Ўзбек тилида бепул электрон кутубхона ва уни QR-код орқали ёшлар ўртасида кенг тарқатиш лойиҳаси
Лойиҳа мақсади
Аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг тарғиб этиш;
Ўзбекистонда ҳали яхши ривожланмаган электрон китобхонликни кучайтириш;
Ёшларни бўш вақтида телефон, планшет каби қурилмалари орқали турли кўнгилочар сайтлар, ўйинлар, ижтимоий тармоқларга кириш ўрнига китоб ўқишга чорлаш;
Ўзбек тилидаги электрон китобларни ўз замонавий қурилмаларига кўчириб олишни максимал даражада осонлаштириш.
2. Ҳозирги кунда мамлакатимизда китобхонлик
савиясини ошириш, мутолаа маданиятини
юксалтиришга катта аҳамият берилаётгани
сизларга маълум. Лекин, кўплаб
болаларимиз китобдан узоқлашиб, кўп вақтини
ижтимоий тармоқларда ўтказаётгани – бу ҳам
бор гап.
Албатта, биз Интернет ва бошқа замонавий
ахборот манбаларининг ўрни ва аҳамиятини
инкор этмаймиз. Бугунги ҳаётимизни
Интернетсиз тасаввур қилишнинг ўзи қийин.
Шуни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон ёшлар
иттифоқи Интернет тизими орқали маънавий
тарғибот ишларини, жумладан, электрон
китобхонликни кучайтириши зарур.
Шавкат Мирзиёевнинг
2017 йил 30 июнда бўлиб
ўтган «Камолот» ёшлар
ижтимоий ҳаракатининг
IV қурултойидаги нутқидан
3. Қонуний асос
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва
тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва
китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш
бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги
ПҚ-3271-сонли қарори билан тасдиқланган дастурнинг
19-банди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг
12 январь куни «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва
тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва
китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш
бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги фармойиши.
4. Лойиҳа мақсади
Аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини
кенг тарғиб этиш;
Ўзбекистонда ҳали яхши ривожланмаган электрон
китобхонликни кучайтириш;
Ёшларни бўш вақтида телефон, планшет каби қурилмалари
орқали турли кўнгилочар сайтлар, ўйинлар, ижтимоий
тармоқларга кириш ўрнига китоб ўқишга чорлаш;
Ўзбек тилидаги электрон китобларни ўз замонавий
қурилмаларига кўчириб олишни максимал даражада
осонлаштириш.
5. Хорижий тажриба
Интернетда электрон кутубхона
ташкил этиб, уни QR-кодлар орқали
аҳоли ўртасида тарғиб қилиш
анъанаси замонавий дунё учун
бегона эмас.
Хусусан, 2013 йили МТС компанияси
Россия, Украина ва Белорусь
давлатларида катта масштабдаги
“Мобил кутубхона” лойиҳасини
тақдим этган.
6. Мингдан ортиқ бепул e-book`лар
МТСнинг “Мобил кутубхона”
лойиҳасида турли жанрдаги
мингдан ортиқ электрон китоблар
бепул тақдим этилган.
Бунинг учун махсус www.lib.mts.ru
сайти ишга туширилган. Махсус QR-
кодни ўз мобил қурилмасидан ишга
туширган китобхон сайтдан epub,
fb2 ёки txt форматларида бепул
кўчириб олиши мумкин.
7. Кутубхонага айланган бекатлар
МТСнинг “Мобил кутубхона”
лойиҳасини кенг тарғиб қилиб учун
автобус бекатларига жавон
кўринишидаги баннерлар
жойлаштирилган.
Ҳар бир китоб учун махсус QR-код
берилган ва исталган шахс ушбу
кодни фаоллаштириб, ўзи истаган
электрон китобни бепул кўчириб
олиши мумкин.
8. Кутубхонага айланган бекатлар
Шаҳарнинг жуда кўплаб жамоат
транспорти бекатларидан мана
шундай электрон жавонлар ўрин
эгаллаган. Бекатларга китоблари
билан бир-биридан фарқ қилувчи
50 га яқин турли вариантдаги
жавонлар ўрнатилган.
