SlideShare a Scribd company logo
Экономическая газета (иқтисодий газета) “БИРЖА”
№22 (969) суббота 21.02.09г.
(выходит по вторникам, четвергам, субботам)
Долзарб мавзу
Йўл қоидаси — умр фойдаси
ўтган йили йўл кесишмаларидаги поезд ва автомобиллар тўқнашуви натижасида 62 млн.
сўмдан ортиқ иқтисодий зарар кўрилди.
Ҳеч кимга сир эмаски йўл-транспорт ҳодисаларн дунё бўйнча долзарб муаммолардан
бнриднр. Баъзн маълумотларга кўра, сўнггн йилларда дунё йўлларида йилига 500
мнллнондан кўпроқ одам йўл-транспорт ҳоднсаларининг қурбони бўлаётган экан.
Дунёнинг турли ҳудудларида рўй бераётган бундай бахтсиз ҳоднсалар кишини
жиддий ўйлашга мажбур қилади.
Йўл кесишмаларнда автомобнлларнинг поездлар билан тўқнашуви ҳам шундай
бахтсиз ҳодисалар тонфаснга киради. Бу борада кўп гапирилади, тарғнбот-ташвнқот
ишлари олнб борилади, лекин йўл кесишмаларида талаб этилган
қонунғқоидаларнинг автомобиль ҳайдовчилари томонидан бузилиши натижасида
кўпгина нохушликлар ҳамон давом этмоқда.
Ҳозирда "Ўзбёкистон темир йўллари" ДАТКга қарашли 567 та йўл кесишмалари мавжуд
бўлиб, уларнинг 143 таси қўриқланадиган йўл кесишмаларидир. Темир изларда поездлар
белгиланган тезликда келади ва уни дарҳол тўхтатишнинг иложи йўқ. Зарурият юзасидан
илкис тормоз берилганда ҳам поездлар тўхтагунча 800-1000 метр масофани босиб ўтади.
Йўл кесишмаларида светофорлар, турли сигналлар, йўл кўрсаткичлари ва катта тезлик
билан поезд келаётгани тўғрисидаги огохлантириш белгилари ҳайдовчилар сўзсиз амал
қилиниши керак бўлган қонун-қоидалардир. Шунинг учун йўл кесишмаларидан ўтишда
автомобиль хайдовчиларидан ҳар доим ҳушёрлик талаб этилади.
Лекин машина рулини бошқараётган ҳайдовчилар ҳамиша ҳам бу қонунқоидаларга амал
қилаверишмайди. Яқинлашиб келаётган поезд ҳақидаги огоҳлантириш белгиларини кўриб
турса ҳам, қонун-қоидаларни менсимайди, ёки шошаётганини "рўкач қилиб", бесабрлик
билан темир йўлни "лип" этиб кесиб ўтиб кетмоқчи бўлади. Гўё улар бу билан “бу дунёда
битмай қолган ишини" ҳаммадан олдин битирмоқчи бўлади. Қани энди ҳар доим улар
ўйлагандек бўлса…
Ўтган йили Республикамизда автомобиллар билан поездларнинг ўзаро тўқнашувлар 32
марта содир бўлди. Бу тўқнашувлар оқибатида 12 нафар фуқаро вафот этди. 2007 йилда
юз берган нохуш тўқнашувлар оқибатида эса 9 нафар одам бевақт ҳаётдан кўз юмганди.
2009 йилнинг ҳали икки ойи ўтмасдан юз берган 7 ҳодисада 5 киши қурбон бўлди.
Энг ачинарлиси, қоидабузар ҳайдовчилар ўзининггина эмас, ўзгаларнинг ҳаётига
ҳам зомин бўлмоқда, кўплари оғир жароҳатланиб бир умрга ногирон бўлиб қолмоқда,
оила боқувчисидан айрилмоқда, боқувчи ногирон бўлиб, ўзи боқимандага айланмоқда,
фарзандлар ота-онасиз қолмоқда, қариндош-уруғлар жабр чекмоқда... техникалар
мажақланмоқда, поездларнинг издан чиқиши натижасида темир йўлга жиддий зарар
етказилмоқда, қатновлар издан чиқиб, йўловчилар ва вагонлардаги халқ хўжалик юклари
ўз манзилига кечикиб етиб бормоқда...
Тўқнашувлар натижасида 2007 йилда 8,2 млн. Сўм, 2008 йилда эса 62 млн сўмдан ортиқ
иқтисодий зарар кўрилди. Зарарлар ҳам йилданғйилга ортиб бормоқда.
Таҳлилларнинг кўрсатишича, 2008 йилда энг кўп тўқнашувлар Тошкент вилоятида (8
марта) ва Самарқанд вилоятида (5 марта) юз берди. Тўқнашувларга асосан автомобиль
эгалари сабабчи бўлишмоқда. Ҳайдовчилар йўл кесишмаларидаги йўл кўрсаткичлари ва
светофорнинг огоҳлантрувчи чироқларини менсимай, келаётган поезд олдидан “лип этиб”
ўтиб кетмоқчи бўлади. Бу билан улар йўл қоидалари ва темир йўл кесишмаларидан ўтиш
қоидаларининг 17.1, 17.2, 17.3 бандларини қўпол равишда бузишади. Оқибатда эса...
Тўқнашувларнинг 75 фоизи қўриқлайдиган йўл кесишмаларида содир бўлмоқда.
