хусусиятларни ўзлаштириш сифатида қаралади.
Ижтимоийлашувни ижтимоий билимлар позициясидан туриб тадқиқ қилиш бир
қатор олимлар, жумладан, Н. Смелзер, Г. Тард, Г. Зиммел, Э. Дюркгейм, Т. Парсонс ва
бошқаларнинг ишларида учрайди. Америкалик социолог Н. Смелзер ижтимоийлашувни
“индивиднинг ижтимоий ролига мос келувчи ижтимоий кўрсатмалар ва кўникмаларнинг
ўзлаштирилиш жараёни”1
деб баҳолайди. Г.Тард жамиятни яхлит тарзда, алоҳида онглар
ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг маҳсуи деб ифодалайди ва уни инсонлардан
инсонларга узатиладиган ва ўзлаштириладиган қадриятлар, йўл-йўриқлар, меъёрлар ва
ҳ.к. кўринишида тасаввур қилади2
. Америкалик яна бир социолог Ф. Гиддингс эса
ижтимоий организм фаолиятининг асосида фақатгина психологик асос ётади, деб
ҳисоблайди. Унинг фикрича, ўзаро ҳаракат ишонтириш ва тақлид механизми орқали
амалга оширилади, ўз навбатида ушбу икки хусусият воситасида умумий қадриятлар
шаклланади. Жамият таъсири остида индивидда гуруҳий кўрсатмалар, ўзига хосликни
англаш туйғулари вужудга келади3
.
Француз социологи Э. Дюркгеймнинг индивид ва жамият ўртасидаги ўзаро
муносабатлар концепциясининг асосида инсоннинг икки хил табиатини англаш муаммоси
ётади. Инсон бир тарафдан руҳий ҳолатлар комплексидан ташкил топса, иккинчи
тарафдан у ўзи мансуб бўлган гуруҳнинг ғоялари, ҳис-туйғулари, анъаналарининг
ташувчиси ҳам саналади. Шундан келиб чиққан ҳолда, ўсиб келаётган авлоднинг
ижтимоийлашуви аниқ мақсадларга йўналтирилган бўлиши мақсадга мувофиқ
ҳисобланади4
.
Белорус файласуфи ва социологи, академик Е. М. Бабосов изоҳига кўра, инсон
нафақат ижтимоий тажрибани ўзлаштиради, балки, уни онгли равишда шахсий
қадриятлари, маслаги, кўрсатмалари, йўналишлари ва ҳ.к.ларга айлантиради.
1
Смелзер, Н. Социология / пер. с англ. - М.: Феникс, 1994. - 652 с.
2
Тард, Г. Законы подражания / пер. с фр. - М.: Академический Проект, 2011. - 304 с.
3
История теоретической социологии: в 4 т. / отв. ред. и сост. Ю. Н. Давыдов. - М.: Канон, 1997. - Т. 1. –
496с.
4
Дюркгейм, Э. Социология. Ее предмет, метод, предназначение - М.: Канон, 1995. - 352 с.
Шунинг учун ижтимоийлашувнинг устувор характерларини белгилаб берувчи
асосий омилларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
1) жамиятнинг шахсга нисбатан аниқ мақсадли таъсири - тарбия;
2) инсон доимий равишда яшайдиган, шаклланадиган ижтимоий муҳит;
3) шахснинг фаоллиги, билим олиш ва уларни англаш жараёнидаги мустақиллиги;
4) турли нуқтаи назарга эга бўлиши, танқидий баҳолай олиши;
5) амалий, яратувчанлик фаолиятида фаол иштирок этиши5
.
Ижтимоийлашувнинг муҳим жиҳатларидан бири касбий ижтимоийлашув саналади.
Илмий адабиётларда касбий ижтимоийлашувнинг моҳиятини очишга бўлган турли
ёндашувлар мавжуд, шунингдек, ушбу тушунчага турлича таърифлар берилади. Масалан,
россиялик тадқиқотчи А.Г. Красноперова шахснинг касбий ижтимоийлашуви, унинг
касбий меҳнат фаолиятига тайёргарлиги билан боғлиқ6
. Ушбу ижтимоий ҳодисага
нисбатан яхшироқ таъриф Н.А.Перинкский томонидан берилган. Унинг таърифига кўра,
касбий ижтимоийлашув деганда, бир томондан индивиднинг профессионал муҳитга
кириши, касбий тажрибасини ўзлаштириши, профессионал жамият стандартлари ва
қадриятларини эгаллаши, иккинчи томондан эса тўпланган профессионал тажрибани
амалиётга татбиқ этишдир7
. Бундан ташқари, М.В. Мигачеванинг таъкидлашича, касбий
ижтимоийлашув индивиднинг бутун ҳаётий йўли давомидаги меҳнат муносабатлари
соҳасидаги вертикал ва горизонтал ҳаракатланиш потенциалини вужудга келтирувчи
шахснинг мослашув-интеграцион ривожланиш жараёнлари сифатида гавдаланади8
. О.В.
Селиверстовнинг фикрича, касбий ижтимоийлашув яхлит синергетик тизимдан
иборатдир9
.
Умуман олганда, касбий ижтимоийлашувнинг қуйидаги муҳим жиҳатларини
алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Биринчидан, касбий ижтимоийлашув шахс
ижтимоийлашувининг таркибий қисми саналади. Иккинчидан, касбий ижтимоийлашув
шахснинг ривожланиши ва касбий жиҳатдан шаклланишининг муҳим босқичларидан
бири саналади. Учинчидан, касбий ижтимоийлашув шахс тарбияси ва унинг касбий
таълим олиши билан чамбарчас боғлиқдир. Тўртинчидан, касбий ижтимоийлашув
бевосита шахснинг профессионал ва ижтимоий фаолиятининг турли соҳаларидаги фаол
иштирокисиз самарали тарзда амалга ошмайди.
Ижтимоийлашувнинг энг муҳим қисмларидан бири саналган касбий
ижтимоийлашув, ушбу тушунчага бўлган турли ёндашув ва таърифларни таҳлил қилиш
жараёни қуйидаги умумий хулосага келиш имконини беради. Яъни, ёшларнинг касбий
ижтимоийлашуви кўп қиррали, мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, уни яхлит тушунча
сифатида, ҳар томонлама илмий тадқиқ этиш мавжуд. Ёшлар жамиятнинг истиқболдаги
потенциал захираси, келажакда иқтисодиётнинг турли соҳалари, маданият ва фанда муҳим
янгиликлар қилишга қодир куч сифатида қаралади. Ёшларнинг касбий
ижтимоийлашувига бўлган турлича ёндашувларни умумлаштириш жараёнида ушбу
ижтимоий ҳолатни индивиднинг мослашув-интеграцион кўрсаткичларини
ривожлантириш мақсадида махсус билим, ижтимоий ва касбий кўникмалар, касбий
меъёрлар, қадриятлар, касбий маданиятни ўзлаштиришини ифодаловчи кўп омилли ва кўп
босқичли жараён сифатида қараш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ўз навбатида,
мослашув-интеграцион кўрсаткичлар шахснинг касбий меҳнат муҳитига самарали
5
Социология молодежи: учебник / под ред. проф. В. Т. Лисовского. - СПб.: Изд-во С.-Петерб. ун-та, 1996. -
460 с.
6
Красноперова, А. Г. Профессионально-трудовая социализация в образовательном процессе. //
Фундаментальные исследования. - 2008. - № 2. -С. 77-79.
7
Перинская, Н. А. Социальная идентичность как результат профессиональной социализации /
Социологический сборник. Вып. 4 / Ин-т молодежи. - М.: Социум, 1998. - С. 36-40.
8
Мигачева, М. В. Сущность и особенности профессиональной социализации молодых специалистов в
период трансформации / Вестн. Самарского гос. ун-та. -2007. - № 1(51). - С. 95-101.
9
Селиверстова, О. В. Принципы процесса профессиональной социализации студента в контексте
синергетической парадигмы образовательной среды вуза / Высшее образование сегодня. - 2010. - № 5. - С.
91-93.
мослашуви, ижтимоий роллар ва касбий функцияларни муваффақиятли бажариш,
шахснинг ҳаёт йўли давомида юқори ижтимоий ва профессионал мобилликни таъминлаш
имконини беради.
Етакчи, асосан, гуруҳдаги шахслараро муносабатларни бошқаради. У хеч қачон
ёлғиз бўлмайди, гуруҳ аъзоларини у ёки бу харакатларга чорлайди. Чунки у гуруҳ
аъзоларининг психологияси, уларнинг кайфиятлари, интилишлари, қизиқишлари ва
хоказоларини ҳаммадан ҳам яхши билади. Улар ичида энг ташаббускоридир.
Тадқиқотчилар бугунги кунда етакчилик тўғрисида асосан, учта назарияни
эътироф этишади.
Биринчиси, «Лидерлик сифатлари назарияси»дир. Унинг моҳияти шуки, ҳамма
ҳам лидер бўла олмайди, айрим шахсларда шундай сифатлар йиғиндиси туғма мавжуд
бўлиб, бу сифатлар улар уни гуруҳда етакчи бўлишини таъминлайди. Масалан, 1940
йилда америкалик К.Берд 79 сифатдан иборат бўлган лидерлик қирралари рўйхатини
тузди. Бу рўйхатда лидерлик қирралари, жумладан, ташаббускорлик, мулоқотга кириша
олишлик, юмор ҳисси, ўзига ишонч, тез ва аниқ қарорлар қабул қила олиш,
ташкилотчилик каби сифатлар бор эди. Лекин бу назариянинг мукаммал эмаслиги
шунда намоён бўлдики, биринчидан, у юқоридаги сифатлар қандай қилиб намоён
бўлади - ю, қандай шаклланишини тушунтириб бера олмайди, иккинчидан, сўровлар
мобайнида битта сифат ҳам мутлоқ кўп марта қайд этилмади. Бундан кўриниб
турибдики, лидерлик мураккаб психологик ҳодиса.
Иккинчи назария лидерликнинг вазиятга боғлиқлиги назариясидир. Бу ерда
асосий ғоя - лидер вазиятнинг маҳсули деган ғоядир. Ҳар бир одамда лидерлик
сифатлари бор, лекин айрим вазиятлар, айрим шахсларнинг ўзларини кўрсатишлари,
лидер бўлишлари учун қулай хисобланади.
Юқоридаги илк назарияни танқид қилиш натижасида пайдо бўлган учунчи
назария лидерликнинг синтетик назариясидир. Бу назарияда лидерни гуруҳий
муносабатларнинг бевосита маҳсули деб қаралади, етакчини рўёбга чиқишида
гуруҳнинг бирламчи роли илгари сурилади.
Бошқариш фаолиятида етакчилик социал психологик феноменига катта эътибор
берилади. Етакчилик феноменини таҳлил қилишдан олдин авторитет тушунчасини кўриб.
чиқиш лозим. Авторитет (лотинча авторитет - ҳокимият, таъсир кўрсатиш) - социал
психологияда -одам, ижтимоий гуруҳ, жамоат ташкилотининг бошқаларга таъсири, бошқа
одамлар назаридаги мавқеини англатади. Шахс, гуруҳ ёки ташкилотнинг авторитети
қонуний, расмий ёки норасмий ҳолатларда, шунингдек уларнинг норасмий муносабатлар
тизимидаги ҳолатига боғлиқ бўлиши мумкин. Биринчи ҳолатда авторитет субъектнинг
ижтимоий ролига, иккинчи ҳолатда унга атрофдаги одамларнинг муносабатига боғлиқ
бўлади. Айнан ана шу рол ва муносабатлардан расмий ва норасмий лидерлик тушунчаси
келиб чиқади.
Етакчи - аҳамиятли вазиятларда қолган иштирокчиларнинг хулқига сезиларли
таъсир кўрсата оладиган гуруҳ аъзосидир.
Етакчилик роли назариясига кўра (америкалик тадқиқотчи Р.Бейлз) бу алоҳида
рольни қабул қилишдир. Иккита бир-биридан сезиларли фарқ қиладиган етакчилик роли
мавжуд. Биринчиси - профессионал роль, бажарилаётган иш юзасидан етакчи томонидан
билдирилаётган ва пайдо бўлган муаммони ҳал қилишга мўлжалланган таклиф ва
фикрлар. Иккинчиси - «ижтимоий - эмоционал мутахассис» роли, шахслараро
муносабатлардаги муаммоларни ҳал қилиш билан боғлиқ бўлган етакчилик.
Гуруҳ фаолиятининг самарадорлиги учун хар иккала етакчилик шакли мавжуд
бўлиши керак.
Хусусиятлар назариясига кўра етакчиликнинг асосий детерминанти ноёб лидерлик
