Ҳозирги ахборот технологиялари асрида ахборот ва унга бўлган талаб, уни олиш усуллари кундан кунга ривожланиб тараққий этиб бормоқда. Бу кутубхоналар зиммасига янада катта масъулият юклайди. Шуни инобатга олган ҳолда дунёнинг йирик кутубхоналари ўз фондида сақланаётган ахборотларни фойдаланувчиларга қулай ва тезкор етказиб бериш мақсадида турли электрон маълумот базаларни яратмоқдалар. Бунга мисол тариқасида “РДК диссертатция ва авторефератлари базаси”ни олишимиз мумкин. Ушбу база қулайлиги, яъни вақт ва масофани енгиб ўтиши билан қисқа вақт ичида фойдаланувчилар орасида машхурликка эришди. Бу тажрибадан хулоса қилган ҳолда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси МДҲ давлатлари орасида етакчилардан бўлиб Илмий ишлар базасини яратишга киришди. Бугунги кунда Ўзбекистон Миллий кутбхонаси фондида 13 300 дан ортиқ диссертатциялар, 558 мингдан ортиқ авторефератлар сақланмоқда. Бу янги база ана шу илм-маърифат дурдоналарини фойдаланувчиларга қулай тарзда интернет орқали тақдим этишни кўзда тутади. Автор - Холмухамедова Дильдора