17 Мавзу. Кичикдаражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели17 Мавзу. Кичик даражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели
13 дан 1 слайд
МакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиёт
16- Мавзу . Халқаро савдо
назарияси
2.
17 Мавзу. Кичикдаражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели17 Мавзу. Кичик даражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели
13 дан 2 слайд
МакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиёт
Режа
• 16.1. Халқаро савдонинг зарурияти ва
унинг асосий кўринишлари
• 16.2. А.Смитнинг мутлақ устунлик
назарияси.
• 16.3.Рикардонинг нисбий устунлик
назарияси.
• 16.4. Хекшер – Олиннинг неоклассик
концепцияси
• 16.5.Халқаро савдонинг замонавий
назариялари
3.
17 Мавзу. Кичикдаражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели17 Мавзу. Кичик даражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели
13 дан 3 слайд
МакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиёт• Халқаро савдонинг вужудга келиши икки муҳим
объектив сабаб билан изоҳланади.
• ,Биринчидан бу табиий ва хом ашё ресурсларининг
мамлакатлар ўртасида нотекис тақсимланганлиги.
Энг катта ҳудудга эга бўлган ёки ривожланган
давлатлар ҳам барча ресурслар билан ўзини тўлиқ
таъминлай олмайди. Улар ўзларида ортиқча бўлган
ресурсларни экспорт қилишга ва мамлакатда тақчил
бўлган ресурсларни импорт қилишга мажбурлар.
• Халқаро савдо ривожланишининг зарурлигини
белгиловчи иккинчи муҳим сабаб шундаки ҳамма
мамлакатлар ҳам барча турдаги маҳсулотни бир хил
самарадорлик билан ишлаб чиқара олмайди. Яъни
бир товар Японияда арзон ишлаб чиқарилса, иккинчи
товар Ўзбекистонда арзон ишлаб чиқарилиши
мумкин. Шу сабабли ресурслардан самарали
фойдаланиш мақсадида мамлакатлар
ихтисослашадилар ва ўзаро савдо-сотиқни йўлга
қўядилар.
4.
17 Мавзу. Кичикдаражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели17 Мавзу. Кичик даражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели
13 дан 4 слайд
МакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиёт
• Ташқи савдо халқаро айирбошлашнинг анъанавий
шакли сифатида қуйидаги кўринишларни ўз ичига
олади:
маҳсулотларни айирбошлаш: ёқилғи-хом ашё
маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари,
саноат маҳсулотлари;
хизматларни айирбошлаш: муҳандислик-маслаҳат
хизматлари;
транспорт хизматлари, сайёҳлик ва бошқа
хизматлар. Ҳозирги вақтда хизматларнинг жаҳон
экспортидаги ҳиссаси 30 фоиздан ошиб кетди;
янги илмий-техник маълумотларни айирбошлаш:
лицензиялар ва «ноу-хоу»лар. Улар ҳиссасига
халқаро савдо айланмасининг 10 фоизига яқини
тўғри келади.
5.
17 Мавзу. Кичикдаражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели17 Мавзу. Кичик даражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели
13 дан 5 слайд
МакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиёт
• Экспорт операцияси - маҳсулотларни чет
мамлакатларга чиқариш.
• Импорт операцияси - маҳсулотни хорижий
шерикдан сотиб олиш ва уни мамлакатга
олиб келиш.
• Реэкспорт операцияси - аввал импорт
қилинган ва қайта ишлов берилмаган
маҳсулотни чет элга олиб чиқиб сотиш.
• Реимпорт операцияси - аввал экспорт
қилинган ва у ерда қайта ишлов берилмаган
маҳсулотни чет элда сотиб олиш ва
мамлакатга олиб келиш.
6.
17 Мавзу. Кичикдаражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели17 Мавзу. Кичик даражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели
13 дан 6 слайд
МакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиёт• Шу пайтга қадар юзага келган барча халқаро
савдо назариялари халқаро савдони
эркинлаштириш барча мамлакатлар учун
фойда келтиради деган фикрни илгари
суради.
• Эркин ташқи савдонинг зарурлиги ва
фойдалилиги тўғрисида дастлабки
назариялардан бири А.Смитнинг мутлақ
устунлик назариясидир.
• Бу назарияга кўра ҳар бир мамлакат ундаги
мавжуд шароитлар ва ресурслар ўзига
хослигига таянган ҳолда маълум бир товарни
энг кам харажатлар ҳисобига (ёки вақт
бирлигида бу товарни энг кўп) ишлаб
чиқириш имкониятига эга.
7.
17 Мавзу. Кичикдаражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели17 Мавзу. Кичик даражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели
13 дан 7 слайд
МакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиёт
• Д.Рикардо А.Смитнинг «Мутлақ устунлик»
назариясини янада мулоҳаза қилиш натижасида
ушбу назария умумий қоиданинг бир қисми
эканлигини исботлаб берди.
