SlideShare a Scribd company logo
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
Маърузачи: и.ф.н. Ш.И.Мустафакулов
2-маъруза
МАМЛАКАТИМИЗ ИҚТИСОДИЁТИНИНГ ЮҚОРИ БАРҚАРОР
ЎСИШ СУРЪАТЛАРИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЙ
КЎРСАТКИЧЛАР ТАҲЛИЛИ
2014 йил
Режа:
2.1.Жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган ўзгаришлар ва турли
салбий тенденциялар.
2.2.Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш борасида
қўлга киритилган натижаларнинг халқаро молия ташкилотлари
томонидан юксак баҳоланаётгани.
2.3.Иқтисодиётимизда юз бераётган жиддий таркибий ва сифат
ўзгаришлари.
Айрим ривожланган мамлакатларда ЯИМнинг ўсиш
суръатлари (олдинги йилга нисбатан фоизда)
2.1.Жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган ўзгаришлар ва турли
салбий тенденциялар
2.1.1
Kurashishga qurbim yetmay qolgan ondan boshlab o‘limimga roziman. F. ENGELS
Ривожланган мамлакатларда ишсизлик даражаси
2.1.2
Burchni ado etganlik tuyg‘usi o‘lim dahshatini yakson etadi, halol kechirilgan umr esa xotirjam
ko‘z yumish imkonini beradi. M. GORKIY
Айрим мамлакатларда 2012 йил якунида давлат
бюджети тақчиллиги даражаси
2.1.3
Hayotning butun quvonchi ijodda. Ijod qilish o‘limni mahv etishdir. R. ROLLAN
Ривожланган мамлакатларда ташқи қарз даражаси
(2012 йил 30 июндаги ҳолати)
Мамлакат Ташқи қарз,
миллион АҚШ
долл.
Аҳоли жон бошига
ташқи қарз
миқдори, АҚШ
долл.
ЯИМга нисбатан
ташқи қарз, фоиз
Европа Иттифоқи 16080000 32092 108
АҚШ* 15033607 50000 100
Буюк Британия 9836000 147060 416
Германия 5624000 63493 159
Франция 5633000 74410 188
Япония 2719000 19300 57
Испания 2570000 52588 165
Италия 2684000 39234 101
Ирландия 2357000 482340 1307,6
2.1.4
Insoniyat deganimizda, tiriklardan ko‘ra ko‘proq marhumlarni nazarda tutamiz.
K. A. TIMIRYAZEV
“Катта йигирмалик - G20” саммитлари ва уларда кўриб чиқилган
асосий муаммолар
Ўтказилган
санаси
Ўтказилган жойи Кўриб чиқилган муаммолар ва қабул қилинган ечимларнинг қисқача мазмуни
2008 йил 14-16
ноябрь
Вашингтон (АҚШ) Саммит қатнашчиларининг қўшма баёнотида молиявий бозорлар ҳамда кегусидаги инқирозларнинг олдини олиш
учун тартибга солувчи режимларни мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотларнинг бешта тамойилини тасдиқладилар.
2009 йил
2 апрель
Лондон (Буюк
Британия)
Жаҳон молия тизимини жиддий ислоҳ қилиш бўйича олтита асосий жиҳатдан иборат келишув қабул қилинди:
1) ХВЖ ресурсларини кўпайтириш ва инқироздан энг кўп азият чеккан мамлакатларга ёрдам кўрсатиш учун маблағ
ажратиш; 2) “солиқ оазис”ларига қарши курашиш; 3) компаниялар ва банкларнинг менежменти учун бонус
тўловларини тартибга солиш; 4) конъюнктурага оид чора-тадбирларнинг миллий пакетлари; 5) молиявий бозорлар
устидан назоратни кучайтириш; 6) миллий иқтисодиётларнинг барқарорлигини таъминлаш. Асосий якун – бир ярим
йил ичида G20 қатнашчилари 5 трлн. долл. миқдоридаги маблағни иқтисодий муаммоларни ҳал этишга
йўналтирадилар. Мазкур маблағнинг 1/5 қисми Халқаро Валюта Жамғармасига ўтказилади.
2009 йил 24-25
сентябрь
Питтсбург
(АҚШ)
G20 глобал иқтисодиёт муаммоларини ҳал этиш учун асосий формат бўлиб қолиши ҳақида қарор қабул қилинди.
Компанияларнинг топ-менежерлари учун бонусларни чеклаш ҳамда жаҳон молиявий институтлари квоталарини
ривожланаётган мамлакатлар фойдасига қайта тақсимлаш тўғрисида келишиб олинди.
2010 йил 26-27 июль Торонто (Канада) G20 аъзолари 2013 йилнинг охиригача савдо ва инвестициялар соҳасидаги протекционистик чораларни, шунингдек,
янги экспорт чекловларини киритишни тақиқлаш тўғрисида келишиб олдилар. 2011 йилдан бошлаб бюджет
тақчиллигини қисқартириш жараёнларига киришиш, натижада икки йилдан сўнг бюджет тақчиллигини 2 баравар
камайтиришга келишилди. Молия институтлари банкротлиги ҳамда банкротлик чоғида солиқ тўловчиларни ҳимоя
қилиш тамойиллари қабул қилинди. Коррупция ва унинг жаҳон иқтисодиётига салбий таъсирига қарши курашиш
бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишга оид ишчи гуруҳ тузилди.
2010 йил 11-12
ноябрь
Сеул (Жанубий Корея) “Валюта урушлари”га қарши чоралар ишлаб чиқилди. Валюта курсларини ҳаддан ортиқ тебранишларига йўл
қўймаслик, шунингдек, иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга йўналтирилган валюталарнинг рақобатлашув
асосидаги девальвациясидан ўзини тийиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Савдо ва молиявий протекционизмга йўл
қўймаслик борасида келишиб олинди.
2011 йил 3-4 ноябрь Канна (Франция) Жаҳон иқтисодиёти ҳолати, жаҳон валюта-молия тизимини ислоҳ қилиш ва молия бозорларини тартибга солиш,
шунингдек, хомашё товарлари нархларининг тебраниши муаммоси кўриб чиқилди. Бандликни таъминлаш,
ижтимоий ҳимоя ва коррупцияга қарши курашишни кучайтириш муаммоларига эътибор қаратилди. Грецияни
Европа Иттифоқининг кредит бўйича кўмаги юзасидан референдум ўтказишдан воз кечишга мажбур қилиниб, ХВЖ
ресурслари ҳажмини кўпайтиришга қарор қилинди.
2012 йил 18-19 июнь Лос-Кабос
(Мексика)
Молиявий барқарорликни таъминлаш ва иқтисодий инқироз оқибатларини бартараф этиш мақсадида ишлатилиши
мумкин бўлган ХВЖ захирасини кўпайтириш учун қўшимча 450 млрд. долл. ажратишга қарор қилинди.
2.1.5
7
2009-2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга қарши чора-тадбирлар
дастурида назарда тутилган асосий йўналишлар
Экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг барқарор фаолиятини
таъминлаш чора-тадбирлари
Мамлакатимиздаги товар ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчиларнинг
маҳсулотларига ички талабни инфляция даражасига салбий таъсир этмайдиган йўллар
билан рағбатлантириш бўйича чоралар
Иқтисодиётнинг реал сектори соҳасида ресурс базасини кенгайтириш ва инвестицион
фаолликнинг ўсишини таъминлаш чоралари
Электроэнергетика соҳасини модернизация қилиш, энергия сиғимини қисқартириш ва
энергияни тежаш тизимини жорий этиш
Кичик бизнес ривожини қўллаб-қувватлашни кучайтириш, аҳоли бандлигига ва янги иш
ўринлари ташкил этишга кўмаклашиш
2.2.Мамлакатимиз ривожланиш натижаларининг халқаро молия ташкилотлари
томонидан юксак баҳоланаётгани
2.2.1
Yashab turib, dunyoda o‘zining borligini bildira olmaslik — menga dahshat bo‘lib tuyuladi.
