1. Газета «Қашқадарё» №3 от 06.02.09г.
"ДИҚҚАТ: ТЕМИР ЙУЛ КЕСИШМАСИ!"
«Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик темир йўл компанияси раисини
буйругига биноан 2008 йил декабрь - 2009 йил январь ойлирида мамлакат темир йўл
тизимида “Поездлар ҳарақати хавсизилигни таъминлаш” тадбири ўтказилди.
Компания тарибидаги бошқа ташкилот ва муассалар сингари Қарши темир йўл
таъмирлаш корхонаси жамоаси ҳам мазкур тадбирда фаоллик ва уюшқоқлик билан
қатнашди.
Шу ўринда қайд этиш лозимки, ўтган йил давомида Қарши темир йўл таъмирлаш
корхонасида қарашли темир йўл кесишмаларида уч маротаба поезд ва транспорт
воситаларининг тўқнашув ҳолатлари содир бўлган. Жумландан, 2008 йил 13 июль куни
Самарканд йўналишининг 3753ғкилометрида фукаро Олим Акатов, “Дамас” русумли
автомобилда (давлат рақами 14Т2456) қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ўтиш
пайтида поезднинг келишини кўрағбила туриб, тўхташ ўрнига ҳаётини ҳавф остига қўйган
ва кесишмадан ўтиб кетишга ҳарақат қилган. Ҳайдовчининг шошомб шошарлиги ва йўл
ҳарақати қоидаларига риоя этмаганлиги боис тўқнашув содир бўлган. Темир йўл
кесишмамидан ўтиш қоидасини қўпол равишд бузган ҳайдовчи тўқнашув содир бўлган
жойдан қочиб кетиб, яширинган.
Автомобиль ҳайдовчилари томонидан темир йўл кесишмасидан ўтиш қоидасининг
бўзилиши оқибатида 2008 йил 26 сентябрь ва 17 ноябрь кунлари Китоб йўналишидаги
10ғкилометр ва 46-километрдаги қўриқланмайдиган темир йўл кесишмалари ҳам поезд ва
автоулов тўқнашувлари рўй берган.
Мазкур ҳодисалар таҳлили шуни кўрсатитмоқдаги, айрим холатларда автомобиль
ҳайдовчилари темир йўл кесишмасидан ўтиш пайтида махсус белгиларга эътибор
беришмайди, - аникроғи, ушбу белгиларни мутлақо инобатга олишмайди ва йўл ҳаракати
қоидаларига риоя қилишмайди. Бундай ҳайдовчилар бир неча дақика вақтни тежаб
коламан, деб ҳаётларини ҳавф остига қўйишади ва юқоридаги каби ҳолатларда автоўлов
ҳамда поезд тўқнашувига сабабчи бўлишади. Оқибатда, биринчидан уларнинг
автомобилларига жиддий зарар етказилади, иккинчидан, айбдор ҳайдовчилар қонунда
белгиланган таритбда жарима тўлашади ва бошқа турдаги жавобгарликка тортиладилар,
шунингдек, тепловозга етказилган зиённи қоплашга ҳам мажбурдирлар. Лекин барчамиз
яхши тушугамизки, темир йўл кесишмасидаги тўқнашувлар нафака автомобиль ва
тепловозга зарар етказиши, балки инсонларнинг ҳаёт билан видолашувига ҳам олиб
келиши мумкин. Махсус белгилар ва ҳатто якинлашиб келаётган поездни кўриб туришса-
да, темир йўл кесишмасидан ўтиб кетишга ҳарақат қилаётган ҳайдовчилар бу хақда
сираям унутмасликлари зарур.
Темир йўл кесишмаларидан ўтиш қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ холатлар
корхонами жамоасининг умумий йиғилишида вилоят йўл ҳарақати хавсизлиги
бошқармасининг ходимлари ҳамда бошқа маъсул шаҳслар иштироқида муҳокама
килиниб, шу каби ҳодисаларнинг олдини олиш ьўйича тегишли чора тадбирлар
белгиланди ва табийики, бугунги кунда ушбу чора тадбирлар ўз самарасини бераяпти
ўйлаймизки транспорт сохасида фаолият кўрсатаётган хар бир қорхона ва уюшмада бу
мухим масалага жиддий эътибор каратилса-шунингдек, шаҳсий автоўлов агалари ҳам
темир йўл кесишмасидан ўтиш қоидаларига сўзсиз риоя қилишса юкоридаги қаби нохуш
ҳолатларнинг олди олинган ва ҳарақат ҳавсизлиги таъминланган бўлади.
Б. Маҳкамов, Қарши темир йўл таъмирлаш корхонаси муҳандиси.
О.Курбонназаров, “Уздавтемирйўлназорат” инспекцияси инспектори.