сифатларига эга бўлишдир. Бу назарияга кўра айрим одамлар туғма лидерлик
сифатларига эга бўладилар (шунинг учун ҳам бу назариянинг яна бир номи харизматик
назария деб аталади).
Интерактив назарияга биноан ҳар қандай гуруҳда етакчиликни ким зиммасига
олишини башорат қилиш мумкин. Бунинг учун гуруҳ аьзолари характеристикаси,
вужудга келган вазият, бажарилаётган вазифа, шунингдек, лидерликка номзоднинг
индивидуал психологик хусусиятларини ўрганиб, ҳисобга олиш керак.
Вазият назарияси тадқиқотчилари ( Америкалик тадқиқотчи Ф.Фидлер) фикрига
кўра «Вазифага мўлжал олган» ёки «одамларга мўлжал олган» лидер фаолиятининг
самарадорлиги гуруҳдаги шароитга боғлиқдир. етакчилик функциясини амалга ошириш
учун ўта қулай ва ўта ноқулай шароитларда «вазифага мўлжал олган» лидер катта
натижаларга эришади. Ўртача қулай вазиятларда эса «одамларга мўлжал олган» лидер
устунлик қилади.
Етакчилик услуби - лидер ёки раҳбар томонидан унга буйсунувчи ёки унга қарам
бўлган одамларга таҳсир кўрсатиш учун қўлланиладиган усул ва методлар тўпламидан
иборатдир. Етакчилик услуби Курт Левин томонидан таклиф қилинган бўлиб, у ва
шогирдлари томонидан учта услуб ажратилган: авторитар, демократик ва либераль
услублар.
Бу услубларни кўпроқ етакчиликка эмас, балки раҳбарликка тааллуқли ҳам
дейиш мумкин, лекин илмий адабиётларда бу икки ибора, кўпинча синонимдай
ишлатилади. Аслида, энг яхши раҳбар ўзида барча етакчилик сифатларини
мужассамлаштирган бўлади.
2. Олий таълим муассасалари талабаларида етакчилик кўникмаларини
шакллантириш тажрибаси
Шахснинг қарор топиши, жумладан, ундаги етакчилик хусусиятларининг
шаклланиши оила, таълим муассасаси, жамоатчилик, ижтимоий муҳит ва яқин
атрофдаги вазиятнинг бевосита ёки билвосита таъсири остида рўй беради.
Чунки бола оиласида камол топади, таълим муассасасида таълим-тарбия олади,
маҳалла бағрида улғаяди. Оилада тўғри тарбия олса, таълим муассасасида намунали
ўқувчига айланади, маҳаллада бошқаларга ибрат бўлади.
Таълим муассасалари шахс онги ривожланишида, унинг дунёқараши, эътиқоди,
ҳаётга бўлган муносабати таркиб топишида, раҳбарлик хусусиятлари шаклланишида
муҳим аҳамият касб этади.
Таълим муассасаларининг самарали фаолияти аввало у ерда ёшларга таълим
бераётган педагоглар савияси билан бевосита боғликдир. Ўқитувчиларда билиш
қобилияти, тушунтира олиш қобилияти, ташкилотчилик қобилияти, нутқ қобилияти,
обрў орттириш қобилияти, тўғри муомала қила олиш қобилияти, келажакни ёки
мўлжални ола билиш қобилияти, диққатни тақсимлай олиш, маданиятли ва маънавиятли
бўла олиш қобилияти, ёшларнинг меҳрини қозона олиш қобилияти, таъсир кўрсата олиш
қобилияти, ишонтира олиш қобилияти, ўзини тута олиш, бошқариш қобилияти ва бошқа
шу каби фазилатлар шаклланганлиги талаба-ёшларда етакчилик хислатлари камол
топишида муҳим ўрин тутади.
Билиш қобилияти - фаннинг тегишли соҳаларига оид (математика, она-тили, кимё
ва ҳоказо) қобилият. Бундай қобилиятга эга ўқитувчи фанни анча кенг ва чуқур,
мукаммал билади.
Тушунтира олиш қобилияти - ўқитувчининг энг муҳим қобилиятидир. Бу
ўқитувчининг ўқувчиларга тушунарли қилиб баён эта олиш, умуман таъсир кўрсата
олиш қобилиятидир. Унда ўқувчилар руҳиятини, қизиқишини, ҳаракатини,
кечинмаларини, ҳолатини, ўзига хос жиҳатларини билиш назарда тутилади.
Кузатувчанлик қобилияти - ўқувчининг ички дунёсига кира олиш қобилиятидир.
Бундай ўқитувчи ўқувчи психологиясидаги кўз илгамас ўзгаришларни ҳам тез пайқай
олади.
Нутқ қобилияти - нутқ ёрдамида ўзининг фикр ва туйғуларини аниқ, равшан,
содда адабий тилда (соф) ифодалай олиши тушунилади. Ўқитувчи ўргатаётган
материални ўзлаштиришда, асосан, қайси ибораларга, ғояларга, энг муҳим қоида ва
йўналишларга ўқувчилар эътиборини ўз сўзлари билан торта олиши ниҳоятда муҳимдир.
Ташкилотчилик қобилияти - биринчидан, ўқувчилар жамоасини уюштира олиш,
жипслаштириш, муҳим вазифаларни бажаришга руҳлантириш, йўл-йўриқ кўрсата олиш,
иккинчидан ўз ишини (дарсини, тарбиявий ишини) мақсадга мувофиқ ташкил этишни
назарда тутади.
Обрў орттира олиш қобилияти - ўқувчиларга бевосита эмоционал -иродавий
таъсир кўрсатишдир. Обрў унинг фанни яхши билиши, тушунтира олиши,
рағбатлантира олиши, жазолай олиши(одил), меҳрибонлиги, ўқувчини тушуниши,
муомаласи ва меҳнати билан шаклланади.
Тўғри муомала қила олиш қобилиятини - ўқувчилар қалбига йўл топа олиш, шу
мақсаддаги муомала ва муносабатлар йиғиндиси дейиш мумкин.
Олдиндан кўра билиш қобилияти - ўзи ва ўқувчилар ҳаракатининг, фаолиятининг
оқибатини кўра билишни, олдиндан илғай олишни назарда тутилади.
Диққатни тақсимлай олиш қобилияти - ўқитувчи педагогик фаолиятида ўзи
бажараётган (баён қилаётган фикр, сўз, ғоя) ишига ва уни тинглаётган ўқувчиларнинг
бутун хатти-ҳаракатлари, ҳолатларига ўз диққатини тақсимлай олишга эътиборини
қарата олишидир.
Таъсир кўрсата олиши қобилияти - бу қобилият ўқитувчининг энг асосий
қобилиятидир. У таъсир кўрсатиши учун ўқувчининг ҳолатини, қалбини яхши билмоғи
даркор. Ўқитувчи ўқувчига таълимий-тарбиявий таъсир кўрсата олмаса, унинг барча
ҳаракатлари зое кетади.
Эътиқод, одоб, фуқаролик бурчини англаш, кўпчилик билан муомала қила олиш
ўқитувчининг асосий сифатларидан биридир.
Ўқитувчининг одоби, маданияти юксак бўлсагина одамларга нисбатан меҳрибон,
саҳоватли бўла олади, уни ҳамма ҳурмат қилади. У педагогик этиканинг нормаларини
ўзлаштириб олиши, тажрибада қўллаши, ўзининг дунёқараши ва ахлоқий тажрибаси
билан таққослаши лозим бўлади.
Бу ахлоқий эътиқод ўқитувчининг дарс бериши жараёнида, тарбиявий ишларида,
ўқувчилар ва бошқалар билан муносабатларида, муомаласида, кундалик турмушида
кўзга ташланади.
Ҳозирги замон фан ва техника тараққиёти ўқитувчининг ижодкор бўлишини,
фаннинг муҳим муаммолари юзасидан эркин фикр юрита олиши, фан ютуқларини
ўқувчиларга етказа олиши ва ўқувчиларни ижобий фикрлашга, тадқиқот ишларига
ўргата олишини талаб қилади.
Шу боис ҳам шахснинг камол топиши, уланинг мустақил фикрга эга раҳбар
ёшлар сифатида шаклланишида таълим муассасалари, жумладан педагог-
ўқитувчиларнинг ўрни беқиёс ҳисобланади.
Олий таълим муассасаларида талаба ёшларда етакчилик кўникмалари
шаклланишида "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ҳам тутган ўрни беқиёсдир.
Чунки, "Камолот" ижтимоий ҳаракати мамлакатнинг барча ёшларини қамраб олган, улар
бевосита иштирок қиладиган энг оммавий ҳаракат ҳисобланади.
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг барча бўғинлари, хусусан,
Ҳаракатнинг негизи бўлган бошланғич ташкилотларнинг замонавий иш моделини,
ёшлар етакчисининг замонавий қиёфаси ва иш услубини яратиб бериш, Ҳаракат
аъзоларининг раҳбарлик хусусиятларини ривожлантириш масалалари Ҳаракат олдида
турган энг муҳим вазифалардан бири саналади.
Бошланғич ташкилотлар ва ёшлар етакчилари олий ўқув юртлари кундалик
ҳаётида ўз ўрни, таъсири ва позициясига эга бўла олиши билан катта таъсир кучига
айланиб боради. Албатта, бундай натижага эришиш учун биринчидан, бошланғич
ташкилот етакчисининг жамоани бошқара олиш ва ташкилотчилик қобилияти,
жамоадаги ҳурмати юқори бўлиши; иккинчидан, бошланғич ташкилот Кенгаши
аъзолари ва етакчиси фаол, ташаббускор, Дастур ва Уставни ҳаётга қандай татбиқ этиш
кераклиги тўғрисида бой тасаввурга эга бўлиши; учинчидан, бошланғич ташкилот
фаолият юритадиган ўқув муассасаси раҳбарияти томонидан доимий эътибор ва қўллаб-
қувватланишга; тўртинчидан, бошланғич ташкилот аъзоларининг фаол бўлишига
эришиши талаб этилади.
Ёшларнинг бошланғич ташкилот фаолиятида фаол иштирокини таъминлаш,
ижтимоий жараёнларда фаол қатнашишга бўлган иштиёқини уйғотиш, уларнинг
муаммоларини ечиш ишига кенг жамоатчиликни жалб қилиш, ёшлар томонидан илгари
сурилаётган соғлом ғояларни ҳаётга татбиқ этиш, мураккаб вазиятларда жамоа билан
ҳамжиҳат (кўпчилик) бўлиб тўғри қарор қабул қила олиш, уларда раҳбарлик
хусусиятларини шакллантириш каби масалаларни ҳал эта олиш учун авваламбор ёшлар
етакчисида зарур билим, кўникма ва малака бўлиши лозим.
Албатта, ёшлар етакчиси ўзидаги юқорида қайд этилган сифатларнинг пайдо
бўлиши ва ривожлантириб бориши учун соҳага оид адабиётларни қунт билан ўқиб
ўрганиши, қўлланмаларда берилган тавсияларни амалиётда дадил синаб кўриши лозим
бўлади. Зеро, бу билим ва кўникмалар унинг кейинги ҳаётида оиласи ёки каттаю-кичик
жамоани бошқаришда қўл келади. Энг муҳими бу билим ва кўникмалар Ҳаракат
аъзоларини ҳам ижтимоий жараёнларга жалб қилишга, уларда раҳбарлик
хусусиятларини шакллантиришга жуда катта туртки бўлади.
Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, Ҳаракат аъзоларининг раҳбарлик хусусиятларини
шакллантирувчи энг асосий омиллардан бири бу - ўқув юртларида фаолият кўрсатаётган
Ҳаракат бошланғич ташкилотларидир.
Бошланғич ташкилотнинг ўзини-ўзи бошқариши - бу аъзоларнинг бевосита
иштирокидаги жамоавий бошқаришдир. Бунда жамоа аъзолари фақатгина ижрочи бўлиб
қолмасдан, балки бошқариш жараёнида ҳам бирдай иштирок этади. Аъзолар ўз
фаолиятларининг мақсадларини ва бу мақсадга эришиш учун бажарилиши лозим бўлган
вазифаларни мустақил белгилайдилар. Натижада бошқарувчи билан ижрочи ўртасида
юзага келиши мумкин бўлган номутаносиблик йўқолади.
Ёшларнинг шахс сифатида шаклланишида улар ўртасида ўтказиладиган
тарбиявий тадбирлар катта роль ўйнайди. Чунки ёшлар ўртасида ўтказиладиган, айниқса
таълим муассасаларида уюштириладиган тадбирлар - жипслашган болалар жамоасини
ташкил этишда муҳим воситалардан бирига айланади. Таълим муассасаларида турли
кечалар, экскурсиялар, байрамларни биргалашиб ўтказиш ёшлар жамоасини тузишга ва
уни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилотлари томонидан