N. V. GOGOL
8
2.2.2
Bo‘lak yaxshi nom istama, shul yetar —
Seni yaxshi odam desa el agar.
SA’DIY
Бюджет тақчиллигининг вужудга келишига
қуйидагилар сабаб бўлади
9
ишлаб чиқаришнинг пасайиб кетиши
харажатларнинг ҳаддан ташқари ўсиб кетиши
товарлар билан таъминланмаган пул эмиссияси
ҳарбий саноат мажмуасини молиялаштириш бўйича сарф-
харажатларнинг ўсиши
яширин, яъни нолегал иқтисодиёт, унумсиз харажатлар,
йўқотишлар ҳажмининг ўсиб бориши ва бошқалар
Hayot qisqa, lekin shuhrat mangu bo‘lishi mumkin.
SITSERON
Ташқи қарз ҳажми бўйича мамлакатлар рейтинги
2011
йилдаги
ўрни
Мамлакат 2011 йилдаги
ташқи қарз
ҳажми, млрд.долл
Йил давомидаги
ўзгариш
ЯИМга нисбатан
фоизда
1 АҚШ 15033 8% 100%
2 Буюк Британия 9836 10% 407%
3 Франция 5633 20% 203%
4 Германия 5624 19% 157%
5 Япония 2719 11% 46%
6 Италия 2684 21% 122%
7 Нидерландия 2655 12% 316%
8 Испания 2570 19% 172%
9 Ирландия 2352 3% 1081%
10 Бельгия 1399 13% 272%
11 Австралия 1377 9% 93%
12 Швейцария 1346 12% 212%
13 Канада 1181 17% 68%
14 Швеция 1016 19% 189%
15 Гонконг 903 20% 371%
...
23 Россия 519,4 6% 28%
10
Nodon qariya hamisha kalon-dimog‘ va takabbur bo‘ladi.
J. LABRUYER
11
Мамлакат тўлов ва савдо балансларининг
асосий мазмуни
Тўловбаланси
Ташқи савдо
баланси
товар операциялари бўйича пул тушуми
ва тўловларини қамраб олади
хизматлар (почта, муҳандислик, суғурта ва б.) бўйича тушум ва
тўловлар
капиталнинг ҳаракати ва кредитлар (инвестициялар, омонатлар,
фоизлар, фойда ва б.) билан боғлиқ пул оқимлари
дипломатик хизматларни молиялаштириш, хорижий сайёҳлик, пул
ўтказмалари, пенсиялар ва бошқалар бўйича ҳисоб-китоблар
2.2.3
Usti g‘ubor bosgan asriy shishada
Otashnafas gulob qalqib turadi.
M. Yu. LERMONTOV
Ўзбекистоннинг ташқи савдо кўрсаткичлари
динамикаси, миллиард доллар
12Hamma narsaga qiziqishini yo‘qotgan odam xotirasini ham yo‘qotadi.
I. GYOTE
Маълумот ўрнида!
Жаҳон молия институтлари – жаҳон молиявий ва иқтисодий тизими барқарорлигини
таъминлаш мақсадида ушбу жараёнларни тартибга солиш, мувофиқлаштириш бўйича
чора-тадбирларини ишлаб чиқадиган, турли восита ва йўллар билан қўллаб-
қувватлайдиган ва тавсиялар берадиган халқаро ва миллий молиявий ташкилотлар.
Халқаро валюта жамғармаси – халқаро савдо ва валюта ҳамкорлигини
ривожлантиришга таъсир кўрсатиш мақсадида 1944 йилда ташкил этилган халқаро
валюта-молия ташкилоти. Халқаро валюта жамғарамаси – аъзо давлатлар ўртасида
валюта-кредит муносабатларини тартибга солиб туриш ва уларга тўлов балансининг
камомади билан боғлиқ валютавий қийинчиликлар пайтида чет эл валютасида қисқа ва
узоқ муддатли кредитлар бериш йўли билан молиявий ёрдам кўрсатиш учун
мўлжалланган ҳукуматлараро ташкилот. ХВЖ ўз фаолиятини 1947 йил 1 мартдан
бошлаган.
Жаҳон банки – 1944 йилда Халқаро валюта жамғармаси билан бир вақтда тузилган
биринчи давлатлараро инвестиция институти бўлиб, ўз фаолиятини 1946 йил 25 июнда
бошлаган.
Осиё тараққиёт банки – Осиё ва Узоқ Шарқ минтақасига бевосита қарзлар бериш
ҳамда техник жиҳатдан кўмаклашиш орқали мазкур мамлакатлар иқтисодиёти
ўсишини рағбатлантириш мақсадида 1966 йилда ташкил этилган банк.
2.2.4 Keksalik ahmoq uchun — og‘ir yuk, johil uchun — qish, ilm ahli uchun ayni hosil davridir. F. VOLTER
Халқаро экспертларнинг эътирофи
Маълумки, Халқаро валюта жамғармаси Келишув моддаларининг IV моддасига биноан жамғарма ҳар
йилда бир марта аъзо давлатлар билан икки томонлама муҳокама ўтказади. Жамғарма ходимларидан
иборат гуруҳ мамлакатга ташриф буюриб, иқтисодий ва молиявий маълумотлар йиғади ҳамда
мамлакат иқтисодиёти ва иқтисодий сиёсатидаги ўзгаришларни расмий шахслар билан муҳокама
қилади. Ўз қароргоҳига қайтгач, ходимлар ХВЖ Ижроия кенгашидаги муҳокама учун асос бўлиб
хизмат қиладиган баёнот тайёрлайдилар.
2011 йилнинг 2-15 ноябрида Халқаро Валюта Жамғармасининг Яқин Шарқ ва
Марказий Осиё мамлакатлари департаменти бўлим бошлиғи ўринбосари Вероника
Бакалу хоним раҳбарлигидаги миссияси Тошкент шаҳрида бўлди. Халқаро валюта
жамғармасининг кейинги баҳолаш миссияси баёнотида жумладан бундай дейилади:
“Ўзбекистон жадал ўсишга эришди ва глобал молиявий инқирозга қарши самарали чоралар кўрди.
Кейинги беш йилда Ўзбекистонда ўсиш сурьатлари ўртача 8,5 фоизни ташкил этди ва бу Марказий
Осиёдаги ўртача ўсиш кўрсаткичидан юқоридир. Қатор йиллар давомида кузатилган бюджет
профицити, расмий захиралар даражасининг юқорилиги, давлат қарзининг камлиги, барқарор банк
тизими ва халқаро молия бозорларидан қарз олишга эҳтиёткорлик билан ёндашиш мамлакатни глобал
инқирознинг бевосита оқибатларидан ҳимоя қилди… Миссия 2011-2013 йилларда ялпи ички
маҳсулот 8,3 фоиз кўпайишини кутмоқда ва ўрта муддатли истиқболда иқтисодиётнинг юқори ўсиш
суръатлари сақланиб қолишини башорат қилмоқда”.
14
2.2.5
Yoshmisan, keksani sen hurmat ayla,
O’zing ham qariysan, hozirdan o‘yla.
ATTOR
15
“Мамлакатимиз иқтисодиётида амалга
оширилаётган таркибий ўзгаришлар алоҳида
эътиборга лойиқдир. Ҳаммамиз яхши
биламизки, бизга собиқ совет тизимидан бир
томонлама ривожланган, фақат хомашё
етиштиришга йўналтирилган, пахта
яккаҳокимлиги ҳалокатли даражада авжига
чиққан, ишлаб чиқариш ва социал
инфратузилмаси ўта қолоқ, аҳоли жон бошига
истеъмол кўрсаткичи энг паст бўлган
иқтисодиёт мерос бўлиб қолган эди. Шуни
эътиборга оладиган бўлсак, иқтисодиётимизда
таркибий ўзгаришларни амалга ошириш
вазифасини ҳал этиш қанчалик муҳим стратегик
аҳамиятга эга экани ҳақида ортиқча гапиришга
зарурат йўқ, деб ўйлайман”
Иқтисодиёт таркиби – кўп қиррали тушунча бўлиб, уни хўжалик тизимининг турли
элементларининг ўзаро нисбатини акс эттирувчи ҳар хил нуқтаи назардан кўриб чиқиш
мумкин. Одатда тармоқ, такрор ишлаб чиқариш, ҳудудий ва ташқи савдо таркиблари бир-
биридан ўзаро фарқланади.
23.06.2015 16
Ўзбекистонда ўзига хос, принципиал аҳамиятга эга бўлган ўта жиддий муаммолар ҳам
юзага келди
1. Республикада демографик вазиятнинг мураккаблиги
2. Республика иқтисодиётининг бирёқлама, ҳаддан ташқари номақбул
ихтисослаштирилиши натижасида қишлоқ хўжалиги ҳамда саноатда асосан хомашёни
бирламчи қайта ишлаш тармоқлари устунлик қилиб, тайёр маҳсулот, халқ истеъмоли
