1. 1. Рақобатнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва ўзига
хос хусусиятлари.
2. Рақобат назариялари эволюцияси.
3. Бозор рақобатининг тарихий ривожланиш
босқичлари. Натурал хўжаликдан бозор
иқтисодиётининг дастлабки шаклларига ўтиш
давридаги рақобат.
2. Рақобат – бозор субъектлари иқтисодий манфаатларининг
тўқнашишидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва
кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашни англатади.
Рақобат-иқтисодий категория сифатида бозор иқтисодиётининг
ва умуман товар хўжалигининг энг муҳим белгиси, уни
ривожлантириш воситаси, бозор механизмининг асосий таркибий
қисмларидан бири ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти ўзининг етуклик даражаси ва ривожланиш
хусусиятларидан қатъий назар рақобатнинг мавжуд бўлишини
тақозо этади. Шу билан бирга, бозор иқтисодиёти ривожланиб
бориши билан рақобатчилик муносабатлари ҳам такомиллашиб,
ўз шаклларини ўзгартириб боради.
3. Рақобат …
«Язык бизнеса» номли луғатда: «Рақобат (лотинча
concurrere – тўқнашув; инглизча competition, rivalry) –
бозорда иштирок этаётган корхоналар ўртасидаги ўз
маҳсулотларини сотишнинг энг қулай имкониятларини
таъминлаш, харидорларнинг турли-туман эҳтиёжларини
қондириш мақсадидаги ўзаро таъсир, ўзаро алоқа ва
кураш иқтисодий жараёнидир. Рақобат ва монополия
диалектик бирликни ташкил этиб, доимо бозорда бир-
бирларига қарама- қарши турадилар»
6. Рақобат курашининг мазмуни
тўғрисида тўлароқ тушунчага
эга бўлиш учун унинг асосий
шакллари ва белгиларини
кўриб чиқиш зарур. Ўз
миқёсига кўра рақобат икки
турга – тармоқ ичидаги ва
тармоқлараро рақобатга
бўлинади.
Тармоқ ичидаги рақобат товар
ишлаб чиқариш ва сотишнинг
қулайроқ шароитига эга
бўлиш, қўшимча фойда олиш
учун бир тармоқ корхоналари
ўртасида боради.
8. Монополлашув даражасидаги
тузилмалар ўртасида мавжуд
бўлишига кўра қуйидаги
рақобат турлари
монополлашмаг
ан корхоналар
ўртасидаги
рақобат
монополиялар
ҳамда
монополистик
бирлашмаларга
кирмаган ишлаб
чиқарувчилар
ўртасидаги
рақобат
турли
монополиялар
ўртасидаги
рақобат
монополистик
бирлашмалар
ичидаги рақобат
9. Рақобат кураши ва уни
ҳаракатлантирувчи
кучлар, монополияга
қарши бошқарув
механизмлари ҳақида
дастлабки тўлақонли
назарий қоидалар фақат
XVIII асрнинг ўрталарига
келиб пайдо бўлган.
Классик сиёсий иқтисод
вакиллари саналган
А.Смит ва Д.Рикардонинг
хизматлари катта.
Кейинги даврларда
Ф.Перру, А.Маршалл,
Дж.Кейнс, В.Леонтьев,
Й.Шумпетер, П.Сраффа,
М.Портер, Ф.Котлер ва
бошқаларнинг
меҳнатлари туфайли
рақобат назарияси янада
ривож топди.
Рақобат моҳиятига
тўхталар эканмиз, уни
асосан уч хил ёндашувга
бўлиш мумкин.
Жумладан, хулқ-атвор
ѐндашуви, структурали
ёндашув ва функционал
ёндашув.
10. Рақобатнинг хулқ-атвор ёндашувига
А.Смитнинг қарашларини киритиш мумкин. У
рақобатни бозор субъектлари ўртасида
товарлар харид қилиш ва сотиш борасида
қулайроқ шароитлар учун олиб бориладиган,
тўғри, ҳалол, тил бириктиришларсиз кураш,
мусобақа билан боғлаган.
У рақобат курашининг асосий усули деб нарх
ўзгаришларини билган. Бунда у жамоа
иродаси (ихтиёри) билан бошқарилмайдиган,
умумий мўлжалларга эга бўлмаган бозорда
қатъий хулқ-атвор қоидаларига амал
қилишини қайд этган. Демак, рақобат–бозор
қатнашчилари фаолиятини
мувофиқлаштирувчи айнан ўша «кўринмас
қўл»дир.