• Д. Рикардо «Сиёсий иқтисоднинг бошланиши ва
солиқлар» номли асарида классик назарияни боши
берк кўчадан олиб чиқади.
• Унинг фикрича, мамлакатлар ишлаб чиқариш
самарадорлигини таъминлашда ёки кўпроқ
устунликка эга бўлган ёхуд камроқ заифликка эга
бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишга
ихтисослашсалар мақсадга мувофиқ бўлади.
• Бундай вазиятларда икки мамлакат ўртасидаги савдо
кўпроқ имкониятлар олиб келади. Ҳар бир мамлакат
ўзи ихтисослашган маҳсулотларни ишлаб чиқаради
ва шу орқали ютуқларга эришади. Унинг
мулоҳазалари “Нисбий устунлик назарияси”да ўз
ечимига эга бўлди.
8.
17 Мавзу. Кичикдаражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели17 Мавзу. Кичик даражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели
13 дан 8 слайд
МакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиёт
Маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур
.бўлган меҳнат сарфи
Мовут
(бир дона)
Вино (баррель)
Португалия 90 80
Англия 100 120
9.
17 Мавзу. Кичикдаражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели17 Мавзу. Кичик даражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели
13 дан 9 слайд
МакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиёт• Масалан, Португалияда ишлаб чиқарилган
мовут ва Англияда ишлаб чиқарилган вино
индивидуал харажатларга эга бўлсин. Шуни
ҳисобга олган ҳолда Д.Рикардонинг “Нисбий
устунлик” назариясини қўллаймиз:
• Юқоридаги мисолдан кўриниб турибдики
Португалия барча турдаги маҳсулотларни
ишлаб чиқаришда мутлақ устунликка эга.
Яъни бир дона мовут ишлаб чиқариш учун 90
меҳнат бирлиги, бир баррел вино ишлаб
чиқариш учун эса 80 меҳнат бирлигини
сарфлайди. Аммо, Д.Рикардо Португалияда
мовут ишлаб чиқаришга нисбатан вино ишлаб
чиқариш савдосини йўлга қўйиш кўпроқ
фойда олиб келишини таъкидлайди.
10.
17 Мавзу. Кичикдаражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели17 Мавзу. Кичик даражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели
13 дан 10 слайд
МакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиёт
• Чунки, бир дона мовутга нисбатан бир
баррель вино ишлаб чиқариш арзонга
тушмоқда. Бунда нисбий устунликдаги фарқ
ҳар бир миллат учун халқаро савдода ютуққа
олиб келади.
• Яъни, Португалия бир баррель винони (80
бирликда) 120 бирликда Англияга сотса ва ўз
навбатида, Англиядан (100 бирликда) ушбу
бирликда 1,2 дона мовут сотиб олиш
имкониятига эга бўлади.
• Англия эса мовут ишлаб чиқаришда камроқ
заифликка эга. Яъни мовут ишлаб чиқаришга
қилинадиган меҳнат сарфлари ўртасидаги
фарқ вино ишлаб чиқаришдагига нисбатан
камроқ. Демак мовут ишлаб чиқаришга
ихтисослашиш ҳисобига халқаро савдодан
Англия ҳам ютади.
11.
17 Мавзу. Кичикдаражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели17 Мавзу. Кичик даражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели
13 дан 11 слайд
МакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиёт• Юқоридаги мисол қўйидаги хусусиятга эга.
У аниқ вазиятларга асосланиши учун:
• меҳнат савдо қилаётган мамлакатлар
ўртасида эмас, балки мамлакат ичида
ҳаракатчан бўлишини;
• транспорт, божхона харажатлари, савдо
устамалари ва бошқа чеклашлар ҳисобга
олинмаслигини;
• маҳсулотларнинг янги намуналарни ишлаб
чиқаришда янги техника ва технологияларни
қўллаш ҳамда уларни кўп миқдорда серияли
ишлаб чиқаришда харажатлардаги
ўзгаришлар эътиборга олинмаслигини
таъминлаш имкониятлари яратилиши лозим.
12.
17 Мавзу. Кичикдаражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели17 Мавзу. Кичик даражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели
13 дан 12 слайд
МакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиёт• Экспорт нархлар индекси Эи
= ------------------------------------Савдо шароити индекси 100 = ----- 100
• Импорт нархлар индекси Ии
Амалиётда савдо шароити, ,биринчидан товарлар баҳоси
ўзгариши ҳисобига, унга бўлган талабнинг ошиши ёки
камайишига боғлиқ. Айрим маҳсулот ишлаб чиқарувчилар
(масалан, нефть ва нефть маҳсулотлари ишлаб
чиқарувчилар) нархларда бўлаётган ўзгаришларга қарамай,
катта ютуқларга эришадилар.