уюштириладиган йиғилишлар ҳам шахс шаклланишида катта аҳамиятга эгадир.
Йиғилишлар ёшларнинг фуқаролик бурчини англаш ҳиссини ўстиради, уларни танқид
ва ўз-ўзини танқидга ўргатади. Ёшларнинг йиғилишида энг долзарб ва энг қизиқарли
масалалар бўйича баҳслашиш уларда ҳаётий эътиқод ва дунёқарашнинг барқарор
шаклланишига таъсир қилади ва муҳокама қилинадиган масалалар юзасидан умумий
бир фикрга келиш, факт ва мулоҳазаларни таҳлил қилиш ва ундан тегишли хулосалар
чиқаришга имкон туғилади.
Ҳаракат бошланғич ташкилотлари томонидан уюштириладиган тадбирлар
таъсири ўқувчилар жамоасининг хилма-хил ишларини қандай йўлга қўйишларига
боғлиқдир. Ушбу тадбирлар мажбурий дастур билан чегараланмайди, балки ёшларни
ихтиёрий равишда бирлаштиради. Уларнинг қизиқишлари, майллари, ташаббуси
асосида ишларни амалга оширади. Турли ёшларбоп лойиҳалар шахсдаги ижтимоий
фаоллик, ижтимоий онг ва ахлоқ нормаларини таркиб топтиришнинг энг муҳим
омилидир.
Хулоса қилиб айтганда, шахс маънавиятини бойитиб бориш, ундаги раҳбарлик
хусусиятларини шакллантириш омиллари ичида Ҳаракат бошланғич ташкилотлари
муҳим ўринга эга. Шу боис ҳам улардан ёшларда етакчилик қобилиятларини
шакллантиришда самарали фойдаланиши лозим бўлади. Юксак маънавиятли раҳбар
ёшларни тарбиялаш вазифаси мамлакатимиз тараққиёти ва унинг истиқболи учун
амалий аҳамиятга молик бўлган долзарб вазифа ҳисобланиб, бу мақсадларни амалга
оширишда Ҳаракат бошланғич ташкилотлари тажрибасидан фойдаланиш муҳим
аҳамият касб этади.
3. “Камолот”ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилотларида талаба ёшларда
етакчилик кўникмаларини ривожлантириш имкониятлари
Бугунги кун ҳар бир ташкилот зиммасига малакали раҳбар кадрларни
шакллантириш ва уларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш вазифасини
қўймоқда.
Тўғри, Ўзбекистонда кадрлар малакасини оширишнинг мукаммал тизими
яратилган. Мамлакатимизда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга
йўналтирилган 23 институт, 22 вазирлик ва идорага қарашли 22 малака ошириш
факультети ва 15 марказ ишлаб турибди. Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси бу борада кенг
кўламли ишларни амалга ошириб келаётганлигини ҳам таъкидлаш ўринли.
Аммо жамоат ташкилотлари ва уларнинг қуйи тизимлари фаолиятининг ўзига
хослиги бу тизимларда ишлаётган кадрларни узоқ муддатли малака ошириш курсларига
жалб этиш имконини чегаралаб қўяди. Масалан, “Камолот” ёшлар ижтимоий
ҳаракатининг маҳаллий Кенгашларида 4 нафар ходимнинг ишлаши бунга мисол бўла
олади. Қолаверса, ҳудудий Кенгашларда ҳар бир йўналишда биттадан ходим
мавжудлигини инобатга олсак, уларнинг малакасини ошириш ва раҳбар кадрлар
тайёрлаш масаласи ҳамон долзарб бўлиб қолаётганлигига гувоҳ бўламиз.
Мамлакатимиздаги йирик жамоат ташкилотларидан бири саналган “Камолот”
ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳам ташкил этилган илк даврлардан бошлаб айнан шу
муаммони ечишга катта эътибор қаратди. Дастлаб, Ёшлар муаммолари институти
базасида Ҳаракат тизимларида фаолият юритаётган ходимларнинг малакаси ошириб
борилди.
Ёшлар муаммолари институти Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш
Миллий дастурига мувофиқ Олий таълим стандартлари, Олий таълим йўналишлари ва
мутахассисликлари таълим Дастури бўйича ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш, олий таълимнинг асосий ва қўшимча таълим профессионал
дастурларини бажариш бўйича таълим фаолияти билан шуғулланиш, ёшлар
муаммоларини ўрганиш, ёшларни меҳнат ва иш билан банд қилиш соҳасида ижтимоий-
сиёсий, илмий тадқиқотлар ўтказиш, ўқув ва илмий тадқиқотлар олиб бориш таълим
муассасаси сифатида таъсис этилган эди.
Аммо кейинчалик қуйи тизимларнинг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда
нодавлат нотижорат ташклиоти шаклидаги “Етакчи” ёшлар маркази очилди ва кадрлар
тайёрлаш масаласи айнан ушбу марказ зиммасига юклатилди.
2004 йилда ўз фаолиятини бошлаган марказнинг асосий мақсади — етакчи
ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, замонавий ёш раҳбар кадрларни
тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, илмий-услубий ёрдамлар кўрсатиш, ёшларга оид илмий
тадқиқотлар олиб борувчиларга кўмаклашиш, ёшларга замонавий қўшимча касб-ҳунар
ўргатишдан иборат бўлди.
Марказ томонидан ёшлар, айниқса, етакчи ёшларнинг ижтимоий-сиёсий
фаоллигини ошириш, уларда етакчилик қобилиятларини ривожлантириш мақсадида
қуйидаги йўналишларда иш олиб борилди:
- ёшларни янгидан-янги ташаббуслар билан чиқишга, эркин фикрлаш ва сўзлашга
ўргатиш, уларнинг ижтимоий аҳамиятга эга ташаббусларини амалга тадбиқ этишга
қаратилган турли лойиҳаларни амалга ошириш, учрашувлар ва дебатлар ташкил этиш,
тадбир ва акциялардан восита сифатида фойдаланиш;
- ёшлар ўртасида турли мавзудаги мунозаралар, интеллектуал ўйинлар ташкил
этиш ва интеллектуал телеўйинларнинг ўтказилишида ташкилий, молиявий ёрдам
кўрсатиш;
- телевидение, радио, матбуот ва ички имкониятлардан тўла фойдаланиб, турли
мавзу ва кўринишдаги ижтимоий рекламалар тайёрлаш, замонамизнинг ёш
қаҳрамонлари – етакчи ёшлар ҳаёти ва фаолияти билан ёшларни таништириш,
ёшларнинг турли ижобий ташаббусларини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган
иллатларни, уларнинг турли муаммоларини дадил кўтариб чиқиш;
- ёшлар олдида турган муҳим ва долзарб муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф
қилиш юзасидан амалий ишлар қилишга лаёқатли ёш раҳбар кадрларни тайёрлаш ва
қайта тайёрлаш;
- давлат, жамият ҳаётидаги турли ижтимоий-сиёсий воқеалар муносабати билан
уларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган қисқа муддатли семинар,
мулоқот ва маърузаларни ташкил этиш;
- Муассиснинг тизимларида хизмат кўрсатаётган масъул ходимларнинг малака ва
тажрибасини ошириш, уларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича билимларини
чуқурлаштириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;
- Муассиснинг тузилмалари фаолиятини амалдаги қонунчилик, унинг Устави
талаблари асосида ташкил этишга доир ташкилий-услубий ҳужжатлар, қоидалар,
дастурий йўналишларини ҳаётга татбиқ этиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш (шу
жумладан, электрон, видео, аудио ҳамда полиграфия маҳсулотлари шаклидаги
кўргазмали ва тарқатма материалларни тайёрлаш)га кўмаклашиш;
- Муассиснинг жойлардаги бўлимлари фаолиятини ҳар томонлама
ривожлантириш юзасидан истиқболли режа ва дастурлар, уларнинг муаммоларини ечиш
юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқишга кўмаклашиш;
- турли жамоат ташкилотларининг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ташаббуслари,
иш тажрибаларини ўрганиш ва муассиснинг тизимларида оммалаштириш юзасидан
тавсиялар бериш.
- Соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда ёшлар ўртасида ижтимоий сўровлар
ва ёшларнинг турли муаммоларига бағишланган илмий-амалий конференция,
анжуманлар ташкил этиш.
Аммо ташкил этилган ўқувларнинг асосий қисми малака оширишга
йўналтирилган бўлиб, тизимда ёш раҳбар кадрларни тайёрлаш масаласи эътибордан
четда қолдирилган. Бу ҳолатни Ҳаракатнинг қуйи тизимларига ишга келаётган раҳбар
ходимларнинг аксарияти бошқа соҳалардан танланаётганлиги ва Ҳаракат тизимларидан
бошқа соҳаларга юқори лавозимларга ўтган кадрлар миқдори камлиги ҳам кўрсатиб
турибди.
Амалга оширилган ишларга қарамай “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати
бошқарув кадрлари салоҳияти ва маҳоратини замон талаблари асосида
такомиллаштириш, янги авлод кадрларини етук, юқори малакали, илмли, маданиятли ва
ватанпарвар шахс сифатида шакллантириш долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
ХУЛОСА
Мамлакатнинг эртанги куни, истиқболи, дунё ҳамжамиятида тутган ўрни ва
мавқеи кўп жиҳатдан ёш авлодга кўрсатилаётган ғамхўрликка, яратилаётган шарт-
шароитларга, йигит-қизларимизнинг жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол
инсонлар бўлиб етишишига боғлиқ.
Ёшларни ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган
ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш, салоҳиятини юзага чиқаришга доир
механизмларни ривожлантириш ва айниқса ўсиб келаётган авлодда етакчилик
кўникмаларини шакллантириш эса ўсиб келаётган авлоднинг ҳуқуқ ва манфаатларини
таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Олий таълим муассасалари талабаларида етакчилик кўникмаларини
шакллантиришга қаратилган қуйидаги таклиф ва тавсияларни амалга ошириш мақсадага
мувофиқ ҳисобланади:
1. Олий таълим муассасаларида ёшларда етакчилик кўникмаларини
шакллантиришга йўналтирилган интерфаол ўқув машғулотларини жорий этиш ва унинг
хусусиятлари тўғрисида талаба-ёшларга мунтазам маълумотлар бериб бориш.
2. Ҳаракатнинг бошланғич ташкилотлари томонидан ёшларда етакчилик
хусусиятларини шакллантиришга қаратилган турли тадбирларни ташкил этиш,
танловларда ғолибликни қўлга киритган ёшларни рағбатлантириш, бу борадаги
тажрибаларни умумлаштириш ва оммалаштириш.
3. Ёшларда етакчилик хусусиятларини шакллантириш йўлида олиб борилаётган
ишларни янада такомиллаштириш мақсадида Олий таълим муассасаларида “Ёш
лидерлар” тўгаракларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш.
4. Ҳаракат тизимида фаолият юритаётган ёш раҳбар кадрларнинг малакасини
ошириш, ёш етакчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда мазкур йўналишдаги
долзарб масалаларни ўрганишга қаратилган илмий изланишларни йўлга қўйиш.
5. Ҳаракат қошидаги Ўқув методик марказ томонидан ёшларда етакчилик
кўникмаларини шакллантиришга қаратилган услубий қўлланма ва тавсияномалар ишлаб
чиқиш.