Рақобатнинг хулқ-атвор ёндашуви…
11. Структурали ёндашувда асосий эътибор
рақобатчиларнинг ўзаро курашидан
бозор структураси, унда ҳукмронлик
қилувчи шарт-шароитлар таҳлилига
кўчиб ўтади.
К.Р. Макконнелл ва С.Л. Брюнинг
асарларида айтиб ўтилишича, рақобат
бозорда кўп сонли мустақил харидор
ва сотувчилар мавжудлиги, харидор ва
сотувчилар учун бозорга эркин кириш
ва ундан чиқиш имкониятидир.
Ф.Перру рақобатни доимий таҳдидли
ҳаракат сифатида тушунтиради. Инсон
ўз манфаатини кўзлаб қимматроқ
сотиб, арзон харид қилишга интилади.
Шунинг учун рақобат билан доимий
тўқашишга тўғри келади.
Структурали ёндашув…
Ф.Перру
1903-1987 й.й.
12. Рақобат моҳиятини аниқлашга учинчи ёндашувни
функционал ёндашув ҳисобланиб, у рақобатнинг
иқтисодиётдаги ролини кўриб чиқади. Хусусан,
Й.Шумпетер иқтисодий ривожланиш назарияси
доирасида рақобатни эскиликнинг янгилик билан
рақиблик кураши сифатида таърифлайди.
Янгиликлар киритиш бозор томонидан шубҳа
билан қабул қилинади, бироқ агар новатор уларни
амалга оширишнинг уддасидан чиқса, рақобат
механизми эскирган технологиялардан
фойдаланувчи корхоналарни бозордан сиқиб
чиқаради.
Функционал ёндашув…
Й.Шумпетер
1883-1950 й.й.
13. 3. Бозор рақобатининг тарихий ривожланиш
босқичлари. Натурал хўжаликдан бозор
иқтисодиётининг дастлабки шаклларига ўтиш
давридаги рақобат.
Бозор рақобати тарихан 4 босқичдан
ўтади.
Биринчи боскич - бу
натурал хўжаликдан
бозор иқтисодиётининг
дастлабки шаклларига
ўтиш бўлиб, бу даврда
рақобат майда товар
ишлаб чикарувчилар
ўртасида боради.
Бу босқичда рақобат
маҳаллий бозорлар
доирасида борасида, у
бир турдаги товар
ишлаб чиқарувчилар
ўртасида бўлади.
Рақобатда ғолиб чиқиш
воситаси тажриба
тўплаб, меҳнат
маҳоратини ошириш
ҳисобланади.
14. Иккинчи босқич
- бу
капиталистик
эркин рақобат
босқичидир.
товар хўжалигининг оммавий
тус олиши билан, майда товар
ишлаб чиқариш ўрнига йирик
машиналар тизимига ва
ёлланган меҳнатга таянган
товар ишлаб чикаришнинг
келиши билан
характерланади.
Бу босқич Рақобатни
чеклашлар бўлмайди, у эркин
курашга айланади, бу кураш
маҳаллий бозорлар
доирасидан чиқиб, миллий
бозор миқёсида юз беради.
Рақобат шиддатли боради,
унинг иштирокчилари
кўпчиликдан иборат бўлади.
15. Учинчи босқич
- бу монопол
рақобат
босқичи
Якка ҳокимликка интилувчи йирик корхоналарнинг курашидир.
Рақобат иқтисодиётни монополлашган ва монополлашмаган
соҳаларида алоҳида боради, аммо бу соҳалар ўртасида ҳам
кураш кетади.
Рақобатда енгиб чиқиш шартлари иккинчи босқичдагидек
бўлади, аммо ўзаро курашда бозорни эгаллаб олиш, сиёсий
ҳокимиятдан фойдаланиш кабилар кенг қўлланади. бу босқичда
монопол ракобат етакчи бўлсада, эркин ракобат йўқолиб
кетмайди, у иккинчи қаторга сурилади.
16. Тўртинчи босқич - янгича эркин
ракобат боскичи…
Рақобат доираси кенгайиб, у ишлаб
чиқаришдан ташқари, хизмат кўрсатиш
соҳасида ҳам фаоллашади, у молия
бозорига шиддат билан кириб боради, хатто
саёҳат бизнеси, шоу (томоша) бизнес, спорт
бизнеси, ҳарбий бизнес кабиларни хам ўз
дамига тортади. Рақобатлашув
байналмилаллашиб, халқаро бозор
доирасида ҳам юз беради.
Эркин ракобат босқичи аралаш
иктисодиётга хос. Бу босқичда
рақобатчилар ғоят кўпчилик бўлиб,
улар йирик корпорациялар, ўртача,
майда ва ўта майда корхоналардан
иборат бўлади.