SlideShare a Scribd company logo
1 of 38
Mavzu: Sayohatchi va turist haqidagi
tushunchalarning mohiyati
Reja
01
02
03
Ilk sayohatlar va sayohatchilar
tarixi
Markaziy Osiyo allomalarining
turizm bilan bog‘liq sayohatlari
Turizm tushunchasi, uning
boshlanishi, shakllanishi va
tarixi
Ilk sayohatlar va sayohatchilar tarixi
 Sayohat va turizm (travel and tourism) - bir-biri bilan bog‘liq
tushuncha bo‘lib, ular inson hayot faoliyatining ma’lum bir tarzini
ifodalaydi. Bu dam olish, faol yoki passiv ko‘ngil ochish, sport, atrof-
muhitni anglash, savdo, fan, da’volanish va boshqa ko‘plab jihatlarni
qamrab oladi.
 Sayohatlar ayrim shaxslar tomonidan alohida, yagona maqsad va
qiziqishga ega bo‘lgan shaxslar tomonidan ekspeditsiyalar, jumladan,
harbiy ekspeditsiyalar tuzgan holda amalga oshirilib, ular tarkibiga
yuzlab va xattoki minglab mutaxassislar, diplomatlar, migrantlar va
ko‘chib yuruvchilar ham kiradi. Dengiz, havo va boshqa transport
vositalari ekipajlari oylab o‘z uylarida bulmaydilar, shu tarika, ular
uchun sayohat turmush tarzi, kunlik ish faoliyati bo‘lib hisoblanadi.
Sayohat tushunchasi
Sayohat tushunchasi, odamlarning
maqsadlaridan qat’iy nazar
zamon va makonda ko‘chib
yurishni anglatadi hamda
sayyohatchilarning turmush tarzi
bo‘lib xizmat qiladi.
 Ko‘p asrlik tarixdan ma’lumki, insonga savdoni
rivojlantirish, yangi yerlarni ochish va o‘zlashtirish,
resurslar va yangi transport yo‘llarini izlab topish
maqsadida jahon bo‘ylab sayohat qilish xos bo‘lgan.
Sivilizatsiyamizning rivojlanishi unchalik katta davr
bo‘lmay, besh ming yilga yaqin davr bilan belgilanadi,
biroq bizgacha faqat yaqin o‘tmishdagi sayohatlar haqidagi
hikoya va tasvirlargina saqlanib qolgan.
Ilk qadimgi sayohatchilar
Marko Polo - Marko Polo Ipak
yo'li bo'ylab sayohat qilgan, Osiyo
bo'ylab sayohat qilgan va Xitoyga
tashrif buyurgan birinchi
tadqiqotchilardan biri bo'lib, u
keyinchalik Yevropaga qaytib
kelgan va tajribasini hujjatlashtirgan
birinchi tadqiqotchi edi.
Ilk mashhur sayohatchilardan ba`zilari
Vasko Da Gama - Vasko da Gama
Yevropadan Hindistonga muvaffaqiyatli
suzib ketgan birinchi odam edi.
Tadqiqotchiga Portugaliya qiroli
tomonidan Sharqqa dengiz yo'lini topish
topshirildi va uning sayohati
muvaffaqiyati keyingi yillarda juda
ta'sirli bo'ldi.
Ilk mashhur sayohatchilardan ba`zilari
Xristofer Kolumb - Keng tarqalgan
noto'g'ri tushuncha shundaki, Kristofer
Kolumb 1492 yilda Amerikani birinchi
bo'lib kashf etgan yevropalik deyilishi.
Aslida, vikinglar, xususan, Leif Eriksson u
erga yuzlab yillar oldin qo'ngan, ammo
Kolumb Amerikani kashf etganiga ishongan
va uning sayohati, ayniqsa, Evropa va
Amerika o'rtasidagi muntazam aloqani
boshlash uchun juda muhim bo`lgan.
Ilk mashhur sayohatchilardan ba`zilari
Ibn Battuta - Abu Abdulloh Muhammad
Ibn Battuta marokashlik bo'lib, 30 yil
davomida butun Afrika, Janubiy va Sharqiy
Yevropa, Yaqin Sharq, Hindiston va butun
Osiyo bo'ylab kashfiyotlar qilgani bilan
tanilgan. U Marokashga qaytib, butun
dunyodagi musulmonlar haqida to‘liq
ma’lumot bergan.
Ilk mashhur sayohatchilardan ba`zilari
• Ўзбек тилининг изоҳли луғатида - "Саёҳат- арабча сўз бўлиб,
дам олиш, хордиқ чиқариш ёки дунёни кўриш, ўрганиш мақсадида
қилинган сафардир", -дейилади.
Сафар тушунчасининг ўзи ҳам арабчадан олинган ва у хизмат ёки
саёҳат мақсадида бирор ерга боришдир.
Илк саёҳатчилар дейилганда кўз олдимизда кўҳна даврлардаги -
бир ердан иккинчи ерга кўчиб юрган кўчманчи қабилалар, диний
эътиқоддаги зиёратчилар, давлатлараро юрган ва "Буюк ипак йўли"
бўйлаб сафарга чиққан савдогарлар, кейинроқ еса мамлакатлар
манфаатини ҳимоя қилувчи давлат елчилари, илмни мақсад қилиб
олган олимлар, алломалар, ҳарбий жангчилар гавдаланади.
Манбаларда келтирилишича саёҳатчиларнинг ибтидоси ҳисобланган -
кўчманчи қабилалар (сайёҳлар) дастлаб чорвачилик билан ҳаёт кечирганлар
ва улар бир ҳудуддан иккинчи бир ҳудудга табиий - иқлим шароитлари, жангу
- жадаллар туфайли кўчиб юришган ва ўзларининг саёҳатчи еканликларини
сезишмаган.
Илк кўчманчилар ерамиздан аввалги 4 - 3 минг йилликларда, ҳатто
ундан олдинги даврларда ҳам бўлган. Осиё, Шимолий Африка ва Жанубий
Европа ҳудудларида уларнинг дастлабки жамоаларини кузатамиз (масалан
аборигенлар, индейслар).
Ўлкамиздаги кўчманчи қабилалар ҳақида "Авесто"да, юнон тарихчилари
асарларида муҳим манбаалар мужассам.
Зороастризм динининг мазкур китобида Эрон ва Марказий Осиё
халқларининг қадимги маданияти эътиқоди тарихи ҳақида маълумотлар бор.
Савдогарлар масаласига келсак, улар ҳам савдогарлик мақсадида бир
ҳудуддан иккинчи бир ҳудудга борганлар ва саёҳатчи бўлганлар.
Маданий - маиший турмуш тарзимиз шу даражада ривожланган едики,
ҳатто бундан учминг йил аввалги ичимлик суви ва чиқинди сувлар оқадиган
сопол қувурлар қолдиқларини археолог олимларимиз топишга муваффақ
бўлганлар.
Бу манбаълар юртимизда саёҳатчилик сохасидаги (ҳозирги атама билан