More Related Content

What's hot

JUNHO VIOLETA 2023.pdf
JUNHO VIOLETA 2023.pdfJUNHO VIOLETA 2023.pdf
JUNHO VIOLETA 2023.pdf
JulianePires9
 
Contribuições - INSS - Professor Leandro
Contribuições - INSS - Professor LeandroContribuições - INSS - Professor Leandro
Contribuições - INSS - Professor Leandro
Fabio Lucio
 
Lei atuação do psicólogo no cras
Lei atuação do psicólogo no crasLei atuação do psicólogo no cras
Lei atuação do psicólogo no cras
Lívia Piccolo
 
Apresentação do Projeto Inclusão Eficiente
Apresentação do Projeto Inclusão EficienteApresentação do Projeto Inclusão Eficiente
Apresentação do Projeto Inclusão Eficiente
inclusao.eficiente
 
Microsoft word diretrizes técnicas para o processo de trabalho nos cras u…
Microsoft word   diretrizes técnicas para o processo de trabalho nos cras u…Microsoft word   diretrizes técnicas para o processo de trabalho nos cras u…
Microsoft word diretrizes técnicas para o processo de trabalho nos cras u…NandaTome
 
O processo adotivo no brasil
O processo adotivo no brasilO processo adotivo no brasil
O processo adotivo no brasil
João Mendonça
 
Myriam+veras+baptista+planejamento[1]
Myriam+veras+baptista+planejamento[1]Myriam+veras+baptista+planejamento[1]
Myriam+veras+baptista+planejamento[1]Edna Andrade
 
A psicologia e o trabalho no cras
A psicologia e o trabalho no crasA psicologia e o trabalho no cras
A psicologia e o trabalho no cras
Natália Muniz André Rodrigues
 
Judicialização em Saúde
Judicialização em SaúdeJudicialização em Saúde
Judicialização em Saúde
CONITEC
 
Historico eca
Historico ecaHistorico eca
Historico eca
Ilka Araujo
 
Mod i-previdencia-social-aspectos-gerais atualizado[1]17062008ppt
Mod i-previdencia-social-aspectos-gerais atualizado[1]17062008pptMod i-previdencia-social-aspectos-gerais atualizado[1]17062008ppt
Mod i-previdencia-social-aspectos-gerais atualizado[1]17062008pptivone guedes borges
 
04 PROSAD_Saúde mental do adolescente (1).pptx
04 PROSAD_Saúde mental do adolescente (1).pptx04 PROSAD_Saúde mental do adolescente (1).pptx
04 PROSAD_Saúde mental do adolescente (1).pptx
Nathalialvares1
 
Apresentação politica de assistencia social 2
Apresentação politica de assistencia social 2Apresentação politica de assistencia social 2
Apresentação politica de assistencia social 2Alinebrauna Brauna
 
Apresentação centro pop
Apresentação centro popApresentação centro pop
Apresentação centro pop
cgtsfumec
 
Psicologia Organizacional
Psicologia OrganizacionalPsicologia Organizacional
Psicologia OrganizacionalTiago Soares
 
ESTATUTO DO IDOSO.pptx
ESTATUTO DO IDOSO.pptxESTATUTO DO IDOSO.pptx
ESTATUTO DO IDOSO.pptx
MneasEntidades
 
Questão Social
Questão SocialQuestão Social
Questão Social
Carol Alves
 
Profissão serviço social
Profissão serviço socialProfissão serviço social
Profissão serviço social
Clara Cruz Santos
 
Panfleto direitos dos usuários do sus[1]
Panfleto direitos dos usuários do sus[1]Panfleto direitos dos usuários do sus[1]
Panfleto direitos dos usuários do sus[1]
Paula Oliveira
 

What's hot (20)

JUNHO VIOLETA 2023.pdf
JUNHO VIOLETA 2023.pdfJUNHO VIOLETA 2023.pdf
JUNHO VIOLETA 2023.pdf
 
Contribuições - INSS - Professor Leandro
Contribuições - INSS - Professor LeandroContribuições - INSS - Professor Leandro
Contribuições - INSS - Professor Leandro
 
Lei atuação do psicólogo no cras
Lei atuação do psicólogo no crasLei atuação do psicólogo no cras
Lei atuação do psicólogo no cras
 
Apresentação do Projeto Inclusão Eficiente
Apresentação do Projeto Inclusão EficienteApresentação do Projeto Inclusão Eficiente
Apresentação do Projeto Inclusão Eficiente
 
Microsoft word diretrizes técnicas para o processo de trabalho nos cras u…
Microsoft word   diretrizes técnicas para o processo de trabalho nos cras u…Microsoft word   diretrizes técnicas para o processo de trabalho nos cras u…
Microsoft word diretrizes técnicas para o processo de trabalho nos cras u…
 
O processo adotivo no brasil
O processo adotivo no brasilO processo adotivo no brasil
O processo adotivo no brasil
 
Myriam+veras+baptista+planejamento[1]
Myriam+veras+baptista+planejamento[1]Myriam+veras+baptista+planejamento[1]
Myriam+veras+baptista+planejamento[1]
 
A psicologia e o trabalho no cras
A psicologia e o trabalho no crasA psicologia e o trabalho no cras
A psicologia e o trabalho no cras
 
Judicialização em Saúde
Judicialização em SaúdeJudicialização em Saúde
Judicialização em Saúde
 
Historico eca
Historico ecaHistorico eca
Historico eca
 
Mod i-previdencia-social-aspectos-gerais atualizado[1]17062008ppt
Mod i-previdencia-social-aspectos-gerais atualizado[1]17062008pptMod i-previdencia-social-aspectos-gerais atualizado[1]17062008ppt
Mod i-previdencia-social-aspectos-gerais atualizado[1]17062008ppt
 
04 PROSAD_Saúde mental do adolescente (1).pptx
04 PROSAD_Saúde mental do adolescente (1).pptx04 PROSAD_Saúde mental do adolescente (1).pptx
04 PROSAD_Saúde mental do adolescente (1).pptx
 
Apresentação politica de assistencia social 2
Apresentação politica de assistencia social 2Apresentação politica de assistencia social 2
Apresentação politica de assistencia social 2
 
Apresentação centro pop
Apresentação centro popApresentação centro pop
Apresentação centro pop
 
Psicologia Organizacional
Psicologia OrganizacionalPsicologia Organizacional
Psicologia Organizacional
 
ESTATUTO DO IDOSO.pptx
ESTATUTO DO IDOSO.pptxESTATUTO DO IDOSO.pptx
ESTATUTO DO IDOSO.pptx
 
Questão Social
Questão SocialQuestão Social
Questão Social
 
Profissão serviço social
Profissão serviço socialProfissão serviço social
Profissão serviço social
 
Bpc
BpcBpc
Bpc
 
Panfleto direitos dos usuários do sus[1]
Panfleto direitos dos usuários do sus[1]Panfleto direitos dos usuários do sus[1]
Panfleto direitos dos usuários do sus[1]
 