моллари ишлаб чиқарувчи тармоқларнинг улуши пасайиб кетди.
3. Ишлаб чиқарувчи кучлар ва, аввало, саноат объектлари асосан стихияли равишда,
аниқроғи, ҳар хил ўзбошимчалик, буйруқбозлик қарорлари асосида жойлаштирилди.
4. Республикадаги ижтимоий аҳволнинг, одамларнинг ижтимоий таъминоти ва уларни
ижтимоий ҳимоя қилишнинг мутлақо қониқарсизлиги
23.06.2015 17
Собиқ Иттифоқ таркибида Ўзбекистоннинг асосий ижтимоий-иқтисодий
кўрсаткичлари даражаси
23.06.2015 18
Кўрсаткич Миқдори
Саноатда тайёр маҳсулотнинг улуши 50 фоиз
Қайта ишланмасдан республика ташқарисига чиқарилган қишлоқ хўжалиги
маҳсулотининг улуши
80 фоиздан кўпроқ
Республикадан олиб кетилаётган маҳсулот таркибида хомашё, материаллар ва
чала тайёр маҳсулотлар улуши
65 фоиздан кўпроқ
Республикага келтирилаётган товарлар таркибида саноат маҳсулотлари
(машиналар, асбоб-ускуналар, енгил саноат, ва озиқ-овқат маҳсулотлари) улуши
60 фоиз
Собиқ Иттифоқ таркибидаги Ўзбекистон ижтимоий ишлаб чиқариш тузилишидаги
чуқур номутаносибликлар
54
30
9
37
14 16
0
20
40
60
Енгил саноат Озиқ-овқат саноати Машинасозлик саноати
1940 йил 1990 йил
Ўзбекистонда 1940-1990 йилларда ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида айрим
саноат тармоқлари улушининг ўзгариши, фоизда
19
Таркибий ўзгаришлар сиёсати – давлат томонидан амалга ошириладиган, иқтисодиётнинг
таркибий тузилишини такомиллаштириш, унинг самарадорлигини оширишга қаратилган чора-
тадбирлар мажмуи.
Юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимиз хукумати
томонидан таркибий ўзгаришларни амалга оширишда қуйидаги устувор
вазифалар белгилаб олинди:
 асосан хомашё етиштиришга ихтисослашган иқтисодиётимизнинг бир
томонлама ривожланишини бартараф этиш;
 тармоқ тузулишини тубдан ўзгартириш;
 ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати ва рақобатдошлигини жаҳон
бозори талабларига жавоб берадиган даражага етказиш;
 мамлакатимиз энергетика ва озиқ-овқат мустақиллигини таъминловчи
тармоқларни, ўзак тармоқлар ҳисобланувчи нефть ва газ саноатини
ривожлантириш;
 ички бозорда талаб билан таклиф ўртасидаги мутаносибликка эришиш;
 қишлоқ хўжалигида пахта билан бир қаторда ғаллачилик, картошкачилик,
ем-хашак етиштиришни ривожлантириш ва бошқалар.
2.3.Иқтисодиётимизда юз бераётган жиддий таркибий ва сифат
ўзгаришлари
2.3.1
Ayrim dori-darmonlar dardning o‘zidan ko‘ra ham xavfliroqdir.
SENEKA
1
• мамлакат иқтисодиётининг диверсификациялашув даражасини кўтариш, яъни
ишлаб чиқарилаётган товарлар ва хизматлар номенклатурасини кенгайтириш,
ЯИМ, экспорт каби устувор йўналишлар кўрсаткичларида алоҳида тармоқ
маҳсулоти ёки маҳсулот гуруҳининг устунлик қилишига барҳам бериш
2
• ташқи бозорлардаги конъюнктура ўзгаришларига кам таъсирчан бўлган
тармоқлар ва соҳаларнинг ЯИМ ва бандликдаги улушининг юқори бўлишини
таъминлаш
3
• тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи, шунингдек, экспорт қилувчи корхона ва
тармоқларнинг хомашё ва бутловчи қисмлар билан таъминланишида маҳаллий
корхоналар улушининг устунлигига эришиш
4
• юқори технологиялар ва замонавий техника билан қуролланган, арзон ва
сифатли, ташқи бозорда бемалол рақобатга кириша оладиган саноат
тармоқларининг саноат ишлаб чиқариши кўрсаткичларидаги улушини
ошириш
5
• конъюнктура ўзгаришларига тез мослашувчан, капитал сиғими паст бўлган
соҳа ва тармоқларнинг ялпи иқтисодий кўрсаткичлардаги салмоғини
оширишга эришиш йўналишларида олиб борилмоқда
20
Иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида таркибий
ўзгаришлар сиёсати:
2.3.2
Foydasi yo‘q har qanday lazzatdan voz kechmoq lozim.
DEMOKRIT
21
Мамлакатимизда ўтган даврларда саноатни ривожлантиришнинг асосий
омиллари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
 мақсадли дастурларни амалга ошириш;
 инфратузилмани шакллантириш (сув, газ, электр энергияси, транспорт ва
бошқалар);
 енгил саноат соҳасида янги корхоналар ташкил этиш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб
чиқаришни ўзлаштириш;
 чарм хомашёсини қайта ишлаш соҳасида янги корхоналар ташкил этиш ва янги
маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;
 қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида янги корхоналар ташкил
этиш ва бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлаш;
 халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш ва улар билан бозорни тўла
таъминлаш;
 қурилиш материаллари индустриясини ривожлантириш;
 саноатни ривожлантиришда банк кредитлари таъсирчанлигини ошириш;
 саноатни ривожлантиришда қўшма корхоналарнинг улушини ошириш;
 маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш;
 маҳаллийлаштириш дастури ва халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси
доирасида яратилган имтиёз ва преференциялардан кенг фойдаланиш;
 ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти кўламини кенгайтириш, кичик
корхоналар маҳсулотларини экспортга йўналтиришга кўмаклашиш.
2.3.3
Har qanday ortiqcha narsa yo asabni, yoinki didni rasvo qiladi.
J. JUBER
22
2014 ЙИЛГИ ИҚТИСОДИЙ ДАСТУРНИНГ ЭНГ МУҲИМ
ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА УСТУВОР ВАЗИФАЛАРИ
1
• Юқори суръатлар билан ўсиб боришини таъминлаш, бунинг учун мавжуд барча
резерв ва имкониятларни сафарбар этиш борасида қабул қилинган стратегияни
давом эттириш
2
• Саноат соҳасида юксак технологияларга асосланган ва замонавий муҳим
объектлар ва қувватларни ишга тушириш, инвестицияларни ошириш ва
такомиллаштириш
3
• Мамлакатда рақобат муҳитини шакллантириш
4
• Ишбилармонлик – бизнес юритиш учун амалий қулай шароит туғдириб бериш,
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва
рағбатлантириш
5
• Ижтимоий соҳани ривожлантириш, иш жойларини шакллантириш ва аҳоли
бандлиги, уй-жойлар қуриш ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш, таълим-
тарбия жараёнлари ва соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ этиш ва
такомиллаштириш
2.3.4 Hamma narsada me’yor bo‘lishi kerak.
SOLON
2014 ЙИЛНИНГ АСОСИЙ
МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
(прогнозлари % да)
2.3.5
Har qanday ortiqchalik illatdir.
SENEKA
Эътиборингиз учун
раҳмат!