Уларнинг 70 фоизи енгил машиналар билан юз бермоқда. Демаки, енгил машина
ҳайдовчилари темир йўл кесшималарининг хавфли худуд эканлигини унугаб кўйишмоқда.
Энди бу борада мисол келтириб ўтсак. 2008 йилнинг 4 январь куни Қорақалпоғистонда
мудҳиш фожиа рўй берди. "180-разъезд" ва "Шумонай" бекати оралиғидаги 571
километрдаги қўриқланмайдиган йўл кесишмасида А. Исмоилов бошқарувидаги "Матиз"
енгил автомобили 319-йўловчи поезди билан тўқнашиб кетди. Оқибатда ҳайдовчи ва
машинадаги тўрт йўловчи ҳалок бўлди. Ўтган йилнинг 18 апрель куни "Хўжайли —
Хатеп" бекатлари орасидаги кўриқланмайдиган йўл кесишмасида поезд билан фуқаро
Усенов бошқарувидаги “Жигули"нингтўқнашувида ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди,
бир йўловчи оғир аҳволда касалхонага тушди.
Март ойининг 16-санаида "Катта-қўрғон — 28-разъезд" бекатлари оралиғидаги 3799 км.
да захира тепловозини тортиб келаётган тепловоз билан Р. Тоиров бошқарувидаги
"Мерседес-Бенц" автобуси тўқнашиб кетди. Ҳалокат жойида автобуснинг 23 ёшли
ҳайдовчиси вафот этди. Тўқнашув оқибатида биринчи тепловознинг иккинчи тележкаси
издан чиқиб кетди ва 352. метр темир йўли ва тепловоз секция-си жқцдий зарар курди.
Бекатлар оралиғида поездлар қатнови маълум вақтга тўхтаб қолди.
Ўтган йилнинг 11 май куни Сурхондарё вилоятидаги "Жарқўрғон" бекати ва "165-разъезд"
орасидаги кўрикланадиган йўл кесишмасида ҳайдовчи Муқимов бошқарўвидаги
автобуснинг яқинлашнаётган поезд йўлига чиқиб кетиши оқибатида юз берган
тўқнашувда 5 нафар йўловчи касалхонага ётқизилди. 492 400 сўм зарар кўрилди.
Афсуски, бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин. Барча ҳодисаларда
ҳайдовчилар айбдор...
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, поездлар бйлан автомобилларнинг тўқнашувлари
ҳамиша хунук оқибатларга олиб келади. Шўнинг учун йўл кесишмаларида шошма-
шошарлик қилиш, яқинлашиб келаётган поезд олдидан шошилинч ўтиб кетаман, дейиш
ярамайди. Чунки сиз бошқараётган машина ҳам бир техника ва у истаган пайтда панд
бериб қўйиши мумкин...
Ҳозирда юқори хавфли ҳудуд саналган йўл кесишмаларида бундай тўқнашувларнинг
олдини олиш борасида "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТКда катта ишлар амалга
ошйрилмоқда. Масалан, хавфнинг олдини олиш мақсадида автомобиллар серқатнов
бўлган, тезюрар поездлар ўтадиган йўл кесишмаларида машиналар йўлини тўсиб қўювчи
янги автоматик тўсиқ қурилмалар ўрнатилмоқда. Бунда поезд яқинлашгани ҳақида
берилган сигнал тўсиқ қурилмаларга хавфли зонада автомобилларнинг ҳаракатланмаслиги
тўғрисида хабар беради ва шунда унинг қопқоғи очилиб йўлни тўсиб кўяди. Бундай янги
қурилмалар йўлни ҳар икки томондан беркитади ва автомобиллар уни айланиб ўта
олмайди. 2008 йилда бундай курилмалардан йўл кесишмаларига 19 та ўрнатилди ва
ҳозирда уларнинг 8 таси ишга туширилган. 2009 йил охиригача республикамиз йўлларида
бундай курилмалардан 50 комплекти ўрнатилади.
Йўл кесишмаларидаги тўқнашувларнинг олдини олиш мақсадида "Ўзбекистон темир
йўллари" ДАТК ходимлари ва "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекцияси
мутасаддилари мунтазам равишда автохўжаликларда, саноат корхоналарида, хусусий
автомобиль эгалари орасида ҳамда темир йўл яқинида яшовчи автомобиль транспорти бор
аҳоли ўртасида, мактаб ва маҳаллаларда, ҳайдовчилар тайёрлаш ўкув масканларида бу
борада суҳатлар ўтказиб келмоқда. Бу суҳбатларда қоидабузарликнинг мудхиш
оқибатлари ҳақида ҳам батафсил тўхтаб ўтилади. Кейин "Ўзбекистон темир йўллари"
ДАТК билан "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ҳамкорлигида темир йўл
кесишмаларидан ўтиш қонун-қоидаларини акс эттирган турли плакатлар ҳам
тайёрланмокда.
Ҳусниддин Отахўжаев