,Иккинчидан савдо шароити ишлаб чиқарувчилар ёки
етказиб берувчиларнинг бозорга мослашишига
(эгилувчанлигига) боғлиқ бўлади.
Учинчидан, савдо шароити ишлаб чиқариш шароитлари ёки
маҳсулотлар истеъмолидаги ўзгаришларга қараб ўзгаради.
13.
17 Мавзу. Кичикдаражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели17 Мавзу. Кичик даражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели
13 дан 13 слайд
МакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиёт• Халқаро савдодаги замонавий қараш тарафдорлари сифатида
швед иқтисодчи-олимлари Эли Хекшер ва Бертиль
Олинларни (30-йиллар) кўрсатиш мумкин.
• . .Э Хекшер ва Б Олинлар «Ишлаб чиқариш омилларига
боғлиқ ҳолда нархларни тенглашиши» қоидасини олдинга
сурган. Бунинг маъноси шундан иборатки, миллий ишлаб
чиқаришдаги фарқлар ишлаб чиқаришнинг меҳнат, ер, капитал
ва шунингдек, у ёки бу маҳсулотга ички истеъмолдаги
ўзгаришлар каби омилларга боғлиқ.
• Уларнинг қоидаларидаги асосий вазиятлар қуйидагича
келтирилган:
• 1. Мамлакатлар ўзларида ортиқча бўлган ишлаб чиқариш
омилини кўп талаб қиладиган маҳсулотларни экспорт қилишади
ва аксинча, ўзларида тақчил бўлган ишлаб чиқариш
омилларини кўп талаб қиладиган маҳсулотларни импорт
қиладилар.
• 2. Халқаро савдо йўлидаги чеклашлар бекор қилинса
товарларнинг турли мамлакатлардаги «омил нархи» (таннархи)
нинг тенглашиши каби ўзгаришлар кузатилади.
• 3. Маҳсулотлар экспорти ўрнини аста секин ишлаб чиқариш
омиллари экспорти эгаллайди.
14.
17 Мавзу. Кичикдаражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели17 Мавзу. Кичик даражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели
13 дан 14 слайд
МакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиёт• Хекшер-Олин концепциясига асосан ташқи савдо
қуйидаги кўринишларга эга: Фараз қилайлик, бир
вақтда икки мамлакат, яъни, «саноатлашган» ва
«аграр» мамлакат фаолият кўрсатмоқда.
• Саноатлашган мамлакатда ортиқча капитал ва
маълум миқдорда ортиқча ишчи кучи мавжуд бўлади.
Аграр мамлакатда эса ортиқча ер мавжуд, аммо
капитал етишмайди.
• 1948 йил америкалик иқтисодчилар .П Самуэльсон
. -ва В Столперлар Хекшер Олин концепциясини
такомиллаштиришди.
• Уларнинг назарияси бўйича халқаро савдо – ишлаб
чиқариш омиллари билан таъминланганлик
даражасидан нотекислик, технологияларининг бир-
бирига мослиги, рақобатнинг ривожланиши ва
маҳсулотларнинг ҳаракатчанлиги каби шароитларда
мамлакатлар ўртасидаги ишлаб чиқариш омиллари
нархлари тенглашади.
15.
17 Мавзу. Кичикдаражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели17 Мавзу. Кичик даражали очик иктисодиёт. Манделл-Флеминг модели
13 дан 15 слайд
МакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиётМакроиктисодиёт• М. Портерга ўз тадқиқотлари натижасида мамлакат тармоқлари ва
фирмаларининг рақобат устунлигини белгиловчи омилларни икки
гуруҳга бўлади:
• 1. :Асосий омиллар
• -зарур сифатга эга ва етарлича миқдордаги ишлаб чиқариш
омиллариниг мавжуд бўлиши;
• -мамлакат ичида мазкур тармоқ маҳсулотига бўлган талабнинг
хусусиятлари, унинг сифат ва миқдор характеристикалари;
• -мамлакатда ушбу тармоққа йўлдош ва уни таъминлаб турувчи, жаҳон
бозорида рақобатбардош бўлган тармоқларнинг мавжудлиги;
• -фирманинг стратегияси, шунингдек ички бозордаги рақобат характери
• 2.Қўшимча омиллар: -тасодифий ҳодисалар; -ташқи иқтисодий
фаолият юритувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳукумат
фаолияти.
• Маҳсулот экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, мамлакат
ичида қулай бизнес муҳитини яратиш, ишлаб чиқариш ва бозор
инфратузилмасини ривожлантириш, божхона божларининг
пасайтирилиши, субсидиялар ва имтиёзли кредитлар бериш, бошқа
халқаро шартномалар тузиш орқали миллий корхоналарнинг чет
мамлакатлардаги фаолияти учун қулай шароитлар яратиш каби
тадбирлар уларнинг рақобат устунликларини оширишга хизмат қилади.