айтганда) сервис ва инфратузилма тизими қай даражада бўлганлигидан
далолатдир.
Шу ўринда карвонсаройларга алоҳида тўхталиб ўтишни жоиз, деб биламиз.
Ўзбекистон миллий энциклопедиясида карвон ва карвонсарой ҳақида: карвон -
форсча сўз бўлиб, унинг 1-маъноси: узоқ жойларга юк ва одам ташувчи, қатор
бўлиб кетаётган ҳайвонлар (туя, эшак,хачир, отлар), аравалар ва уларни
бошқарувчи шахслар гуруҳи,қатори. Карвон узилиб қолмаслиги учун энг олдинги
ва охирги ҳайвонга қўнғироқ осиб қўйилган, - дейилса; 2-маъноси: ўзаро ёрдам ва
хавфсизликни таъминлаш учун бирга қўшилиб йўлга чиққан йўловчилар,
сайёҳлар гуруҳи. Карвонни карвонбоши бошқарган.
Карвонсарой - карвонлар тунаб ўтадиган работ, сарой.
Туризм тушунчаси, унинг бошланиши, шаклланиши
ва тарихи
Ўзбекистон Республикасининг "Туризм тўғрисида"ги Қонунида туризм
тушунчасига қуйидаги тарзда таъриф берилган: "туризм - жисмоний
шахснинг доимий истиқомат жойидан соғломлаштириш, маърифий, касбий -
амалий ёки бошқа мақсадларда борилган жойда (мамлакатда) ҳақ
тўланадиган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда узоғи билан бир йил
муддатга жўнаб кетиши (саёҳат қилиши)“.
Туризм французча- тоур сўзидан олинган бўлиб, сайр - саёҳат маъносини
англатади.
Энди туризмнинг тараққиёт жараёнига назар ташлаб ўтамиз.
Замонавий техника воситалари ҳаракатланиш характерини тубдан
ўзгартириб юбориб, хоҳланган вақтда саёҳат қилиш имконини берди.
Манбаларда 1815 - йилда Франция - Англия ўртасида махсус турлар ташкил
қилинганлиги ёзилади. Ёзувчи ва саёҳатчи Д. Галиняни кенг омма учун
Париждан Лондонга уюштирилувчи бундай турларнинг ташаббускори
бўлган. 1829 – йилга келиб саёҳатчилар учун махсус тайёрланган дастлабки
йўл кўрсаткич К. Баедекер томонидан тайёрланган ва нашр қилинган.
бўлиб, У ҳозирги кунда ҳам чоп етилиб, Европа бўйлаб саёҳат қилувчи
туристлар ўртасида кенг тарқалган.
Техника тараққиёти оммавий туризмнинг ривожланишига катта туртки
бўлди.
1830 - йилда жаҳонда биринчи темир йўл Манчестер ва Ливерпул ўртасида
ишга тушиб, у амалда саёҳат уюштиришнинг вақт чегараларини ўзгартириб
юборди. Илгари ҳафталаб давом этган саёҳатларни эндилиқда арзимаган ҳақ
тўлаб амалга ошириш ҳар бир кишининг қўлидан келадиган бўлиб қолди.
Темир йўллар барча мамлакатларда мисли кўрилмаган суратларда қурила
бошлади. 1833 - йилда Россияда Черепановнинг биринчи паровози қурилди.
1842 - йилга келиб Англияда темир йўл орқали йўловчи ташиш кўрсаткичи 23
миллион кишига этди. АҚШ да 1850 - йилга келиб 15 минг чақирим масофали
темир йўллар қуриб битказилган. Тошкентда эса биринчи темир йўл 1899 - йил
Красноводск - Тошкент ва кейинчалик 1905 - йили Тошкент - Оренбург
йўналишида ишга туширилди.
Бугунги кунда замонавий туризм асосчиси деб тан олинган баптист рўҳонийси -
Томас Кук биринчилардан бўлиб саёҳатчиларнинг оммавий сафар уюштиришининг
фойдалилигини англаб этди ҳамда 1843 - йилда ўз қавми учун дастлабки темир йўл
орқали турни ташкиллаштирди ва муваффақиятга эришди. Кук 1851 – йили
мамлакатнинг барча бурчагидан келган инглизларнинг Париждаги кўргазмада иштирок
этишини ташкиллаштириб, 165 минг кишини олиб келишга мушарраф бўлади. Кўргазма
турлари катта фойда келтирганлиги сабабли, Кук Англиялик туристларнинг 1865 - йилда
Парижга Бутунжаҳон кўргазмасига оммавий равишда ташриф буюриши ташкилотчиси
бўлди.
1856 - йилдан бошлаб Европа бўйлаб турлар одатий ҳолга айланди, Кукнинг
туристик агентлиги ва жойларда унинг филиаллари тузилди. Туристик компаниянинг
мисли кўрилмаган муваффақиятга эришганлигини Кук туристларга таклиф этган
каталогдан 8 мингдан ортиқ меҳмонхоналарнинг ўрин олганлиги ҳам тасдиқлайди.
1870 - йилда “Томас Кук” туристик фирмаси мижозлари сони 500 минг кишига етади.
Европа ва Америка қитъалари ўртасида мунтазам кема қатнови 1832 -
йилда йўлга кўйилган бўлиб, 1866 - йилда Кук АҚШга туристларнинг
дастлабки икки гуруҳини жўнатади. Турлар узоқ муддатли бўлиб, беш ойгача
давом этган.
Томас Кук хизматларидан фойдаланган Америкалик таниқли туристлардан
бири Марк Твен бўлиб, у олтмиш кишидан иборат гуруҳ таркибида иштирок
этган ва кейинчалик бу саёҳатни қаламга олган.
Томас Кук 1872 - йилда биринчи бўлиб жаҳон бўйлаб саёҳат уюштиришни
таклиф қилган. Дастлабки 20 саёҳатчи бутун жаҳон бўйлаб 220 кун давомида
саёҳат қилганлар.
Томас Кук 1892 - йилда вафот этди ва унинг ишларини ўғиллари ва
шериклари давом эттиришган.
Замонавий самолётларнинг ихтиро килиниши билан бир
худудидан иккинчи бир худудга ер айланиши тезлигидан тезроқ
етиб бориш имконини берди. Натижада саёҳатчилар бошқа соат
минтақаларига ташриф буюра олдилар.
Саёҳатлар ва туризмнинг бир - биридан фарқларини кўриб
чиқишда ушбу фаолиятнинг мақсадлари ва моддий таъминотига
тўхталиб ўтиш жоиз. Саёҳат ва экспедицияларнинг аксарият қисми
маълум бир мақсадлар (савдо, фан, янги ерларни очиш, маҳсулот
рекламаси ва ҳоказо)га хизмат қилиб, манфаатдор шахслар,
ташкилотлар, давлат ва хусусий жамғармалар томонидан