More Related Content

More from feekaaf

Export russia 1216
Export russia 1216Export russia 1216
Export russia 1216feekaaf
 
Export russia 1211
Export russia 1211Export russia 1211
Export russia 1211feekaaf
 
Export import documents 1958
Export import documents 1958Export import documents 1958
Export import documents 1958feekaaf
 
Export from russia 1965
Export from russia 1965Export from russia 1965
Export from russia 1965feekaaf
 
Certificate of confirmity russia 1527
Certificate of confirmity russia 1527Certificate of confirmity russia 1527
Certificate of confirmity russia 1527feekaaf
 
Certificate of confirmity russia 1513
Certificate of confirmity russia 1513Certificate of confirmity russia 1513
Certificate of confirmity russia 1513feekaaf
 
Belarus construction regulations 725
Belarus construction regulations 725Belarus construction regulations 725
Belarus construction regulations 725feekaaf
 
сто газпром 033 2007
сто газпром 033 2007сто газпром 033 2007
сто газпром 033 2007feekaaf
 
р газпром 2 3.3-450-2010
р газпром 2 3.3-450-2010р газпром 2 3.3-450-2010
р газпром 2 3.3-450-2010feekaaf
 
ост 1 13456 78
ост 1 13456 78ост 1 13456 78
ост 1 13456 78feekaaf
 
Trade russia 1880
Trade russia 1880Trade russia 1880
Trade russia 1880feekaaf
 
Trade russia 1877
Trade russia 1877Trade russia 1877
Trade russia 1877feekaaf
 
Stb panel met
Stb panel metStb panel met
Stb panel metfeekaaf
 
Stb p sovmest
Stb p sovmestStb p sovmest
Stb p sovmestfeekaaf
 
Stb p hdsl
Stb p hdslStb p hdsl
Stb p hdslfeekaaf
 
Stb p adsl
Stb p adslStb p adsl
Stb p adslfeekaaf
 
Stb elem zn_pl
Stb elem zn_plStb elem zn_pl
Stb elem zn_plfeekaaf
 
Stb 52344
Stb 52344Stb 52344
Stb 52344feekaaf
 
Stb 52341
Stb 52341Stb 52341
Stb 52341feekaaf
 
Stb 51961
Stb 51961Stb 51961
Stb 51961feekaaf
 

More from feekaaf (20)