Viewers also liked

Iqlim o'zgarishi
Iqlim o'zgarishiIqlim o'zgarishi
Iqlim o'zgarishi
Jahongirmirzo Mirzaqobulov
 
Yoshlar va mahalla
Yoshlar va mahallaYoshlar va mahalla
Yoshlar va mahalla
Jahongirmirzo Mirzaqobulov
 
Drip irrigation
Drip irrigationDrip irrigation
Drip irrigation
Tushar Dholakia
 
Irrigation PPT
Irrigation PPTIrrigation PPT
Irrigation PPT
ISF
 
Modern irrigation techniques
Modern irrigation techniquesModern irrigation techniques
Modern irrigation techniques
Jatin Agarwal
 
Ppt on irrigation
Ppt on irrigationPpt on irrigation
Ppt on irrigation
Divyam1027
 
Conceitos gerais de meb
Conceitos gerais de mebConceitos gerais de meb
Conceitos gerais de meb
Haroldo Xavier Silva
 
CADERNO 3 PNAIC/2014 - ACARAÚ / 2º ANO
CADERNO 3 PNAIC/2014 - ACARAÚ / 2º ANOCADERNO 3 PNAIC/2014 - ACARAÚ / 2º ANO
CADERNO 3 PNAIC/2014 - ACARAÚ / 2º ANO
izolda vasconcelos
 
Manual slideshare
Manual slideshareManual slideshare
Manual slideshare
Samuel Peregrin
 
JIRA ServiceDesk und seine Stolpersteine bei der Einführung
JIRA ServiceDesk und seine Stolpersteine bei der EinführungJIRA ServiceDesk und seine Stolpersteine bei der Einführung
JIRA ServiceDesk und seine Stolpersteine bei der Einführung
Oliver Sträßer
 
Catalogue des interventions_fiphfp
Catalogue des interventions_fiphfpCatalogue des interventions_fiphfp
Catalogue des interventions_fiphfp
Handirect 05
 

Viewers also liked (13)

Iqlim o'zgarishi
Iqlim o'zgarishiIqlim o'zgarishi
Iqlim o'zgarishi
 
Yoshlar va mahalla
Yoshlar va mahallaYoshlar va mahalla
Yoshlar va mahalla
 
Drip irrigation
Drip irrigationDrip irrigation
Drip irrigation
 
Irrigation PPT
Irrigation PPTIrrigation PPT
Irrigation PPT
 
Modern irrigation techniques
Modern irrigation techniquesModern irrigation techniques
Modern irrigation techniques
 
Ppt on irrigation
Ppt on irrigationPpt on irrigation
Ppt on irrigation
 
Conceitos gerais de meb
Conceitos gerais de mebConceitos gerais de meb
Conceitos gerais de meb
 
CADERNO 3 PNAIC/2014 - ACARAÚ / 2º ANO
CADERNO 3 PNAIC/2014 - ACARAÚ / 2º ANOCADERNO 3 PNAIC/2014 - ACARAÚ / 2º ANO
CADERNO 3 PNAIC/2014 - ACARAÚ / 2º ANO
 
Manual slideshare
Manual slideshareManual slideshare
Manual slideshare
 
Hardware
HardwareHardware
Hardware
 
BO2K Byline
BO2K BylineBO2K Byline
BO2K Byline
 
JIRA ServiceDesk und seine Stolpersteine bei der Einführung
JIRA ServiceDesk und seine Stolpersteine bei der EinführungJIRA ServiceDesk und seine Stolpersteine bei der Einführung
JIRA ServiceDesk und seine Stolpersteine bei der Einführung
 
Catalogue des interventions_fiphfp
Catalogue des interventions_fiphfpCatalogue des interventions_fiphfp
Catalogue des interventions_fiphfp
 

