1. “TEMIRYO’
LCHI” газетаси
2009 - yil 9 – aprel № 15 (5734) payshanba
ЖАРАЁН
Қарор ва ижро
ШОХОБЧА ЙЎЛЛАР
ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ
Куни кеча “Ўздавтемирйўлназорат” инспекциясида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Темир йўл тармоқларини 2009ғ2013 йилларда ривожлантириш ва
модернизация қилишнинг комплекс программаси тўғрисида”ги 2009 йил 18 мартдаги
Қарорининг бажарилишига бағишланган идоралараро йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси, “Ўздонмаҳсулот”,
“Ўзкимёсаноат”, “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компаниялари, Навоий ва Олмалиқ
тоғкон металлургия комбинати ҳамда бошқа ўз балансида теми йўл объектлари бор идора
ҳамда вазирликларнинг вакиллари қатнашди.
Йиғилишда мазкур Қарорда кўрсатиб ўтилган ишларни амалга ошириш бўйича
юқоридаги идора ва вазирликлар вакиллари ҳамда “Ўздавтемирйўлназорат” инспекцияси
ходимлари иштирокида ишчи гуруҳини тузиш, ҳаракат таркибларини эҳтиёт қисмлари
билан таъминлаш, локомотив ва ва вагонларни янгилаш борасида кўплаб таклифлар
ўртага ташланди.
- Юртимиз мустақилликка юз тутгач, Ўзбекистон темир йўлларида катта
ўзгаришлар юз берди. Жумладан, мавжуд йўллар қайтадан тикланиб, замонавий йўлларга
айлантирилди ва бу йўллардан ҳозирда поездлар соатига 100-160 километр тезликда
қатнамоқда, - дейди “Ўздатемирйўлназорат” инспекцияси бошлиғининг биринчи
ўринбосари И.Абдуллаев. – Бунга йўловчи ташувчи “Регистон”, “Шарқ”, “Насаф” тезюрар
поездларини мисол келтириш мумкин.
Тадбир доирасида келгусида саноат корхоналар йўлларини янгилаш, тубдан
таъмирлаш, бу ишларни режалаштириш масалари аниқ таклифлар асосида кўриб
борилади ва қарорда кўрсатилганидек, 2009-2013 йилларда идора ва вазирликларга
қарашли шохобча йўллар ҳам ривожлантирилиб, модернизация қилинган халқаро
талабларга мос замонавий йўлларга айлантирилади.
А.Даминов