Ўз транспортини кутиб турган ёшлар
учун бу жавонлар айни муддао
бўлади ҳамда қизиқиш туфайли ҳам
бўш вақтини китобга сарфлайди.
9. Кутубхонага айланган ўриндиқлар
“Мобил кутубхона” лойиҳаси
доирасида истироҳат боғлари,
дам олиш масканлари,
хиёбонларга QR-кодли махсус
ўриндиқлар ўрнатиб чиқилган.
Маданий ҳордиқ чиқариш учун
келган ёшлар электрон китоб жавонига айлантирилган
ўриндиқларда ўзларига манзур бўлган адабиёт намунасини осонгина
мобил қурилмаларига кўчириб олиб, мириқиб китобхонлик
қилишлари мумкин. Бунинг учун кўп нарса талаб этилмайди. Фақат
хоҳиш ва мобил телефон бўлса бас.
12. Кутубхонага айланган кўчалар
QR-кодли электрон китоблардан
ташкил топган махсус жавонлар
марказий кўчалар, хиёбонлар,
истироҳат боғларига ўрнатилади.
Бундай жавонлар нафақат боғларга,
балки йирик жамоат масканлари,
масалан, вокзаллар, аэропортлар,
шифохоналар, бозорлар ва бошқа
шу каби аҳоли гавжум жойларга
ўрнатилади.
17. Кутубхонага айланган автобуслар
QR-кодли электрон китоблардан ташкил топган махсус
жавонлар жамоат транспортларини ҳам эгаллайди.
Сир эмаски, ёшларнинг аксарият қисми ҳар куни 1-2
соат вақтини жамоат транспортларида ўтказади.
Улар бу вақтда нима билан шуғулланади? Агар
кузатсангиз, деярли барчасининг қўлида телефон бўлади.
Ижтимоий тармоқларда сайр қилади, ўйин ўйнайди,
мусиқа эшитиб кетади ва ҳ.к.
Уларга шу вақтда китоб ўқишни таклиф этсакчи?!
18. Кутубхонага айланган автобуслар
Талаба ёшлар энг гавжум
бўладиган йўналишлардаги
автобусларнинг ичи ўзига хос
кутубхонага айлантирилади.
Бундан ташқари ўша автобуслар
бепул Wi-Fi билан
таъминланади. Токи китоб
ўқишни ихтиёр этган ёшлар
ортиқча харажат қилишга ҳожат
қолмасин.
20. Кутубхонага айланган метролар
Автобуслар билан бир қаторда
метроларда ҳам шундай
замонавий кутубхоналар ташкил
қилиш мақсадга мувофиқ.
Бизда ер ости метросида мобил
интернет ишламаслигини ҳисобга
олиб, метро вагонларини фақат
электрон китоблар сайтига кириш
ҳуқуқини берадиган Wi-Fi билан
таъминлаш мумкин.
21. Кутубхонага айланган метролар
Шунингдек, давлатимиз
раҳбари Шавкат Мирзиёв
ташаббуси билан Тошкентда
қурилаётган ер усти
метроларида бундай ўзига
хос электрон кутубхоналарни
ташкил этиш ёшлар ўртасида
китобга бўлган муҳаббатни
оширишга туртки бўлар эди.
22. Эришилган натижалар
“Мобил кутубхона” лойиҳаси биргина Украинанинг 3 та
шаҳрида қуйидаги натижаларга эришган:
Биринчи куни 50 минг киши электрон кутубхонага ташриф
буюрган;
Биринчи ҳафтада 50 мингта китоб кўчириб олинган;
Биринчи ойда 500 минг нафардан кўпроқ муштарийлар
китоб ўқиган;
Бир ойда 185 та ОАВларда лойиҳа ҳақида чиқишлар
қилинган, шулардан 150 таси электрон ва босма матбуотда,
16 та ТВ-репортажлар, 19 та радио эшиттиришлар.
23. Лойиҳа ташкилотчилари
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи;
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
вазирлиги;
Матбуот ва ахборот агентлиги;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва
Тошкент шаҳри ҳокимликлари;
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ;
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» АК;
Ёзувчилар уюшмаси;
Республика ёш ижодкорлар кенгаши;
нашриётлар.