Export russia 1216
Export russia 1216Export russia 1216
Export russia 1216
 
Export russia 1211
Export russia 1211Export russia 1211
Export russia 1211
 
Export import documents 1958
Export import documents 1958Export import documents 1958
Export import documents 1958
 
Export from russia 1965
Export from russia 1965Export from russia 1965
Export from russia 1965
 
Certificate of confirmity russia 1527
Certificate of confirmity russia 1527Certificate of confirmity russia 1527
Certificate of confirmity russia 1527
 
Certificate of confirmity russia 1513
Certificate of confirmity russia 1513Certificate of confirmity russia 1513
Certificate of confirmity russia 1513
 
Belarus construction regulations 725
Belarus construction regulations 725Belarus construction regulations 725
Belarus construction regulations 725
 
сто газпром 033 2007
сто газпром 033 2007сто газпром 033 2007
сто газпром 033 2007
 
р газпром 2 3.3-450-2010
р газпром 2 3.3-450-2010р газпром 2 3.3-450-2010
р газпром 2 3.3-450-2010
 
ост 1 13456 78
ост 1 13456 78ост 1 13456 78
ост 1 13456 78
 
Trade russia 1880
Trade russia 1880Trade russia 1880
Trade russia 1880
 
Trade russia 1877
Trade russia 1877Trade russia 1877
Trade russia 1877
 
Stb panel met
Stb panel metStb panel met
Stb panel met
 
Stb p sovmest
Stb p sovmestStb p sovmest
Stb p sovmest
 
Stb p hdsl
Stb p hdslStb p hdsl
Stb p hdsl
 
Stb p adsl
Stb p adslStb p adsl
Stb p adsl
 
Stb elem zn_pl
Stb elem zn_plStb elem zn_pl
Stb elem zn_pl
 
Stb 52344
Stb 52344Stb 52344
Stb 52344
 
Stb 52341
Stb 52341Stb 52341
Stb 52341
 
Stb 51961
Stb 51961Stb 51961
Stb 51961
 

Yo'lqoidasi

  • 1. Экономическая газета (иқтисодий газета) “БИРЖА” №22 (969) суббота 21.02.09г. (выходит по вторникам, четвергам, субботам) Долзарб мавзу Йўл қоидаси — умр фойдаси ўтган йили йўл кесишмаларидаги поезд ва автомобиллар тўқнашуви натижасида 62 млн. сўмдан ортиқ иқтисодий зарар кўрилди. Ҳеч кимга сир эмаски йўл-транспорт ҳодисаларн дунё бўйнча долзарб муаммолардан бнриднр. Баъзн маълумотларга кўра, сўнггн йилларда дунё йўлларида йилига 500 мнллнондан кўпроқ одам йўл-транспорт ҳоднсаларининг қурбони бўлаётган экан. Дунёнинг турли ҳудудларида рўй бераётган бундай бахтсиз ҳоднсалар кишини жиддий ўйлашга мажбур қилади. Йўл кесишмаларнда автомобнлларнинг поездлар билан тўқнашуви ҳам шундай бахтсиз ҳодисалар тонфаснга киради. Бу борада кўп гапирилади, тарғнбот-ташвнқот ишлари олнб борилади, лекин йўл кесишмаларида талаб этилган қонунғқоидаларнинг автомобиль ҳайдовчилари томонидан бузилиши натижасида кўпгина нохушликлар ҳамон давом этмоқда. Ҳозирда "Ўзбёкистон темир йўллари" ДАТКга қарашли 567 та йўл кесишмалари мавжуд бўлиб, уларнинг 143 таси қўриқланадиган йўл кесишмаларидир. Темир изларда поездлар белгиланган тезликда келади ва уни дарҳол тўхтатишнинг иложи йўқ. Зарурият юзасидан илкис тормоз берилганда ҳам поездлар тўхтагунча 800-1000 метр масофани босиб ўтади. Йўл кесишмаларида светофорлар, турли сигналлар, йўл