More Related Content

Viewers also liked

Gobierno SOA - Estructura, Organización, Repositorio, Entregables, Capacidades
Gobierno SOA - Estructura, Organización, Repositorio, Entregables, CapacidadesGobierno SOA - Estructura, Organización, Repositorio, Entregables, Capacidades
Gobierno SOA - Estructura, Organización, Repositorio, Entregables, CapacidadesIntellego Chile
 
Strausser - Business Development - Infographic
Strausser - Business Development - InfographicStrausser - Business Development - Infographic
Strausser - Business Development - InfographicDavid Strausser
 
[DevFest Nantes 2016] Les Pipelines Jenkins dans la vraie vie
[DevFest Nantes 2016] Les Pipelines Jenkins dans la vraie vie[DevFest Nantes 2016] Les Pipelines Jenkins dans la vraie vie
[DevFest Nantes 2016] Les Pipelines Jenkins dans la vraie vieJean-Philippe Briend
 
Pp civica el estado
Pp civica el estadoPp civica el estado
Pp civica el estadoana carrasco
 
Civica páginas 18 a 22
Civica páginas 18 a 22Civica páginas 18 a 22
Civica páginas 18 a 22ana carrasco
 
Nike - Strategic Marketing
Nike - Strategic MarketingNike - Strategic Marketing
Nike - Strategic MarketingMrudula Kavuri
 

Viewers also liked (10)

Gobierno SOA - Estructura, Organización, Repositorio, Entregables, Capacidades
Gobierno SOA - Estructura, Organización, Repositorio, Entregables, CapacidadesGobierno SOA - Estructura, Organización, Repositorio, Entregables, Capacidades
Gobierno SOA - Estructura, Organización, Repositorio, Entregables, Capacidades
 
ICT_ ewaste commerce
ICT_ ewaste  commerceICT_ ewaste  commerce
ICT_ ewaste commerce
 
Strausser - Business Development - Infographic
Strausser - Business Development - InfographicStrausser - Business Development - Infographic
Strausser - Business Development - Infographic
 
[DevFest Nantes 2016] Les Pipelines Jenkins dans la vraie vie
[DevFest Nantes 2016] Les Pipelines Jenkins dans la vraie vie[DevFest Nantes 2016] Les Pipelines Jenkins dans la vraie vie
[DevFest Nantes 2016] Les Pipelines Jenkins dans la vraie vie
 
Family, Peers, Education
Family, Peers, EducationFamily, Peers, Education
Family, Peers, Education
 
Pp civica el estado
Pp civica el estadoPp civica el estado
Pp civica el estado
 
O que é ser cidadão
O que é ser cidadãoO que é ser cidadão
O que é ser cidadão
 
Civica páginas 18 a 22
Civica páginas 18 a 22Civica páginas 18 a 22
Civica páginas 18 a 22
 
munna_IT
munna_ITmunna_IT
munna_IT
 
Nike - Strategic Marketing
Nike - Strategic MarketingNike - Strategic Marketing
Nike - Strategic Marketing
 

Similar to уиирс 2 маъруза

“Мамлакат ташқи иқтисодий фаолият статистикаси таҳлили” мавзусидан тақдимот
“Мамлакат ташқи иқтисодий фаолият статистикаси таҳлили” мавзусидан тақдимот“Мамлакат ташқи иқтисодий фаолият статистикаси таҳлили” мавзусидан тақдимот
“Мамлакат ташқи иқтисодий фаолият статистикаси таҳлили” мавзусидан тақдимотssuserbda456
 
1_мавзу_Макроиқтисодиёт_ва_молия_дунёси_.pptx
1_мавзу_Макроиқтисодиёт_ва_молия_дунёси_.pptx1_мавзу_Макроиқтисодиёт_ва_молия_дунёси_.pptx
1_мавзу_Макроиқтисодиёт_ва_молия_дунёси_.pptxHazard101
 