Maqolalar yoshlarga oid

  • 1. КИРИШ мавзусининг долзарблиги. Ёшлар ҳаёти ва фаолияти, жамоат ташкилотларининг улар билан ишлашдаги ўзига хос услубларини илмий ва амалий жиҳатдан атрофлича ўрганиш бугунги кунда кенг жамоатчилик ва илмий тадқиқотчилар эътиборида бўлган долзарб масалалардан ҳисобланади. Бу йўналишда айниқса “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ёшларда етакчилик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган фаолиятининг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш, уни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Шу ўринда, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларда етакчилик кўникмаларини шакллантиришда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилотларининг тутган ўрни ва ролини илмий тадқиқ этиш улар билан олиб бориладиган ишлар самарадолигини янада оширишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлаш жоиз. Мазкур мавзуда яратилган илмий ишлар таҳлили ушбу йўналишда ҳал қилиниши зарур бўлган долзарб масалалар ҳам мавжудлигини кўрсатди. Буларга қуйидагиларни киритиш мумкин: – “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилотларининг ёшлар билан ишлашдаги иш усуллари аксарият ҳолларда бугунги кун талабларига жавоб бермаётганлиги; – Ҳаракатнинг бошланғич ташкилотлари фаолиятида бугунги кун талабларидан келиб чиқиб ёшларда етакчилик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган янги усул ва воситаларнинг жорий этилмаётганлиги. ишнинг мақсади. Ёшларда етакчилик кўникмаларини шакллантиришда Ҳаракат бошланғич ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. ишнинг вазифалари. Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар қўйилди: - касбий ижтимоийлашув ва етакчилик кўникмалари тушунчаларининг моҳиятини очиб бериш; - олий таълим муассасалари талабаларида етакчилик кўникмаларини шакллантириш тажрибасини ўрганиш; - Ҳаракат бошланғич ташкилотларининг талаба ёшларда етакчилик кўникмаларини ривожлантириш имкониятларини асослаб бериш; - Ҳаракат бошланғич ташкилотларининг талаба ёшларда етакчилик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш. объекти – Ҳаракат бошланғич ташкилотларининг ёшларда етакчилик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган фаолияти. предмети – Ҳаракат бошланғич ташкилотларининг ёшларда етакчилик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган фаолияти. амалий аҳамияти. Ёшларда етакчилик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялардан Ёшлар ташкилотлари фаолиятида фойдаланилиши мумкин. ишнинг тузилиши. Малакавий битирув иши кириш, учта бўлим, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
  • 2. АСОСИЙ ҚИСМ 1. Касбий ижтимоийлашув ва етакчилик кўникмаси тушунчаларининг назарий жиҳатлари. Ёш мутахассисларни тайёрлашда уларнинг касбий ижтимоийлашуви муҳим аҳамият касб этади. Кенг маънода касбий ижтимоийлашув ўз таркибига, бир томондан, шахсда касбий хусусиятларнинг шаклланишини, иккинчи томондан эса ўз касбий фаолияти давомида қўллайдиган ижтимоий тажриба, қадриятлар, меъёрлар, хулқ-атвор кўринишларини ўзлаштириш, унинг ижтимоий шаклланиш жараёнини ўз ичига олади. Шунинг учун ушбу тушунчани кенгроқ таҳлил қилиш мақсадида, уни ташкил этувчи компонентларни иккига: “касбий шаклланиш” ва “ижтимоийлашув” тушунчаларига ажратган ҳолда кўриб чиқиш тўғри бўлади. Касбий шаклланиш касбий мақсадларнинг туғилиши ва шаклланиши, муайян касбий-меҳнат соҳасининг танлаб олиниши, касбий таълим ва тарбияни ўз ичига олган реал ижтимоий жараён сифатида намоён бўлади. Ушбу жараён доирасида махсус билим, малака ва кўникмаларнинг шаклланиши, шахснинг ижтимоий аҳамиятли ва касбий муҳим хусусиятлари, индивиднинг муайян меҳнат жараёнлари ва ишлаб чиқариш муносабатлари шароитида касбий меҳнат соҳасига фаоллик билан кириши ҳамда мустақил иш жараёнида шахснинг тўлиқ ёки қисман ўз имкониятларини амалга ошириши ҳамда ўз “қиёфаси”га эга бўлиши каби жараёнлар амалга ошади. Фанда шахснинг ижтимоийлашув муаммолари икки: ижтимоий ва ижтимоий- психологик йўналишда тадқиқ этилади. Ижтимоий-психологик йўналиш ижтимоийлашув жараёнида шахс томонидан ижтимоий меъёрлар, маданий қадриятлар ўзлаштирилишини назарда тутади. Ижтимоий йўналиш эса шахснинг ижтимоийлашув жараёнини жамиятдаги муносабатлар тизимига гармоник мослашиш имконини берувчи муайян ижтимоий хусусиятларни ўзлаштириш сифатида қаралади. Ижтимоийлашувни ижтимоий билимлар позициясидан туриб тадқиқ қилиш бир қатор олимлар, жумладан, Н. Смелзер, Г. Тард, Г. Зиммел, Э. Дюркгейм, Т. Парсонс ва бошқаларнинг ишларида учрайди. Америкалик социолог Н. Смелзер ижтимоийлашувни “индивиднинг ижтимоий ролига мос келувчи ижтимоий кўрсатмалар ва кўникмаларнинг ўзлаштирилиш жараёни”1 деб баҳолайди. Г.Тард жамиятни яхлит тарзда, алоҳида онглар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг маҳсуи деб ифодалайди ва уни инсонлардан инсонларга узатиладиган ва ўзлаштириладиган қадриятлар, йўл-йўриқлар, меъёрлар ва ҳ.к. кўринишида тасаввур қилади2 . Америкалик яна бир социолог Ф. Гиддингс эса ижтимоий организм фаолиятининг асосида фақатгина психологик асос ётади, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, ўзаро ҳаракат ишонтириш ва тақлид механизми орқали амалга оширилади, ўз навбатида ушбу икки хусусият воситасида умумий қадриятлар шаклланади. Жамият таъсири остида индивидда гуруҳий кўрсатмалар, ўзига хосликни англаш туйғулари вужудга келади3 . Француз социологи Э. Дюркгеймнинг индивид ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар концепциясининг асосида инсоннинг икки хил табиатини англаш муаммоси ётади. Инсон бир тарафдан руҳий ҳолатлар комплексидан ташкил топса, иккинчи тарафдан у ўзи мансуб бўлган гуруҳнинг ғоялари, ҳис-туйғулари, анъаналарининг ташувчиси ҳам саналади. Шундан келиб чиққан ҳолда, ўсиб келаётган авлоднинг ижтимоийлашуви аниқ мақсадларга йўналтирилган бўлиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади4 . Белорус файласуфи ва социологи, академик Е. М. Бабосов изоҳига кўра, инсон нафақат ижтимоий тажрибани ўзлаштиради, балки, уни онгли равишда шахсий қадриятлари, маслаги, кўрсатмалари, йўналишлари ва ҳ.к.ларга айлантиради. 1 Смелзер, Н. Социология / пер. с англ. - М.: Феникс, 1994. - 652 с. 2 Тард, Г. Законы подражания / пер. с фр. - М.: Академический Проект, 2011. - 304 с. 3 История теоретической социологии: в 4 т. / отв. ред. и сост. Ю. Н. Давыдов. - М.: Канон, 1997. - Т. 1. – 496с. 4 Дюркгейм, Э. Социология. Ее предмет, метод, предназначение - М.: Канон, 1995. - 352 с.
  • 3. Шунинг учун ижтимоийлашувнинг устувор характерларини белгилаб берувчи асосий омилларга қуйидагиларни киритиш мумкин: 1) жамиятнинг шахсга нисбатан аниқ мақсадли таъсири - тарбия; 2) инсон доимий равишда яшайдиган, шаклланадиган ижтимоий муҳит; 3) шахснинг фаоллиги, билим олиш ва уларни англаш жараёнидаги мустақиллиги; 4) турли нуқтаи назарга эга бўлиши, танқидий баҳолай олиши; 5) амалий, яратувчанлик фаолиятида фаол иштирок этиши5 . Ижтимоийлашувнинг муҳим жиҳатларидан бири касбий ижтимоийлашув саналади. Илмий адабиётларда касбий ижтимоийлашувнинг моҳиятини очишга бўлган турли ёндашувлар мавжуд, шунингдек, ушбу тушунчага турлича таърифлар берилади. Масалан, россиялик тадқиқотчи А.Г. Красноперова шахснинг касбий ижтимоийлашуви, унинг касбий меҳнат фаолиятига тайёргарлиги билан боғлиқ6 . Ушбу ижтимоий ҳодисага нисбатан яхшироқ таъриф Н.А.Перинкский томонидан берилган. Унинг таърифига кўра, касбий ижтимоийлашув деганда, бир томондан индивиднинг профессионал муҳитга кириши, касбий тажрибасини ўзлаштириши, профессионал жамият стандартлари ва қадриятларини эгаллаши, иккинчи томондан эса тўпланган профессионал тажрибани амалиётга татбиқ этишдир7 . Бундан ташқари, М.В. Мигачеванинг таъкидлашича, касбий ижтимоийлашув индивиднинг бутун ҳаётий йўли давомидаги меҳнат муносабатлари соҳасидаги вертикал ва горизонтал ҳаракатланиш потенциалини вужудга келтирувчи шахснинг мослашув-интеграцион ривожланиш жараёнлари сифатида гавдаланади8 . О.В. Селиверстовнинг фикрича, касбий ижтимоийлашув яхлит синергетик тизимдан иборатдир9 . Умуман олганда, касбий ижтимоийлашувнинг қуйидаги муҳим жиҳатларини алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Биринчидан, касбий ижтимоийлашув шахс ижтимоийлашувининг таркибий қисми саналади. Иккинчидан, касбий ижтимоийлашув шахснинг ривожланиши ва касбий жиҳатдан шаклланишининг муҳим босқичларидан бири саналади. Учинчидан, касбий ижтимоийлашув шахс тарбияси ва унинг касбий таълим олиши билан чамбарчас боғлиқдир. Тўртинчидан, касбий ижтимоийлашув бевосита шахснинг профессионал ва ижтимоий фаолиятининг турли соҳаларидаги фаол иштирокисиз самарали тарзда амалга ошмайди. Ижтимоийлашувнинг энг муҳим қисмларидан бири саналган касбий ижтимоийлашув, ушбу тушунчага бўлган турли ёндашув ва таърифларни таҳлил қилиш жараёни қуйидаги умумий хулосага келиш имконини беради. Яъни, ёшларнинг касбий ижтимоийлашуви кўп қиррали, мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, уни яхлит тушунча сифатида, ҳар томонлама илмий тадқиқ этиш мавжуд. Ёшлар жамиятнинг истиқболдаги потенциал захираси, келажакда иқтисодиётнинг турли соҳалари, маданият ва фанда муҳим янгиликлар қилишга қодир куч сифатида қаралади. Ёшларнинг касбий ижтимоийлашувига бўлган турлича ёндашувларни умумлаштириш жараёнида ушбу ижтимоий ҳолатни индивиднинг мослашув-интеграцион кўрсаткичларини ривожлантириш мақсадида махсус билим, ижтимоий ва касбий кўникмалар, касбий меъёрлар, қадриятлар, касбий маданиятни ўзлаштиришини ифодаловчи кўп омилли ва кўп босқичли жараён сифатида қараш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ўз навбатида, мослашув-интеграцион кўрсаткичлар шахснинг касбий меҳнат муҳитига самарали 5 Социология молодежи: учебник / под ред. проф. В. Т. Лисовского. - СПб.: Изд-во С.-Петерб. ун-та, 1996. - 460 с. 6 Красноперова, А. Г. Профессионально-трудовая социализация в образовательном процессе. // Фундаментальные исследования. - 2008. - № 2. -С. 77-79. 7 Перинская, Н. А. Социальная идентичность как результат профессиональной социализации / Социологический сборник. Вып. 4 / Ин-т молодежи. - М.: Социум, 1998. - С. 36-40. 8 Мигачева, М. В. Сущность и особенности профессиональной социализации молодых специалистов в период трансформации / Вестн. Самарского гос. ун-та. -2007. - № 1(51). - С. 95-101. 9 Селиверстова, О. В. Принципы процесса профессиональной социализации студента в контексте синергетической парадигмы образовательной среды вуза / Высшее образование сегодня. - 2010. - № 5. - С. 91-93.