молиялаштирилади
Шундай саёҳатлар ҳам борки, уларни касб ҳам деб бўлмайди.
Бундай саёҳатлар эътиқод билан боғлиқ.
Масалан, Имом Бухорийни олайлик. У пайғамбаримиз Муҳаммад
алайҳиссаломнинг ҳадисларини тўплаш мақсадида Ҳижоз, Макка,
Мадина, Тоиф, Жидда, Басра, Куфа, Бағдод, Шом, Миср, Балх,
Ҳирот, Нишопур, Рай, Жибол шаҳарларида бўлиб, ўта машаққатли
тарзда фидойилик кўрсатган. Бундай мисолларни Имом
Термизийдан ҳам топиш мумкин.
Баҳовуддин Нақшбанд, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобур Мирзо
ва бошқа кўплаб саркарда, аллома, аҳли донишларимизнинг ўзга
юртларга ўз мақсадларини амалга ошириш учун борганликларини
ҳам саёҳатлар қаторига киритишимиз мумкин.
Туризм - бу саёҳатларнинг бир тури бўлсада, одамларнинг турли
ҳудудларга ташриф буюриши бўлиб, унда иштирок этувчи шахс
мақсадлари, йўналиши ва ҳаракатланиш воситаларидан қатъий назар турист
деб аталади. Саёҳатлардан фарқли равишда, туризм иқтисодиёт ва
сиёсатнинг кучли таъсирига учровчи тоифадир.
Туризмнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда туристни
денгизчи, космонавт, бизнесмен, натуралист ва ҳоказо деб аташ мумкин.
Статистикада саёҳат қилувчи шахс виситор деб аталади.
Ташриф буюрувчилар туновчи, яъни, вақтинчалик бўлувчи жойларда
ҳеч бўлмаса бир кеча ётиб қолувчилар ва бир кунлик (24 соатгача
бўлувчи) туристларга бўлинади.
Ҳўш, туризм қадимда ҳам мавжуд бўлганми?
Ўрта асрларда эса диний - зиёратчилар гуруҳларини кузатиб бориш бўйича
ташкиллаштирилган фаолиятнинг бошланиши кўзга ташаланади.
Нима, хаж ва умра зиёратиниташкиллаштирган ташаббускорлар ўша вақтларда
бўлган эмасми? Албатта бўлган. Бундай зиёратларга ҳам одамлар гуруҳ - гуруҳ
бўлиб боришган. Ота - боболаримиз уларни уюштиришган. Кимлардир шундай
ишларга бош бўлган.
Туризм ХIХ асрнинг охирига бориб шаклланган бўлсада, фақат ХХ асрга
келиб у жадал суратларда ривожланди ҳамда техника ва технологияларнинг
ривожланиши, жамият муносабатларининг юксалиши натижасида у «ХХ аср
феномени» номини олди. Бугунги кунда туризм - жуда кучли жаҳон миқёсидаги
саноат бўлиб, унинг жаҳон ялпи маҳсулотидаги улуши 10 % ни ташкил етади
ҳамда бу соҳага жуда кўп сонли ходимлар, асосий воситалар ва йирик капитал
маблағлар жалб қилинган.
Туризм - йирик бизнес, катта маблағ ва глобал миқёсдаги жиддий сиёсатдир.
Жамиятнинг ривожланиши билан сайёрамизнинг тобора кўплаб
аҳолиси туризм соҳасига жалб қилинмокда. 1995 - 97 йиллар мобайнида
саёҳат қилувчилар сонининг барқарор ўсиш тенденцияси йилига ўртача 4 %
кузатилиб, 1998 - йил Осиёдаги молиявий инқироз сабабли бу соҳадаги
фаолликнинг бироз сусайганлигини қайд қилиш мумкин.
Туризм инфратузилмаси ва саноати туризмга қўшни тармоқларни
ўзига янада кўпроқ тортиб, кўплаб кишиларни иш билан таъминламокда.
Ҳозирда ер юзидаги аҳолининг 1/15 қисми туризм соҳасида иш юритади.
Туризм соҳасига кўпроқ ишчилар жалб қилинмокда, натижада кўп
сонли иш жойлари пайдо бўлишига олиб келмокда, бу еса жуда
мухим масала бўлиб, жамиятга фойдали бўлган ҳоллар ичида биринчи
ўринда туради.
Туризмдан тушадиган фойдани таҳлил етиш қизиқ таққосларга олиб
келади. Россияликларга қараганда АҚШ аҳолисининг ҳар бирига икки
баробар кўп турист тўғри келса, бу тармоқдан тушадиган фойда эса беш
баробар кўпдир. Санкт – Петербург курортининг 250 минг аҳолисидан
60 минг нафари туризм соҳасида банд бўлиб, ҳар йили 5 млрд туристга
хизмат кўрсатишади.
Турист ўз туристик саёҳатини амалга ошираётган
жойда узоқ қолмаслиги ва саёҳат якунида бу жойни тарк етиши лозим.
Демак, турист – бир ердан иккинчи бир ерга вақтинчалик борувчи киши
(мусофир)дир. Туризм бўлиши учун икки шарт керак: буш вақт ва маблағ.
Ҳатто, Рим империяси даврида бадавлат кишилар ўз таътилларини Мисрда
ўтказишган.
Марказий Осиё алломаларининг туризм билан боғлиқ
саёҳатлари
Ўзга мамлакатларга аниқ мақсадлар билан саёҳат қилиш Марказий
Осиё ўлкасида қадим замонлардан ривожланган бўлиб, ўлкамиздаги илк
сайёҳлик кўринишлари «Буюк Ипак йўли» га бориб тақалади. Бунда
миллоддан аввалги II асрда очилган Буюк Ипак йўлини аҳамияти
ниҳоятда катта бўлган. Бу йўл фақат савдо-сотиқ йўли бўлмай, айни
пайтда дунё халқлари ўртасида маданий-маърифий ва илм-фан
тараққиёти ҳамда халқаро алоқалар йўли бўлган.
VII-VIII асрларда Араблар Мовароуннаҳрни забт этиш йўли билан маҳаллий
халқнинг урф-одати, дини ва эътиқоди, қадимдан ривожланиб келаётган
маданиятга ўз таъсирини ўтказиб, аста-секинлик билан ислом дини кириб
кела бошлади. Маҳаллий халқнинг ислом динига ўтиши билан Марказий
Осиёни Араб мамлакатлари Маккаю Мадина билан боғлади. Ислом дини
фарзларидан бири ҳажга бориш ҳисобланиб, Мовароуннаҳрликлар ўз
юртларидан чиқиб, Афғонистон, Эрон, Ироқ, Сурия орқали ўтиб, Саудия
Арабистондаги Макка ва Мадинада ҳаж амалини бажарганлар. Бу йўл
машаққатли, оғир, бир неча ой ва йилларни ўз ичига олган бўлсада, йилдан-
йилга ҳажга борувчиларнинг сони ортиб борган.
Зиёратчи-олимларнинг енг машҳури деб буюк муҳаддис Имом Исмоил
