1. ANDIJONNOMA
Gazenta №35 (18489) 2008 yil, 23-aprel, chorshaba
“Мерседес-бенс”нинг фалокати
Шу йилнинг 16 март куни 28-разъезд оралиғидаги темир йўл кесишув жойида
«Мерседес-бенс» автобусини бошқариб келаётган ҳайдовчи уни тепловозга
борибуради, ўзн зса воқеа жойида ҳаётдан кўз юмади. Бу тўқнашувдан нафақат
автобус, балки тепловоз, 350 метр темир йўл шикастланади. Яхшики, автобусда
йўловчилар бўлмаган.
Йўлдаги носозликни бартараф этиш учун темир йўлчилар қатновни тўхтатиб
қўядилар. Ярим кундан кўпроқ вақт сарфлаб, фалокат оқибатини бартараф этишга зўр
берадилар.
Бу нохуш ҳол кишини беихтиёр ўйга толдиради. Фалокат рўй бермаслиги мумкин
эди. Бунинг учун темир йўл кесишмаси тадбири давомида олиб борилаётган тушунтириш
ишларини кучайтиришимиз керак. Андижон темир йўл масофасида 227,7 километр бош
йўллар мавжуд. Уларда доимо таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Ҳудуда 60 та темир
йўл кесишмаси бор. Кесишув жойларида поездлар билан автотранспорт воситал арининг
тўқнашувлари олдини олиш мақсадида кенг кўламда иш олиб борилаётганлигига қарамай
2006 йилда 3 та, ўтган йили эса 1 та нохуш транспорт ҳодисалари содир бўлган. Айрим
«чаққон» ҳаидовчилар мир йўл кесишмаси ишораларига, шлагбаумларга ва бошқа эҳтиёт
чораларига парво қилмасдан шлагбаумлар остида ёки ёнидан машиналарни учириб олиб
ўтишга уринадилар. Оқибатда авария содир бўлади. Шу йилнинг 9 январь куни «ВАЗ»
машинаси ҳайдовчиси юк поезди олдидан ўтиб кетмоқчи бўлганида тўқнашув содир
бўлди. Натижада машина абгор аҳволга келди. Ҳайриятки, ҳайдовчи омон қолди. Содир
бўлаётган кўнгилсиз ҳодисалар оқибатида инсонлар жабрлан-моқдалар. Айрим ҳолларда
ҳаётдан кўз юммоқдалар. Моддий талофатни қўя турайлик, одамлар дилига тушаётган
маънавий емирилишлар ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Темир йўл кесишмаларида йўл
ҳаракати қоидаларига қатьий риоя қилиш зарурлигини унутмайлик.
Адҳамжон ИСЛОМОВ, «Ўздавтемирйўлназорат» давлат инспекциясининг шохобча
бошлиги.