  • 4. мослашуви, ижтимоий роллар ва касбий функцияларни муваффақиятли бажариш, шахснинг ҳаёт йўли давомида юқори ижтимоий ва профессионал мобилликни таъминлаш имконини беради. Етакчи, асосан, гуруҳдаги шахслараро муносабатларни бошқаради. У хеч қачон ёлғиз бўлмайди, гуруҳ аъзоларини у ёки бу харакатларга чорлайди. Чунки у гуруҳ аъзоларининг психологияси, уларнинг кайфиятлари, интилишлари, қизиқишлари ва хоказоларини ҳаммадан ҳам яхши билади. Улар ичида энг ташаббускоридир. Тадқиқотчилар бугунги кунда етакчилик тўғрисида асосан, учта назарияни эътироф этишади. Биринчиси, «Лидерлик сифатлари назарияси»дир. Унинг моҳияти шуки, ҳамма ҳам лидер бўла олмайди, айрим шахсларда шундай сифатлар йиғиндиси туғма мавжуд бўлиб, бу сифатлар улар уни гуруҳда етакчи бўлишини таъминлайди. Масалан, 1940 йилда америкалик К.Берд 79 сифатдан иборат бўлган лидерлик қирралари рўйхатини тузди. Бу рўйхатда лидерлик қирралари, жумладан, ташаббускорлик, мулоқотга кириша олишлик, юмор ҳисси, ўзига ишонч, тез ва аниқ қарорлар қабул қила олиш, ташкилотчилик каби сифатлар бор эди. Лекин бу назариянинг мукаммал эмаслиги шунда намоён бўлдики, биринчидан, у юқоридаги сифатлар қандай қилиб намоён бўлади - ю, қандай шаклланишини тушунтириб бера олмайди, иккинчидан, сўровлар мобайнида битта сифат ҳам мутлоқ кўп марта қайд этилмади. Бундан кўриниб турибдики, лидерлик мураккаб психологик ҳодиса. Иккинчи назария лидерликнинг вазиятга боғлиқлиги назариясидир. Бу ерда асосий ғоя - лидер вазиятнинг маҳсули деган ғоядир. Ҳар бир одамда лидерлик сифатлари бор, лекин айрим вазиятлар, айрим шахсларнинг ўзларини кўрсатишлари, лидер бўлишлари учун қулай хисобланади. Юқоридаги илк назарияни танқид қилиш натижасида пайдо бўлган учунчи назария лидерликнинг синтетик назариясидир. Бу назарияда лидерни гуруҳий муносабатларнинг бевосита маҳсули деб қаралади, етакчини рўёбга чиқишида гуруҳнинг бирламчи роли илгари сурилади. Бошқариш фаолиятида етакчилик социал психологик феноменига катта эътибор берилади. Етакчилик феноменини таҳлил қилишдан олдин авторитет тушунчасини кўриб. чиқиш лозим. Авторитет (лотинча авторитет - ҳокимият, таъсир кўрсатиш) - социал психологияда -одам, ижтимоий гуруҳ, жамоат ташкилотининг бошқаларга таъсири, бошқа одамлар назаридаги мавқеини англатади. Шахс, гуруҳ ёки ташкилотнинг авторитети қонуний, расмий ёки норасмий ҳолатларда, шунингдек уларнинг норасмий муносабатлар тизимидаги ҳолатига боғлиқ бўлиши мумкин. Биринчи ҳолатда авторитет субъектнинг ижтимоий ролига, иккинчи ҳолатда унга атрофдаги одамларнинг муносабатига боғлиқ бўлади. Айнан ана шу рол ва муносабатлардан расмий ва норасмий лидерлик тушунчаси келиб чиқади. Етакчи - аҳамиятли вазиятларда қолган иштирокчиларнинг хулқига сезиларли таъсир кўрсата оладиган гуруҳ аъзосидир. Етакчилик роли назариясига кўра (америкалик тадқиқотчи Р.Бейлз) бу алоҳида рольни қабул қилишдир. Иккита бир-биридан сезиларли фарқ қиладиган етакчилик роли мавжуд. Биринчиси - профессионал роль, бажарилаётган иш юзасидан етакчи томонидан билдирилаётган ва пайдо бўлган муаммони ҳал қилишга мўлжалланган таклиф ва фикрлар. Иккинчиси - «ижтимоий - эмоционал мутахассис» роли, шахслараро муносабатлардаги муаммоларни ҳал қилиш билан боғлиқ бўлган етакчилик. Гуруҳ фаолиятининг самарадорлиги учун хар иккала етакчилик шакли мавжуд бўлиши керак. Хусусиятлар назариясига кўра етакчиликнинг асосий детерминанти ноёб лидерлик сифатларига эга бўлишдир. Бу назарияга кўра айрим одамлар туғма лидерлик сифатларига эга бўладилар (шунинг учун ҳам бу назариянинг яна бир номи харизматик назария деб аталади).
  • 5. Интерактив назарияга биноан ҳар қандай гуруҳда етакчиликни ким зиммасига олишини башорат қилиш мумкин. Бунинг учун гуруҳ аьзолари характеристикаси, вужудга келган вазият, бажарилаётган вазифа, шунингдек, лидерликка номзоднинг индивидуал психологик хусусиятларини ўрганиб, ҳисобга олиш керак. Вазият назарияси тадқиқотчилари ( Америкалик тадқиқотчи Ф.Фидлер) фикрига кўра «Вазифага мўлжал олган» ёки «одамларга мўлжал олган» лидер фаолиятининг самарадорлиги гуруҳдаги шароитга боғлиқдир. етакчилик функциясини амалга ошириш учун ўта қулай ва ўта ноқулай шароитларда «вазифага мўлжал олган» лидер катта натижаларга эришади. Ўртача қулай вазиятларда эса «одамларга мўлжал олган» лидер устунлик қилади. Етакчилик услуби - лидер ёки раҳбар томонидан унга буйсунувчи ёки унга қарам бўлган одамларга таҳсир кўрсатиш учун қўлланиладиган усул ва методлар тўпламидан иборатдир. Етакчилик услуби Курт Левин томонидан таклиф қилинган бўлиб, у ва шогирдлари томонидан учта услуб ажратилган: авторитар, демократик ва либераль услублар. Бу услубларни кўпроқ етакчиликка эмас, балки раҳбарликка тааллуқли ҳам дейиш мумкин, лекин илмий адабиётларда бу икки ибора, кўпинча синонимдай ишлатилади. Аслида, энг яхши раҳбар ўзида барча етакчилик сифатларини мужассамлаштирган бўлади.
  • 6. 2. Олий таълим муассасалари талабаларида етакчилик кўникмаларини шакллантириш тажрибаси Шахснинг қарор топиши, жумладан, ундаги етакчилик хусусиятларининг шаклланиши оила, таълим муассасаси, жамоатчилик, ижтимоий муҳит ва яқин атрофдаги вазиятнинг бевосита ёки билвосита таъсири остида рўй беради. Чунки бола оиласида камол топади, таълим муассасасида таълим-тарбия олади, маҳалла бағрида улғаяди. Оилада тўғри тарбия олса, таълим муассасасида намунали ўқувчига айланади, маҳаллада бошқаларга ибрат бўлади. Таълим муассасалари шахс онги ривожланишида, унинг дунёқараши, эътиқоди, ҳаётга бўлган муносабати таркиб топишида, раҳбарлик хусусиятлари шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Таълим муассасаларининг самарали фаолияти аввало у ерда ёшларга таълим бераётган педагоглар савияси билан бевосита боғликдир. Ўқитувчиларда билиш қобилияти, тушунтира олиш қобилияти, ташкилотчилик қобилияти, нутқ қобилияти, обрў орттириш қобилияти, тўғри муомала қила олиш қобилияти, келажакни ёки мўлжални ола билиш қобилияти, диққатни тақсимлай олиш, маданиятли ва маънавиятли бўла олиш қобилияти, ёшларнинг меҳрини қозона олиш қобилияти, таъсир кўрсата олиш қобилияти, ишонтира олиш қобилияти, ўзини тута олиш, бошқариш қобилияти ва бошқа шу каби фазилатлар шаклланганлиги талаба-ёшларда етакчилик хислатлари камол топишида муҳим ўрин тутади. Билиш қобилияти - фаннинг тегишли соҳаларига оид (математика, она-тили, кимё ва ҳоказо) қобилият. Бундай қобилиятга эга ўқитувчи фанни анча кенг ва чуқур, мукаммал билади. Тушунтира олиш қобилияти - ўқитувчининг энг муҳим қобилиятидир. Бу ўқитувчининг ўқувчиларга тушунарли қилиб баён эта олиш, умуман таъсир кўрсата олиш қобилиятидир. Унда ўқувчилар руҳиятини, қизиқишини, ҳаракатини, кечинмаларини, ҳолатини, ўзига хос жиҳатларини билиш назарда тутилади. Кузатувчанлик қобилияти - ўқувчининг ички дунёсига кира олиш қобилиятидир. Бундай ўқитувчи ўқувчи психологиясидаги кўз илгамас ўзгаришларни ҳам тез пайқай олади. Нутқ қобилияти - нутқ ёрдамида ўзининг фикр ва туйғуларини аниқ, равшан, содда адабий тилда (соф) ифодалай олиши тушунилади. Ўқитувчи ўргатаётган материални ўзлаштиришда, асосан, қайси ибораларга, ғояларга, энг муҳим қоида ва йўналишларга ўқувчилар эътиборини ўз сўзлари билан торта олиши ниҳоятда муҳимдир. Ташкилотчилик қобилияти - биринчидан, ўқувчилар жамоасини уюштира олиш, жипслаштириш, муҳим вазифаларни бажаришга руҳлантириш, йўл-йўриқ кўрсата олиш, иккинчидан ўз ишини (дарсини, тарбиявий ишини) мақсадга мувофиқ ташкил этишни назарда тутади. Обрў орттира олиш қобилияти - ўқувчиларга бевосита эмоционал -иродавий таъсир кўрсатишдир. Обрў унинг фанни яхши билиши, тушунтира олиши, рағбатлантира олиши, жазолай олиши(одил), меҳрибонлиги, ўқувчини тушуниши, муомаласи ва меҳнати билан шаклланади. Тўғри муомала қила олиш қобилиятини - ўқувчилар қалбига йўл топа олиш, шу мақсаддаги муомала ва муносабатлар йиғиндиси дейиш мумкин. Олдиндан кўра билиш қобилияти - ўзи ва ўқувчилар ҳаракатининг, фаолиятининг оқибатини кўра билишни, олдиндан илғай олишни назарда тутилади. Диққатни тақсимлай олиш қобилияти - ўқитувчи педагогик фаолиятида ўзи бажараётган (баён қилаётган фикр, сўз, ғоя) ишига ва уни тинглаётган ўқувчиларнинг бутун хатти-ҳаракатлари, ҳолатларига ўз диққатини тақсимлай олишга эътиборини қарата олишидир. Таъсир кўрсата олиши қобилияти - бу қобилият ўқитувчининг энг асосий қобилиятидир. У таъсир кўрсатиши учун ўқувчининг ҳолатини, қалбини яхши билмоғи
  • 7. даркор. Ўқитувчи ўқувчига таълимий-тарбиявий таъсир кўрсата олмаса, унинг барча ҳаракатлари зое кетади. Эътиқод, одоб, фуқаролик бурчини англаш, кўпчилик билан муомала қила олиш ўқитувчининг асосий сифатларидан биридир. Ўқитувчининг одоби, маданияти юксак бўлсагина одамларга нисбатан меҳрибон, саҳоватли бўла олади, уни ҳамма ҳурмат қилади. У педагогик этиканинг нормаларини ўзлаштириб олиши, тажрибада қўллаши, ўзининг дунёқараши ва ахлоқий тажрибаси билан таққослаши лозим бўлади. Бу ахлоқий эътиқод ўқитувчининг дарс бериши жараёнида, тарбиявий ишларида, ўқувчилар ва бошқалар билан муносабатларида, муомаласида, кундалик турмушида кўзга ташланади. Ҳозирги замон фан ва техника тараққиёти ўқитувчининг ижодкор бўлишини, фаннинг муҳим муаммолари юзасидан эркин фикр юрита олиши, фан ютуқларини ўқувчиларга етказа олиши ва ўқувчиларни ижобий фикрлашга, тадқиқот ишларига ўргата олишини талаб қилади. Шу боис ҳам шахснинг камол топиши, уланинг мустақил фикрга эга раҳбар ёшлар сифатида шаклланишида таълим муассасалари, жумладан педагог- ўқитувчиларнинг ўрни беқиёс ҳисобланади. Олий таълим муассасаларида талаба ёшларда етакчилик кўникмалари шаклланишида "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ҳам тутган ўрни беқиёсдир. Чунки, "Камолот" ижтимоий ҳаракати мамлакатнинг барча ёшларини қамраб олган, улар бевосита иштирок қиладиган энг оммавий ҳаракат ҳисобланади. «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг барча бўғинлари, хусусан, Ҳаракатнинг негизи бўлган бошланғич ташкилотларнинг замонавий иш моделини, ёшлар етакчисининг замонавий қиёфаси ва иш услубини яратиб бериш, Ҳаракат аъзоларининг раҳбарлик хусусиятларини ривожлантириш масалалари Ҳаракат олдида турган энг муҳим вазифалардан бири саналади. Бошланғич ташкилотлар ва ёшлар етакчилари олий ўқув юртлари кундалик ҳаётида ўз ўрни, таъсири ва позициясига эга бўла олиши билан катта таъсир кучига айланиб боради. Албатта, бундай натижага эришиш учун биринчидан, бошланғич ташкилот етакчисининг жамоани бошқара олиш ва ташкилотчилик қобилияти, жамоадаги ҳурмати юқори бўлиши; иккинчидан, бошланғич ташкилот Кенгаши аъзолари ва етакчиси фаол, ташаббускор, Дастур ва Уставни ҳаётга қандай татбиқ этиш кераклиги тўғрисида бой тасаввурга эга бўлиши; учинчидан, бошланғич ташкилот фаолият юритадиган ўқув муассасаси раҳбарияти томонидан доимий эътибор ва қўллаб- қувватланишга; тўртинчидан, бошланғич ташкилот аъзоларининг фаол бўлишига эришиши талаб этилади. Ёшларнинг бошланғич ташкилот фаолиятида фаол иштирокини таъминлаш, ижтимоий жараёнларда фаол қатнашишга бўлган иштиёқини уйғотиш, уларнинг муаммоларини ечиш ишига кенг жамоатчиликни жалб қилиш, ёшлар томонидан илгари сурилаётган соғлом ғояларни ҳаётга татбиқ этиш, мураккаб вазиятларда жамоа билан ҳамжиҳат (кўпчилик) бўлиб тўғри қарор қабул қила олиш, уларда раҳбарлик хусусиятларини шакллантириш каби масалаларни ҳал эта олиш учун авваламбор ёшлар етакчисида зарур билим, кўникма ва малака бўлиши лозим. Албатта, ёшлар етакчиси ўзидаги юқорида қайд этилган сифатларнинг пайдо бўлиши ва ривожлантириб бориши учун соҳага оид адабиётларни қунт билан ўқиб ўрганиши, қўлланмаларда берилган тавсияларни амалиётда дадил синаб кўриши лозим бўлади. Зеро, бу билим ва кўникмалар унинг кейинги ҳаётида оиласи ёки каттаю-кичик жамоани бошқаришда қўл келади. Энг муҳими бу билим ва кўникмалар Ҳаракат аъзоларини ҳам ижтимоий жараёнларга жалб қилишга, уларда раҳбарлик хусусиятларини шакллантиришга жуда катта туртки бўлади.