ал-Бухорийни тан оламиз. Имом Исмоил ал-Бухорий ўз онаси билан 17 ёшида
ҳажга бориб, бир неча йил Арабистонда яшайди. У фиқҳ ҳадисларини йиғиш
мақсадида Боғдод, Дамашқ, Балх, Нишопур, Миср ва бошқа кўпгина араб
шаҳарларида 40 йил давомида саёҳат қилиб, ҳадисларни тўплайди. Бунга Имом
ал-Бухорийнинг замондоши Абу Исо Муҳаммад ат – Термизийни ҳам мисол
қилиш мумкин. Шу даврда унинг Боғдодда кўпгина шогирдлари ҳам бор эди.
Араб ҳалифалигига кирган Мовароуннаҳр, Хуросон ва Хоразмда
маҳаллий тилларда ёзилган асарлари йўқ қилиниб, ерли билимдонлар, толиби
илмлар ҳалифаликнинг марказий шаҳарлари Дамашқ, Қоҳира, Боғдод, Куфа ва
Басрага бориб билим олишган ва араб тилида ижод қилишга мажбур бўладилар.
Бу ерда ўрта асар илму фанига катта ҳисса қўшган кўпгина
Мовароуннаҳр ва Хуросонлик олимлар ижод қилишган. Қуйида Марказий
Осиёлик сайёҳ олимларнинг саёҳатлари (туризм) билан боғлиқ фаолиятини
келтирамиз:
Америкалик шарҳшунос Д.Сартон таъбири билан айтганда, у
Муҳаммад Хоразмийни «Барча замонларнинг енг улуғ математикларидан
бири эди» –деб айтиб ўтганди.
Муҳаммад Хоразмий Хоразмда туғилган ва Бағдодда вафот етган. Ал-
Хоразмийнинг асарларида ҳаммаси бўлиб, 537 жойнинг номи, шаҳарлар,
тоғлар (203 та ном), денгизлар ва оролларнинг номлари, охирида еса
дарёлар алоҳида-алоҳида ёзилган. Қизил денгиз Ҳинд ва Атлантика
океанлари каби номлар учрайди. Ал-Хоразмийнинг саёҳатлари натижасида
яратилган географик ғоялари бу фанни янги поғонага кўтариб, IХ аср
бошларида Шарқда янги география фанининг яратилишига олиб келди.
Аҳмад Фарғоний Фарғонада туғилган ва дастлабки илмни шу ерда
олиб вояга етган. Сўнг ўша замонда Шарқда машҳур бўлган Бағдоддаги
«Байт ул-ҳикма» академиясида Муҳаммад ал-Хоразмий билан ишлаш
бахтига муяссар бўлган.
Орадан 800 йил ўтгач, Христофор Колумб ҳамда ХVI асрда Ер
шари бўйлаб айланма саёҳатни оширган Фернандо Магеллан ҳам Аҳмад
Фарғонийнинг Ер шари ҳажмини ҳисоблаш учун ишлатган бир даража
меридиан узунлиги ҳақидаги ҳисоб- китобларнинг нақадар тўғри
еканлигини ёзиб қолдирган.
Абу Райҳон Берунийнинг умри доимо саёҳат ва бир шаҳардан иккинчисига кўчиб
юриб, тадқиқотлар ўтказиш билан ўтган. Бағдодда ой тутилишини исботлаб берган.
Агар Берунийнинг бутун умри давомида қилган саёҳатларини сарҳисоб қилсак, у
шимолда Хоразмга, жанубда Ҳиндистонга, ғарбда Каспий денгизи соҳили ва Бағдод
оралиғида саёҳат қилган.
Абу Али ибн Сино. Ибн Сино ҳаёти давомида тез-тез саёҳат қилган ва кўп юртларни
кезган. Бухородан кейин Хоразмда, Туркманистонда, Эрон шаҳарларида ва Каспий
денгизи соҳилларига саёҳат қилган.
Ибн Сино Касбий денгизи бўйида, Марв дарёси бўйларида ва Қорақум саҳросини
кесиб ўтишда, Эрон, Туркманистон мамлакатлари худудларидаги саёҳатлари даврида
доривор ўсимликларнинг ўсиш ариаллари, уларнинг шифобахшлик хусусиятларини
ўрганиш давомида жойларнинг географик хариталардаги ўрни, табиий иқлим
шароитлари айниқса, булоқлар, бетакрор табиий гўшалар, иссиқ сувларнинг даволаш
хусусиятлари ҳақида жуда кўп маълумотларни ўз асарларида қайд етган.
Абдулқосим Маҳмуд ибн Умар аз-Замаҳшарий (1075–1144) 1075-
йилнинг 19-мартида Хоразмнинг Замаҳшар қишлоғида туғилган. У
ҳаёти давомида тинмай саёҳат қилган. Сайёҳ-олим Шарқ, хусусан,
мусулмон мамлакатларини 1100–1122 ва 1127–1139 йилларда икки
марта айланиб чиққан. Замаҳшарий Хуросон, Эрон, Арабистон,
Ироқ, Яман, Сурия, Марв, Нишопур, Исфахон, Бағдод, Хижоз,
Дамашқ ва Макка шаҳарларида бўлиб, асарлари учун бой манбалар
тўплаган.
Абдураззоқ Самарқандий (1423–1482) 1441–1444-йилларда (Афанасий
Никитиндан 25 йил олдин, Васко да Гамадан 56 йил олдин) Ҳиндистонга
денгиз орқали бориш йўлини биринчи бўлиб босиб ўтган ва ушбу
йўналишдаги ҳудудларни географик жиҳатдан тасвирлаб берган сайёҳ,
ватандошимиз Абдураззоқ Самарқандийдир. У саёҳати давомида
Хуросоннинг қумли чўллари, Марказий Осиёнинг жануби, Озарбайжон,
Эрон, Ироқ орқали ўтиб, Форс кўрфазидан Арабистонга чиққан ва мазкур
денгиз орқали Ҳиндистонга етиб борган. Ҳиндистонга борган машҳур рус
сайёҳи Афанасий Никитин ва голланд сайёҳи Васко да Гамалар Ҳиндистонга
денгиз йўли билан боришда ватандошимиз Абдураззоқ Самарқандийнинг
асарларидан фойдаланганликларини ёзиб қолдирган.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483–1530)
Заҳириддин ёшлик чоғлариданоқ турли
саёҳатларни яхши кўрган. У 15-16 яшарлигида
Фарғона, Самарқанд ва Тошкент ҳудудларини бир
неча марта айланиб чиққан. 19 ёшга тўлганда,
Ҳисор тарафидан тоққа кўтарилиб, Фандарё ва
Искандаркўл орқали Зарафшон водийсига ўтиб,
Самарқандга келган. Бобурнинг ёзишича,
21 ёшигача Фарғонадан Бухорогача, Тошкентдан
Ҳисор ва Ҳиротгача бўлган барча шаҳар ва
қишлоқларда ҳамда дашту тоғларда бўлган. У
умрининг 30 йилини сафарларда ўтказди.
Саёҳатлари даврида ўзининг шоҳ асари
«Бобурнома» учун бой маълумотлар тўплаган.
Hindistonning Agra shahridagi
Boburiylar saroyi. Qizil qal’a.
E’TIBORINGIZ
UCHUN
RAHMAT