кўрсаткичлари ва катта тезлик билан поезд келаётгани тўғрисидаги огохлантириш белгилари ҳайдовчилар сўзсиз амал қилиниши керак бўлган қонун-қоидалардир. Шунинг учун йўл кесишмаларидан ўтишда автомобиль хайдовчиларидан ҳар доим ҳушёрлик талаб этилади. Лекин машина рулини бошқараётган ҳайдовчилар ҳамиша ҳам бу қонунқоидаларга амал қилаверишмайди. Яқинлашиб келаётган поезд ҳақидаги огоҳлантириш белгиларини кўриб турса ҳам, қонун-қоидаларни менсимайди, ёки шошаётганини "рўкач қилиб", бесабрлик билан темир йўлни "лип" этиб кесиб ўтиб кетмоқчи бўлади. Гўё улар бу билан “бу дунёда битмай қолган ишини" ҳаммадан олдин битирмоқчи бўлади. Қани энди ҳар доим улар ўйлагандек бўлса… Ўтган йили Республикамизда автомобиллар билан поездларнинг ўзаро тўқнашувлар 32 марта содир бўлди. Бу тўқнашувлар оқибатида 12 нафар фуқаро вафот этди. 2007 йилда юз берган нохуш тўқнашувлар оқибатида эса 9 нафар одам бевақт ҳаётдан кўз юмганди. 2009 йилнинг ҳали икки ойи ўтмасдан юз берган 7 ҳодисада 5 киши қурбон бўлди. Энг ачинарлиси, қоидабузар ҳайдовчилар ўзининггина эмас, ўзгаларнинг ҳаётига ҳам зомин бўлмоқда, кўплари оғир жароҳатланиб бир умрга ногирон бўлиб қолмоқда, оила боқувчисидан айрилмоқда, боқувчи ногирон бўлиб, ўзи боқимандага айланмоқда, фарзандлар ота-онасиз қолмоқда, қариндош-уруғлар жабр чекмоқда... техникалар мажақланмоқда, поездларнинг издан чиқиши натижасида темир йўлга жиддий зарар етказилмоқда, қатновлар издан чиқиб, йўловчилар ва вагонлардаги халқ хўжалик юклари ўз манзилига кечикиб етиб бормоқда... Тўқнашувлар натижасида 2007 йилда 8,2 млн. Сўм, 2008 йилда эса 62 млн сўмдан ортиқ иқтисодий зарар кўрилди. Зарарлар ҳам йилданғйилга ортиб бормоқда. Таҳлилларнинг кўрсатишича, 2008 йилда энг кўп тўқнашувлар Тошкент вилоятида (8 марта) ва Самарқанд вилоятида (5 марта) юз берди. Тўқнашувларга асосан автомобиль эгалари сабабчи бўлишмоқда. Ҳайдовчилар йўл кесишмаларидаги йўл кўрсаткичлари ва светофорнинг огоҳлантрувчи чироқларини менсимай, келаётган поезд олдидан “лип этиб” ўтиб кетмоқчи бўлади. Бу билан улар йўл қоидалари ва темир йўл кесишмаларидан ўтиш
  • 2. қоидаларининг 17.1, 17.2, 17.3 бандларини қўпол равишда бузишади. Оқибатда эса... Тўқнашувларнинг 75 фоизи қўриқлайдиган йўл кесишмаларида содир бўлмоқда. Уларнинг 70 фоизи енгил машиналар билан юз бермоқда. Демаки, енгил машина ҳайдовчилари темир йўл кесшималарининг хавфли худуд эканлигини унугаб кўйишмоқда. Энди бу борада мисол келтириб ўтсак. 2008 йилнинг 4 январь куни Қорақалпоғистонда мудҳиш фожиа рўй берди. "180-разъезд" ва "Шумонай" бекати оралиғидаги 571 километрдаги қўриқланмайдиган йўл кесишмасида А. Исмоилов бошқарувидаги "Матиз" енгил автомобили 319-йўловчи поезди билан тўқнашиб кетди. Оқибатда ҳайдовчи ва машинадаги тўрт йўловчи ҳалок бўлди. Ўтган йилнинг 18 апрель куни "Хўжайли — Хатеп" бекатлари орасидаги кўриқланмайдиган йўл кесишмасида поезд билан фуқаро Усенов бошқарувидаги “Жигули"нингтўқнашувида ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди, бир йўловчи оғир аҳволда касалхонага тушди. Март ойининг 16-санаида "Катта-қўрғон — 28-разъезд" бекатлари оралиғидаги 3799 км. да захира тепловозини тортиб келаётган тепловоз билан Р. Тоиров бошқарувидаги "Мерседес-Бенц" автобуси тўқнашиб кетди. Ҳалокат жойида автобуснинг 23 ёшли ҳайдовчиси вафот этди. Тўқнашув оқибатида биринчи тепловознинг иккинчи тележкаси издан чиқиб кетди ва 352. метр темир йўли ва тепловоз секция-си жқцдий зарар курди. Бекатлар оралиғида поездлар қатнови маълум вақтга тўхтаб қолди. Ўтган йилнинг 11 май куни Сурхондарё вилоятидаги "Жарқўрғон" бекати ва "165-разъезд" орасидаги кўрикланадиган йўл кесишмасида ҳайдовчи Муқимов бошқарўвидаги автобуснинг яқинлашнаётган поезд йўлига чиқиб кетиши оқибатида юз берган тўқнашувда 5 нафар йўловчи касалхонага ётқизилди. 492 400 сўм зарар кўрилди. Афсуски, бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин. Барча ҳодисаларда ҳайдовчилар айбдор... Юқоридагилардан кўриниб турибдики, поездлар бйлан автомобилларнинг тўқнашувлари ҳамиша хунук оқибатларга олиб келади. Шўнинг учун йўл кесишмаларида шошма- шошарлик қилиш, яқинлашиб келаётган поезд олдидан шошилинч ўтиб кетаман, дейиш ярамайди. Чунки сиз бошқараётган машина ҳам бир техника ва у истаган пайтда панд бериб қўйиши мумкин... Ҳозирда юқори хавфли ҳудуд саналган йўл кесишмаларида бундай тўқнашувларнинг олдини олиш борасида "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТКда катта ишлар амалга ошйрилмоқда. Масалан, хавфнинг олдини олиш мақсадида автомобиллар серқатнов бўлган, тезюрар поездлар ўтадиган йўл кесишмаларида машиналар йўлини тўсиб қўювчи янги автоматик тўсиқ қурилмалар ўрнатилмоқда. Бунда поезд яқинлашгани ҳақида берилган сигнал тўсиқ қурилмаларга хавфли зонада автомобилларнинг ҳаракатланмаслиги тўғрисида хабар беради ва шунда унинг қопқоғи очилиб йўлни тўсиб кўяди. Бундай янги қурилмалар йўлни ҳар икки томондан беркитади ва автомобиллар уни айланиб ўта олмайди. 2008 йилда бундай курилмалардан йўл кесишмаларига 19 та ўрнатилди ва ҳозирда уларнинг 8 таси ишга туширилган. 2009 йил охиригача республикамиз йўлларида бундай курилмалардан 50 комплекти ўрнатилади. Йўл кесишмаларидаги тўқнашувларнинг олдини олиш мақсадида "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК ходимлари ва "Ўздавтемирйўлназорат" давлат инспекцияси мутасаддилари мунтазам равишда автохўжаликларда, саноат корхоналарида, хусусий автомобиль эгалари орасида ҳамда темир йўл яқинида яшовчи автомобиль транспорти бор аҳоли ўртасида, мактаб ва маҳаллаларда, ҳайдовчилар тайёрлаш ўкув масканларида бу борада суҳатлар ўтказиб келмоқда. Бу суҳбатларда қоидабузарликнинг мудхиш оқибатлари ҳақида ҳам батафсил тўхтаб ўтилади. Кейин "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК билан "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси ҳамкорлигида темир йўл кесишмаларидан ўтиш қонун-қоидаларини акс эттирган турли плакатлар ҳам тайёрланмокда. Ҳусниддин Отахўжаев