16. Нерв тўқимаси функционал жиҳатдан бир-
биридан мутлақ фарқ қилувчи икки хил
ҳужайра, яъни нейрон ва глиядан ташкил
топган. Нерв ҳужайрасига нейрон деб
айтилади. Нерв тўқимаси таркибига
кирувчи глиал ҳужайралар эса нейроглия
номини олган.
18. Эслаб қол! Фақат бир томонга
Рамон Кахал (1852-1934)
Нерв импульси ҳар
доим бир томонга
қараб
ҳаракатланади:
дендрит-нейрон
танаси-аксон
(динамик
қутбсизланиш
қонуни)
Эслаб қол! Фақат
бир томонга!!!
21. Синапс – бу иккала нейрон ёки нейрон ва
сигнал олувчи ҳужайра орасидаги ёриқ.
Синапс – нерв импульсларини узатувчи восита!
Z.Ibodullaev. www.asab.uz
22. Аксонлар миелин парда билан қопланган ва
ҳар 2-3 мм масофада узилиш бўлиб, буни
Раньве ўйиқчалари дейишади. Миелин билан
қопланган аксонларда импульс тезлиги 420 м/с
23. 1
• Афферент – марказга импульс олиб
борувчи нейронлар (сенсор нейронлар).
МНС дан ташқарида жойлашган.
2
• Эфферент – марказдан периферияга
импульс олиб кетувчи нейронлар (мотор
нейронлар). МНС да жойлашган.
3
• Оралиқ (интернейронлар) – афферент ва
эфферент нейронлар орасидаги
нейронлар. МНС да жойлашган.
24. Нейроглия - нерв
ҳужайралари учун
ҳимоя, секретор,
гомеостатик,
трофик ва таянч
вазифаларини
бажаради.
Нейроглия
қўзғалиш
ҳусусиятига эга
эмас.
Нейрон –
қўзғалишларни
қабул қилиш, қайта
ишлаш ва узатиш
функцияларини
бажаради.
Нейрон қўзғалиш
ҳусусиятига эга!
Нейронлар глиал
хужайралардан бир
неча баробар кам.
Z.Ibodullaev. www.asab.uz
28. МНС нинг умуртқа канали
ичида жойлашган қисмига
орка мия деб айтилади
Орқа мия сегментар
тузилишга эга. Уларнинг
сони 31-32 та.
Орқа мия узунлиги – 42-45
см. Бўйин ва бел
кенглигидан иборат
Z.Ibodullaev. www.asab.uz
50. Маъруза муаллифи
Зарифбой Ибодуллаев – тиббиёт фанлари доктори,
профессор. Тошкент тиббиёт академиясида ишлайди.
Олим 150 дан ошиқ илмий асарлар муаллифи. Унинг
“Асаб касалликлари” ва “Тиббиёт психологияси”
дарсликлари “Йилнинг энг яхши дарслиги” совринига
сазовор бўлган. Унинг йирик асарлари “Неврология.
Умумий амалиёт врачлари учун”, “Эпилепсия ва
эпилептик синдромлар”, “Асаб ва руҳият” “Инсульт ва
Кома” номли қўлланмалари чоп қилинган.
Бугунги кунда олим Ўзбекистонда “Нйеропсихология,
тиббий психология ва психосоматик тиббиёт” ни
ривожлантириш устида иш олиб бормоқда.