More Related Content

What's hot (20)

Tourism industry industrial policy
Tourism industry industrial policyTourism industry industrial policy
Tourism industry industrial policy
 
Tourism introduction
Tourism introductionTourism introduction
Tourism introduction
 
Chapter 4 Marketing of Tourist Destinations (Destination Management)
Chapter 4   Marketing of Tourist Destinations  (Destination Management)Chapter 4   Marketing of Tourist Destinations  (Destination Management)
Chapter 4 Marketing of Tourist Destinations (Destination Management)
 
World tourism resources
World tourism resourcesWorld tourism resources
World tourism resources
 
TURIZMDA_EKSKURSIYA_XIZMATINI_TASHKIL.ppt
TURIZMDA_EKSKURSIYA_XIZMATINI_TASHKIL.pptTURIZMDA_EKSKURSIYA_XIZMATINI_TASHKIL.ppt
TURIZMDA_EKSKURSIYA_XIZMATINI_TASHKIL.ppt
 
Ch 1 GW 1 - Nature of Tourism
Ch 1 GW 1 - Nature of TourismCh 1 GW 1 - Nature of Tourism
Ch 1 GW 1 - Nature of Tourism
 
Foreign Trade - An Introduction
Foreign Trade - An IntroductionForeign Trade - An Introduction
Foreign Trade - An Introduction
 
The growth of tourism
The growth of tourismThe growth of tourism
The growth of tourism
 
Freedom of the air
Freedom of the airFreedom of the air
Freedom of the air
 
Tourism theory and practice
Tourism theory and practiceTourism theory and practice
Tourism theory and practice
 
Geography of tourism
Geography of tourismGeography of tourism
Geography of tourism
 
ADVENTURE TOURISM
ADVENTURE TOURISMADVENTURE TOURISM
ADVENTURE TOURISM
 
Mercosur
MercosurMercosur
Mercosur
 
Tourism industry
Tourism industryTourism industry
Tourism industry
 
Effect pandemic on_tourism
Effect pandemic on_tourismEffect pandemic on_tourism
Effect pandemic on_tourism
 
Destination planning procedure
Destination planning procedureDestination planning procedure
Destination planning procedure
 
Tourism
TourismTourism
Tourism
 
Accounting principles in bop
Accounting principles in bopAccounting principles in bop
Accounting principles in bop
 