Инфлясиянинг сабаблари, пулнинг миқдорий назарияси. Пул массасининг кўпайиши....
Инфлясиянинг сабаблари, пулнинг миқдорий назарияси. Пул массасининг кўпайиши....Инфлясиянинг сабаблари, пулнинг миқдорий назарияси. Пул массасининг кўпайиши....
Инфлясиянинг сабаблари, пулнинг миқдорий назарияси. Пул массасининг кўпайиши....euneuphoria
 
Пулнинг миқдорий назарияси. Баҳолар даражаси ва ялпи талаб ўртасидаги тескари...
Пулнинг миқдорий назарияси. Баҳолар даражаси ва ялпи талаб ўртасидаги тескари...Пулнинг миқдорий назарияси. Баҳолар даражаси ва ялпи талаб ўртасидаги тескари...
Пулнинг миқдорий назарияси. Баҳолар даражаси ва ялпи талаб ўртасидаги тескари...euneuphoria
 
Milliy xisoblar tizimi
Milliy xisoblar tizimiMilliy xisoblar tizimi
Milliy xisoblar tizimissuserbda456
 
Milliy xisoblar tizimi
Milliy xisoblar tizimiMilliy xisoblar tizimi
Milliy xisoblar tizimissuserbda456
 
14-МАВЗУ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВА УНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ЎЛЧАМЛАРИ. ЯЛПИ МИЛЛИЙ МА...
14-МАВЗУ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВА УНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ЎЛЧАМЛАРИ. ЯЛПИ МИЛЛИЙ МА...14-МАВЗУ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВА УНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ЎЛЧАМЛАРИ. ЯЛПИ МИЛЛИЙ МА...
14-МАВЗУ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВА УНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ЎЛЧАМЛАРИ. ЯЛПИ МИЛЛИЙ МА...JavohirKamolxonov
 
9-Мавзу ист,жам,инвudydhshdhdydjsjdyst .pptx
9-Мавзу ист,жам,инвudydhshdhdydjsjdyst .pptx9-Мавзу ист,жам,инвudydhshdhdydjsjdyst .pptx
9-Мавзу ист,жам,инвudydhshdhdydjsjdyst .pptxMIRAFZALMIRTOJIYEV
 

Similar to уиирс 2 маъруза (10)

“Мамлакат ташқи иқтисодий фаолият статистикаси таҳлили” мавзусидан тақдимот
“Мамлакат ташқи иқтисодий фаолият статистикаси таҳлили” мавзусидан тақдимот“Мамлакат ташқи иқтисодий фаолият статистикаси таҳлили” мавзусидан тақдимот
“Мамлакат ташқи иқтисодий фаолият статистикаси таҳлили” мавзусидан тақдимот
 
1_мавзу_Макроиқтисодиёт_ва_молия_дунёси_.pptx
1_мавзу_Макроиқтисодиёт_ва_молия_дунёси_.pptx1_мавзу_Макроиқтисодиёт_ва_молия_дунёси_.pptx
1_мавзу_Макроиқтисодиёт_ва_молия_дунёси_.pptx
 
Инфлясиянинг сабаблари, пулнинг миқдорий назарияси. Пул массасининг кўпайиши....
Инфлясиянинг сабаблари, пулнинг миқдорий назарияси. Пул массасининг кўпайиши....Инфлясиянинг сабаблари, пулнинг миқдорий назарияси. Пул массасининг кўпайиши....
Инфлясиянинг сабаблари, пулнинг миқдорий назарияси. Пул массасининг кўпайиши....
 
Dars 5.2
Dars 5.2Dars 5.2
Dars 5.2
 
Пулнинг миқдорий назарияси. Баҳолар даражаси ва ялпи талаб ўртасидаги тескари...
Пулнинг миқдорий назарияси. Баҳолар даражаси ва ялпи талаб ўртасидаги тескари...Пулнинг миқдорий назарияси. Баҳолар даражаси ва ялпи талаб ўртасидаги тескари...
Пулнинг миқдорий назарияси. Баҳолар даражаси ва ялпи талаб ўртасидаги тескари...
 
Milliy xisoblar tizimi
Milliy xisoblar tizimiMilliy xisoblar tizimi
Milliy xisoblar tizimi
 
Milliy xisoblar tizimi
Milliy xisoblar tizimiMilliy xisoblar tizimi
Milliy xisoblar tizimi
 
14-МАВЗУ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВА УНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ЎЛЧАМЛАРИ. ЯЛПИ МИЛЛИЙ МА...
14-МАВЗУ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВА УНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ЎЛЧАМЛАРИ. ЯЛПИ МИЛЛИЙ МА...14-МАВЗУ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВА УНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ЎЛЧАМЛАРИ. ЯЛПИ МИЛЛИЙ МА...
14-МАВЗУ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВА УНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ЎЛЧАМЛАРИ. ЯЛПИ МИЛЛИЙ МА...
 
Dars 1.5
Dars 1.5Dars 1.5
Dars 1.5
 
9-Мавзу ист,жам,инвudydhshdhdydjsjdyst .pptx
9-Мавзу ист,жам,инвudydhshdhdydjsjdyst .pptx9-Мавзу ист,жам,инвudydhshdhdydjsjdyst .pptx
9-Мавзу ист,жам,инвudydhshdhdydjsjdyst .pptx
 