  • 8. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, Ҳаракат аъзоларининг раҳбарлик хусусиятларини шакллантирувчи энг асосий омиллардан бири бу - ўқув юртларида фаолият кўрсатаётган Ҳаракат бошланғич ташкилотларидир. Бошланғич ташкилотнинг ўзини-ўзи бошқариши - бу аъзоларнинг бевосита иштирокидаги жамоавий бошқаришдир. Бунда жамоа аъзолари фақатгина ижрочи бўлиб қолмасдан, балки бошқариш жараёнида ҳам бирдай иштирок этади. Аъзолар ўз фаолиятларининг мақсадларини ва бу мақсадга эришиш учун бажарилиши лозим бўлган вазифаларни мустақил белгилайдилар. Натижада бошқарувчи билан ижрочи ўртасида юзага келиши мумкин бўлган номутаносиблик йўқолади. Ёшларнинг шахс сифатида шаклланишида улар ўртасида ўтказиладиган тарбиявий тадбирлар катта роль ўйнайди. Чунки ёшлар ўртасида ўтказиладиган, айниқса таълим муассасаларида уюштириладиган тадбирлар - жипслашган болалар жамоасини ташкил этишда муҳим воситалардан бирига айланади. Таълим муассасаларида турли кечалар, экскурсиялар, байрамларни биргалашиб ўтказиш ёшлар жамоасини тузишга ва уни мустаҳкамлашга ёрдам беради. "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилотлари томонидан уюштириладиган йиғилишлар ҳам шахс шаклланишида катта аҳамиятга эгадир. Йиғилишлар ёшларнинг фуқаролик бурчини англаш ҳиссини ўстиради, уларни танқид ва ўз-ўзини танқидга ўргатади. Ёшларнинг йиғилишида энг долзарб ва энг қизиқарли масалалар бўйича баҳслашиш уларда ҳаётий эътиқод ва дунёқарашнинг барқарор шаклланишига таъсир қилади ва муҳокама қилинадиган масалалар юзасидан умумий бир фикрга келиш, факт ва мулоҳазаларни таҳлил қилиш ва ундан тегишли хулосалар чиқаришга имкон туғилади. Ҳаракат бошланғич ташкилотлари томонидан уюштириладиган тадбирлар таъсири ўқувчилар жамоасининг хилма-хил ишларини қандай йўлга қўйишларига боғлиқдир. Ушбу тадбирлар мажбурий дастур билан чегараланмайди, балки ёшларни ихтиёрий равишда бирлаштиради. Уларнинг қизиқишлари, майллари, ташаббуси асосида ишларни амалга оширади. Турли ёшларбоп лойиҳалар шахсдаги ижтимоий фаоллик, ижтимоий онг ва ахлоқ нормаларини таркиб топтиришнинг энг муҳим омилидир. Хулоса қилиб айтганда, шахс маънавиятини бойитиб бориш, ундаги раҳбарлик хусусиятларини шакллантириш омиллари ичида Ҳаракат бошланғич ташкилотлари муҳим ўринга эга. Шу боис ҳам улардан ёшларда етакчилик қобилиятларини шакллантиришда самарали фойдаланиши лозим бўлади. Юксак маънавиятли раҳбар ёшларни тарбиялаш вазифаси мамлакатимиз тараққиёти ва унинг истиқболи учун амалий аҳамиятга молик бўлган долзарб вазифа ҳисобланиб, бу мақсадларни амалга оширишда Ҳаракат бошланғич ташкилотлари тажрибасидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. 3. “Камолот”ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилотларида талаба ёшларда етакчилик кўникмаларини ривожлантириш имкониятлари Бугунги кун ҳар бир ташкилот зиммасига малакали раҳбар кадрларни шакллантириш ва уларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш вазифасини қўймоқда. Тўғри, Ўзбекистонда кадрлар малакасини оширишнинг мукаммал тизими яратилган. Мамлакатимизда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга йўналтирилган 23 институт, 22 вазирлик ва идорага қарашли 22 малака ошириш факультети ва 15 марказ ишлаб турибди. Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси бу борада кенг кўламли ишларни амалга ошириб келаётганлигини ҳам таъкидлаш ўринли. Аммо жамоат ташкилотлари ва уларнинг қуйи тизимлари фаолиятининг ўзига хослиги бу тизимларда ишлаётган кадрларни узоқ муддатли малака ошириш курсларига жалб этиш имконини чегаралаб қўяди. Масалан, “Камолот” ёшлар ижтимоий
  • 9. ҳаракатининг маҳаллий Кенгашларида 4 нафар ходимнинг ишлаши бунга мисол бўла олади. Қолаверса, ҳудудий Кенгашларда ҳар бир йўналишда биттадан ходим мавжудлигини инобатга олсак, уларнинг малакасини ошириш ва раҳбар кадрлар тайёрлаш масаласи ҳамон долзарб бўлиб қолаётганлигига гувоҳ бўламиз. Мамлакатимиздаги йирик жамоат ташкилотларидан бири саналган “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳам ташкил этилган илк даврлардан бошлаб айнан шу муаммони ечишга катта эътибор қаратди. Дастлаб, Ёшлар муаммолари институти базасида Ҳаракат тизимларида фаолият юритаётган ходимларнинг малакаси ошириб борилди. Ёшлар муаммолари институти Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурига мувофиқ Олий таълим стандартлари, Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари таълим Дастури бўйича ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, олий таълимнинг асосий ва қўшимча таълим профессионал дастурларини бажариш бўйича таълим фаолияти билан шуғулланиш, ёшлар муаммоларини ўрганиш, ёшларни меҳнат ва иш билан банд қилиш соҳасида ижтимоий- сиёсий, илмий тадқиқотлар ўтказиш, ўқув ва илмий тадқиқотлар олиб бориш таълим муассасаси сифатида таъсис этилган эди. Аммо кейинчалик қуйи тизимларнинг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда нодавлат нотижорат ташклиоти шаклидаги “Етакчи” ёшлар маркази очилди ва кадрлар тайёрлаш масаласи айнан ушбу марказ зиммасига юклатилди. 2004 йилда ўз фаолиятини бошлаган марказнинг асосий мақсади — етакчи ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, замонавий ёш раҳбар кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, илмий-услубий ёрдамлар кўрсатиш, ёшларга оид илмий тадқиқотлар олиб борувчиларга кўмаклашиш, ёшларга замонавий қўшимча касб-ҳунар ўргатишдан иборат бўлди. Марказ томонидан ёшлар, айниқса, етакчи ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларда етакчилик қобилиятларини ривожлантириш мақсадида қуйидаги йўналишларда иш олиб борилди: - ёшларни янгидан-янги ташаббуслар билан чиқишга, эркин фикрлаш ва сўзлашга ўргатиш, уларнинг ижтимоий аҳамиятга эга ташаббусларини амалга тадбиқ этишга қаратилган турли лойиҳаларни амалга ошириш, учрашувлар ва дебатлар ташкил этиш, тадбир ва акциялардан восита сифатида фойдаланиш; - ёшлар ўртасида турли мавзудаги мунозаралар, интеллектуал ўйинлар ташкил этиш ва интеллектуал телеўйинларнинг ўтказилишида ташкилий, молиявий ёрдам кўрсатиш; - телевидение, радио, матбуот ва ички имкониятлардан тўла фойдаланиб, турли мавзу ва кўринишдаги ижтимоий рекламалар тайёрлаш, замонамизнинг ёш қаҳрамонлари – етакчи ёшлар ҳаёти ва фаолияти билан ёшларни таништириш, ёшларнинг турли ижобий ташаббусларини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган иллатларни, уларнинг турли муаммоларини дадил кўтариб чиқиш; - ёшлар олдида турган муҳим ва долзарб муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф қилиш юзасидан амалий ишлар қилишга лаёқатли ёш раҳбар кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш; - давлат, жамият ҳаётидаги турли ижтимоий-сиёсий воқеалар муносабати билан уларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган қисқа муддатли семинар, мулоқот ва маърузаларни ташкил этиш; - Муассиснинг тизимларида хизмат кўрсатаётган масъул ходимларнинг малака ва тажрибасини ошириш, уларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича билимларини чуқурлаштириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш; - Муассиснинг тузилмалари фаолиятини амалдаги қонунчилик, унинг Устави талаблари асосида ташкил этишга доир ташкилий-услубий ҳужжатлар, қоидалар, дастурий йўналишларини ҳаётга татбиқ этиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш (шу
  • 10. жумладан, электрон, видео, аудио ҳамда полиграфия маҳсулотлари шаклидаги кўргазмали ва тарқатма материалларни тайёрлаш)га кўмаклашиш; - Муассиснинг жойлардаги бўлимлари фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш юзасидан истиқболли режа ва дастурлар, уларнинг муаммоларини ечиш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқишга кўмаклашиш; - турли жамоат ташкилотларининг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ташаббуслари, иш тажрибаларини ўрганиш ва муассиснинг тизимларида оммалаштириш юзасидан тавсиялар бериш. - Соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда ёшлар ўртасида ижтимоий сўровлар ва ёшларнинг турли муаммоларига бағишланган илмий-амалий конференция, анжуманлар ташкил этиш. Аммо ташкил этилган ўқувларнинг асосий қисми малака оширишга йўналтирилган бўлиб, тизимда ёш раҳбар кадрларни тайёрлаш масаласи эътибордан четда қолдирилган. Бу ҳолатни Ҳаракатнинг қуйи тизимларига ишга келаётган раҳбар ходимларнинг аксарияти бошқа соҳалардан танланаётганлиги ва Ҳаракат тизимларидан бошқа соҳаларга юқори лавозимларга ўтган кадрлар миқдори камлиги ҳам кўрсатиб турибди. Амалга оширилган ишларга қарамай “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошқарув кадрлари салоҳияти ва маҳоратини замон талаблари асосида такомиллаштириш, янги авлод кадрларини етук, юқори малакали, илмли, маданиятли ва ватанпарвар шахс сифатида шакллантириш долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
  • 11. ХУЛОСА Мамлакатнинг эртанги куни, истиқболи, дунё ҳамжамиятида тутган ўрни ва мавқеи кўп жиҳатдан ёш авлодга кўрсатилаётган ғамхўрликка, яратилаётган шарт- шароитларга, йигит-қизларимизнинг жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол инсонлар бўлиб етишишига боғлиқ. Ёшларни ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш, салоҳиятини юзага чиқаришга доир механизмларни ривожлантириш ва айниқса ўсиб келаётган авлодда етакчилик кўникмаларини шакллантириш эса ўсиб келаётган авлоднинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Олий таълим муассасалари талабаларида етакчилик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган қуйидаги таклиф ва тавсияларни амалга ошириш мақсадага мувофиқ ҳисобланади: 1. Олий таълим муассасаларида ёшларда етакчилик кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган интерфаол ўқув машғулотларини жорий этиш ва унинг хусусиятлари тўғрисида талаба-ёшларга мунтазам маълумотлар бериб бориш. 2. Ҳаракатнинг бошланғич ташкилотлари томонидан ёшларда етакчилик хусусиятларини шакллантиришга қаратилган турли тадбирларни ташкил этиш, танловларда ғолибликни қўлга киритган ёшларни рағбатлантириш, бу борадаги тажрибаларни умумлаштириш ва оммалаштириш. 3. Ёшларда етакчилик хусусиятларини шакллантириш йўлида олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштириш мақсадида Олий таълим муассасаларида “Ёш лидерлар” тўгаракларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш. 4. Ҳаракат тизимида фаолият юритаётган ёш раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш, ёш етакчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда мазкур йўналишдаги долзарб масалаларни ўрганишга қаратилган илмий изланишларни йўлга қўйиш. 5. Ҳаракат қошидаги Ўқув методик марказ томонидан ёшларда етакчилик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган услубий қўлланма ва тавсияномалар ишлаб чиқиш.