Tourism resources
Tourism resourcesTourism resources
Tourism resources
 
Types of Tourism
Types of Tourism Types of Tourism
Types of Tourism
 

Turizm nazariya va amaliyot.pptx

  • 1. Mavzu: Sayohatchi va turist haqidagi tushunchalarning mohiyati
  • 2. Reja 01 02 03 Ilk sayohatlar va sayohatchilar tarixi Markaziy Osiyo allomalarining turizm bilan bog‘liq sayohatlari Turizm tushunchasi, uning boshlanishi, shakllanishi va tarixi
  • 3. Ilk sayohatlar va sayohatchilar tarixi  Sayohat va turizm (travel and tourism) - bir-biri bilan bog‘liq tushuncha bo‘lib, ular inson hayot faoliyatining ma’lum bir tarzini ifodalaydi. Bu dam olish, faol yoki passiv ko‘ngil ochish, sport, atrof- muhitni anglash, savdo, fan, da’volanish va boshqa ko‘plab jihatlarni qamrab oladi.  Sayohatlar ayrim shaxslar tomonidan alohida, yagona maqsad va qiziqishga ega bo‘lgan shaxslar tomonidan ekspeditsiyalar, jumladan, harbiy ekspeditsiyalar tuzgan holda amalga oshirilib, ular tarkibiga yuzlab va xattoki minglab mutaxassislar, diplomatlar, migrantlar va ko‘chib yuruvchilar ham kiradi. Dengiz, havo va boshqa transport vositalari ekipajlari oylab o‘z uylarida bulmaydilar, shu tarika, ular uchun sayohat turmush tarzi, kunlik ish faoliyati bo‘lib hisoblanadi.
  • 4. Sayohat tushunchasi Sayohat tushunchasi, odamlarning maqsadlaridan qat’iy nazar zamon va makonda ko‘chib yurishni anglatadi hamda sayyohatchilarning turmush tarzi bo‘lib xizmat qiladi.
  • 5.  Ko‘p asrlik tarixdan ma’lumki, insonga savdoni rivojlantirish, yangi yerlarni ochish va o‘zlashtirish, resurslar va yangi transport yo‘llarini izlab topish maqsadida jahon bo‘ylab sayohat qilish xos bo‘lgan. Sivilizatsiyamizning rivojlanishi unchalik katta davr bo‘lmay, besh ming yilga yaqin davr bilan belgilanadi, biroq bizgacha faqat yaqin o‘tmishdagi sayohatlar haqidagi hikoya va tasvirlargina saqlanib qolgan.
  • 7. Marko Polo - Marko Polo Ipak yo'li bo'ylab sayohat qilgan, Osiyo bo'ylab sayohat qilgan va Xitoyga tashrif buyurgan birinchi tadqiqotchilardan biri bo'lib, u keyinchalik Yevropaga qaytib kelgan va tajribasini hujjatlashtirgan birinchi tadqiqotchi edi. Ilk mashhur sayohatchilardan ba`zilari
  • 8. Vasko Da Gama - Vasko da Gama Yevropadan Hindistonga muvaffaqiyatli suzib ketgan birinchi odam edi. Tadqiqotchiga Portugaliya qiroli tomonidan Sharqqa dengiz yo'lini topish topshirildi va uning sayohati muvaffaqiyati keyingi yillarda juda ta'sirli bo'ldi. Ilk mashhur sayohatchilardan ba`zilari
  • 9. Xristofer Kolumb - Keng tarqalgan noto'g'ri tushuncha shundaki, Kristofer Kolumb 1492 yilda Amerikani birinchi bo'lib kashf etgan yevropalik deyilishi. Aslida, vikinglar, xususan, Leif Eriksson u erga yuzlab yillar oldin qo'ngan, ammo Kolumb Amerikani kashf etganiga ishongan va uning sayohati, ayniqsa, Evropa va Amerika o'rtasidagi muntazam aloqani boshlash uchun juda muhim bo`lgan. Ilk mashhur sayohatchilardan ba`zilari
  • 10. Ibn Battuta - Abu Abdulloh Muhammad Ibn Battuta marokashlik bo'lib, 30 yil davomida butun Afrika, Janubiy va Sharqiy Yevropa, Yaqin Sharq, Hindiston va butun Osiyo bo'ylab kashfiyotlar qilgani bilan tanilgan. U Marokashga qaytib, butun dunyodagi musulmonlar haqida to‘liq ma’lumot bergan. Ilk mashhur sayohatchilardan ba`zilari
  • 11. • Ўзбек тилининг изоҳли луғатида - "Саёҳат- арабча сўз бўлиб, дам олиш, хордиқ чиқариш ёки дунёни кўриш, ўрганиш мақсадида қилинган сафардир", -дейилади. Сафар тушунчасининг ўзи ҳам арабчадан олинган ва у хизмат ёки саёҳат мақсадида бирор ерга боришдир. Илк саёҳатчилар дейилганда кўз олдимизда кўҳна даврлардаги - бир ердан иккинчи ерга кўчиб юрган кўчманчи қабилалар, диний эътиқоддаги зиёратчилар, давлатлараро юрган ва "Буюк ипак йўли" бўйлаб сафарга чиққан савдогарлар, кейинроқ еса мамлакатлар манфаатини ҳимоя қилувчи давлат елчилари, илмни мақсад қилиб олган олимлар, алломалар, ҳарбий жангчилар гавдаланади.
  • 12. Манбаларда келтирилишича саёҳатчиларнинг ибтидоси ҳисобланган - кўчманчи қабилалар (сайёҳлар) дастлаб чорвачилик билан ҳаёт кечирганлар ва улар бир ҳудуддан иккинчи бир ҳудудга табиий - иқлим шароитлари, жангу - жадаллар туфайли кўчиб юришган ва ўзларининг саёҳатчи еканликларини сезишмаган. Илк кўчманчилар ерамиздан аввалги 4 - 3 минг йилликларда, ҳатто ундан олдинги даврларда ҳам бўлган. Осиё, Шимолий Африка ва Жанубий Европа ҳудудларида уларнинг дастлабки жамоаларини кузатамиз (масалан аборигенлар, индейслар).
  • 13.
  • 14. Ўлкамиздаги кўчманчи қабилалар ҳақида "Авесто"да, юнон тарихчилари асарларида муҳим манбаалар мужассам. Зороастризм динининг мазкур китобида Эрон ва Марказий Осиё халқларининг қадимги маданияти эътиқоди тарихи ҳақида маълумотлар бор. Савдогарлар масаласига келсак, улар ҳам савдогарлик мақсадида бир ҳудуддан иккинчи бир ҳудудга борганлар ва саёҳатчи бўлганлар. Маданий - маиший турмуш тарзимиз шу даражада ривожланган едики, ҳатто бундан учминг йил аввалги ичимлик суви ва чиқинди сувлар оқадиган сопол қувурлар қолдиқларини археолог олимларимиз топишга муваффақ бўлганлар.
  • 15. Бу манбаълар юртимизда саёҳатчилик сохасидаги (ҳозирги атама билан айтганда) сервис ва инфратузилма тизими қай даражада бўлганлигидан далолатдир. Шу ўринда карвонсаройларга алоҳида тўхталиб ўтишни жоиз, деб биламиз. Ўзбекистон миллий энциклопедиясида карвон ва карвонсарой ҳақида: карвон - форсча сўз бўлиб, унинг 1-маъноси: узоқ жойларга юк ва одам ташувчи, қатор бўлиб кетаётган ҳайвонлар (туя, эшак,хачир, отлар), аравалар ва уларни бошқарувчи шахслар гуруҳи,қатори. Карвон узилиб қолмаслиги учун энг олдинги ва охирги ҳайвонга қўнғироқ осиб қўйилган, - дейилса; 2-маъноси: ўзаро ёрдам ва хавфсизликни таъминлаш учун бирга қўшилиб йўлга чиққан йўловчилар, сайёҳлар гуруҳи. Карвонни карвонбоши бошқарган. Карвонсарой - карвонлар тунаб ўтадиган работ, сарой.
  • 16. Туризм тушунчаси, унинг бошланиши, шаклланиши ва тарихи Ўзбекистон Республикасининг "Туризм тўғрисида"ги Қонунида туризм тушунчасига қуйидаги тарзда таъриф берилган: "туризм - жисмоний шахснинг доимий истиқомат жойидан соғломлаштириш, маърифий, касбий - амалий ёки бошқа мақсадларда борилган жойда (мамлакатда) ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда узоғи билан бир йил муддатга жўнаб кетиши (саёҳат қилиши)“. Туризм французча- тоур сўзидан олинган бўлиб, сайр - саёҳат маъносини англатади.
  • 17. Энди туризмнинг тараққиёт жараёнига назар ташлаб ўтамиз. Замонавий техника воситалари ҳаракатланиш характерини тубдан ўзгартириб юбориб, хоҳланган вақтда саёҳат қилиш имконини берди. Манбаларда 1815 - йилда Франция - Англия ўртасида махсус турлар ташкил қилинганлиги ёзилади. Ёзувчи ва саёҳатчи Д. Галиняни кенг омма учун Париждан Лондонга уюштирилувчи бундай турларнинг ташаббускори бўлган. 1829 – йилга келиб саёҳатчилар учун махсус тайёрланган дастлабки йўл кўрсаткич К. Баедекер томонидан тайёрланган ва нашр қилинган. бўлиб, У ҳозирги кунда ҳам чоп етилиб, Европа бўйлаб саёҳат қилувчи туристлар ўртасида кенг тарқалган.