уиирс 2 маъруза

  • 1. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси Маърузачи: и.ф.н. Ш.И.Мустафакулов 2-маъруза МАМЛАКАТИМИЗ ИҚТИСОДИЁТИНИНГ ЮҚОРИ БАРҚАРОР ЎСИШ СУРЪАТЛАРИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАР ТАҲЛИЛИ 2014 йил Режа: 2.1.Жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган ўзгаришлар ва турли салбий тенденциялар. 2.2.Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш борасида қўлга киритилган натижаларнинг халқаро молия ташкилотлари томонидан юксак баҳоланаётгани. 2.3.Иқтисодиётимизда юз бераётган жиддий таркибий ва сифат ўзгаришлари.
  • 2. Айрим ривожланган мамлакатларда ЯИМнинг ўсиш суръатлари (олдинги йилга нисбатан фоизда) 2.1.Жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган ўзгаришлар ва турли салбий тенденциялар 2.1.1 Kurashishga qurbim yetmay qolgan ondan boshlab o‘limimga roziman. F. ENGELS
  • 3. Ривожланган мамлакатларда ишсизлик даражаси 2.1.2 Burchni ado etganlik tuyg‘usi o‘lim dahshatini yakson etadi, halol kechirilgan umr esa xotirjam ko‘z yumish imkonini beradi. M. GORKIY
  • 4. Айрим мамлакатларда 2012 йил якунида давлат бюджети тақчиллиги даражаси 2.1.3 Hayotning butun quvonchi ijodda. Ijod qilish o‘limni mahv etishdir. R. ROLLAN
  • 5. Ривожланган мамлакатларда ташқи қарз даражаси (2012 йил 30 июндаги ҳолати) Мамлакат Ташқи қарз, миллион АҚШ долл. Аҳоли жон бошига ташқи қарз миқдори, АҚШ долл. ЯИМга нисбатан ташқи қарз, фоиз Европа Иттифоқи 16080000 32092 108 АҚШ* 15033607 50000 100 Буюк Британия 9836000 147060 416 Германия 5624000 63493 159 Франция 5633000 74410 188 Япония 2719000 19300 57 Испания 2570000 52588 165 Италия 2684000 39234 101 Ирландия 2357000 482340 1307,6 2.1.4 Insoniyat deganimizda, tiriklardan ko‘ra ko‘proq marhumlarni nazarda tutamiz. K. A. TIMIRYAZEV
  • 6. “Катта йигирмалик - G20” саммитлари ва уларда кўриб чиқилган асосий муаммолар Ўтказилган санаси Ўтказилган жойи Кўриб чиқилган муаммолар ва қабул қилинган ечимларнинг қисқача мазмуни 2008 йил 14-16 ноябрь Вашингтон (АҚШ) Саммит қатнашчиларининг қўшма баёнотида молиявий бозорлар ҳамда кегусидаги инқирозларнинг олдини олиш учун тартибга солувчи режимларни мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотларнинг бешта тамойилини тасдиқладилар. 2009 йил 2 апрель Лондон (Буюк Британия) Жаҳон молия тизимини жиддий ислоҳ қилиш бўйича олтита асосий жиҳатдан иборат келишув қабул қилинди: 1) ХВЖ ресурсларини кўпайтириш ва инқироздан энг кўп азият чеккан мамлакатларга ёрдам кўрсатиш учун маблағ ажратиш; 2) “солиқ оазис”ларига қарши курашиш; 3) компаниялар ва банкларнинг менежменти учун бонус тўловларини тартибга солиш; 4) конъюнктурага оид чора-тадбирларнинг миллий пакетлари; 5) молиявий бозорлар устидан назоратни кучайтириш; 6) миллий иқтисодиётларнинг барқарорлигини таъминлаш. Асосий якун – бир ярим йил ичида G20 қатнашчилари 5 трлн. долл. миқдоридаги маблағни иқтисодий муаммоларни ҳал этишга йўналтирадилар. Мазкур маблағнинг 1/5 қисми Халқаро Валюта Жамғармасига ўтказилади. 2009 йил 24-25 сентябрь Питтсбург (АҚШ) G20 глобал иқтисодиёт муаммоларини ҳал этиш учун асосий формат бўлиб қолиши ҳақида қарор қабул қилинди. Компанияларнинг топ-менежерлари учун бонусларни чеклаш ҳамда жаҳон молиявий институтлари квоталарини ривожланаётган мамлакатлар фойдасига қайта тақсимлаш тўғрисида келишиб олинди. 2010 йил 26-27 июль Торонто (Канада) G20 аъзолари 2013 йилнинг охиригача савдо ва инвестициялар соҳасидаги протекционистик чораларни, шунингдек, янги экспорт чекловларини киритишни тақиқлаш тўғрисида келишиб олдилар. 2011 йилдан бошлаб бюджет тақчиллигини қисқартириш жараёнларига киришиш, натижада икки йилдан сўнг бюджет тақчиллигини 2 баравар камайтиришга келишилди. Молия институтлари банкротлиги ҳамда банкротлик чоғида солиқ тўловчиларни ҳимоя қилиш тамойиллари қабул қилинди. Коррупция ва унинг жаҳон иқтисодиётига салбий таъсирига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишга оид ишчи гуруҳ тузилди. 2010 йил 11-12 ноябрь Сеул (Жанубий Корея) “Валюта урушлари”га қарши чоралар ишлаб чиқилди. Валюта курсларини ҳаддан ортиқ тебранишларига йўл қўймаслик, шунингдек, иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга йўналтирилган валюталарнинг рақобатлашув асосидаги девальвациясидан ўзини тийиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Савдо ва молиявий протекционизмга йўл қўймаслик борасида келишиб олинди. 2011 йил 3-4 ноябрь Канна (Франция) Жаҳон иқтисодиёти ҳолати, жаҳон валюта-молия тизимини ислоҳ қилиш ва молия бозорларини тартибга солиш, шунингдек, хомашё товарлари нархларининг тебраниши муаммоси кўриб чиқилди. Бандликни таъминлаш, ижтимоий ҳимоя ва коррупцияга қарши курашишни кучайтириш муаммоларига эътибор қаратилди. Грецияни Европа Иттифоқининг кредит бўйича кўмаги юзасидан референдум ўтказишдан воз кечишга мажбур қилиниб, ХВЖ ресурслари ҳажмини кўпайтиришга қарор қилинди. 2012 йил 18-19 июнь Лос-Кабос (Мексика) Молиявий барқарорликни таъминлаш ва иқтисодий инқироз оқибатларини бартараф этиш мақсадида ишлатилиши мумкин бўлган ХВЖ захирасини кўпайтириш учун қўшимча 450 млрд. долл. ажратишга қарор қилинди. 2.1.5
  • 7. 7 2009-2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга қарши чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган асосий йўналишлар Экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг барқарор фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари Мамлакатимиздаги товар ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчиларнинг маҳсулотларига ички талабни инфляция даражасига салбий таъсир этмайдиган йўллар билан рағбатлантириш бўйича чоралар Иқтисодиётнинг реал сектори соҳасида ресурс базасини кенгайтириш ва инвестицион фаолликнинг ўсишини таъминлаш чоралари Электроэнергетика соҳасини модернизация қилиш, энергия сиғимини қисқартириш ва энергияни тежаш тизимини жорий этиш Кичик бизнес ривожини қўллаб-қувватлашни кучайтириш, аҳоли бандлигига ва янги иш ўринлари ташкил этишга кўмаклашиш 2.2.Мамлакатимиз ривожланиш натижаларининг халқаро молия ташкилотлари томонидан юксак баҳоланаётгани 2.2.1 Yashab turib, dunyoda o‘zining borligini bildira olmaslik — menga dahshat bo‘lib tuyuladi. N. V. GOGOL
