1. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта
тузиш агентлиги
ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК
ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ» ЛОЙИҲАСИ
2017 йил
2. Лойиҳа тўғрисида
умумий маълумот
Асосий ҳужжатлар:
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2015 йил 21 сентябрдаги
“Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки
иштирокидаги “Ўзбекистон Республикасида
мева-сабзавотчилик тармоғини
ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-2410-
сонли қарори.
2
3. Лойиҳанинг
қиймати:
Жаҳон банкининг кредит маблағлари
150,0 млн. АҚШ долларини ташкил
этади;
Лойиҳанинг
мақсади:
- Қишлоқ хўжалигида иқтисодий
ислоҳотларни янада чуқурлаштириш,
мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб
чиқариш ва чуқур қайта ишлашга илғор
технологияларни жорий этиш,
дехқон, фермер хўжаликлари
ва қишлоқ хўжалиги корхоналарини
моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Амалга оширилиш
муддати:
- 2015-2021 йй.(6 йил);
Лойиҳа ҳудудлари: - Қорақалпоғистон Республикаси ва
Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган,
Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм
вилоятлари
5. Имтиёзли кредит маблағлари қуйидаги тижорат банклари
томонидан амалга оширилади:
1. Миллий банк
2. Асака банк
3. Ўзсаноатқурилиш банк
4. Қишлоқ қурилиш банк
5. Турон банк
6. Ипотека банк
7. Ипак йўли банк
8. Ҳамкор банк
9. Халқ банк
6. Лойиҳага қўшимча жалб қилинадиган кредит маблағлари
хақида маълумот
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
27 сентябрда қабул қилинган ПҚ-3293 сонли қарорига
мувофиқ лойиҳага Жахон банкининг қўшимча 500,0 млн
АҚШ долларига тенг кредит маблағларини жалб қилиш
бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда;
Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси ва
республикамизнинг барча вилоятлари жумладан Бухоро,
Навоий, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам амалга
оширилади;
Лойиҳани амалга ошириш муддати – 2015-2023 йиллар (8
йил).
7. Лойиҳа доирасида имтиёзли кредит
берилишининг умумий шартлари
Лойиҳалар учун имтиёзли кредитлар:
• 10 йилгача берилади (шундан 3 йилгача имтиёзли давр).
• Кредит маблағлари АҚШ долларида берилади.
• Фоиз устамаси – 5,5 %.
• Бир мижоз учун максимал кредит миқдори 2 млн. АҚШ долларгача.
• Мижознинг лойиҳадаги улуши энг камида 20 фоиз эквивалентида пул ёки хизмат,
иш,
яъни, натура кўринишида бўлиши мумкин.
• Четдан харид қилинадиган товар, асбоб ускуна, чорва моллари 100% кредит
ҳисобига молиялаштирилади.
Айланма маблағлар учун кредитлар:
• 18 ойгача берилади (шундан 9 ойгача имтиёзли давр).
• Кредит маблағлари АҚШ долларида берилади.
• Фоиз устамаси – 5,5%.
• Бир мижоз учун максимал кредит миқдори 200 минг АҚШ долларигача.
• Мижознинг лойиҳадаги улуши энг камида 20 фоиз эквивалентида пул ёки хизмат,
иш,
яъни, натура кўринишида бўлиши мумкин.
8. Имтиёзли кредит олиш учун лойиҳа ташаббускорлари томонидан
тижорат банкларига тақдим этиладиган ҳужжатлар
1) Кредит олиш учун корхона раҳбарининг тижорат банк номига аризаси;
2) Корхонанинг низоми ва таъсис ҳужжатлари (нусҳа);
3) Рўйхатдан ўтганлик ҳақида корхона гувоҳномаси (нусҳа);
4) Лойиҳанинг экологик экспертизаси (туман табиатни муҳофаза қилиш бўлими);
5) Лойиҳанинг экологик экспертизаси бўйича хулоса (вилоят табиатни муҳофаза
қилиш бошқармасининг хулосаси; лозим ҳолларда (атроф мухитга юқори
даражада таъсир кўрсатувчи лойиҳалар учун) республика табиатни муҳофаза
қилиш қўмитаси хулосаси);
6) Ҳисобот йили учун корхонанинг бухгалтерия баланси ва молиявий ҳисоботи
(нусҳа);
7) Товарлар, хизматларни харид қилиш бўйича хорижий ҳамкор билан имзоланган
контракт (нусҳа);
8) Харид қилинадиган товар, хизматлар етказиб бериш бўйича камида 3 та фирма
ёки компаниядан олинган тижорат таклифлар;
9) Корхона акционерлари ёки таъсисчиларининг кредит олиш учун розилиги
тўғрисидаги умумий йиғилиши баённомаси (нусҳа);
10) Лойиҳанинг Бизнес-режаси;
11) Гаров таъминоти бўйича тегишли ҳужжатлар (кредит суммасидан 125% дан
кам бўлмаган миқдорда);
12) Лойиҳа хусусиятидан келиб чиқиб, тижорат банклар томонидан бошқа зарурий
ҳужжатлар талаб этилиши мумкин
9. Имтиёзли
кредит
йўналишлари
Мева-сабзавот маҳсулотарини етиштириш;
Интенсив боғдорчилик;
Замонавий иссиқхоналар;
Замонавий суғориш тизимлари;
Мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта
ишлаш
Мева-сабзавот маҳсулотларини колибровка,
саралаш ва қадоқлаш;
Мева-сабзавот маҳсулотарини сақлаш учун
совутгичли омборхоналар;
Мева-сабзавот маҳсулотарини музлатиш
(шоковая заморозка);
Қишлоқ хўжалиги техника ва
технологиялари
ва бошқалар.
9
10. Имтиёзли кредит олиш тартиби:
1. Қишлоқ хўжалиги корхонаси, фермер хўжалиги ёки тадбиркор тижорат
банкларининг ҳудудий филиалига кредит олиш учун тегишли ҳужжатлар
тўпламини тақдим этади.
2. Тижорат банкининг ҳудудий филиали (туман ёки вилоят) топширилган
ҳужжатлар тўпламини ўрганиб чиқиб, уларни банкнинг Кредит қўмитаси
томонидан кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун Бош офисига юборади.
3. Бош банк Кредит қўмитасининг ижобий хулосасидан сўнг, лойиҳани
молиялаштириш учун Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта
тузиш Агентлигига тегишли ҳужжатлар тўпламини киритади.
4. Агентлик тижорат банклари томонидан киритилган ҳужжатлар тўпламини
Жаҳон банки талабларига мувофиқлигини ўрганиб, кредит миқдори
1,0 млн. АҚШ ртиқ бўлса Жаҳон банкига келишиш учун киритади.
5. Кредит ҳужжатлари тўплами бўйича Жаҳон банкининг ижобий қарори
олингандан сўнг Агентлик лойиҳани молиялаштириш учун талаб этилган
суммани тижорат банкига ўтказиб беради.