  • 18. Техника тараққиёти оммавий туризмнинг ривожланишига катта туртки бўлди. 1830 - йилда жаҳонда биринчи темир йўл Манчестер ва Ливерпул ўртасида ишга тушиб, у амалда саёҳат уюштиришнинг вақт чегараларини ўзгартириб юборди. Илгари ҳафталаб давом этган саёҳатларни эндилиқда арзимаган ҳақ тўлаб амалга ошириш ҳар бир кишининг қўлидан келадиган бўлиб қолди. Темир йўллар барча мамлакатларда мисли кўрилмаган суратларда қурила бошлади. 1833 - йилда Россияда Черепановнинг биринчи паровози қурилди. 1842 - йилга келиб Англияда темир йўл орқали йўловчи ташиш кўрсаткичи 23 миллион кишига этди. АҚШ да 1850 - йилга келиб 15 минг чақирим масофали темир йўллар қуриб битказилган. Тошкентда эса биринчи темир йўл 1899 - йил Красноводск - Тошкент ва кейинчалик 1905 - йили Тошкент - Оренбург йўналишида ишга туширилди.
  • 19. Бугунги кунда замонавий туризм асосчиси деб тан олинган баптист рўҳонийси - Томас Кук биринчилардан бўлиб саёҳатчиларнинг оммавий сафар уюштиришининг фойдалилигини англаб этди ҳамда 1843 - йилда ўз қавми учун дастлабки темир йўл орқали турни ташкиллаштирди ва муваффақиятга эришди. Кук 1851 – йили мамлакатнинг барча бурчагидан келган инглизларнинг Париждаги кўргазмада иштирок этишини ташкиллаштириб, 165 минг кишини олиб келишга мушарраф бўлади. Кўргазма турлари катта фойда келтирганлиги сабабли, Кук Англиялик туристларнинг 1865 - йилда Парижга Бутунжаҳон кўргазмасига оммавий равишда ташриф буюриши ташкилотчиси бўлди. 1856 - йилдан бошлаб Европа бўйлаб турлар одатий ҳолга айланди, Кукнинг туристик агентлиги ва жойларда унинг филиаллари тузилди. Туристик компаниянинг мисли кўрилмаган муваффақиятга эришганлигини Кук туристларга таклиф этган каталогдан 8 мингдан ортиқ меҳмонхоналарнинг ўрин олганлиги ҳам тасдиқлайди. 1870 - йилда “Томас Кук” туристик фирмаси мижозлари сони 500 минг кишига етади.
  • 20.
  • 21.
  • 22. Европа ва Америка қитъалари ўртасида мунтазам кема қатнови 1832 - йилда йўлга кўйилган бўлиб, 1866 - йилда Кук АҚШга туристларнинг дастлабки икки гуруҳини жўнатади. Турлар узоқ муддатли бўлиб, беш ойгача давом этган. Томас Кук хизматларидан фойдаланган Америкалик таниқли туристлардан бири Марк Твен бўлиб, у олтмиш кишидан иборат гуруҳ таркибида иштирок этган ва кейинчалик бу саёҳатни қаламга олган. Томас Кук 1872 - йилда биринчи бўлиб жаҳон бўйлаб саёҳат уюштиришни таклиф қилган. Дастлабки 20 саёҳатчи бутун жаҳон бўйлаб 220 кун давомида саёҳат қилганлар. Томас Кук 1892 - йилда вафот этди ва унинг ишларини ўғиллари ва шериклари давом эттиришган.
  • 23. Замонавий самолётларнинг ихтиро килиниши билан бир худудидан иккинчи бир худудга ер айланиши тезлигидан тезроқ етиб бориш имконини берди. Натижада саёҳатчилар бошқа соат минтақаларига ташриф буюра олдилар. Саёҳатлар ва туризмнинг бир - биридан фарқларини кўриб чиқишда ушбу фаолиятнинг мақсадлари ва моддий таъминотига тўхталиб ўтиш жоиз. Саёҳат ва экспедицияларнинг аксарият қисми маълум бир мақсадлар (савдо, фан, янги ерларни очиш, маҳсулот рекламаси ва ҳоказо)га хизмат қилиб, манфаатдор шахслар, ташкилотлар, давлат ва хусусий жамғармалар томонидан молиялаштирилади
  • 24. Шундай саёҳатлар ҳам борки, уларни касб ҳам деб бўлмайди. Бундай саёҳатлар эътиқод билан боғлиқ. Масалан, Имом Бухорийни олайлик. У пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳадисларини тўплаш мақсадида Ҳижоз, Макка, Мадина, Тоиф, Жидда, Басра, Куфа, Бағдод, Шом, Миср, Балх, Ҳирот, Нишопур, Рай, Жибол шаҳарларида бўлиб, ўта машаққатли тарзда фидойилик кўрсатган. Бундай мисолларни Имом Термизийдан ҳам топиш мумкин. Баҳовуддин Нақшбанд, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобур Мирзо ва бошқа кўплаб саркарда, аллома, аҳли донишларимизнинг ўзга юртларга ўз мақсадларини амалга ошириш учун борганликларини ҳам саёҳатлар қаторига киритишимиз мумкин.
  • 25. Туризм - бу саёҳатларнинг бир тури бўлсада, одамларнинг турли ҳудудларга ташриф буюриши бўлиб, унда иштирок этувчи шахс мақсадлари, йўналиши ва ҳаракатланиш воситаларидан қатъий назар турист деб аталади. Саёҳатлардан фарқли равишда, туризм иқтисодиёт ва сиёсатнинг кучли таъсирига учровчи тоифадир. Туризмнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда туристни денгизчи, космонавт, бизнесмен, натуралист ва ҳоказо деб аташ мумкин. Статистикада саёҳат қилувчи шахс виситор деб аталади. Ташриф буюрувчилар туновчи, яъни, вақтинчалик бўлувчи жойларда ҳеч бўлмаса бир кеча ётиб қолувчилар ва бир кунлик (24 соатгача бўлувчи) туристларга бўлинади.
  • 26. Ҳўш, туризм қадимда ҳам мавжуд бўлганми? Ўрта асрларда эса диний - зиёратчилар гуруҳларини кузатиб бориш бўйича ташкиллаштирилган фаолиятнинг бошланиши кўзга ташаланади. Нима, хаж ва умра зиёратиниташкиллаштирган ташаббускорлар ўша вақтларда бўлган эмасми? Албатта бўлган. Бундай зиёратларга ҳам одамлар гуруҳ - гуруҳ бўлиб боришган. Ота - боболаримиз уларни уюштиришган. Кимлардир шундай ишларга бош бўлган. Туризм ХIХ асрнинг охирига бориб шаклланган бўлсада, фақат ХХ асрга келиб у жадал суратларда ривожланди ҳамда техника ва технологияларнинг ривожланиши, жамият муносабатларининг юксалиши натижасида у «ХХ аср феномени» номини олди. Бугунги кунда туризм - жуда кучли жаҳон миқёсидаги саноат бўлиб, унинг жаҳон ялпи маҳсулотидаги улуши 10 % ни ташкил етади ҳамда бу соҳага жуда кўп сонли ходимлар, асосий воситалар ва йирик капитал маблағлар жалб қилинган. Туризм - йирик бизнес, катта маблағ ва глобал миқёсдаги жиддий сиёсатдир.
  • 27. Жамиятнинг ривожланиши билан сайёрамизнинг тобора кўплаб аҳолиси туризм соҳасига жалб қилинмокда. 1995 - 97 йиллар мобайнида саёҳат қилувчилар сонининг барқарор ўсиш тенденцияси йилига ўртача 4 % кузатилиб, 1998 - йил Осиёдаги молиявий инқироз сабабли бу соҳадаги фаолликнинг бироз сусайганлигини қайд қилиш мумкин. Туризм инфратузилмаси ва саноати туризмга қўшни тармоқларни ўзига янада кўпроқ тортиб, кўплаб кишиларни иш билан таъминламокда. Ҳозирда ер юзидаги аҳолининг 1/15 қисми туризм соҳасида иш юритади. Туризм соҳасига кўпроқ ишчилар жалб қилинмокда, натижада кўп сонли иш жойлари пайдо бўлишига олиб келмокда, бу еса жуда мухим масала бўлиб, жамиятга фойдали бўлган ҳоллар ичида биринчи ўринда туради.