  • 8. 8 2.2.2 Bo‘lak yaxshi nom istama, shul yetar — Seni yaxshi odam desa el agar. SA’DIY
  • 9. Бюджет тақчиллигининг вужудга келишига қуйидагилар сабаб бўлади 9 ишлаб чиқаришнинг пасайиб кетиши харажатларнинг ҳаддан ташқари ўсиб кетиши товарлар билан таъминланмаган пул эмиссияси ҳарбий саноат мажмуасини молиялаштириш бўйича сарф- харажатларнинг ўсиши яширин, яъни нолегал иқтисодиёт, унумсиз харажатлар, йўқотишлар ҳажмининг ўсиб бориши ва бошқалар Hayot qisqa, lekin shuhrat mangu bo‘lishi mumkin. SITSERON
  • 10. Ташқи қарз ҳажми бўйича мамлакатлар рейтинги 2011 йилдаги ўрни Мамлакат 2011 йилдаги ташқи қарз ҳажми, млрд.долл Йил давомидаги ўзгариш ЯИМга нисбатан фоизда 1 АҚШ 15033 8% 100% 2 Буюк Британия 9836 10% 407% 3 Франция 5633 20% 203% 4 Германия 5624 19% 157% 5 Япония 2719 11% 46% 6 Италия 2684 21% 122% 7 Нидерландия 2655 12% 316% 8 Испания 2570 19% 172% 9 Ирландия 2352 3% 1081% 10 Бельгия 1399 13% 272% 11 Австралия 1377 9% 93% 12 Швейцария 1346 12% 212% 13 Канада 1181 17% 68% 14 Швеция 1016 19% 189% 15 Гонконг 903 20% 371% ... 23 Россия 519,4 6% 28% 10 Nodon qariya hamisha kalon-dimog‘ va takabbur bo‘ladi. J. LABRUYER
  • 11. 11 Мамлакат тўлов ва савдо балансларининг асосий мазмуни Тўловбаланси Ташқи савдо баланси товар операциялари бўйича пул тушуми ва тўловларини қамраб олади хизматлар (почта, муҳандислик, суғурта ва б.) бўйича тушум ва тўловлар капиталнинг ҳаракати ва кредитлар (инвестициялар, омонатлар, фоизлар, фойда ва б.) билан боғлиқ пул оқимлари дипломатик хизматларни молиялаштириш, хорижий сайёҳлик, пул ўтказмалари, пенсиялар ва бошқалар бўйича ҳисоб-китоблар 2.2.3 Usti g‘ubor bosgan asriy shishada Otashnafas gulob qalqib turadi. M. Yu. LERMONTOV
  • 12. Ўзбекистоннинг ташқи савдо кўрсаткичлари динамикаси, миллиард доллар 12Hamma narsaga qiziqishini yo‘qotgan odam xotirasini ham yo‘qotadi. I. GYOTE
  • 13. Маълумот ўрнида! Жаҳон молия институтлари – жаҳон молиявий ва иқтисодий тизими барқарорлигини таъминлаш мақсадида ушбу жараёнларни тартибга солиш, мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирларини ишлаб чиқадиган, турли восита ва йўллар билан қўллаб- қувватлайдиган ва тавсиялар берадиган халқаро ва миллий молиявий ташкилотлар. Халқаро валюта жамғармаси – халқаро савдо ва валюта ҳамкорлигини ривожлантиришга таъсир кўрсатиш мақсадида 1944 йилда ташкил этилган халқаро валюта-молия ташкилоти. Халқаро валюта жамғарамаси – аъзо давлатлар ўртасида валюта-кредит муносабатларини тартибга солиб туриш ва уларга тўлов балансининг камомади билан боғлиқ валютавий қийинчиликлар пайтида чет эл валютасида қисқа ва узоқ муддатли кредитлар бериш йўли билан молиявий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган ҳукуматлараро ташкилот. ХВЖ ўз фаолиятини 1947 йил 1 мартдан бошлаган. Жаҳон банки – 1944 йилда Халқаро валюта жамғармаси билан бир вақтда тузилган биринчи давлатлараро инвестиция институти бўлиб, ўз фаолиятини 1946 йил 25 июнда бошлаган. Осиё тараққиёт банки – Осиё ва Узоқ Шарқ минтақасига бевосита қарзлар бериш ҳамда техник жиҳатдан кўмаклашиш орқали мазкур мамлакатлар иқтисодиёти ўсишини рағбатлантириш мақсадида 1966 йилда ташкил этилган банк. 2.2.4 Keksalik ahmoq uchun — og‘ir yuk, johil uchun — qish, ilm ahli uchun ayni hosil davridir. F. VOLTER
  • 14. Халқаро экспертларнинг эътирофи Маълумки, Халқаро валюта жамғармаси Келишув моддаларининг IV моддасига биноан жамғарма ҳар йилда бир марта аъзо давлатлар билан икки томонлама муҳокама ўтказади. Жамғарма ходимларидан иборат гуруҳ мамлакатга ташриф буюриб, иқтисодий ва молиявий маълумотлар йиғади ҳамда мамлакат иқтисодиёти ва иқтисодий сиёсатидаги ўзгаришларни расмий шахслар билан муҳокама қилади. Ўз қароргоҳига қайтгач, ходимлар ХВЖ Ижроия кенгашидаги муҳокама учун асос бўлиб хизмат қиладиган баёнот тайёрлайдилар. 2011 йилнинг 2-15 ноябрида Халқаро Валюта Жамғармасининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари департаменти бўлим бошлиғи ўринбосари Вероника Бакалу хоним раҳбарлигидаги миссияси Тошкент шаҳрида бўлди. Халқаро валюта жамғармасининг кейинги баҳолаш миссияси баёнотида жумладан бундай дейилади: “Ўзбекистон жадал ўсишга эришди ва глобал молиявий инқирозга қарши самарали чоралар кўрди. Кейинги беш йилда Ўзбекистонда ўсиш сурьатлари ўртача 8,5 фоизни ташкил этди ва бу Марказий Осиёдаги ўртача ўсиш кўрсаткичидан юқоридир. Қатор йиллар давомида кузатилган бюджет профицити, расмий захиралар даражасининг юқорилиги, давлат қарзининг камлиги, барқарор банк тизими ва халқаро молия бозорларидан қарз олишга эҳтиёткорлик билан ёндашиш мамлакатни глобал инқирознинг бевосита оқибатларидан ҳимоя қилди… Миссия 2011-2013 йилларда ялпи ички маҳсулот 8,3 фоиз кўпайишини кутмоқда ва ўрта муддатли истиқболда иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатлари сақланиб қолишини башорат қилмоқда”. 14 2.2.5 Yoshmisan, keksani sen hurmat ayla, O’zing ham qariysan, hozirdan o‘yla. ATTOR
  • 15. 15 “Мамлакатимиз иқтисодиётида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар алоҳида эътиборга лойиқдир. Ҳаммамиз яхши биламизки, бизга собиқ совет тизимидан бир томонлама ривожланган, фақат хомашё етиштиришга йўналтирилган, пахта яккаҳокимлиги ҳалокатли даражада авжига чиққан, ишлаб чиқариш ва социал инфратузилмаси ўта қолоқ, аҳоли жон бошига истеъмол кўрсаткичи энг паст бўлган иқтисодиёт мерос бўлиб қолган эди. Шуни эътиборга оладиган бўлсак, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш вазифасини ҳал этиш қанчалик муҳим стратегик аҳамиятга эга экани ҳақида ортиқча гапиришга зарурат йўқ, деб ўйлайман” Иқтисодиёт таркиби – кўп қиррали тушунча бўлиб, уни хўжалик тизимининг турли элементларининг ўзаро нисбатини акс эттирувчи ҳар хил нуқтаи назардан кўриб чиқиш мумкин. Одатда тармоқ, такрор ишлаб чиқариш, ҳудудий ва ташқи савдо таркиблари бир- биридан ўзаро фарқланади.