  • 28. Туризмдан тушадиган фойдани таҳлил етиш қизиқ таққосларга олиб келади. Россияликларга қараганда АҚШ аҳолисининг ҳар бирига икки баробар кўп турист тўғри келса, бу тармоқдан тушадиган фойда эса беш баробар кўпдир. Санкт – Петербург курортининг 250 минг аҳолисидан 60 минг нафари туризм соҳасида банд бўлиб, ҳар йили 5 млрд туристга хизмат кўрсатишади. Турист ўз туристик саёҳатини амалга ошираётган жойда узоқ қолмаслиги ва саёҳат якунида бу жойни тарк етиши лозим. Демак, турист – бир ердан иккинчи бир ерга вақтинчалик борувчи киши (мусофир)дир. Туризм бўлиши учун икки шарт керак: буш вақт ва маблағ. Ҳатто, Рим империяси даврида бадавлат кишилар ўз таътилларини Мисрда ўтказишган.
  • 29. Марказий Осиё алломаларининг туризм билан боғлиқ саёҳатлари Ўзга мамлакатларга аниқ мақсадлар билан саёҳат қилиш Марказий Осиё ўлкасида қадим замонлардан ривожланган бўлиб, ўлкамиздаги илк сайёҳлик кўринишлари «Буюк Ипак йўли» га бориб тақалади. Бунда миллоддан аввалги II асрда очилган Буюк Ипак йўлини аҳамияти ниҳоятда катта бўлган. Бу йўл фақат савдо-сотиқ йўли бўлмай, айни пайтда дунё халқлари ўртасида маданий-маърифий ва илм-фан тараққиёти ҳамда халқаро алоқалар йўли бўлган.
  • 30. VII-VIII асрларда Араблар Мовароуннаҳрни забт этиш йўли билан маҳаллий халқнинг урф-одати, дини ва эътиқоди, қадимдан ривожланиб келаётган маданиятга ўз таъсирини ўтказиб, аста-секинлик билан ислом дини кириб кела бошлади. Маҳаллий халқнинг ислом динига ўтиши билан Марказий Осиёни Араб мамлакатлари Маккаю Мадина билан боғлади. Ислом дини фарзларидан бири ҳажга бориш ҳисобланиб, Мовароуннаҳрликлар ўз юртларидан чиқиб, Афғонистон, Эрон, Ироқ, Сурия орқали ўтиб, Саудия Арабистондаги Макка ва Мадинада ҳаж амалини бажарганлар. Бу йўл машаққатли, оғир, бир неча ой ва йилларни ўз ичига олган бўлсада, йилдан- йилга ҳажга борувчиларнинг сони ортиб борган.
  • 31. Зиёратчи-олимларнинг енг машҳури деб буюк муҳаддис Имом Исмоил ал-Бухорийни тан оламиз. Имом Исмоил ал-Бухорий ўз онаси билан 17 ёшида ҳажга бориб, бир неча йил Арабистонда яшайди. У фиқҳ ҳадисларини йиғиш мақсадида Боғдод, Дамашқ, Балх, Нишопур, Миср ва бошқа кўпгина араб шаҳарларида 40 йил давомида саёҳат қилиб, ҳадисларни тўплайди. Бунга Имом ал-Бухорийнинг замондоши Абу Исо Муҳаммад ат – Термизийни ҳам мисол қилиш мумкин. Шу даврда унинг Боғдодда кўпгина шогирдлари ҳам бор эди. Араб ҳалифалигига кирган Мовароуннаҳр, Хуросон ва Хоразмда маҳаллий тилларда ёзилган асарлари йўқ қилиниб, ерли билимдонлар, толиби илмлар ҳалифаликнинг марказий шаҳарлари Дамашқ, Қоҳира, Боғдод, Куфа ва Басрага бориб билим олишган ва араб тилида ижод қилишга мажбур бўладилар.
  • 32. Бу ерда ўрта асар илму фанига катта ҳисса қўшган кўпгина Мовароуннаҳр ва Хуросонлик олимлар ижод қилишган. Қуйида Марказий Осиёлик сайёҳ олимларнинг саёҳатлари (туризм) билан боғлиқ фаолиятини келтирамиз: Америкалик шарҳшунос Д.Сартон таъбири билан айтганда, у Муҳаммад Хоразмийни «Барча замонларнинг енг улуғ математикларидан бири эди» –деб айтиб ўтганди. Муҳаммад Хоразмий Хоразмда туғилган ва Бағдодда вафот етган. Ал- Хоразмийнинг асарларида ҳаммаси бўлиб, 537 жойнинг номи, шаҳарлар, тоғлар (203 та ном), денгизлар ва оролларнинг номлари, охирида еса дарёлар алоҳида-алоҳида ёзилган. Қизил денгиз Ҳинд ва Атлантика океанлари каби номлар учрайди. Ал-Хоразмийнинг саёҳатлари натижасида яратилган географик ғоялари бу фанни янги поғонага кўтариб, IХ аср бошларида Шарқда янги география фанининг яратилишига олиб келди.
  • 33. Аҳмад Фарғоний Фарғонада туғилган ва дастлабки илмни шу ерда олиб вояга етган. Сўнг ўша замонда Шарқда машҳур бўлган Бағдоддаги «Байт ул-ҳикма» академиясида Муҳаммад ал-Хоразмий билан ишлаш бахтига муяссар бўлган. Орадан 800 йил ўтгач, Христофор Колумб ҳамда ХVI асрда Ер шари бўйлаб айланма саёҳатни оширган Фернандо Магеллан ҳам Аҳмад Фарғонийнинг Ер шари ҳажмини ҳисоблаш учун ишлатган бир даража меридиан узунлиги ҳақидаги ҳисоб- китобларнинг нақадар тўғри еканлигини ёзиб қолдирган.
  • 34. Абу Райҳон Берунийнинг умри доимо саёҳат ва бир шаҳардан иккинчисига кўчиб юриб, тадқиқотлар ўтказиш билан ўтган. Бағдодда ой тутилишини исботлаб берган. Агар Берунийнинг бутун умри давомида қилган саёҳатларини сарҳисоб қилсак, у шимолда Хоразмга, жанубда Ҳиндистонга, ғарбда Каспий денгизи соҳили ва Бағдод оралиғида саёҳат қилган. Абу Али ибн Сино. Ибн Сино ҳаёти давомида тез-тез саёҳат қилган ва кўп юртларни кезган. Бухородан кейин Хоразмда, Туркманистонда, Эрон шаҳарларида ва Каспий денгизи соҳилларига саёҳат қилган. Ибн Сино Касбий денгизи бўйида, Марв дарёси бўйларида ва Қорақум саҳросини кесиб ўтишда, Эрон, Туркманистон мамлакатлари худудларидаги саёҳатлари даврида доривор ўсимликларнинг ўсиш ариаллари, уларнинг шифобахшлик хусусиятларини ўрганиш давомида жойларнинг географик хариталардаги ўрни, табиий иқлим шароитлари айниқса, булоқлар, бетакрор табиий гўшалар, иссиқ сувларнинг даволаш хусусиятлари ҳақида жуда кўп маълумотларни ўз асарларида қайд етган.
  • 35. Абдулқосим Маҳмуд ибн Умар аз-Замаҳшарий (1075–1144) 1075- йилнинг 19-мартида Хоразмнинг Замаҳшар қишлоғида туғилган. У ҳаёти давомида тинмай саёҳат қилган. Сайёҳ-олим Шарқ, хусусан, мусулмон мамлакатларини 1100–1122 ва 1127–1139 йилларда икки марта айланиб чиққан. Замаҳшарий Хуросон, Эрон, Арабистон, Ироқ, Яман, Сурия, Марв, Нишопур, Исфахон, Бағдод, Хижоз, Дамашқ ва Макка шаҳарларида бўлиб, асарлари учун бой манбалар тўплаган.
  • 36. Абдураззоқ Самарқандий (1423–1482) 1441–1444-йилларда (Афанасий Никитиндан 25 йил олдин, Васко да Гамадан 56 йил олдин) Ҳиндистонга денгиз орқали бориш йўлини биринчи бўлиб босиб ўтган ва ушбу йўналишдаги ҳудудларни географик жиҳатдан тасвирлаб берган сайёҳ, ватандошимиз Абдураззоқ Самарқандийдир. У саёҳати давомида Хуросоннинг қумли чўллари, Марказий Осиёнинг жануби, Озарбайжон, Эрон, Ироқ орқали ўтиб, Форс кўрфазидан Арабистонга чиққан ва мазкур денгиз орқали Ҳиндистонга етиб борган. Ҳиндистонга борган машҳур рус сайёҳи Афанасий Никитин ва голланд сайёҳи Васко да Гамалар Ҳиндистонга денгиз йўли билан боришда ватандошимиз Абдураззоқ Самарқандийнинг асарларидан фойдаланганликларини ёзиб қолдирган.
  • 37. Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483–1530) Заҳириддин ёшлик чоғлариданоқ турли саёҳатларни яхши кўрган. У 15-16 яшарлигида Фарғона, Самарқанд ва Тошкент ҳудудларини бир неча марта айланиб чиққан. 19 ёшга тўлганда, Ҳисор тарафидан тоққа кўтарилиб, Фандарё ва Искандаркўл орқали Зарафшон водийсига ўтиб, Самарқандга келган. Бобурнинг ёзишича, 21 ёшигача Фарғонадан Бухорогача, Тошкентдан Ҳисор ва Ҳиротгача бўлган барча шаҳар ва қишлоқларда ҳамда дашту тоғларда бўлган. У умрининг 30 йилини сафарларда ўтказди. Саёҳатлари даврида ўзининг шоҳ асари «Бобурнома» учун бой маълумотлар тўплаган. Hindistonning Agra shahridagi Boburiylar saroyi. Qizil qal’a.