  • 16. 23.06.2015 16 Ўзбекистонда ўзига хос, принципиал аҳамиятга эга бўлган ўта жиддий муаммолар ҳам юзага келди 1. Республикада демографик вазиятнинг мураккаблиги 2. Республика иқтисодиётининг бирёқлама, ҳаддан ташқари номақбул ихтисослаштирилиши натижасида қишлоқ хўжалиги ҳамда саноатда асосан хомашёни бирламчи қайта ишлаш тармоқлари устунлик қилиб, тайёр маҳсулот, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарувчи тармоқларнинг улуши пасайиб кетди. 3. Ишлаб чиқарувчи кучлар ва, аввало, саноат объектлари асосан стихияли равишда, аниқроғи, ҳар хил ўзбошимчалик, буйруқбозлик қарорлари асосида жойлаштирилди. 4. Республикадаги ижтимоий аҳволнинг, одамларнинг ижтимоий таъминоти ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг мутлақо қониқарсизлиги
  • 17. 23.06.2015 17 Собиқ Иттифоқ таркибида Ўзбекистоннинг асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари даражаси
  • 18. 23.06.2015 18 Кўрсаткич Миқдори Саноатда тайёр маҳсулотнинг улуши 50 фоиз Қайта ишланмасдан республика ташқарисига чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг улуши 80 фоиздан кўпроқ Республикадан олиб кетилаётган маҳсулот таркибида хомашё, материаллар ва чала тайёр маҳсулотлар улуши 65 фоиздан кўпроқ Республикага келтирилаётган товарлар таркибида саноат маҳсулотлари (машиналар, асбоб-ускуналар, енгил саноат, ва озиқ-овқат маҳсулотлари) улуши 60 фоиз Собиқ Иттифоқ таркибидаги Ўзбекистон ижтимоий ишлаб чиқариш тузилишидаги чуқур номутаносибликлар 54 30 9 37 14 16 0 20 40 60 Енгил саноат Озиқ-овқат саноати Машинасозлик саноати 1940 йил 1990 йил Ўзбекистонда 1940-1990 йилларда ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида айрим саноат тармоқлари улушининг ўзгариши, фоизда
  • 19. 19 Таркибий ўзгаришлар сиёсати – давлат томонидан амалга ошириладиган, иқтисодиётнинг таркибий тузилишини такомиллаштириш, унинг самарадорлигини оширишга қаратилган чора- тадбирлар мажмуи. Юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимиз хукумати томонидан таркибий ўзгаришларни амалга оширишда қуйидаги устувор вазифалар белгилаб олинди:  асосан хомашё етиштиришга ихтисослашган иқтисодиётимизнинг бир томонлама ривожланишини бартараф этиш;  тармоқ тузулишини тубдан ўзгартириш;  ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати ва рақобатдошлигини жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган даражага етказиш;  мамлакатимиз энергетика ва озиқ-овқат мустақиллигини таъминловчи тармоқларни, ўзак тармоқлар ҳисобланувчи нефть ва газ саноатини ривожлантириш;  ички бозорда талаб билан таклиф ўртасидаги мутаносибликка эришиш;  қишлоқ хўжалигида пахта билан бир қаторда ғаллачилик, картошкачилик, ем-хашак етиштиришни ривожлантириш ва бошқалар. 2.3.Иқтисодиётимизда юз бераётган жиддий таркибий ва сифат ўзгаришлари 2.3.1 Ayrim dori-darmonlar dardning o‘zidan ko‘ra ham xavfliroqdir. SENEKA
  • 20. 1 • мамлакат иқтисодиётининг диверсификациялашув даражасини кўтариш, яъни ишлаб чиқарилаётган товарлар ва хизматлар номенклатурасини кенгайтириш, ЯИМ, экспорт каби устувор йўналишлар кўрсаткичларида алоҳида тармоқ маҳсулоти ёки маҳсулот гуруҳининг устунлик қилишига барҳам бериш 2 • ташқи бозорлардаги конъюнктура ўзгаришларига кам таъсирчан бўлган тармоқлар ва соҳаларнинг ЯИМ ва бандликдаги улушининг юқори бўлишини таъминлаш 3 • тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи, шунингдек, экспорт қилувчи корхона ва тармоқларнинг хомашё ва бутловчи қисмлар билан таъминланишида маҳаллий корхоналар улушининг устунлигига эришиш 4 • юқори технологиялар ва замонавий техника билан қуролланган, арзон ва сифатли, ташқи бозорда бемалол рақобатга кириша оладиган саноат тармоқларининг саноат ишлаб чиқариши кўрсаткичларидаги улушини ошириш 5 • конъюнктура ўзгаришларига тез мослашувчан, капитал сиғими паст бўлган соҳа ва тармоқларнинг ялпи иқтисодий кўрсаткичлардаги салмоғини оширишга эришиш йўналишларида олиб борилмоқда 20 Иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида таркибий ўзгаришлар сиёсати: 2.3.2 Foydasi yo‘q har qanday lazzatdan voz kechmoq lozim. DEMOKRIT
  • 21. 21 Мамлакатимизда ўтган даврларда саноатни ривожлантиришнинг асосий омиллари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:  мақсадли дастурларни амалга ошириш;  инфратузилмани шакллантириш (сув, газ, электр энергияси, транспорт ва бошқалар);  енгил саноат соҳасида янги корхоналар ташкил этиш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;  чарм хомашёсини қайта ишлаш соҳасида янги корхоналар ташкил этиш ва янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;  қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида янги корхоналар ташкил этиш ва бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлаш;  халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш ва улар билан бозорни тўла таъминлаш;  қурилиш материаллари индустриясини ривожлантириш;  саноатни ривожлантиришда банк кредитлари таъсирчанлигини ошириш;  саноатни ривожлантиришда қўшма корхоналарнинг улушини ошириш;  маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш;  маҳаллийлаштириш дастури ва халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси доирасида яратилган имтиёз ва преференциялардан кенг фойдаланиш;  ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти кўламини кенгайтириш, кичик корхоналар маҳсулотларини экспортга йўналтиришга кўмаклашиш. 2.3.3 Har qanday ortiqcha narsa yo asabni, yoinki didni rasvo qiladi. J. JUBER
  • 22. 22 2014 ЙИЛГИ ИҚТИСОДИЙ ДАСТУРНИНГ ЭНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА УСТУВОР ВАЗИФАЛАРИ 1 • Юқори суръатлар билан ўсиб боришини таъминлаш, бунинг учун мавжуд барча резерв ва имкониятларни сафарбар этиш борасида қабул қилинган стратегияни давом эттириш 2 • Саноат соҳасида юксак технологияларга асосланган ва замонавий муҳим объектлар ва қувватларни ишга тушириш, инвестицияларни ошириш ва такомиллаштириш 3 • Мамлакатда рақобат муҳитини шакллантириш 4 • Ишбилармонлик – бизнес юритиш учун амалий қулай шароит туғдириб бериш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш 5 • Ижтимоий соҳани ривожлантириш, иш жойларини шакллантириш ва аҳоли бандлиги, уй-жойлар қуриш ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш, таълим- тарбия жараёнлари ва соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ этиш ва такомиллаштириш 2.3.4 Hamma narsada me’yor bo‘lishi kerak. SOLON
  • 23. 2014 ЙИЛНИНГ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ (прогнозлари % да) 2.3.5 Har qanday ortiqchalik illatdir. SENEKA